Оптивир-500
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Оптивир-500 порошок д/ин. по 500 мг (флакон)»
1 флакон қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: стерил ацикловир натрий (ацикловирга эквивалент) - 250 мг ва 500 мг.
Оқ рангдан деярли оқ ранггача бўлган кристалл кукун.
Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун.
Вирусларга қарши восита. АТХ коди: J05AB01.
Фармакологик хусусиятлари
Ацикловир бу пурин нуклеозидининг синтетик аналоги бўлиб, in vitro na in vivo шароитида одам герпес вируслари, шу жумладан оддий герпес вируси (ОГВ) 1 ва 2- турлари, сув чечак ва ўраб олувчи герпес вируси, Эпштейн-Барр вируси (ЭБВ) ва цитомегаловирусни (ЦМВ) ингибиция килиш хусусиятига эга. Хужайра культурасида ацикловир ОГВ-1 га нисбатан яккол вирусларга карши фаоликка эга, сўнгра фаоллигини пасайиши тартибида қуйидагилар: ОГВ-2, В2В (варицелла-зостер вируси, Varicella zoster virus), ЭБВ ва ЦМВ келади. Ацикловирнинг герпес вирусларига (ОГВ-1, ОГВ-2, В3B, ЭБВ, ЦМВ) юкори танлаб таъсир қилиш характерига эга.
Ацикловир инфекцияланмаган хужайраларни тимидинкиназа ферменти учун субстрат ҳисобланмайди, шунинг учун ацикловир сут эмизувчиларнинг 2 хужайралари учун кам захарлидир. Инфекцияланган вируслар ОГВ, ВЗВ, ЭБВ на ЦМВ- ларнинг хужайра тимидинкиназаси ацикловирни нуклеозид аналоги бўлган-ацикловирмонофосфатга айлантиради, у сўнгра хужайра ферментлари таъсири остида кетма-кет ацикловир дифосфати ва трифосфатига айланади. Ацикловир трифосфатни вирусли ДНК занжирига кириши ва кейин занжирни узиши, вирусли ДНК ни кейинги репликациясини блоклайди.
Яққол иммун танқислиги бўлган пациентларда ацикловир билан даволашнинг давомли ва такрорий курслари резистент штаммларни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, шунинг учун ацикловир билан кейинги даволаш самарасиз бўлиши мумкин. Ацикловирга кам сезгирликка эга бўлган ажратиб олинган кўпгина штаммларда вирусли тимидинкиназанинг бирмунча паст таркиби, вирусли тимидинкиназанинг структурасини ёки ДНК-полимеразани бузилиши аниқланган. Ацикловирни in vitro шароитида оддий герпес вируслари штаммларига таъсири ҳам, унча камроқ сезувчан бўлган штаммларни ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Оддий герпес вируси (ОГВ) штаммларининг in vitro шароитида ацикловирга сезгирлиги ва препаратнинг клиник самараси ўртасидаги ўзаро богликлиги аниқланмаган.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Катталарда ацикловирнинг 2,5 мг/кг, 5 мг/кг, 10 мг/кг ва 15 мг/кг дозаларда бир соатли инфузиясидан кейин максимал мувозанатланган концентрацияси (Cmax) мувофиқ равишда 22,7 мкмоль/л (5,1 мкг/мл); 43,6 мкмоль/л (9,8 мкг/мл); 92 мк моль/л (20,7 мкг/мл) ва 105 мкмоль/л (23,6 мкг/мл ни ташкил қилади. Инфузиядан кейин 7 соатдан сўнг плазмада Ацикловирнинг минимал мувозанатланган концентрациялари мувофиқ равишда 2,2 мкмоль/л (0,5 мкг/мл); 3,1 мкмоль/л (0,7 мкг/мл); 10,2 мкмол/л (2,3 мкг/мл) ва 8,8 мкмоль/л (2,0 мкг/мл) га тенг бўлган. 1 ёшдан ошган болаларда 5 мг/кг га эквивалент (катталар учун доза) 250 мг/м² дозада ва 10 мг/кг га (катталар учун доза) эквивалент бўлган 500 мг/м² дозада юборилганда бир-бирига ўхшаш Смах ва Сmin кузатилган.
Ацикловир 10 мг/кг дозада 1 соатдан кўп вақт давомида ҳар 8 соатда инфузия ҳолида юборилган янги туғилган чақалоқларда (0 дан 3 ойликкача) Смах 61,2 мкмоль/л (13,8 мкг/мл) ни, Cmin эса - 10,1 мкмоль/л (2,3 мкг/мл) ни ташкил қилган.
Тақсимланиши
Ацикловирнинг орқа мия суюқлигидаги концентрацияси, унинг плазмадаги концентрациясининг тахминан 50% ни ташкил қилади.
Ацикловир қон плазмаси оқсиллари билан кам даражада (9-33%) боғланади, шунинг учун плазма оқсиллари билан боғланиш соҳасидан сиқиб чиқариш оқибатидаги дориларнинг ўзаро таъсирининг эҳтимоли кам.
Чиқарилиши
Катталарда Ацикловирни вена ичига юборилгандан кейин плазмадан ярим чикарилиш даври тахминан 2,9 соатни ташкил қилади. Ацикловирнинг катта қисми буйрак орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ацикловирнинг буйрак клиренси креатинин клиренсидан анча-юкори бу ацикловирни фақат буйрак калаваси фильтрацияси йўли орқали эмас, балки буйрак найчалари секрецияси оркали ҳам чиқарилишдан далолат беради. Ацикловирнинг асосий метаболити 9-карбоксиметоксиметилгуанин бўлиб, бу сийдикдаги юборилган препаратнинг дозасини тахминан 10-15% га тўғри келади. 1 г пробенецид қабул қилингандан кейин 1 соатдан сўнг ацикловир буюрилганида, ацикловирнинг ярим чиқарилиш даври ва AUC ("концентрация вакт" эгри чизиқ остидаги майдон) мувофик равишда 18 ва 40% га ошган.
- иммун танқислиги бўлган шахсларда ОГВ-1 ва ОГВ-2 томонидан чақирилган шиллиқ қаватлар ва терининг бирламчи ва қайталанувчи герпеси;
- оддий герпес вируси томонидан чакирилган энцефалит;
- янги туғилган чақалоқларда оддий герпес вируси томонидан чақирилган инфекция;
- иммун танқислиги бўлган шахсларда Varicella zoster вируси томонидан чақирилган инфекция;
- иммун танқислиги бўлмаган шахсларда генитал герпесни бошлангич кўринишларида қўлланади.
Препарат факат стационар шароитда қўлланади.
Катталар
Семизлик билан хасталанган пациентларда тана вазни меъёрида бўлган катталарга буюрилгани каби доза тавсия этилади.
Оддий герпес вируси (ОГВ; герпетик энцефалитдан ташқари) ва сув чечак ва ўраб олувчи герпес (УОГВ) вируслари чақирган инфекцияларни даволаш.
Тана вазнига 5 мг/кг дозада вена ичига инфузиялари ҳар 8 соатда буюрилади.
Иммун танқислиги бўлган пациентларда ОГВ, ВЗВ чақирган инфекциялар ва герпетик энцефалитни даволаш ва олдини олиш.
Буйраклар фаолият меъёрида бўлганида тана вазнига 10 мг/кг дозада вена ичига инфузиялари ҳар 8 соатда буюрилади.
Суяк кўмиги трансплантациясида ЦМВ инфекциясини олдини олиш
Тана юзасига 500 мг/м² вена ичига суткада 3 марта 8 соатлик интервал билан буюрилади.
Даволаш давомийлиги трансплантациядан 5 кун олдин ва трансплантациядан кейин 30 кунгача буюрилади.
Алоҳида пациентлар гуруҳларн
Болалар
3 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларда Оптивир препаратининг дозаси тана юзасининг майдонига боғлиқ ҳолда ҳисобланади.
Янги туғилган чақалоқларда доза тана вазнига караб ҳисобланади. ЎОГВ томонидан чақирилган инфекцияларда ҳар 8 соатда 10 мг/кг доза тавсия этилади.
ОГВ (герпетик энцефалитдан ташқари) ва ЎОГВ чақирган инфекцияларни даволаш.
250 мг/м² дозада вена ичига инфузиялар хар 8 соатда буюрилади.
Герпетик энцефалитни ва иммун танқислиги бўлган болаларда ВЗВ инфекцияларини даволаш.
Буйраклар фаолияти меъёрида бўлганида 500 мг/м² дозада вена ичига инфузиялар ҳар 8 соатда буюрилади.
Янги тугилган чакалокларда герпетик энцефалитни ва ОГВ инфекцияларини даволаш давомийлиги одатда 10 кунни ташкил қилади.
Вена ичига инфузия учун Оптивир препаратини профилактик равишда қўллаш давомийлиги, инфекцияланиш хавфи мавжуд бўлган давр давомийлиги билан аниқланади.
Эритмани тайёрлаш ва юбориш усули
Оптивир препаратининг тавсия этилган дозаси 1 соат давомида секин вена ичига инфузия ҳолида юборилиши лозим.
1 мл да 25 мг ацикловирни сақловчи олинган эритма сақловчи Оптивир-250 препаратининг эритмасини тайёрлаш учун суюлтириш учун 10 мл эритма (инъекция учун сув ёки инъекция учун натрий хлориди эритмаси (0,9%)) ишлатилади.
Суюлтириш учун эритманинг тавсия этилган хажмини Оптивир-250 препарати кукуни билан бирга флаконга қўшиш флакон ичидагиси тўлиқ эригунга қадар эҳтиёткорлик билан чайқатиш лозим.
Оптивир препаратининг эритмасини суюлтиргандан сўнг, препаратни юбориш тезлигини назорат қилувчи махсус инфузион насос ёрдамида вена ичига инфузиялар, кўринишида юборилиши мумкин.
Тайёрланган эритма кейинчалик 5 мг/мл (0,5%) дан ошмайдиган Ацикловир концентрациясини олиш учун суюлтирилса, бошка инфузион юбориш усулини қўллаш мумкин.
Бунинг учун, тайёрланган эритмани қуйида тавсия қилинган эритмалардан танлаб олинган инфузион эритмага қўшиш ва эритмаларни тўлиқ аралашиб кетгунига кадар чайқатиш лозим. Инфузияни минимал ҳажмларини юбориш зарур бўлган болалар ва янги тутилган чақалоклар учун, 4 мл тайёрланган Оптивир-250 препарати эритмасини (100 мг ацикловир) 20 мл эритувчига қўшиш тавсия этилади.
Катталар учун 100 мл ўрамда бўлган инфузион эритмаларни ишлатиш тавсия этилади, ҳаттоки агар Ацикловирнинг 10,5% дан кам концентрациясини берса ҳам. Шундай қилиб, 100 мл ҳажмли бўлган битта инфузион эритмани 250 мг ва 500 мг оралигида бўлган ацикловирнинг ҳар қандай дозаси учун ишлатиш мумкин (10 ва 20 мл суюлтирилган эритма). 500 ва 1000 мг оралиғидаги ацикловирнинг дозалари учун, яна шундай ҳажмли (100 мл) яна бир инфузия учун эритмани ишлатиш мумкин.
Ацикловир қуйидаги инфузион эритмалар билан мутаносибдир ва улар билан суюлтирилганида ҳона хароратида (15°С дан 25°С гача) 12 соат давомида баркарордир:
- Вена ичига инфузиялар учун 0,9% натрий хлориди.
- Вена ичига инфузиялар учун натрий хлориди (0,18%) ва декстроза (4%).
- Вена ичига инфузиялар учун натрий хлориди (0,45%) ва декстроза (2,5%) эритмалари.
Хартман эритмаси
Инфузия учун Ацикловир эритмасини тайёрлашда, юқорида кўрсатилганидек ацикловирнинг концентрацияси кўпи билан 0,5% ни ташкил қилади.
Эритиш ва суюлтириш айнан препаратни юборишдан аввал тўлиқ асептик шароитда тайёрланиши лозим. Ишлатилмаган эритма йўқ қилинади. Эритма хиралашса ёки кристаллар чўкмага тушса, уни йўқ қилиш лозим.
Қуйида кўрсатилган нохуш ҳолатлар, анатомо-физиологик таснифга ва уларни учраш тез- тезлигига қараб таърифланган. Учраш тез-тезлиги қуйидаги тарзда белгиланади: жуда тез тез (>1/10), тез тез (>1/100 ва <1/10), тез тез эмас (>1/1000 ва <1/100), кам холларда (>1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), шу жумладан алоҳида ҳолатлар.
Кутилмаган ҳолатларни учраш тез- тезлиги.
Қон ва лимфа тизими томонидан: тез-тез эмас коннинг шаклли элементлари сонини камайиши (анемия, лейкоцитоз, нейтропения ёки нейтрофиллёз, тромбоцитопения ёки тромбоцитоз); Кам ҳолларда лимфоаденопатия, ДВС-синдроми, гемолиз.
Марказий нерв тизими томонидан: Кам ҳолларда: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, ажитация, онгни чалкашиши; жуда кам ҳолларда кўришни бузилиши, атаксия, дизартрия, руҳий бузилишлар (шу жумладан делирий), тушкун ҳолат ёки психоз, энцефалопатия белгилари (кома, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, (тиришишлар, тремор). Юкорида кўрсатилган ҳолатлар одатда буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда ва бошқа омиллар таъсирида аниқланган ва одатда қайтувчан характерга эга бўлган.
Нафас тизими томонидан: жуда кам холларда-хансираш.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез тез иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш; тез-тез эмас диарея, қоринда оғриқ.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: тез-тез "жигар" трансаминазалари фаоллигини қайтувчан ошиши; жуда кам холларда билирубин концентрациясини қайтувчан ошиши, сариқлик, гепатит.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: тез-тез қонда мочевина ва креатинин концентрациясини ошиши; кам холларда гематурия, гиперкреатининемия (буйрак найчаларини обструкцияси оқибатида), жуда кам холларда буйраклар фаолиятини бузилиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, буйрак соҳасида огрик. Ушбу асоратлар препаратнинг плазмадаги максимал концентрациясининг чўққисига ва пациентнинг сув электролит мувозанатининг ҳолатига боглик. Қуйидаги ҳолатлардан сакланиш учун препаратни 1 соат давомида юбориш лозим. Буйрак соҳасидаги оғриқ буйрак фаолиятини бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Пациентнинг сув электролит мувозанатини тутиб туриш лозим. Оптивир препарати билан даволаш даврида ривожланадиган буйрак етишмовчилиги, одатда пациентни регидратациясидан кейин ва/ёки препаратнинг дозаси камайтирилганида ёки уни бекор қилинганда тезда бартараф бўлади. Ўткир буйрак етишмовчилигигача авж олиши жуда кам ҳолларда юз бериши мумкин.
Маҳаллий реакциялар: тез тез юбориш жойида флебит ёки яллигланиш, периферик шишлар, умумий ҳолсизлик; жуда кам холларда иситма, маҳаллий яллиғланиш реакциялари.
Анафилактик реакциялар: кам холларда терининг аллергик реакциялари (кичишиш, тошма, эшакеми).
Жуда кам холларда-Лайелл синдроми, кўп шаклли эксудатив эритема, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми).
Ацикловирга ёки валацикловирга юқори сезувчанда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Ҳомиладорлик ва лактаци даврида.
Дегидратацияда, буйрак етишмовчилигида, неврологик бузилишларда, цитотоксик препаратларга (уларин вена ичига юборилганида) реакция ривожланган даврда ёки бундай ҳолатлар анамнезида бўлганида, электролит бузилишларда, огир гипоксияда, ҳомиладорлик ва лактация даврида.
Препаратни буйраклар фаолиятини бузувчи препаратлар (масалан циклоспорин, такролимус) билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (буйраклар фаолиятини кузатиш зарур).
Ацикловир ва аъзолар трансплантациясида қўлланиладиган микофенолат мофетилини (иммунодепрессив препарат) бирга қўллаш, қонда ацикловир ва микофенолат мофетилич фаол бўлмаган метаболитининг концентрациясини ошишига олиб келади.
Эритмаларни аралаштиришда вена ичига юбориш учун ацикловирнинг ишкорий реакциясини ҳисобга олиш лозим (рН 11).
Иммуностимуляторларни бир вақтда буюрилганида самарани кучайиши аникланади.
Буйрак каналчалари секрецияси блокаторлари, вена ичига юборилаётган ацикловирнинг найчалар орқали секрециясини камайтиради, бу ацикловирнинг кон зардобида ва орка мия суюклигида (ОМС) концентрациясини ошишига, қондан ва ОМС дан ацикловирни чиқарилишини секинлашишига (ярим чиқарилиш даврини ошишга), токсик таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин.
Бошка нефротоксик дори воситалари ацикловирнинг нефротоксик таъсири хавфини оширадилар.
Ацикловир ўзгармаган ҳолда фаол найчалар секрецияси йўли билан буйрак оркали чиқарилади. Аналогик йўл орқали чиқариладиган барча препаратлар ацикловирни плазмадан концентрациясини ошириши мумкин.
Пробенецид ва циметидин ацикловирнинг АС ни оширадилар ва унинг буйрак клиренсини камайтирадилар. Бироқ, ацикловирнинг кенг диапазонли терапевтик дозаси оқибатида дозани тўғрилаш талаб этилмайди.
Ацикловирни қабул қилаётган пациентларда, плазмада бирини, иккаласини ёки уларнинг метаболитларининг концентрациясини потенциал ошиши туфайли, элиминация йўлига рақобатлашадиган препаратларни бирга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.
Ацикловирни ва аъзоларни кўчириб ўтказишда қўлланиладиган микофенолат мофетилни (иммунодепрессив препарат) биргаликда қўлланилиши, ацикловир ва микофенолат мофетилни нофаол метаболити учун AUC кўрсаткичини ошишига олиб келади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Ацикловир йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутида тўпланади. Препаратни ҳомиладорлик вақтида фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан ошган ҳоллардагина кўллаш мумкин. Ацикловирни лактация даврида кабул килиш зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш талаб этилади.
Буйрак етишмовчилигида Оптивир препаратининг дозаси Ацикловирни организмда тўпланишини олдини олиш учун унинг етишмовчилик даражасига мувофиқ ҳолда тўгриланиши лозим.
Герпетик энцефалитда Оптивир препаратини юкори дозаларда қабул килаётган пациентларда, асосан агар у аввалдан бузилган бўлса ёки дегидратация ўрин тутса, буйрак фаолиятини назорат қилиш лозим.
Тайёрланган Оптивир препарати эритмасининг рН 11,0, шу сабабли уни ичга қўллаш мумкин эмас.
Автомобилни ёки ҳаракатланувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Оптивир препаратини фақат стационар шароитда қўллаш учун мўлжалланган, шунинг учун препаратни автомобилни ва/ёки бошқа механизмларии бошқариш қобилиятига таъсири ҳақида маълумотлар йўк.
Оптивир препаратининг жуда юқори дозалари, зардобдаги креатинин концентрациясини қонда азот мочевинанинг ошиши ва буйрак етишмовчилигини чакириши мумкин. Неврологик симптомлар онгни чалкашиши, галлюцинациялар, қўзгалувчанлик, тиришишлар ва комани ўз ичига олади. Гемодиализ кондан ацикловирни чикишини аҳамиятли кучайтиради, шу сабабли ацикловирнинг дозаси ошириб юборилганида қўлланилади.
250 мг ва 500 мг дан инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун шиша флаконларда, бутилкаучукли тикин билан беркитилган, алюмин қалпоқча билан сиқилган ва химоя пластмасса қопқоқ билан ёпилган.
Бир флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамга жойланган.
Қуруқ ва ёругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Яроклилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
«Systochem laboratories Ltd»
B-75, Roop Nagar, Industrial Area, Loni-201102 (UP), Ҳиндистон.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Оптивир-500 порошок д/ин. по 500 мг (флакон) | 113 000 so'm |
da mavjud emas Toshkent