Facebook Pixel Code

Reomin

Tovarlar: 1
Reomin  infuzion eritmasi, 200 ml (shisha)
Infuziya (Ukraina)
dan 61000 so'm
Retsept bo'yicha
в 1 dorixonada
dagi narxlar
dan 61000 so'm (1 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Reomin infuzion eritmasi, 200 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Reomin infuzion eritmasi, 200 ml (shisha)»

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: натрий хлориди 0,8 г, калий хлориди 0,0298 г, кальций хлорид дигидрати - 0,0242 г, магний хлорид гексагидрати 0,0254 г, фруктоза - 5 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Тиниқ рангсиз ёки енгил сарғиш рангли суюқлик.

Инфузия учун эритма.

Сув-электролитлар мувозанатига таъсир этувчи эритмалар. АТХ коди: В05BB02.

Организмга зарур бўлган ионли таркиби бўйича мувофиқлаштирилган ва фруктоза сақловчи плазма ўрнини босувчи изотоник тузли эритма. Дори воситаси суюқлик, электролитлар ва хусусан энергия йўқотилишини ўрнини тўлдиради, сув-туз мувозанатини тиклайди. Фруктоза жигарда глюкоза ва гликоген ҳосил бўлишини рағбатлантиради, ҳужайраларга глюкозанинг киришини яхшилайди.

Фруктоза метаболизми инсулинга карамасдан амалга оширилади, уни қўлланилиши қонда глюкоза даражасини оширмайди, бу қандли диабети бўлган беморларни даволашда мухим. Фруктоза яккол антикетоген таъсир кўрсатади, аҳамиятсиз диуретик таъсирга эга, оксил алмашинувида махсус самарага эга, бу глюконеогенезда уларни камроқ ишлатилиши ҳисобига аминокислоталар сақланишида намоён бўлади.

  • кон йўқотилишида ва куйишларда бирламчи плазма ўрни босиши учун;
  • тўхтатиб бўлмайдиган қусиш, профузли диарея, ичак тутилиши, перитонит оқибатидаги изо- ва гипотоник дегидратацияда;
  • карбонсувларга, жумладан қандли диабети бўлган беморлар учун мажмуавий даволаш таркибига кирувчи карбонсувларга бўлган талабни қисман қоплаш учун ва глюкоза йўқотилишининг бошқа бузилишларида, қоннинг кислота-ишқор мувозанатининг нормал шароитларида ёки унинг ишқорий томонга силжишида қўлланилади.

Катталарга вена ичига буюрилади. Шифокор дозалаш тартибини пациентнинг ёши, тана вазни, клиник ҳолатига ва лаборатор кўрсаткичларига қараб буюради.

Вена ичига томчилаб 3,0 мл/кг/соат тезлик билан ёки 70 кг тана вазнига 210 мл/соат тезлик билан юборилади.

Максимал доза суткада 30 мл/кг (суткада 1,5 г фруктоза/кг), лекин суткада 2000 мл дан кўп эмас.

Инфузиянинг максимал тезлиги соатига 5 мл/кг ёки 70 кг тана вазнига соатига 350 мл. Фруктозанинг мақсадли каталитик концентрациясига тез эришиш учун 100-120 мл «Реомина» инфузиясини струйно юбориш зарур.

Фруктозанинг мақсадли концентрациясини бир маромда ушлаб туришда «Реомин» инфузиясини 12-24 соат давомида соатига 120 дан 150 мл гача юбориш билан эришилади. Беморларни операциядан олдин ургент кўрсаткичлар бўйича тайёрлаш учун «Реомин» ни коллоидли ва кристаллоидли эритмалар билан мажмуада 800-1200 мл дозада қўлланилади. Болалар

Педиатрияда клиник тадқиқотлар йўқлиги туфайли қўлланилмасин.

Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, жумладан тери ва тизимли кўринишлар, гипертермия.

Юрак қон-томир тизими томонидан: артериал босимни ўзгариб туриши, шишлар,

тахикардия. Сув-электролити мувозанатининг бузилишлари: умумий инфузион даволаш ўтказишда электролитлар алмашинувининг бузилишлари (калий, кальций, натрий, хлор), лактоацидоз, гипергидратация кузатилиши мумкин.

Шишлар, гиперволемия/гипергидратация, гипернатриемия, гиперкалиемия, декомпенсицияланган юрак қон-томир етишмовчилигиь, ўткир буйрак етишмовчилиги, олигурия, анурия, мияга қон қуйилиш, фруктозага ва/ёки дори воситасининг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, метанолга интоксикация, гиперлактатемия, гипертоник дегидратация, метаболик ацидоз.

Препаратни фосфат ва карбонат сакловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, андрогенлар, анаболик гормонлар, эстрогенлар, кортикотропин, минералокортикоидлар, вазодилататорлар ёки ганглиоблокаторлар каби дори воситалари билан бир вақтда қўллаганда организмда натрийни тутилиши ошиши мумкин.

Калий тежовчи диуретиклар, ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари ва калий препаратларини қўллаганда гиперкалиемияни ривожланиш хавфи кучаяди. «Реомин» дори воситаси ва юрак гликозидларини бир вақтда қўллаганда эритмада Са** ионларининг иштирок этиши ҳисобига охирги токсик самарани кучайтиради.

Номутаносиблиги Препаратни фосфат ва карбонат сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.

Узоқ муддатли парентерал даволашлар вақтида лаборатория кўрсаткичларни аниқлаш ва ҳар 6 соатда электролитлар концентрацияси ва сув-электролит мувозанатини (инфузия тезлигига қараб) мониторинги учун пациентнинг ҳолатига клиник баҳо бериш керак.

Вена ичига эритмаларни қўллаш суюқлик ва/ёки эритмаларни ортиқча йиғилиши, гипергидратация, тўпланиб қолиш кўринишлари ва ўпка шишини чақириши мумкин.

Дилюцияни ривожланиш хавфи электролитлар концентрациясига қайтар пропорционалдир. Периферик шиш ва ўпка шиши бўлган суюкликларни тўпланиб қолиш кўринишларини чақирувчи эритмаларни ортиқча йиғилишини ривожланиш хавфи, электролитлар концентрациясига бевосита пропорционалдир. Ўта юкори сезувчанлик реакцияларининг ҳар қандай кўринишлари пайдо бўлган ҳолларда, эритма юборишни дархол тўхтатиш ва зарур бўлган даволашларни ўтказиш керак.

Эритма натрий ионларини сақлагани туфайли артериал гипертензияси бўлган, юрак ва/ёки буйрак касалликлари бўлган пациентларга, кекса ёшли пациентларга шунингдек натрийни тутилиб қолиши ва шишлар билан кузатиладиган клиник ҳолатлари бўлган пациентларга гипоксияси ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Натрий сақловчи эритмаларни кортикостероидлар ёки кортикотропин қабул қилаётган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Калий сақланиши эритмани қўллаганда юрак касалликлари ва организмда калийни тутилиши билан кузатиладиган клиник ҳолатлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик талаб қилади.

Буйракнинг чиқариш функцияси паст бўлган пациентда эритмани қўллаш натрий ва калий тутилишига олиб келиши мумкин.

Кальций буюрилганида электрокардиография (ЭКГ) натижаларини, айниқса дигиталис қўллаётган пациентларда ҳисобга олган ҳолда ўтказиш керак. Қон зардобидаги кальций даражаси ҳар доим ҳам тўқималарда кальций даражасини акс эттирмайди. Эритмада кальций ионларини мавжудлиги коагуляция ривожланиши эҳтимоллиги туфайли қон препаратлари билан бир вақтда буюрилганда эҳтиёткорлик талаб қилади. Юрак гликозидларини қабул қилаётган пациентларга алоҳида эътибор билан кальцийни парентерал буюриш керак.

Ҳар 100 мл препарат 5 г фруктоза сақлаганлиги учун, қандли диабети бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

«Реомин» давомли қўллаш (5 кундан кўп) мақсадга мувофик эмас, чунки бу гипергликемия, инукцияланган фруктозага ва липид алмашинувининг бузилиши натижасида гипертриглицеридемияга ва ҳужайра мембраналарининг ташқи юзасидаги глюкозли транспортерлар миқдорини камайишига сабаб бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Дори воситасини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида фақат она учун ҳаёт кўрсатгичлари бўйича кутилаётган фойда, ҳомила/бола учун кутилаётган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўлланади.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Дори воситаси фақат шифохона шароитида қўлланилиши туфайли маълумотлар йўқ.

Хаддан кўп миқдорда эритмани юбориш суюқликлар, электролитлар мувозанатини (гиперволемия, гипернатриемия, гиперкальциемия, гиперхлоремия) ва кислота-ишқор мувозанатини бузилишларига олиб келиши мумкин.

Тавсия этилган юбориш тезлигидан ошириб юборилганда тахикардия, артериал босимни ошиши, ҳансираш, бош оғриғи, кўкрак қафасида оғриқ, қоринда оғриқ ривожланиши мумкин. Кўрсатилган симптомлар эритма юборишни тўхтатгандан ёки юбориш тезлигини сезиларли пасайтирилгандан кейин ўз ўзидан тезда йўқолади.

200 мл, 400 мл дан инфузия учун эритма тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга бутилкаларда.

25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Яроклилик муддати тугагач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

"Инфузия" хусусий акционерлик жамияти. Украина, 23219, Винницкая вил., Винницкий тумани, Винницкие Хутора к, Немировское шоссе кўч., 84А уй.

Reomin narxi dan boshlanadi 61000.00
Nomi Narxi so'm
Reomin infuzion eritmasi, 200 ml (shisha) 61000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish