Facebook Pixel Code

Reopoliglyukin

Tovarlar: 3
Reopoliglyukin eritmasi D / inf. har biri 400 ml (shisha)
Radiks (O`zbekiston)
dan 22400 so'm
Retsept bo'yicha
в 1 dorixonada
Reopoliglyukin Radiks infuzion eritmasi, 200 ml (shisha)
Radiks (O`zbekiston)
dan 21300 so'm
Retsept bo'yicha
в 7 dorixonalarda
Reopoliglyukin Reka-Med Farm infuzion eritmasi, 200 ml (shisha)
Reka-Med Farm (O`zbekiston)
dan 20000 so'm
Retsept bo'yicha
в 1 dorixonada
dagi narxlar
dan 20000 so'm gacha 22400 so'm (1 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Reopoliglyukin eritmasi D / inf. har biri 400 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Reopoliglyukin eritmasi D / inf. har biri 400 ml (shisha)»

1 л эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 35000 дан 45000 гача молекуляр массали декстран (Декстран-40) - 100 г;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

Инфузия учун эритма.

Плазма ўрнини босувчи воситалар. АТХ коди: В05АА05.

Реополиглюкин қуйи молекуляр декстран препаратидир.

У қоннинг шаклли элементларининг агрегациясини олдини олади ва камайтиради, тўқималардан қон томирларига суюқликни ўтишига ёрдам беради.

Шу сабабли препарат қоннинг суспензион хусусиятларини оширади, унинг ёпишқоқлигини камайтиради, майда капиллярларда қон оқимининг тикланишига ёрдам беради, дезинтоксикацион таъсир кўрсатади.

Декстран организмдан буйраклар орқали (биринчи суткада 70% гача) чиқарилади.

Препарат капилляр қон оқимининг бузилишларида, артериал ва веноз қон айланишларининг бузилишларида, жарохат, операцион ва куйиш шокини олдини олиш ва даволаш учун; тромбоз ва тромбофлебитлар, эндартериитларни олдини олиш ва даволаш учун; суъний қон айланиш аппаратини қўллаш билан ўтказилган юракдаги операцияларда (перфузион суюқликка қўшиш учун), қон томир ва пластик жаррохликда маҳаллий циркуляцияни яхшилаш учун; куйишлар ва перитонитда, панкреатитда ва шунга ўхшашларда дезинтоксикация учун қўлланади.

Шунингдек препарат тўр парданинг қавати ва кўрув нервининг касалликларида, мугуз ва қон томир қаватларининг яллиғланиш касалликларида ҳам буюрилади.

Препарат фақат вена ичига юборилади!

Доза клиник вазият ва беморнинг ҳолатига қараб шахсий равишда белгиланади.

Жарохат, операцион ва куйиш шоки билан боғлиқ бўлган капилляр қон оқимининг бузилишларини олдини олиш ва даволаш мақсадида вена ичига суткада 400-1000 мл дан (30-60 минут давомида) томчилаб қўлланади.

Юрак ва қон томирлардаги жаррохлик аралашувларида операциядан олдин вена ичига 10 мл/кг дан томчилаб, операция вақтида 400-500 мл ва операциядан кейин 5-6 кун давомида 10 мл/кг дан юборилади.

Суъний қон айланишида препарат қонга 10-20 мл/кг ҳисобидан қўшилади.

Дезинтоксикация учун 400-1000 мл вена ичига томчилаб юборилади, зарурати бўлганида худди шу куни қўшимча 400-500 мл юбориш мумкин; кейинги 5 кунда эса кунига 400 мл дан (томчилаб) юборилади. Сувсизланган беморларга реополиглюкинга натрий хлоридининг изотоник эритмасини ёки 5% ли глюкоза эритмасини қўшиш мақсадга мувофиқдир.

Болаларга умумий доза суткада 15 мл/кг тана вазнидан ошмаслиги керак. Юрак-қон томир операцияларида 2-3 ёшгача бўлган болаларга суткада 10 мл/кг дан бир марта (60 минут давомида), 8 ёшгача - 7-10 мл/кг (суткада 1-2 марта), 14 ёшдан ошганлар учун - катталар дозасида юборилади. Дезинтоксикация учун 5-10 мл/кг дан 60-90 минут давомида юборилади.

Реополиглюкин офтальмология амалиётида электрофорез йўли билан қўлланди. Муолажа кунига 1 марта ўтказилади. 10 мл дан (мусбат ва манфий қутблардан; ток зичлиги 1,5 мА/см2 гача) қўлланади.

Аллергик реакциялар: тери қопламаларининг қизариши, терида тошмалар, кўнгил айниши, иситмалаш, анафилактик шок.

Жуда кам ҳолларда: артериал гипотония.

Препаратага ўта юқори сезувчанлик, тромбоцитопения, буйрак касалликлари (анурия билан), юрак етишмовчилиги, бош ички босимини ошиши билан кечувчи бош мия жарохатлари, бош мияга қон қуйилишлар ва бошқа катта миқдорда суюқликни юбориб бўлмайдиган ҳолатлар. Буйракларнинг органик касалликлари билан боғлиқ бўлган олигурия ва анурия, коагуляция ва гемостазни бузилиши, аллергик реакцияларга мойилликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни инфузион эритмаларга қўшиш учун режалаштирилган дорилар билан мутаносиблигини олдиндан текшириш керак.

Аллергик реакцияларнинг пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли эритманинг биринчи 10-20 мл ни аста-секин, пациентнинг ҳолатини кузатиб остида юбориш тавсия қилинади. Артериал гипертензия ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиб, уни жадал даволаш учун мувофиқ воситалар талаб қилиниши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: гиперволемия, гипокоагуляция пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, кристаллоид эритмаларни буюриш, симптоматик даволаш.

Инфузия учун эритма 200, 250, 400 ва 500 мг дан шиша бутилкаларда ёки пролипропилен флаконларда.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда салансин.

Бутилкани (флаконни) герметиклиги сақланган шароитда препаратни музлатилиши уни қўллашга қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланмайди.

Препаратни ташилиши вақтида ҳароратни ўзгаришида декстранни заррачалари бўлган оқ пардаларни пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда пардаларни препарат билан бўлган бутилкани (флаконни) қайнаётган сув ҳаммомида вақти-вақтида силкитиб ёки 120 °С ҳароратида 20 минут давомида автоклавга қўйиб 1 соат давомида қиздириб эритиш, препаратни тана ҳароратигача совутиш ва уни кўрсатма бўйича ишлтиш зарур.

2 йил.

Рецепт бўйича.

“RADIKS” ИИЧК

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100054, Лутфий кўч, 50.

тел: 273-92-31, факс: 273-80-58

Reopoliglyukin narxi dan boshlanadi 20000.00
Nomi Narxi so'm
Reopoliglyukin Reka-Med Farm infuzion eritmasi, 200 ml (shisha) 20000 so'm
Reopoliglyukin Radiks infuzion eritmasi, 200 ml (shisha) 21300 so'm
Reopoliglyukin eritmasi D / inf. har biri 400 ml (shisha) 22400 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish