Nirmin 5-C
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Nirmin 5-C infuziya uchun eritma 5%, 100 ml (flakon)»
L-Аспарагин кислотаси - 0,250, L-Треонин - 0,250, L-Серин - 0,100, L-Глутамин кислотаси - 0,075, Глицин - 0,760, L-Алании - 0,200, L-Валин - 0,360, L-Метионин - 0,225, L-Изолейцин - 0,352, L-Лейцин - 0,490, L-Тирозин - 0,025, L-Фенилаланин - 0,533, L-Гистидин - 0,250, L-Триптофан - 0,090, L-Лизин гидрохлориди - 0,430, L-Аргинин - 0,500, L-Пролин - 0,100, L-Цистеин - 0,010, Сорбитол - 5,000, Натрий метабисульфити - 0,020, Натрий гидроксиди - 0,140.
Тиниқ, рангсиз ёки оч сариқ эритма.
Инфузия учун эритма.
Парентерал озиқланиш учун препарат. АТХ коди: В05ВА01.
“Нирмин 5С” оқсилга паст, нормал ёки юқори эҳтиёжи бўлган турли патологияли беморларни, энтерал озиқланиш самарасиз ёки иложи бўлмаган ҳолларда парентерал озиқлантириш учун мўлжалланган. “Нирмин 5С” да сақланувчи алмаштириб бўладиган ва алмаштириб бўлмайдиган L-аминокислоталар табиий физиологик бирикмалардир. Овқат билан тушадиган ва оқсилларнинг парчаланиши йўли билан олинадиган аминокислоталар каби, парентерал юбориладиган аминокислоталар ҳам қон плазмасининг эркин аминокислоталарининг умумий таркибига тушади, ундан хужайраларга оқсилларнинг синтези учун ва турли метаболик йўлларига кетади.
Барча аминокислоталар L-шаклларда бўлиб, бу уларнинг оқсил биосинтезида тўғридан-тўғри иштирок этиш имкониятини таъминлайди. Барча саккизта алмашитириб бўлмайдиган, шунингдек шартли равишда алмаштириб бўладиган L-аргинин ва L-гистидин сақлайди. L-аргинин аммиакни мочевинага айланишига ёрдам беради, жигарда оқсилларнинг катаболизмида ҳосил бўладиган аммонийнинг заҳарли ионларини боғлайди.
Бу препаратларда энергиянинг асосий манбаи сорбитолдир, у жигарда фруктоза-6-фосфатга фосфорланади. Сорбитол ва фруктозани ўзлаштирилишида инсулин иштирок этмайди, бу уларни инсулинга боғлиқ бўлмаган энергия манбаига айлантиради улар қўлланганида глюкоза сақловчи парентерал озиқланиш учун препаратлар ишлатилганида учраши мумкин бўлган гипергликемик ацидоз пайдо бўлмайди. Бундан ташқари, сорбитол глюкозага қараганда аминокислоталарнинг энг яхши эритувчисидир, чунки альдегид ва кетон гуруҳларни сақламайди, аминогурухлар билан ўзаро таъсир қилмайди ва аминокислоталарнинг ўзлаштирилишини пасайтирмайди.
Фармакокинетикаси
Парентерал юборилган аминокислоталар организмда оқсил синтези жараёнида ишлатилади. Бу жараёнда ишлатилмайдиган аминокислоталар мочевинани ҳосил бўлиши билан дезаминацияга учрайдилар, у сўнгра сийдик билан чиқарилади. Аминокислоталарнинг Т1/2 (соғлом одамларда) 5-15 минутни ташкил қилади. Аминокислоталарнинг қондаги концентрацияси тез оширилганида, улар биотрансформацияланишга улгурмай, организм томонидан ўзлаштирилмай, сийдик билан чиқиши мумкин.
“Нирмин 5С” организмда флавинмононуклеотид ферментига биотрансформацияланади, сўнгра эса флавинадениндинулеотидга. “Нирмин 5С” метаболитлари плазма оқсиллари билан 60% га боғланади. “Нирмин 5С” сийдик билан, қисман метаболитлари шаклида чиқарилади. Сорбитол дастлаб жигарда фруктозагача метаболизмга учрайди, лекин дарҳол глюкозагача метаболланиши ҳам мумкин.
Парентерал озиқлантириш:
- энтерал озиқланишнинг имкони йўқлигида;
- овқат ҳазм қилиш аъзоларининг оғир касалликларида (меъда-ичак йўлларининг обструкцияси, мальабсорбция синдроми, ичакнинг яллиғланиш касалликлари, панкреатит, ичак оқмалари);
- жароҳатларда;
- куйишларда;
- сепсисда;
- хавфли ўсмаларда.
Пациентнинг ҳолатига қараб шахсий равишда белгиланади.
Дозалаш пациентнинг ёши, тана вазни ва ҳолатига қараб, аминокислотани талаб этилишига мувофиқ буюрилиши керак.
Препарат в/и инфузия кўринишида (юбориш тезлиги минутига 3-4 мл) суткада тана вазнига қараб, бу суткада 1-2 г аминокислота/кг га мувофиқ келади.
Овқат ҳазм қилиш тизими: жигар ферментларининг фаоллигини ошиши.
Маҳаллий реакциялар: препарат юборилган жойда терининг таъсирланиши, тромбофлебит.
Аминокислоталар қон таркибини ўзгартириши ва қонда аммиакнинг миқдорини ошириши мумкин. Кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқлар, толиқиш ҳисси, эшакеми, артериал гипертензия, тахикардия, парестезиялар, нафасни бузилиши, терлаш ва тана ҳароратини ошиши пайдо бўлиши мумкин.
- протеинлар синтезини бузилиши;
- буйраклар фаолиятининг яққол бузилишлари;
- жигар фаолиятининг яққол бузилишлари;
- юрак етишмовчилигининг оғир шакллари;
- фруктозани ўзлаштираолмаслик;
- метанол билан заҳарланиш;
- гиперкалиемия;
- ацидозда қўллаш мумкин эмас.
Аргининни тиазид диуретиклар ва аминофиллин билан бир вақтда юбориш қонда инсулин миқдорини оширади.
Аргинин спиронолактон билан бир вақтда қўлланганида оғир гиперкалиемия кузатилиши мумкин. Бирга қўлланганида изониазид, пенициллин, перорал контрацептивлар пиридоксиннинг метаболизмини пасайтиради. Бир вақтда қўлланганида “Нирмин 5С” доксициклиннинг, тетрациклиннинг, окситетрациклиннинг, эритромициннинг ва линкомициннинг фаоллигини аҳамияти камайтирди.
Фармацевтик ўзаро таъсири
Препарат юборилганида аргининни тиопентал билан номутаносиблигини ҳисобга олиш керак. Эритмага амикацин, ампицллин, цефотаксим, цефтриаксон, хлорамфеникол, клиндамицин, доксициклин, эритромицин глюцептати ёки лактобионати кўринишида, гентамицин, нетилмицин, пенициллин, пиперацилин, тетрациклин, торбамицин, ванкомицинларни қўшиш мумкин. Бундай эритмалар хона ҳароратида 6-24 соатгача барқарор бўлиб қолади. Шунингдек эритмага аминофиллин, кальций глюконати, хлорпромазин, циметидин, низатидин, фамотидин, ранитидин, циклофосфамид, цитарабин, дигоксин, допамин, фторурацил, фолат кислотаси, фуросемид, гепарин, инсулин, пропранолол, норадреналин, лидокаин, морфин, метотрексат, метилдопа, метилпреднизолон, метоклопамид, фитоменадионни қўшиш мумкин. Бундай эритмаларнинг хона ҳароратидаги барқарорлиги 24 соатгача.
Сепсисда, ноаниқ генезли артериал гипертензияда, жигар касалликларида, шунингдек суюқликни юбориш чеклаш керак бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Препаратни буюришда, препаратнинг таркибига кирувчи аргинин қон плазмасида фосфорнинг концентрациясини камайишини ва калийнинг концентрациясини ошишини, айниқса қандли диабети бўлган пациентларда чақириши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай турдаги қандли диабети бўлган беморларга “Нирмин 5С” ни фақат инсулинотерапия фонида буюриш мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиш
“Нирмин 5С” препаратини ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
100 мл, 200 мл ва 500 мл дан резина тиқинли, алюминий қопқоқча билан зич ёпилган шиша флаконларда.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Музлатилмасин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
Aculife Healthcare Pvt. Ltd. Хиндистон.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Nirmin 5-C infuziya uchun eritma 5%, 100 ml (flakon) | 59900 so'm |
Nirmin 5-C infuziya uchun eritma 5%, 200 ml (flakon) | 96100 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent