Facebook Pixel Code

Prorenal

Tovarlar: 1
Prorenal plyonka bilan qoplangan planshetlar №100 (10 blister x 10 tabletka)
Novell (Indoneziya)
dan 649000 so'm
Retsept bo'yicha
в 106 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 649000 so'm (106 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Prorenal plyonka bilan qoplangan planshetlar №100 (10 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Prorenal plyonka bilan qoplangan planshetlar №100 (10 blister x 10 tabletka)»

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидаrиларни сақлайди:

фаол моддалар: DL-3-метил-2-оксо-валериан кислотаси (DL-изолейцинни α-кето-аналоги), кальцийли тузи 67 мг, 4-метил-2-оксо-валериан кислотаси (лейцинни α-кето-аналоги), кальцийли тузи 101 мг, 2-оксо-3-фенил-пропион кислотаси (фенилаланинни α-кето-аналоги), кальцийли тузи 68 мг, 3-метил-2-оксо-мой кислотаси (валинни α-кето-аналоги), кальцийли тузи 86 мг, DL-2-гидрокси-4-метилтио-мой кислотаси (метионинни α-гидрокси-аналог), кальцийли тузи 59 мг, L-лизин моноацетати 105 мг, L-треонин 53 мг, L-триптофан 23 мг, L-гистидин 38 мг, L-тирозин 30 мг;

ёрдамчи моддалар: изопропил спирти, поливидон, микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, натрий кроскармеллоза, тальк, магний стеарати;

қобиғини таркиби: титан икки оксиди, дихлорметан, этанол, FDC сариқ 5 Al-Lake, макроголлар, гипромеллоза, ванилин.

Бир томони текис ва бошқа томонидан бўлиш учун чизиғи бўлган, сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Буйрак етишмовчилигини даволаш учун қўлланадиган восита.

Проренал (ХПН - аминокислоталарни кетоаналоги) буйрак фаолиятини бузилиши фонида организмга алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарни етарли даражада тушмаслиги туфайли бузилган моддалар алмашинувини тикланишига олиб келади. Буйрак фаолиятини сурункали бузилиши бўлган беморларнинг организмида оқсил синтезига олиб келади, оқсил алмашинуви маҳсулотларини организмга токсик таъсир қилиш даражасини пасайтиради, умумий ҳолатини яхшилайди.

Проренал - таркибига алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар кирувчи дори препаратдир, бу аминокислоталарсиз организм тўғри фаолият кўрсата олмайди. У буйрак тўқимасини шикастланиши ва қонда моддалар алмашинуви, энг аввало, оқсил алмашинуви оқибатида ҳосил бўлган заҳарли моддаларнинг миқдорини аста-секин кўпайиб бориши фонида буйрак фаолияти бузилганида буюрилади. Беморнинг қонида организмга токсик таъсир кўрсатувчи қолдиқ азот ва унинг компонентларини катта миқдори аниқланади. Қолдиқ азот - мочевина, аминокислоталар азоти, сийдик кислотаси, креатин ва креатининдан таркиб топган оқсил бўлмаган азот (плазмада оқсиллар алмашинуви маҳсулотлари) йиғиндисидир.

Оқсил алмашинувини бузилиши, организм ҳаёт учун зарур бўлган аминокислоталарни олмайди, айни вақтда қонда оқсиллар алмашинувининг заҳарли маҳсулотлари катта миқдорда тўпланишига олиб келади. Организмга токсик таъсирини камайтириш учун беморга оқсиллар миқдори чекланган парҳез буюрилади, бу оқсил етишмаслигига олиб келади.

Проренал организмга алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарни олиб келади (улардан одам организми оқсиллари қурилади), аммо бунда организмга тушаётган азотнинг миқдори чекланган бўлади. Бу ҳолат кетостерилнинг таркибига организм томонидан тез ўзлаштириладиган ва оқсиллар алмашинувининг токсик маҳсулотларини утилизациясига олиб келадиган аминокислоталарнинг кетон аналоглари кирганлиги туфайли шундай амалга ошади.

Бундай таъсир механизми оқсиллар ва минераллар алмашинувини яхшиланишига, ва демак беморнинг умумий ҳолатини яхшиланишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган, чунки унинг барча компонентлари моддалар алмашинувида қатнашадиган табиий моддалар ҳисобланади ва организмда уларнинг ҳаракатини кузатиш имкони йўқ.

Компенсацияланган ва компенсацияланмаrан сийдик тутилишида сурункали буйрак етишмовчилигини даволаш (кам оқсилли, юқори калорияли парҳез билан бир вактда) учун қўлланади.

Сурункали буйрак етишмовчилиги:

Кўпчилик холларда, кунига 3 марта қабул қилинади. Овқатланиш вактида 4-8 таблеткадан бутун ҳолида ютилади.

Компенсацияланган сийдик тутилиши:

Одатда 4-6 таблеткадан кунига 3 марта қабул қилинади, таркибида кунига тана вазнига 0,5-0,6 оқсил/кг сақловчи, оқсил кам, юқори калорияли овқат билан бирга қабул қилинади, бу тахминан 35-45 г ни ва кунига тана вазнига 150-170 кДж (35-40 ккал)/кг ни ташкил этади.

Компенсацияланмаган сийдик тутилиши

Одатда 4-6 таблеткадан кунига 3 марта қабул қилинади, таркибида кунига тана вазнига 0,3-0,4 оқсил/кг сақловчи, оқсил кам, юқори калорияли овқат билан бирга қабул қилинади, бу тахминан 20-30 г ни ва кунига тана вазнига 150-170 кДж (35-40 ккал)/кг ни ташкил этади.

Юқорида кўрсатилган дозалаш тартиби тана вазни тахминан 70 кг бўлган катталар учун яроқлидир.

Кетокислота буйрак етишмовчилигининг даражасига боғлиқ равишда узоқ муддат даволаш учун қўлланади. Кетокислоталарни аёлларга ҳомиладорлик вақтида ва болаларга қўллаш бўйича натижалар олинмаган.

Гиперкальциемия ривожланиши мумкин. Зардобда калцийнинг миқдорини мунтазам равишда таҳлил қилиш керак. Етарли калорияли овқат истеъмол қилинг.

Гиперкальциемия;

Аминокислоталар метаболизмини бузилишида қўллаш мумкин эмас;

Хомиладор аёллар ва болалар учун препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган .

Сўрилишига халақит бермаслиги учун, кальций билан қийин эрувчан бирикмаларни ҳосил қиладиган препаратлар (масалан, тетрациклин) Кетокислота таблеткалари билан бир вақтда қабул қилинмаслиги керак.

Калориянинг заҳираси етарли эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Кетокислоталар анаболик йўл билан ўзлаштирилишига кафолат бўлиши учун пациент кунига тана вазнига 150-170 кДж (35-40 ккал)/кг қабул қилиши керак. Кетокислота уремия симптомларини яхшиланганлиги сабабли, алюминий гидроксидини қабул қилиш, имкон борича, камайтирилиши керак.

Кальций: бир таблетка таркибида 50 мг кальций сақлайди. Кетокислота гиперкальциемияни чақириши мумкин. Кунига 25 дан ортиқ Кетокислота таблеткалари қабул қилинганида ёки таркибида кальций сақловчи бошқа препаратлар (масалан, гиперкальциемияни даволашда ионитлар) ёки антацидлар бир вақтда қабул қилинганида, айниқса гиперкальциемиядан сақланиш керак. Шунинг учун зардобда кальцийнинг миқдорини мунтазам равишда назорат қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Проренал препаратининг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар келтирилмаган.

Препаратнинг ножўя таъсирлари кучайиши мумкин.

Қутида плёнка қобиқ билан қопланган 10 таблеткадан 10 стрип ва қўллаш бўйича йўриқнома сақланади.

Хона хароратида (15-30 °С) сақлансин. Ёруғликдан ҳимоялансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

“Novell Pharmaceutical Laboratories”

Bogor - lndonesia

Prorenal narxi dan boshlanadi 649000.00
Nomi Narxi so'm
Prorenal plyonka bilan qoplangan planshetlar №100 (10 blister x 10 tabletka) 649000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish