Oksikort
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Oksikort (Oxycort) Farmzavod Elfa malhami 10 g (naycha)»
1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
таъсир этувчи модда: 30,0 мг окситетрациклин гидрохлориди, 10,0 мг гидрокортизон ацетати;
ёрдамчи моддалар: оқ вазелин 1,0 г гача.
Бир хил, сариқ рангли, ёғли масса.
Суртма.
Антибиотиклар билан мажмуадаги глюкокортикостероидлар. Антибиотиклар билан мажмуадаги гидрокортизон. АТХ коди: D07CF01.
Фармакодинамикаси
Оксикорт - иккита таъсир этувчи модда: окситетрациклин ва гидрокортизон сақлайдиган мажмуавий препаратдир.
Окситетрациклин - тетрациклинлар гуруҳига мансуб антибиотик. Кўпчилик граммусбат ва грамманфий бактерияларга нисбатан бактериостатик фаолликни намоён этади.
Гидрокортизон - кортикостероид ҳисобланади. Яллиғланишга қарши, қичишишга қарши таъсирига эга, қон томирларнинг ўтказувчанлигини камайтиради.
Оксикорт препарати терининг яллиғланиш жойидаги тетрациклинга сезгир бактерияларга таъсир этади, шунингдек маҳаллий яллиғланиш жараёнларини чеклайди, эритема ва қичишишни камайтиради.
Таркибида гидрокортизон бўлгани учун, препарат ҳужайра, субҳужайра, шу жумладан лизосомал мембраналарни барқарорлаштиради. Лизосомалардан протеолитик ферментларни ажралиб чиқишини камайтиради, эозинофиллардан яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқишини камайтиради, семиз ҳужайралар сонини камайтиради ва мембраналарини барқарорлаштиради. Альтерация фазасини тормозлайди ва ҳужайрада яллиғланиш инфильтратларини камайтиради, лейкоцитлар ва лимфацитларнинг яллиғланиш ўчоғига миграциясини пасайтиради. Иммуноглобулинларни ҳужайралар юзасидаги рецепторлари билан боғланишини камайтиради ва лимфоцитларда ва макрофагларда цитокинлар (интерлейкинлар ва интерферонлар) синтези ёки ажралиб чиқишини тормозлайди. Арахидон кислотасини фосфолипидлардан ажралиб чиқишини ва унинг метаболитлари (простагландинлар, лейкотринлар, тромбаксан) синтезини камайтиради. Натижада шикастланиш ўчоғида гиперемия ва экссудация камаяди.
Илк иммунологик жавоб яққоллигини камайтиради. Иммунологик комплексларни ҳужайра мембраналари орқали кириб боришига тўсқинлик қилади ва комплемент компонентлари ва иммуноглобулинлар концентрациясини камайтиради. Стероид рецепторларни рағбатлантириб, шишга қарши фаолликка эга бўлган гипокортинларни ҳосил бўлишини индукция қилади.
Гликонеогенезни кучайтиради, тўқималарда глюкозанинг утилизациясини пасайтиради ва катаболик жараёнларни фаоллаштиради. Даволовчи дозаларда деярли тизимли таъсир кўрсатмайди.
Фармакокинетикаси
Оксикорт суртмаси терига суртилганидан кейин, фаол компонентлар эпидермисда (асосан донали қаватида) тўпланади.
Окситетрациклин терига маҳаллий суртилганда амалда сўрилмайди ва тизимли таъсир кўрсатмайди, унинг озгина миқдори сўрилгандан кейин жигарда биотрансформацияга учрайди ва буйрак орқали чиқарилади.
Гидрокортизон эпидермисига ўтади, кам миқдорда сўрилиб, тизимли таъсир этиши мумкин. Гидрокортизонни теридан сўрилиши тез-тез қўлланганида, терининг катта юзаларида ишлатилганда, юз терисига ёки тери бурмалари соҳаларига қўлланганида, шунингдек намлик ва маҳаллий ҳароратни оширадиган окклюзион боғловлар қўлланганида ортади.
Гидрокортизонни теридаги, қўлланган жойдаги кумуляцияси препарат тез-тез қўлланганида ошади. Гидрокортизон бевосита эпидермисда метаболизмга учрайди, кейинчалик эса, унинг озгина миқдори сўрилгандан кейин умумий қон оқимига тушади - жигарда биотрансформацияга учрайди. Қонда 80% транскортин билан ва 10% альбумин билан боғланади. Метаболит кўринишида ва оз миқдорда ўзгармаган ҳолда сийдик орқали ва оз миқдорда сафро билан чиқарилади.
- сурункали пиодермиялар (стрептококкли, стафилакоккли ва аралаш);
- тери аллергик касалликларининг йирингли асоратлари;
- аллергик дерматит;
- экзема, контактли дерматит;
- оддий ва пуфакчали импетиго;
- бактериал инфекция билан асоратланган бичилишлар;
- фурункуллар, фурункулёз, кўп миқдордаги абсцесслар;
- эшакеми, ҳашоратлар чақиши, строфулюсда қўлланилади.
Оксикорт препаратини шифокор тавсиясига мувофиқ қўллаш керак. Суртма терининг шикастланган жойларига юпқа қават қилиб, сутка давомида 2-3 марта суртилади. Суртмани окклюзион боғлов остида қўллаш мумкин эмас. Одатда даволаш 1-2 ҳафта давом этади. Юз терисига 1 ҳафтадан ортиқ қўлланмасин.
- препарат аппликация қилинган жойда ачишиш, қичишиш, таъсирланиш, терини ҳаддан ташқари қуриб кетиши, терининг атрофик ўзгаришлари, контактли дерматит, лаб атрофидаги терини яллиғланиши, тери мацерацияси, акнега ўхшаш тошмалар, дермэктазиялар, иссиқлик тошиши, тошмалар, гипотрихоз, тери депигментацияси, иккиламчи тери инфекциялари ва фолликулит;
- препарат узоқ вақт қўлланганида ва (ёки) терининг катта соҳаларида қўлланганида, гидрокортизон қонга ўтиши мумкин ва кортикостероидлар учун типик симптомларини, шу жумладан буйрак усти безини фаолиятини сусайишини чақириши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг);
- препаратни узоқ вақт юз терисига қўллаш тери атрофиясига ва қон томирларини кенгайишига олиб келиши мумкин;
- препарат таркибида сақланувчи окситетрациклин терини маҳаллий таъсирланишини, аллергик реакциялар, ёруғликка нисбатан юқори сезувчанлик реакциялари ва (ёки) ачитқилар ёки бактерияларнинг чидамли штаммларини ўсишига олиб келиши мумкин.
Оксикорт препаратини қўллаш вақтида айрим пациентларда бошқа ножўя таъсирлар намоён бўлиши мумкин. Юқорида санаб ўтилган ёки бу йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя таъсирлар пайдо бўлган ҳолларда шифокорга хабар бериш керак.
- окситетрациклин, гидрокортизон ёки препаратнинг бирон-бир ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик;
- тери туберкулёзи;
- тери ўсмалари, терининг рак олди ҳолатлари;
- терининг бактериал, замбуруғли, вирусли касалликлари (герпес, сувчечак);
- акне;
- периорал (оғиз атрофи) дерматит;
- профилактик эмлашлар даври;
- ҳомиладорлик ва лактация даврида;
- 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Глюкокортикостероидлар сиртга қўлланганида ўзаро таъсир ҳолатлари маълум эмас.
Иммунологик танқислиги келиб чиқиши хавфи туфайли, препарат билан даволаш пайтида чечакка қарши эмлаш ва иммунизациянинг бошқа турларини ўтказиш мумкин эмас. Глюкокортикостероидлар қаторига мансуб икки ва ундан ортиқ дори воситаларини ишлатиш тавсия этилмайди. Препарат иммуносупрессив дори воситалари таъсирини кучайтириши ва иммунрағбатлантирувчи дори воситаларининг таъсирини кучсизлантириши мумкин.
Препарат шифокор кўрсатмасига кўра, фақат терида қўллаш учун мўлжалланган.
Таъсирланиш симптомлари келиб чиққанда даволаш тўхтатиш керак.
Препаратнинг яралар, шиллиқ қаватлар билан контактига, шу жумладан кўзга тушишига йўл қўйилмасин, агар кўзга тушса, хона ҳароратидаги сув билан яхшилаб ювиб ташлаш керак.
Глаукома ёки катаракта юз бериши хавфи туфайли, кўз атрофига қўлланилмасин.
Препаратни узоқ вақт (тўхтовсиз 2 ҳафтадан ортиқ) қўлланилишидан ёки уни терининг катта юзаларида қўллашдан сақланиш керак.
Агар 7 кун қўлланилгандан кейин яхшиланиши кузатилмаса, даволашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Юз терисига, қўлтиқ остида, човда, препаратни бу соҳаларда кучли сўрилиши оқибатидаги дерматитларни юз беришидан сақланиш учун, суртмани фақат ўткир зарурат туғилган ҳоллардагина қўллаш мумкин.
Препарат окклюзион боғловлар остида қўлланилмасин. Окклюзив боғловни қўллаш препаратнинг теридан қонга ўтишини кучайтиради ва натижада кортикостероидларнинг тизимли нохуш таъсири ривожланиши мумкин.
Гидрокортизон тери орқали қонга сўрилиши ва иммуносупрессив таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун препарат қўлланилаётган пайтда пациент вирус инфекциялари (сувчечак, қизамиқ) ни юқишидан сақланиши керак.
Псориази бўлган пациентларда алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Препаратда окситетрациклин бўлгани учун ва қуёшга аллергия юз бериши мумкинлигини назарда тутиб, қуёш нури ва сунъий УБ-нурларидан (масалан солярийдан) сақланиш керак.
Дори препаратини қўллаш, айниқса узоқ вақт давомида қўллаш, окситетрациклинга чидамли бактерияларнинг штаммларини ёки замбуруғларни ўсишига олиб келиши мумкин. Оксикорт дори воситаси қўлланганида янги инфекцияларнинг симптомлари пайдо бўлган ҳолларда, препаратни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Даволашдан олдин мавжуд бўлган тери ости тўқимасидаги атрофик ўзгаришларда, айниқса кексаларда, препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Дори воситасини транспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир этмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Маҳаллий қўлланганда дозани ошириб юборилиши симптомлари кузатилмаган.
Агар препарат терининг катта соҳаларида, катта дозаларда, окклюзион боғловлар остида ёки шикастланган терига қўлланилганда, у қонга ўтиши ва кортикостероид ёки окситетрациклиннинг тизимли таъсирини чақириши мумкин.
10 г дан ичи лакланган алюмин тубаларда.
1 тубадан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
Jelfa А.Ж. фармзаводи
58-500, Еленя Гура, В.Поля кўч., 21 Польша
Қайд қилиш гувоҳномаси эгаси
“ВАЛЕАНТ” МЧЖ, Россия
Маҳсулот сифати бўйича истеъмолчилардан эътирозларни қабул қилувчи ташкилот манзили
“ВАЛЕАНТ” МЧЖ, Россия
115162, Москва, Шаболовка кўч., 31 уй, 5 қур.
Телефон/факс: +7-495-510-28-79
Электрон почта: Office.RU@valeаnt.com
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Oksikort (Oxycort) Farmzavod Elfa malhami 10 g (naycha) | 36000 so'm |
da mavjud emas Toshkent