Neomarin
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Neomarin in'ektsiya uchun eritma uchun liyofillangan kukun 1200 mg (flakon)»
Фаол модда: тикланган глутатионни натрийли тузи - 600 мг ёки 1200 мг.
Оқ рангли лиофилизацияланган стерил кукун.
Инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизацияланган кукун.
Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган восита. АТХ коди: V03AB32.
Глутатион - глютамин кислотаси, цистеин ва глициндан таркиб топган физиологик трипептид бўлиб, қатор биологик жараёнларда иштирок этади ва детоксикация жараёнида муҳим роль тутиб, ҳужайраларни ксенобиотиклар, эркин радикаллар ва нурланишни зарарли таъсиридан ҳимоя қилади. Клиникагача бўлган ва клиник тадқиқотлар, ҳужайраларни патологик шикастланиши келтириб чиқарган қатор ҳолатларда (этил спирти, парацетамол, салицилатлар, фенобарбитал, уч халқали антидепресантлар, фосфорорганик инсектицидлар ва бошқалар каби моддалар билан заҳарланишда) глутатион ҳимоя қилишини кўрсатди.
Шунингдек, глутатион кўпчилик кимётерапевтик препаратларнинг фаоллигига таъсир қилиши аниқланган, тўқималарда эндоген глутатионнинг миқдорини камайтириб, натижада ўсмали жараён чақирган оксидланиш стресси пасаяди.
Индуцияланган кимётерапевтик препаратларнинг нейротоксиклигини олдини олиш учун цисплатин ва унинг ҳосилалари каби бундай препаратларни қўллаш, платина периферик нерв тизимида, айниқса орқа нерв илдизларининг ганглийларида тўпланиши туфайли амалга оширилган. Шунинг учун орқа нерв илдизларининг ганглийларида платинани бирламчи тўпланишини олдини олиш мақсадида глутатион каби моддалар ишлатилади.
Клиник тадқиқотлар, тухумдонлар карциномаси, меъда карциномаси ва колоректал рак бўлган беморларга ўсмаларга қарши воситаларни юборишдан олдин глутатионни инфузия қилиш, цисплатин ва оксалиплатинни қўллаш оқибатида ривожланган буйрак етишмовчилиги ва нейротоксикликдан ҳимоя қилиши тасдиқланган, бу агар зарур бўлса, ўсмаларга қарши воситаларнинг янада юқори кумулятив дозаларга эришиш имконини беради.
Фармакокинетикаси
Глутатион тана юзасига 2 г/м2 дозада вена ичига инфузия қилинганидан сўнг умумий глутатионнинг плазмадаги концентрацияси 17,5 ± 13,4 ммоль/л дан 823 ± 326 ммоль/л гача ошган. Экзоген глутатионни тақсимланиш ҳажми 176 ± 107 мл/кг ни ташкил этади. Ярим чиқарилиш даври 14,1 ± 9,2 минут. Қон плазмасидаги цистеиннинг концентрацияси инфузиядан сўнг 8,9 ± 3,5 ммоль/л дан 114 ± 45 ммоль/л гача ошган. Цистеиннин ошишига қарамасдан, қон плазмасида умумий цистеин, цистин ва аралаш дисульфидларнинг умумий концентрацияси камайган, бу ҳужайра ичида цистеиннинг транспорт ҳусусиятларини ошишидан далолат беради. Глутатион ва цистеинни сийдик билан чиқарилиши инъекциядан сўнг 90 минут давомида мувофиқ 300% ва 10% га ошган.
Препарат қуйидаги ҳолатларда қўшимча даволаш учун мўлжалланган:
- жигар касалликлари, шу жумладан жигарни вирусли касалликларида (гепатит А, гепатит В, гепатит С каби касалликларда);
- жигарни алкоголь чақирган шикастланишларида (токсик жигар, жигарни алкоголли фибрози, жигарни алкоголли циррози, ўткир алкоголли гепатит каби шикастланишларида) ва жигарни бошқа касалликларида;
- кимётерапияда (жумладан, цисплатин, циклофосфамид, адриамицин, рубидомицин ва блеомицин препаратлари, айниқса катта дозаларда қўлланганида) ва нур билан даволанишда;
- дори воситаларини қўллаш оқибатидаги заҳарланишларда (онкологияда қўлланадиган кимётерапевтик препаратлар, туберкулёзга қарши препаратлар, нейропсихотроп препаратлар, антидепрессантлар, парацетамол ва бошқалар);
- гипоксемияни чақирадиган касалликларда (ўткир анемия, катталарда нафас етишмовчилиги синдроми, септицемия ва бошқалар);
- детоксикацияларда, фосфорорганик бирикмалар, амино- ва нитробирикмалар билан заҳарланишларда қўлланади.
Вена ичига юбориш: 600 мг препарат 4 мл инъекция учун сувда ёки 1200 мг препарат 7 мл инъекция учун сувда эритилади, сўнгра олинган эритма физиологик эритма ёки 5% глюкоза эритмасининг 100 мл, 250 мл ёки 500 мл ҳажмдаги инфузион эритмаларига қўшилади.
Мушак ичига юбориш: 600 мг препарат 4 мл инъекция учун сувда эритилади.
Дозаси:
Неомарин қуйидаги ҳолатларда қўшимча даволаш учун мўлжалланган:
Жигар касалликларида:
Вена ичига (секин):
Суткалик доза - 600 мг-2400 мг; бир марталик дозаси - 600 мг-1200 мг дан кунига 1-2 марта юборилади.
Мушак ичига:
Суткалик доза - 600 мг-1200 мг; бир марталик доза 600 мг дан кунига 1-2 марта юборилади.
Препаратнинг дозаси пациентнинг ёши, вазни ва клиник кўрсатмаларга боғлиқ.
Кимётерапия ва нур терапияси:
А. Кимётерапия:
Вена ичига: биринчи кунда препарат тана юзасига 15 г/м2 ҳисобида 100 мл физиологик эритмада эритилсин ва кимётерапия препаратларини қўллашдан 15 минут олдин юборилсин. Кейинги 2-5 кун давомида 600 мг препарат вена ичига ёки мушак ичига ҳар куни юборилсин.
Циклофосфамид қўлланганида сийдик чиқариш тизимининг ҳолатини ёмонлашишидан сақланиш мақсадида препаратни вена ичига циклофосфамид юборилгандан сўнг 15 минут давомида юбориш тавсия этилади.
Цисплатин ишлатилганида: препарат кимётерапиянинг натижасига таъсир қилмаслиги учун цисплатиннинг тавсия этилган дозаси 35 мг дан ошмаслиги керак.
Б. Нур терапияси:
Неомарин тана юзасига 1,5 г/м2 дозада 100 мл физиологик эритмада эритилсин ва нур терапиясидан сўнг юборилсин ёки шифокорнинг кўрсатмасига риоя қилинсин.
Бошқа кўрсатмаларда:
Гипоксемия: бошланғич доза сифатида Неомарин тана юзасига 1,5 г/м2 ҳисобида 100 мл физиологик эритмада эритилсин ва вена ичига юборилсин. Пациентнинг клиник ҳолати яхшиланганидан сўнг самарасини тутиб турувчи доза кунига 600 мг дан мушак ичига юборилсин.
Даволаш курси: жигар касалликларида 1 даволаш курси 30 кунни ташкил этади; бошқа касалликларда даволаш курси пациентнинг ҳолатига боғлиқ.
Ножўя реакцияларни ривожланиш частотаси - препарат ҳатто катта дозаларда узоқ вақт давомида қўлланганида ҳам жуда пастдир. Кам ҳолларда пациентларда пароксизмал тошмалар кузатилган.
Тикланган глутатионнинг натрийли тузига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Препаратни В12 ва К3 витаминлари, кальций пантотенати, менадион, оротат кислотаси, антигистаминлар, сульфаниламид препаратлар ёки тетрациклин билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Препарат касалхоналарда шифокорнинг назорати остида қўлланилсин.
Юборишдан олдин препарат бутунлай эриганлигига ва эритма рангсиз ва тиниқлигига ишонч ҳосил қилинг; тайёр бўлган эритма хона хароратида (25 °C гача) кўпи билан 2 соат давомида ва физиологик эритмада эритилган бўлса, 0-5 °C ҳароратда кўпи билан 8 соат давомида сақланиши мумкин.
Тошма, юзни оқариши, қон босимини тушиши, юрак ритмини бузилиши ва бошқалар каби симптомлар ривожланганида препаратни қўллашни зудлик билан тўхтатиш керак.
Препаратни бошқа юбориш усуллари мумкин бўлмаган ҳоллардагина мушак ичига юбориш мумкин. Фақат бир жойга қайта юборишдан сақланиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.
Педиатрияда қўлланиши
Янги туғилган чақалоқлар, чала туғилган чақалоқлар, 14 ёшгача бўлган болаларга, айниқса мушак ичига юборилганида препаратни жуда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Гериатрияда қўлланиши
Кекса ёшдаги пациентларга қўлланганида препаратнинг дозасини мувофиқ равишда пасайтириш ва даволаниш вақтида қатъий назорат қилиш талаб этилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозаси ошириб юборилганида ҳеч қандай нохуш реакциялар кузатилмаган.
Тикланган глутатионнинг натрийли тузини стерил кукуни 600 мг ёки 1200 мг дан хлорбутил резини тиқини билан беркитилган боросиликат шиша флаконларда. Бир флакондан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 20 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
“Kunming Jida Pharmaceutical Co. Ltd”, ХХР, Юньнань провинцияси, Куньмин ш.,
Юқори технологик ривожланиш зонаси, Ке Синь кўч., 389
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар ( таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
“Му Линь Сэнь” МЧЖ,
Тошкент ш., Ўзбекистон Республикаси, Дурмон йўли кўч., 31-А уй, www.mulinsen.ru.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Neomarin in'ektsiya uchun eritma uchun liyofillangan kukun 600 mg (flakon) | 45900 so'm |
Neomarin in'ektsiya uchun eritma uchun liyofillangan kukun 1200 mg (flakon) | 82500 so'm |
da mavjud emas Toshkent