Revarton
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Revarton in'ektsiya uchun eritma tayyorlash uchun kukun 1 g (flakon)»
1 флакон қуйидагиларни сақлайди: креатин фосфати динатрийли тузи (креатин фосфати динатрийли тузи тетрагидрати кўринишида).
Оқ рангли ёки кристалл кукун.
Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун.
Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита. АТХ коди: C01EB06.
Юракни ҳимоя қилувчи, мембраналарни барқарорлаштирувчи, антиаритмик, метаболик восита. Креатин фосфати организмнинг турли тўқималарида, айниқса миокардда кенг тарқалган эндоген физиологик фаол субстанциядир. Креатин фосфати молекуласидаги фосфор кислотасининг юқори энергияли боғи, миокардни энергия билан таъминлаши мумкин. Хужайраларда энергия манбаи бўлган экзоген креатинин фосфати фосфорланувчи бирикмаларнинг хужайра ичидаги миқдорини меъёрида тутиб туради. Ушбу препарат 5´-нуклеотидаза фаоллигини бостириш йўли билан АТФ синтезини ошириши ва фосфолипидазани ингибиция қилиш йўли билан хужайра мембранасини барқарорлаштириши ва шундай қилиб хужайраларни эркин радикаллар чақирадиган шикастланишдан сақлаши мумкин. Ишемик реперфузия вақтида креатинин фосфати энергияга боғлиқ бўлган секин кальций каналини фаоллантиради ва кальцийни секин оқимини оширади, қутбсизланишни максимал тезлигини пасайтиради, бу унинг антиаритмик самарасига сабабчи бўлади. Креатинин фосфати юқори самарали ва кам заҳарли юракни ҳимоя қилувчи восита бўлиб, у миокард инфарктида некроз соҳасини анча қисқартириши мумкин, ўткир қоринчалар аритмиясини камайтиради ва миокард хужайраларига барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатиб, уларнинг ишемияси олдини олади. Ревартон одатдаги даволаш билан бирга сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ножўя таъсирлар кўрсатмай, юрак фаолиятининг кўрсаткичларини оширади ва уларнинг клиник статусини яхшилайди. Юракда жарроҳлик аралашувлар ўтказилаётган вақтда кардиоплегик эритмага креатинин фосфати кўшилганида миокард ишемиясидан самарали ҳимояланишга эришиш мумкин. Бунда юрак фаолиятини тикланиши тезлашади, юрак аритмиясининг ва бошқа асоратларнинг ривожланишини олди олинади.
Ўткир миокард инфаркти; сурункали юрак етишмовчилиги; юракдаги операциялар; ўткир қон айланишини бузилиши (асосий даволашга қўшимча сифатида); ўткир скелет мушакларининг зўриқиш ҳолатида қўлланади.
Миокард инфарктида биринчи кундаги бошланғич доза 2 г, вена ичига оқизиб юбориш йўли билан қуйилади (инъекция 4 минутдан кўпроқ давом этиши керак). 2 соат ўтгач 5 г препаратни томчилаб инфузия қилиш керак, унинг ҳар грамми 30 мл 5% глюкоза эритмасида суюлтирилади (томчилаб юбориш 1 соат давомида ўтказилади). Иккинчи-бешинчи суткалари препарат 5 г дан вена ичига ҳар куни юборилиши мумкин. Агар бемор критик ҳолатда бўлса ёки препаратнинг терапевтик самараси етарли бўлмаса, дозаси 10 г гача оширилиши мумкин.
Юрак етишмовчилиги биринчи 14 кун давомида препарат 1 г дан кунига икки марта вена ичига юборилади. Препаратни аста-секин (2 минутдан зиёдроқ) юбориш керак. 15-44 суткалари препаратни вена ичига юбориладиган дозаси то 0,5-1 г гача, мушак ичига юбориладиган дозаси 0,5 г гача камайтирилиши мумкин. Мушак ичига юбориш учун инъекция қилинган жойидаги оғриқни олдини олиш мақсадида, препарат 40 мг лидокаин сақловчи 4 мл эритувчида эритилади.
Юракдаги операцияда операциядан олдинги икки кун давомида ҳар куни 12 мл инъекция учун стерил сувда эритилган 2 г препаратни вена ичига аста-секин (камида 4 минут) юбориш тавсия этилади. Сўнгра, аортани қисиш олдидан ва то тўлиқ анестезияга эришгунча, кардиоплегик эритма ишлатилгунича вена ичига соатига 1 г дозада юборилади. Операция вақтида кардиоплегик эритмага ушбу препарат концентрацияси 2,5 г/л (10 ммоль/л) га етгунча кўшилади ва 4 °С ҳароратда тана вазнига 15 ммоль/кг бирламчи дозада кейинчалик эса, то аортани қисиб қўйилиши тугамагунича, 30 минутда 10 ммоль/кг дозада юборилади. Операция тугаганидан ва аортадан қисқич олинганидан кейин, препарат ҳар кунлик 8 г доза (4 г 500 мл 5% ли глюкоза эритмасида қуйиш тезлиги соатига 40 мл) узлуксиз 48 соат ичида қуйилади.
Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
Препаратга юқори шахсий сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Креатин фосфати дигоксин, фуросемид, допамин, максилетин, карнитин, верапамил, гидрокартизон, цитиколин, окситоцин, пропафеном каби препаратлар билан бирга қўлланганида 3-5 соат давомида барқарорлиги сақланади.
Препарат 1 г: 6 мл нисбатида инъекция учун сувда эритилиши мумкин, вена ичига юборилиш вақти камида 2 минут.
Препарат барқарор, 5% ли глюкоза эритмасида, инъекция учун сувда, физиологик ва кардиоплегик эритмаларда камида 16 соат барқарорлиги сақланади.
Препарат юракни ҳимояловчи воситадир, лекин у кардиокинетик терапиянинг ўрнини босаолмайди.
Диабети бўлган пациентлар учун препарат 5% ли глюкоза эритмасида суюлтирилиши мумкин эмас, лекин инъекция учун сувда ёки физиологик эритмада эритилиши мумкин.
Ҳомиладорларда ва лактация даврида қўлланиши
Ҳозирги кунгача препаратни фетал заҳарлилиги ёки ҳомиладорларга таъсири ҳақида ҳеч қандай маълумотлар аниқланган эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида хабарлар ҳозиргача келиб тушмаган.
1 г дан флаконда. Бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
Рebei Tiancheng Pharmaceutical co., ltd, Хитой.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Revarton in'ektsiya uchun eritma tayyorlash uchun kukun 1 g (flakon) | 124800 so'm |
da mavjud emas Toshkent