Psilo-balzam
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Tashqi foydalanish uchun Psilo-Balsam gel 1%, har biri 20 g (naycha)»
1 г гель сақлайди:
фаол модда: дифенгидрамин гидрохлориди - 10,0 мг;
ёрдамчи моддалар:цетилпиридиний хлориди - 1,0 мг, макрогол глицерилкаприлокапрати - 150,0 мг, полиакрил кислотаси - 12,0 мг, трометамол - 22,2 мг, сув - 1 г гача.
Рангсиз, тиниқ бир хил гель.
Сиртга қўллаш учун гель.
Аллергияга қарши восита - Н1-гистамин рецепторларининг блокатори. АТХ коди: D04AA32.
Фармакодинамикаси
Псило-Бальзам® нинг аллергияга қарши таъсири унинг таркибида Н1-гистамин рецепторларнинг блокатори бўлган дифенгидрамин гидрохлориднинг борлиги билан боғлиқ, ва бунинг оқибатида қичишишни тез пасайтиради, оғриқ, гиперемияни камайтиради, капиллярларнинг юқори ўтказувчанлигини, тўқималарнинг шишини пасайтиради; маҳаллий анестезияни чақиради, шуни ҳисобига Псило-Бальзам® ёқимли совутувчи таъсирга эга. Махсус гель асоси терини ҳимоя қилади ва кўринарли из қолдирмайди.
Фармакокинетикаси
Маҳаллий қўлланганида сўрилиши аҳамиятсиз, тери қопламларининг бутунлигини бузилиши препаратнинг сўрилишини оширади.
Қуёш нуридан куйиш ва I даражали куйишлар; ҳашоратларнинг чақиши; эшакеми; келиб чиқиши турлича бўлган терининг қичишиши (холестаздаги қичишишдан ташқари); қичима дерматозлар, экзема, сувчечак, терининг аллергик таъсирланиши, ўсимликларга тегиш оқибатидаги контакт дерматитлар.
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; дифенгидрамин сақловчи ҳар қандай препаратларни бир вақтда қўллаш; терининг катта юзаларига қўллаш; 2 ёшгача бўлган болалар.
Эҳтиёткорлик билан
Қўйиш жойда тери қопламаларининг шикастланишлари, шиллиқ қаватларга қўйиш.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликда ва лактацияда препаратни қўллаш, она учун потенциал фойда ва бола учун кутилган хавфни баҳолашни талаб қилади.
Сиртга. Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларга Псило-Бальзам® терининг шикастланган соҳаларига (3-5 см узунликдаги гель тасмаси кафт ўлчамидаги шикастланган майдонга) кунига 3-4 марта қўйилади ва енгил уқаловчи ҳаракатлари билан тақсимланади.
Кам - терининг ўта юқори сезувчанлик реакциялари (экзема, контакт дерматит).
Препарат сиртга қўлланганида тизимли характерга эга ножўя самаралари кузатилмаган.
Симптомлари: қизариш, препарат қўйилган тери сохани ўртача шиши.
Даволаш: препарат қўйилган тери соҳани сув билан ювиш.
Дифенгидраминнинг сиртки шакллари қўлланганида бошқа дори воситалари билан номутаносиблиги ёки ўзаро таъсирининг ҳоллари таърифланмаган.
Псило-Бальзам® қўйилгандан сўнг дарҳол (1-2 соат давомида) фотодерматозлар ривожланиши хавфидан сақланиш учун қуёшда узоқ вақт бўлишдан сақланиш керак. Псило-Бальзам® билан даволаш вақтида алкогол истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Сиртга қўллаш учун гель 1%.
20 г ёки 50 г дан алюмин тубаларда. Ҳар бир туба препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
3 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Рецептсиз.
ШТАДА Арцнаймиттель АГ
Штадаштрассе 2-18
В-61118 Бад Фильбель, Германия
Тел.: (+49) 6101-60-30
Факс: (+49) 6101-60-32-59
Интернет: http://www.stada.ru
“Нижфарм” ОАЖ, Россия
603950, Нижний Новгород ш.
ГСП-459, Салаганская кўч., 7
Тел.: (831) 278-80-88
Факс: (831) 430-72-28
Интернет: http://www.nizhpharm.ru
Қайд этиш гувохномаси берилган юридик шахснинг номи ва манзили/шикоятларни қабул қилувчи ташкилот
“Нижфарм” ОАЖ, Россия
603950, Нижний Новгород ш.
ГСП-459, Салаганская кўч., 7 уй
Тел.: (831) 278-80-88
Факс: (831) 430-72-28
Интернет: http://www.nizhpharm.ru
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Tashqi foydalanish uchun Psilo-Balsam gel 1%, har biri 20 g (naycha) | 52000 so'm |