Singlon
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Singlon chaynash tabletkalari 5 mg №28 (4 blister x 7 tabletka)»
Ҳар бир чайналадиган 4 мг таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: монтелукаст 4 мг (4,16 мг натрий монтелукаст кўринишида);
ёрдамчи моддалар: маннит, микрокристалл целлюлоза 101, гидроксипропилцеллюлоза, натрий кроскармеллоза, олча ароматизатори, аспартам кукуни, темир II оксиди (Е172), магний стеарати.
Ҳар бир чайналадиган 5 мг таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: монтелукаст 5 мг (5,20 мг натрий монтелукаст кўринишида);
ёрдамчи моддалар: маннит, микрокристалл целлюлоза 101, гидроксипропилцеллюлоза, натрий кроскармеллоза, олча ароматизатори, аспартам кукуни, темир II оксиди (Е172), магний стеарати.
Чайналадиган 4 мг таблеткалар:
Деярли овал шаклли, икки томонлама қавариқ, оч-сариқ рангли, узунлиги 11 мм, эни 8 мм чайналадиган таблеткалар. Бир томонида - R «13» гравировкаси мавжуд.
Чайналадиган 5 мг таблеткалар:
Думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, оч-сариқ рангли, диаметри 10 мм чайналадиган таблеткалар. Бир томонида - R «14» гравировкаси мавжуд.
Чайналадиган таблеткалар.
Нафас йўлларининг обструктив касалликларини даволаш учун восита. Лейкотриен рецепторлар антагонисти. АТХ коди: R03DC03.
Фармакодинамикаси
Таъсир механизми
Цистеинил лейкотриенлар (LTC4, LTD4, LTE4) турли хужайралардан, шу жумладан семиз хужайралар ва эозинофиллардан ажралиб чиқувчи яллиғланишнинг кучли эйкозаноидларидир. Бу муҳим про-астматик медиаторлар организмнинг нафас йўлларида жойлашган цистенил-лейкотриен рецепторлари (CysLT) билан боғланади ва уларнинг реактивлигига, шу жумладан бронхоспазмга, шиллиқнинг секрециясига, қон томирларнинг ўтказувчанлигини ошишига, шунингдек эозинофилларнинг миграцияси учун жавоб беради.
Монтелукаст ичга қабул қилинганда CysLT1 рецепторларига юқори даражадаги яқинлик ва у билан танлаб боғланадиган фаол модда ҳисобланади.
Клиник самарадорлиги ва хавфсизлиги
Клиник тадқиқотларида монтелукаст 5 мг бўлган кичик дозаларда ҳам LTD4 ингаляцияси чақирган бронхоспазмга тўсқинлик қилади. Препарат ичга қабул қилингандан кейин 2 соат давомида бронходилатация кузатилади. Бета-адреномиметиклар чақирган бронходилатация самараси монтелукаст чақирган бронходилатация самарасини тўлдирган. Монтелукаст билан даволаш антиген чақирган ҳам эрта, ҳам кечиккан бронхоспазмни сусайтирган. Монтелукаст плацебога нисбатан катта пациентлар ва болаларнинг периферик қонида эозинофилларнинг сонини камайтирган. Алоҳида тадқиқотда монтелукаст билан даволаш нафас йўлларида (балғамда аниқланганда) эозинофилларнинг сонини аҳамиятли даражада камайтирган. Катта ёшдаги пациентларда ва 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларда монтелукаст плацебога нисбатан периферик қонда эозинофилларнинг сонини камайтирган ва бронхиал астманинг клиник кечиши устидан назоратни яхшилаган.
Катталарда ўтказилган тадқиқотларда монтелукаст 10 мг дозада суткада бир марта плацебога нисбатан тонги жадал нафас чиқариш ҳажм (ЖНЧҲ1) кўрсаткичини сезиларли даражада (дастлабки даража 2,7% га нисбатан 10,4%), тонги нафас чиқаришнинг чўққи тезлиги (НЧЧТ) кўрсаткичини (дастлабки даража 3,3 л/мин га нисбатан 24,5 л/мин) яхшилаган ва бета-адреномиметикларни қўллашнинг йиғиндисини сезиларли (дастлабки даража -4,6% га нисбатан-26,1%) пасайтирган. Пациентлар томонидан баҳоланган бронхиал астманинг кундузги ва тунги симптомларини яхшиланиши, плацебо буюрилгандагига нисбатан ишончли равишда яхшироқ бўлган.
Катталарда ўтказилган тадқиқотлар монтелукаст ингаляцион глюкокортикостероидларнинг клиник самарасини тўлдириш қобилиятини намоший этган (монтелукаст билан мажмуадаги ингаляцион беклометазон қўлланганидаги дастлабки даражага нисбатан, фақат беклометазоннинг ўзини қўллагандаги ўзгаришлар % : ЖНЧҲ1: 5,43% га қарши 1,04%; бета-адреномиметиклар қўлланилиши: -8,70% га қарши 2,64%). Гарчи 12- ҳафталик тадқиқотлар давомида беклометазон яққолроқ терапевтик самара кўрсатаётган бўлсада (беклометазонга қараганда монтелукаст қўлланганидаги дастлабки даражасига нисбатан ўзгаришлар % мувофиқ равишда ЖНЧҲ1 учун: 7,49% га қарши 13,3%; бета-адреномиметикларни қўлланганда: -28,28% га қарши -43,89%), монтелукаст ингаляцион беклометазонга (200 мкг дан суткада икки марта спейсерни қўллаганда) нисбатан тезроқ дастлабки жавобни намойиш этди. Шунга қарамасдан беклометазон билан солиштирганда монтелукастни қабул қилган пациентларнинг катта қисми ўхшаш клиник самарага эришган (масалан, беклометазон қабул қилган 50% пациентларда ЖНЧҲ1 ни дастлабки даражага нисбатан тахминан 11% га яхшиланишига эришилган, айни пайтда монтелукаст қабул қилган тахминан 42% пациентда худди шундай кўрсаткичга эришган).
2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда ўтказилган 12-ҳафталик плацебо назоратли тадқиқотларда, суткада бир марта қабул қилинган 4 мг монтелукаст плацебога нисбатан, ёндош базис даволаш (глюкокортикостероидлар ёки натрий кромогликолятини ингаляцион ёки небулайзер орқали) дан қатъий назар, бронхиал астманинг кўрсаткичларини назоратини яхшилаган. Пациентларнинг олтмиш фоизи бошқа ҳеч қандай базис терапия олмаган. Монтелукаст кундузги (шу жумладан йўтал, ҳансираш, нафас олишни қийинлашиши ва жисмоний фаоллик чекланиши) ва тунги симптомларни плацебога нисбатан яхшироқ бартараф қилган. Шунингдек монтелукаст плацебога нисбатан бронхиал астма хуружини бартараф этиш учун қисқа муддатли таъсирга эга бета-адреномиметикларга ва тез таъсир этувчи глюкокортикостероидларга эҳтиёжни камайтирган. Монтелукаст қабул қилган пациентларда плацебо қабул қилган пациентларга нисбатан бронхил астма хуружисиз кунлар сони кўпроқ бўлган. Даволаш самарасига биринчи дозадан сўнг эришилган.
Енгил даражадаги бронхиал астмаси ва 12 ой давомийликда эпизиодик зўрайишлари бўлган 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда ўтказилган плацебо назоратли тадқиқотларда, 4 мг монтелукаст суткада бир марта қабул қилинганида бир йилда бронхиал астманинг зўрайиш хуружларини тез-тезлигини плацебога нисбатан сезиларли даражада камайтирган (p≤ 0,001) (2,34 зўрайиш хуружларга нисбатан мувофиқ 1,60 зўрайиш хуружлар) [зўрайиш хуружлари бета-адреномиметикларни ёки глюкокортикостероидларни (тизимли ёки ингаляцион) қўллашни талаб қиладиган бронхиал астманинг кундузги симптомларини кетма-кет ≥ 3 кун давом этадиган даври сифатида белгиланган]. Бир йилда бронхиал астма зўрайиш хуружлари сони 31.9% га камайган, 95% ИИ 16,9 дан 44,1 гача.
6 ойдан ва 5 ёшгача бўлган ва вақти-вақти билан зўрайдиган, аммо доимий давом этмайдиган бронхиал астмаси бўлган болаларда ўтказилган ўтказилган тадқиқотда монтелукаст 12 ой давомида буюрилган ёки суткада 4 мг дозада ёки вақти-вақти билан зўрайдиган бронхиал астма бошланиши билан 12 сутка давом этган курс билан буюрилган. Шифокорга режалаштирилмаган мурожаат, шошилинч ёрдам ёки касалхонага ташриф ёки ичга, вена ичига ёки мушак ичига глюкокортикостероидлар буюрилиши талаб этган кўринишдаги соғлиқни сақлаш тизими ресурсларини ишлатишни талаб этадиган бронхиал астма хуружлари сони 4 мг дозада монтелукаст ёки плацебо қабул қилинганида аҳамиятли фарқлар кузатилмаган.
6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларда ўтказилган 8-ҳафталик тадқиқотларларда 5 мг монтелукаст кунига бир марта қабул қилинганида плацебога нисбатан ташқи нафас кўрсаткичларини сезиларли даражада яхшилаган (ЖНЧҲ1: дастлабки даража 4,16% га нисбатан 8,71%; НЧЧТ: куннинг биринчи ярмида: дастлабки даража 17,8 л/мин га нисбатан 27,9 л/мин) ва қисқа муддат таъсир кўрсатувчи бета-адреномиметикларга бўлган эҳтиёжни камайтирган (дастлабки даража +8,2% га нисбатан -11,7%).
Енгил оғирлик даражадасидаги доимий давом этувчи бронхиал астмаси бўлган 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларда бронхиал астманинг симптомларини назорат қилиш учун монтелукаст ва ингаляцион флутиказоннинг самарадорлигини таққослаш бўйича ўтказилган 12-ойлик тадқиқотларда, монтелукаст астматик симптомларсиз ўтказилган кунлар сонини ошириши бўйича флутиказондан қолишмаган. Ўртача 12 ойлик даволаниш даврида бронхиал астмани симптомларисиз ўтказилган кунларнинг монтелукаст гуруҳида 61,6% дан 84,0% гача ва флутиказон гуруҳида эса 60,9% дан 86,7% гача ошган. Гуруҳлар орасидаги фарқ (энг кичик квадратлар усули бўйича тенглаштирилган бронхиал астмани симптомларсиз ўтказилган кунларнинг ўртача ошиши) статистик аҳамиятли (-4,7 дан -0,9 даги 95% ишонч интервалида -2,8 ни ташкил қилди). 12 ойлик даволаш даври давомида монтелукаст ва флутиказон бронхиал астма билан боғлиқ қуйидаги кўрсаткичлар устидан назоратни яхшилади:
ЖНЧҲ1 монтелукаст гуруҳида 1,83 дан 2,09 литр гача ва флутиказон гуруҳида 1,85 дан 2,14 литр гача ошди. Гуруҳлар орасидаги фарқ (энг кичик квадратлар усули бўйича тенглаштирилган ЖНЧҲ1 ни ўртача ошиши) -0,06 дан 0,02 даги 95% ишонч интервалида -0,02 литрни ташкил қилди. ЖНЧҲ1 ни ўртача ошиши дастлабки даражага нисбатан фоиз кўринишида монтелукаст учун 0,6% ни ва флутиказон учун 2,7% ни ташкил қилди. ЖНЧҲ1 ни гуруҳлар орасидаги фоизли кўрсаткичлардаги фарқи (энг кичик квадратлар усули бўйича тенглаштирилган ўртача ошиши) -3,6 дан -0,7 даги 95% ишонч интервалида -2,2% ни ташкил қилди.
бета-адреномиметиклар қўлланган кунлар сони монтелукаст гуруҳида 38,0 дан 15,4% га, флутиказон гуруҳида эса, 38,5 дан 12,8% га камайган. Гуруҳлар орасида бета-адреномиметиклар қўлланган кунлар (% да) сонини фарқи (энг кичик квадратлар усули бўйича тенглаштирилган ўртача кўрсаткич) 0,9 дан 4,5 даги 95% ишонч интервалида 2,7 ни ташкил этди.
Бронхиал астма хуружлари бўлган пациентлар сони (бронхиал астма хуружи, перорал тизимли глюкокортикостероидларни қабул қилиш, шифокорга ёки шошилинч ёрдам бўлимига режалаштирилмаган мурожаат қилиш ёки госпитализацияни талаб қиладиган астматик симптомларининг ёмонлашиш даври сифатида белгиланган) монтелукаст гуруҳида 32,2% ва флутиказон гуруҳида 25,6% ташкил қилган; хавф нисбати 1,04 дан 1,84 даги 95% ишонч интервалида 1,38 ни ташкил қилади, бу статистик ахамиятли бўлган.
тадқиқотлар давомида тизимли (асосан перорал) глюкокортикостероидлар буюрилган пациентлар сони монтелукаст гуруҳида 17,8% ва флутиказон гуруҳида 10,5% ни ташкил қилган. Кичик квадратлар усули бўйича аниқланган гуруҳлар орасидаги ўртача 2,9 дан 11,7 гача 95% ишонч интервалида 7,3% ни ташкил қилди.
Жисмоний зўриқиш фонида юз берган бронхоспазмнинг сезиларли камайиши катта пациентларда ўтказилган 12-ҳафталик тадқиқотларда кузатилган, (ЖНЧҲ1 ни максимал пасайиши плацебо 32,40% га нисбатан монтелукаст учун 22,33%; ЖНЧҲ1 дастлабки даражага қайтишгача бўлган вақт ±5%: монтелукаст учун: 44,22 минут, плацебо учун эса 60,64 минут). Ушбу самара бутун 12-ҳафталик даври давомида ўзгармаган ҳолда қолган. Жисмоний зўриқиш фонида юз берган бронхоспазмни кучсизланиши 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларда ўтказилган қисқа муддатли тадқиқотларда ҳам намоён бўлган (ЖНЧҲ1 ни максимал пасайиши 18,27% га қарши 26,11%; ЖНЧҲ1 дастлабки даражага қайтишгача бўлган вақт ±5%: 17,76 минутга нисбатан 27,98 минут). Иккала тадқиқотда ҳам самарага дори препаратини кунига бир марта қабул қилиш орасидаги оралиқлар охирида эришилган.
Аспиринга сезувчан ва ингаляцион ва/ёки перорал глюкокортикостероидлар билан ёндош даволаналаётган бронхиал астмаси бўлган пациентларда, плацебога қараганда монтелукаст билан даволаш, бронхиал астма симптомларининг назоратини сезиларли яхшиланишига олиб келган (ЖНЧҲ1 дастлабки даражага нисбатан -1,74% га қарши 8,55% ва бета-адреномиметикларга умумий эҳтиёжни камайиши - дастлабки даражага нисбатан 2,09% га қарши 27,78% ).
Фармакокинетика
Сўрилиши
Монтелукаст ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади. 10 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблетка учун плазмадаги ўртача чўққи концентрациясига (Cmax) катта пациентлар оч қоринга препаратни қабул қилгандан кейин 3 соат (Tmax) ўтгач эришилади. Ичга қабул қилгандан кейин биокираолишлиги ўртача 64% ни ташкил қилади. Одатдаги озиқ-овқат маҳсулотлари препаратнинг биокиришаолишлигига ва Cmax га таъсир қилмайди. Клиник тадқиқотларда овқат қабул қилиш вақтидан қатъий назар, 10 мг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги намойиш этилган.
5 мг чайналадиган таблеткалар учун Cmax катта пациентларда препарат оч қоринга қабул қилинганидан кейин 2 соат ўтгач эришилади. Препаратни ўртача биокираолишлиги 73% ни ташкил қилади; у, препарат стандарт овқат қабул қилгандан кейин қабул қилинганида 63% га камаяди.
2 дан 5 ёшгача бўлган болаларда оч қоринга 4 мг чайналадиган таблекани қабул қилгандан 2 соатдан кейин Cmax эришилган. 10 мг таблеткани қабул қилгандан кейин катталарга нисбатан ўртача Cmax 66% га кўпроқ, айни вақтда ўртача Cmin пастроқ бўлган.
Тақсимланиши ва қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши.
Монтелукаст плазма оқсиллари билан 99% дан ортиқ боғланади. Монтелукастнинг тақсимланиш ҳажми мувозанатли ҳолатда ўртача 8-11 литрни ташкил қилади. Нишонланган монтелукаст билан каламушларда ўтказилган тадқиқотлар препаратнинг гематоэнцефалик тўсиқдан минимал даражада ўтишини кўрсатди. Нишонланган радиофаол модданинг концентрацияси препарат қўлланганидан кейин 24 соатдан сўнг бошқа барча тўқималарда минимал бўлган.
Биотрансформацияси
Монтелукаст фаол метаболизмга учрайди. Терапевтик дозалари билан ўтказилган тадқиқотларда монтелукаст метаболитларининг концентрацияси плазмадаги барқарор ҳолатида катталар ва болаларда аниқлаш чегарасидан паст бўлган.
Цитохром Р450 2C8 монтелукастнинг метаболизмида иштирок этувчи асосий фермент ҳисобланади. Бундан ташқари CYP3A4 ва 2С9 бироз ҳисса қўшиши мумкин, аммо CYP3A4 ингибитори итраконазол суткада 10 мг монтелукаст қабул қилган соғлом одамларда фармакокинетика кўрсаткичлари ўзгартирмаслиги аниқланган. Инсон жигар микросомаларидаги in vitro шароитдаги тадқиқотларда, плазмадаги монтелукастнинг терапевтик концентрацияси цитохром P450 3A4, 2C9, 1A2, 2A6, 2C19 ва 2D6 ларни ингибиция қилмаслиги аниқланган. Монтелукастнинг терапевтик таъсирида метаболитларининг ҳиссаси минимал.
Чиқарилиши
Катта ёшдаги соғлом одамларда монтелукастнинг плазма клиренси ўртача минутига 45 мл ни ташкил қилади. Нишонланган монтелукаст ичга қабул қилинганидан кейин препаратнинг 86% 5 кун давомида ахлатда ва < 0,2% сийдикда аниқланган. Монтелукаст ичга қабул қилинганидан кейин унинг биокиришаолишлиги билан боғлиқ натижалар, препарат ва унинг метаболитлари асосан сафро билан чиқарилишидан далолат беради.
Алоҳида гуруҳ пациентларидаги фармакокинетикаси
Кекса ёшдаги ёки енгил ва ўрта оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда тадқиқотлар ўтказилмаган. Монтелукаст ва унинг метаболитлари сафро билан чиқарилиши туфайли, буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозага тузатиш китириш талаб қилинмайди. Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда (Чайлд-Пью шкаласи бўйича > 9 балл) монтелукаст фармакокинетикаси бўйича маълумотлар йўқ.
Монтелукаст юқори дозаларда буюрилганда (катталар учун тавсия этилган дозадан 20 60 марта юқори) қон плазмасида теофиллин миқдори камайиши кузатилган. Бу самара суткада бир марта 10 мг тавсия этилган доза буюрилганда кузатилмаган.
Синглон®, 4 мг чайналадиган таблеткалар 2 ёшдан 5 ёшгача болалар учун мўлжалланган.
Синглон®, 5 мг чайналадиган таблеткалар 6 ёшдан 14 ёшгача болалар учун мўлжалланган.
Синглон® препарати енгил ёки ўртача даражадаги доимий давом этувчи бронхиал астмаси бўлган, касаллиги ингаляцион кортикостероидларни қабул қилиш билан назорат қилиб бўлмайдиган пациентларда ва зарурати бўлганида қисқа таъсирга эга бета-адреномиметикларни ишлатилиши етарли клиник самара таъминланмаганида қўшимча даволаш сифатида қўлланади.
Синглон® препарати енгил даражали доимий давом этувчи бронхиал астма, яқин вақтда бронхиал астманинг жиддий хуружлари бўлмаган, тизимли глюкокортикостероидлар қўлланилишини талаб қилган, аммо ингаляцион глюкокортикостероидлар қўлланилиши мумкин бўлмаган пациентларга ингаляцион глюкокортикостероидлар ўрнига буюрилиши мумкин (“Қўллаш усули ва дозалар” бўлимига қаранг).
Синглон® препарати жисмоний юклама фонида пайдо бўладиган асосий компоненти бронхоспазм бўлган бронхиал астмани хуружлари профилактикаси учун қўлланади.
Дозалар
Болалар
5 мг чайналадиган таблеткалар:
6-14 ёшдаги болалар учун доза суткада 5 мг бир чайналадиган таблеткани ташкил этади, уни кечки вақтда қабул қилиш керак. Ушбу ёш гуруҳида дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
4 мг чайналадиган таблеткалар:
2-5 ёшдаги болалар учун доза суткада 4 мг бир чайналадиган таблеткани ташкил этади, уни кечки вақтда қабул қилиш керак. Ушбу ёш гуруҳида дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
2 ёшдан кичик болалар
Синглон® препаратини, 4 мг чайналадиган таблеткаларни 2 ёшгача болаларга бериш тавсия этилмайди.
Умумий тавсиялар:
Препаратнинг бронхиал астма билан боғлиқ симптомларга терапевтик таъсири бир кун давомида намоён бўлади. Пациент бронхиал астманинг кечиши назорат қилинадиган даврда ҳам, шунингдек касалликни кечиши ёмонлашган даврларида ҳам қабул қилишни давом эттириш керак.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари
Енгил ва ўртача даражали буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар хақида маълумотлар йўқ. Препаратнинг дозаси эркак ва аёл пациентлар учун ҳам бир ҳилдир.
Синглон® енгил оғирлик даражадаги доимий давом этувчи бронхиал астмада ингаляцион глюкортикостероидларнинг паст дозаларига муқобил даволаш сифатида:
Монтелукастни ўртача оғирлик даражадаги доимий давом этувчи бронхиал астмаси бўлган пациентларда монотерапия сифатида қўллаш тавсия этилмайди. Енгил оғирлик даражадаги доимий давом этувчи бронхиал астмаси бўлган болаларда монтелукастни ингалацион глюкокортикостероидларнинг паст дозаларини қабул қилишга муқобил даволаш сифатида қўллашни, фақат перорал глюкокортикостероидларни қабул қилишни талаб қилувчи бронхиал астманинг жиддий хуружлари яқин ўтмишда бўлмаган пациентлар учун ёки ингаляцион глюкортикостероидларни ишлата олмайдиган пациентлар учун кўриб чиқиш лозим (“Қўлланилиши” бўлимига қаранг). Енгил оғирлик даражадаги доимий давом этувчи бронхиал астмаси тушунчаси остида бир ҳафтада бир мартадан кўп, лекин кунига бир мартадан кам юз берадиган бронхиал астма симптомлари; бир ойда 2 мартадан ортиқ, лекин ҳафтада ўпканинг нормал фаолияти шароитида бир мартадан кам тунда юз берадиган симптомлар тушунилади. Агар шифокор кузатуви даврида (одатда бир ой давомида) бронхиал астманинг симптомларини қониқарли назорат қилишни таъминлашнинг иложи бўлмаса, бронхиал астмани босқичма-босқич даволашга асосланган қўшимча ёки бошқа яллиғланишга қарши даволаш заруратини кўриб чиқиш керак. Бронхиал астма симптомларини назорат қилиш учун пациентларни мунтазам кузатуви амалга оширилади.
Синглон® препарати, 4 мг чайналадиган таблеткалар, 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда устувор компоненти жисмоний юклама чақирган бронхоспазм бўлган бронхиал астма хуружларини профилактикаси сифатида.
2 ёшдан 5 ёшгача болаларда жисмоний юклама билан қўзғатилган бронхоспазм ингаляцион глюкокортикостероидлар буюрилиши талаб қиладиган доимий давом этувчи бронхиал астманинг устувор кўриниши бўлиши мумкин. Монтелукаст билан даволаш бошланганидан 2-4 ҳафтадан сўнг такрорий кўрикни ўтказиш керак. Даволашнинг самараси етарли бўлмаса, қўшимча препаратлар ёки бошқа усулда даволаш имкониятларини кўриб чиқиш керак.
Бронхиал астмани даволаш учун бошқа препаратларга нисбатан Синглон® препарати билан даволаш.
Агар Синглон® препарати ингаляцион глюкокортикостероидларни қабул қилиш фонида буюрилган бўлса, ингаляцион глюкокортикостероидларни у билан кескин алмаштириш мумкин эмас (“Эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг).
10 мг монтелукаст сақловчи бошқа дори воситалар (плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар) катталар ва 15 ёшдан катта ўсмирлар учун мўлжалланган.
Болаларда қўлланиши
Синглон® чайналадиган таблетка препаратини 2 ёшдан кичик болаларда ушбу гуруҳ учун препарат хавфсизлиги ва самараси тўғрисида маълумотлар йўқлиги сабабли қўллаш тавсия этилмайди.
6 ёшдан 14 ёшгача болалар учун 5 мг ли чайналадиган таблеткалар чиқарилади.
2 ёшдан 5 ёшгача болалар учун 4 мг ли чайналадиган таблеткалар чиқарилади.
Қўллаш усули
Ичга қабул қилиш учун буюрилади. Ютишдан аввал таблеткаларни чайнаш керак. Овқат қабул қилиниши ва Синглон препарати қабул қилиниши ўртасида боғлиқликка юзасидан, Синглон препаратини овқатдан 1 соат олдин ёки овқатдан 2 соат кейин қабул қилиш керак.
Бу дори воситасини болаларга катталар назорати остида бериш керак. Ушбу дори воситасини чайналадиган таблекталарни қабул қилишни билмайдиган ёки қабул қила олмайдиган болаларга бериш мумкин эмас. Препаратни 2 ёшдан кичик бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.
Агар бемор препаратни қабул қилиш вақтини ўтказиб юборса, навбатдаги дозани одатдаги вақтда қабул қилиши керак. Иккита дозани кетма-кет қабул қилиш мумкин эмас.
Монтелукаст доимий давом этувчи бронхиал астма бўлган пациентларни жалб қилган ҳолда ўтказилган клиник тадқиқотларда қуйидагича баҳоланган:
- плёнка қобиқ билан қопланган 10 мг таблеткалар тахминан 4000 нафар катта пациентлар ва 15 ёшдан катта ўсмирларда;
- чайналадиган 5 мг таблеткалар 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган тахминан 1750 нафар болаларда;
- чайналадиган 4 мг таблеткалар - 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган 851 нафар болаларда.
Вақти-вақти билан қўзғаладиган бронхиал астмаси бўлган пациентларда монтелукастни клиник тадқиқотда қуйидагича баҳоланган:
4 мг гранула ва чайналадиган таблеткалар - 6 ойликдан 5 ёшгача 1038 нафар болаларда.
Клиник тадқиқотларда қуйидаги нохуш реакциялари таърифланган, улар одатда (>1/100, <1/10) плацебо гуруҳи пациентларига қараганда монтелукастни қабул қилган пациентларда тез-тез кузатилган:
Гуруҳлаш номи | Катта пациентлар ва 15 ёшдан катта ўсмирлар (икки 12 ҳафталик тадқиқот; n=795) | Педиатрик пациентлар 6 ёшдан 14 ёшгача (бир 8 ҳафталик тадқиқот; n=201) (икки 56 ҳафталик тадқиқот; n=615) | Педиатрик пациентлар 2 ёшдан 5 ёшгача (бир 12 ҳафталик тадқиқот; n=461) (бир 48 ҳафталик тадқиқот; n=278) |
Нерв тизими томонидан бузилишлар | Бош оғриғи | Бош оғриғи | - |
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар | Қоринда оғриқ | - | Қоринда оғриқ |
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакциялар | - | - | Чанқоқлик |
Пациентларнинг чекланган сонида ўтказилган клиник тадқиқотларда давомли даволашда (катталар учун 2 йилгача ва 6-14 ёшдаги пациентлар учун 6 ойгача) препаратнинг хавфсизлик профили ўзгармаган.
2 ёшдан 5 ёшгача жами 502 нафар болалар монтелукастни 3 ойдан кам бўлмаган муддат давомида қабул қилган, 338 нафар болалар 6 ой ва ундан ортиқ ва 534 нафар бемор 12 ой ва ундан ортиқ муддат препаратни қабул қилган. Узоқ муддатли даволашда ушбу пациентларда хавфсизлик профили ўзгармаган.
Постмаркетинг қўлланилиши
Постмаркетинг қўлланилишлар вақтида қуйидаги жадвалда нохуш реакциялар организм тизимлар синфи ва махсус атамалари бўйича келтирилган. Тез-тезлик тоифалари тегишли клиник тадқиқотлар маълумотлари асосида баҳоланган.
Гуруҳлаш номи | Нохуш кўринишлар | Тез-тезлик тоифалари* |
Инфекциялар ва инвазиялар | юқори нафас йўллари инфекциялар | Жуда тез-тез |
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар | кўп қон кетишига мойиллик | Кам ҳолларда |
Иммун тизими томонидан бузилишлар | ўта юқори сезувчанлик реакциялар, шу жумладан анафилактик реакциялар | Тез-тез эмас |
жигарнинг эозинофилли инфильтрацияси | Жуда кам ҳолларда | |
Руҳий бузилишлар | Одатдаги бўлмаган туш кўриш (шу жумладан тунги даҳшатлар), уйқусизлик, уйқуда юриш (ойпарастлик), безовталик, қўзғалиш, (шу жумладан тажовузкор хулқ ёки ёвгарчилик), депрессия, психомотор қўзғалиш (шу жумладан таъсирчанлик, бетоқатлик, тремор). | Тез-тез эмас |
Диққатни жамлашни бузилиши, хотира ёмонлашиши | Кам ҳолларда | |
галлюцинация, ориентация йўқолиши, ўзига жонига қасд қилиш фикри ва хулқ (ўз жонига қасд қилиш). | Жуда кам ҳолларда | |
Нерв тизими томонидан бузилишлар | бош айланиши, уйқучанлик, парестезия/гипестезия, тиришишлар | Тез-тез эмас |
Юрак томонидан бузилишлар | Юракни тез уриши | Кам ҳолларда |
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар | Бурундан қон кетиши. | Тез-тез эмас |
Чарга-Стросс синдроми (ЧСС) (“Эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг), ўпка эозинофилияси. | Жуда кам ҳолларда | |
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар | диарея **, кўнгил айниши **, қусиш ** | Тез-тез |
оғиз қуриши, диспепсия | Тез-тез эмас | |
Гепатобилиар тизими томонидан бузилишлар | қон зардобида трансаминазалар (АЛТ, АСТ) фаоллиги ошиши | Тез-тез |
гепатит (шу жумладан холестатик, гепатоцеллюляр ва жигар аралаш шикастланишининг кўриниши) | Жуда кам ҳолларда | |
Тери ва тери ости тўқималар томонидан бузилишлар | тошма‡ | Тез-тез |
қонталашлар пайдо бўлиши, эшакеми, қичишиш | Тез-тез эмас | |
ангионевротик шиш | Кам ҳолларда | |
тугунли эритемаси, кўп шаклли эритема | Жуда кам ҳолларда | |
Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар | артралгия, миалгия, шу жумладан мушак спазми | Тез-тез эмас |
Тизимли бузилишлар ва юбориш жойидаги асоратлар | иситма | Тез-тез |
холсизлик / толиқиш, лоҳаслик, шишлар | Тез-тез эмас |
* Тез-тезлик тоифалари: ҳар бир нохуш кўриниш учун клиник тадқиқотларнинг клиник базасидаги маълумотлар асосида аниқланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (³1/100 дан <l/10 гача), тез-тех эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10,000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000).
* Монтелукаст қабул қилган пациентларда жуда тез-тез учрайдиган сифатида қайд этилган ушбу нохуш кўриниш клиник тадқиқотларида плацебони қабул қилган пациентларда ҳам жуда тез-тез учрайдиган сифатида қайд этилган.
** Монтелукаст қабул қилган пациентларда тез-тез учрайдиган сифатида қайд этилган ушбу нохуш кўриниш клиник тадқиқотларида плацебони қабул қилган пациентларда ҳам тез-тез учрайдиган сифатида қайд этилган.
Тез-тезлик тоифалари: Кам ҳолларда
Санаб ўтилган ножўя реакциялар, шунингдек йўриқномада кўрсатилмаган реакциялар вужудга келса, шифокорга мурожаат қилиш керак.
Фаол моддага ёки “Таркиби” бўлимида қайд этилган ҳар қандай ёрдамчи моддаларга ўта сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик чоралари
Пациентлар бронхиал астманинг ўткир хуружларини бартараф қилиш учун монтелукаст перорал препаратларини қўллаш тавсия этилмайди ва ёнларида доимо тез таъсир кўрсатадиган препаратларни олиб юриш тавсия этилади. Хуруж пайдо бўлганида ингаляцион бета-адреномиметикларни ишлатиш тавсия этилади. Қисқа таъсирга эга ингаляцион бета-адреномиметикларни ишлатишга эхтиёж ошганида, пациентлар иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилишлари лозим.
Ингаляцион ёки тизимли глюкокортикостероидларни монтелукастга кескин алмаштириш тавсия этилмайди.
Монтелукастни ёндош қўлланганида тизимли глюкокортикостероидларнинг дозаларини пасайтириш мумкинлигидан далолат берувчи маълумотлар йўқ.
Кам ҳолларда, астмага қарши препаратларни, шу жумладан монтелукастни қабул қилаётган пациентларда, баъзида васкулит ва Чарга-Стросс синдромининг клиник кўринишлари билан бирга кечувчи тизимли эозинофилия пайдо бўлиши мумкин - бундай ҳолларда тизимли глюкокортикостероидлар қўлланади. Бундай ҳолатлар одатда, лекин ҳар доим бўлмасада, тизимли глюкокортикостероидларнинг дозасини камайтирилиши ёки бекор қилиниши билан боғлиқ бўлади. Лейкотриен рецепторларининг антагонистларини қабул қилиш Чарга-Стросс синдромини пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиши эҳтимолини на инкор этиш, на тасдиқлаш мумкин эмас. Шифокорлар бу пациентларда эозинофилия, васкулит тошмаларини пайдо бўлиши, ўпка симптомларини зўрайиб бориши, юрак томонидан асоратлар ва/ёки нейропатияни пайдо бўлиши мумкинлиги юзасидан хабардор бўлишлар лозим. Юқорида келтирилган симптомлар пайдо бўлган пациентлар қайта текширувдан ўтишлари керак, уларнинг даволаш тартиби эса қайта кўриб чиқилиши керак.
Монтелукастни қабул қилиш бронхиал астмаси бўлган аспиринга юқори сезувчан пациентларга аспиринни ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилишдан сақланиш заруратига таъсир қилмайди.
4 мг чайналадиган таблетка
Синглон® препарати, 4 мг ли чайналадиган таблеткалари фенилаланиннинг манбаи аспартам сақлайди, шунинг учун у фенилкетонурияси бўлган беморларга зарар келтириши мумкин. Фенилкетонурияси бўлган пациентлар, ҳар бир 4 мг ли чайналадиган таблеткаларнинг бир дозаси 0,674 мг фенилаланинга эквивалент фенилаланин сақлашини назарда тутишлари керак.
5 мг чайналадиган таблетка
Синглон® препарати, 5 мг ли чайналадиган таблеткалари фенилаланиннинг манбаи аспартам сақлайди, шунинг учун у фенилкетонурияси бўлган беморларга зарар келтириши мумкин. Фенилкетонурияси бўлган пациентлар, ҳар бир 5 мг ли чайналадиган таблеткаларнинг бир дозаси 0,842 мг фенилаланинга эквивалент фенилаланин сақлашини, назарда тутишлари керак.
Монтелукастни бронхиал астмани даволаш ва профилактика қилиш учун мўлжалланган бошқа дори воситалари билан бирга қабул қилиш мумкин. Дори воситаларнинг ўзаро таъсирини аниқлаш бўйича тадқиқотларда, монтелукаст тавсия этилган дозаларда қуйидаги дори воситаларининг фармакокинетикасига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмаган: теофиллин, преднизон, преднизолон, перорал контрацептивлар (этинилэстрадиол/ норэтиндрон 35/1), терфенадин, дигоксин ва варфарин.
Монтелукастнинг плазмадаги концентрациясининг ”концентрация вақт” фармакокинетик эгри чизиғи остидаги майдон (AUC), бир вақтда фенобарбитал қабул қилган пациентларда тахминан 40% га камайган. CYP 3A4, 2C8 ва 2C9 монтелукастнинг метаболизмида иштирок этиши туфайли, монтелукаст, фенитоин, фенобарбитал ва рифампицин каби CYP 3A4, 2C8 ва 2C9 индукторлари билан бирга, айниқса болаларда қўлланганида эҳтиёткорлик намоён қилиш керак.
In vitro шароитдаги тадқиқотларда монтелукаст CYP 2C8 нинг кучли ингибитори эканлиги аниқланган. Бироқ монтелукаст ва росиглитазон (асосий метаболизми CYP 2C8 ферменти иштирокида амалга ошадиган дорилар учун маркер субстратларнинг вакили) нинг ўзаро таъсирини ўрганиш бўйича клиник тадқиқотларнинг натижалари, in vivo шароитида монтелукастнинг CYP 2C8 га ингибиция қилувчи таъсирини аниқламаган. Шунинг учун монтелукаст ушбу фермент иштирокида метаболизмга учрайдиган препаратлар (масалан, паклитаксел, росиглитазон ва репаглинид) нинг метаболизмини сезиларли ўзгартирмаслиги кутилади.
In vitro шароитдаги тадқиқотлар натижаларига кўра, монтелукаст CYP2C8 изоферменти субстрати ҳисобланишини кўрсатди, аммо камроқ даражада у 2C9, ва 3A4 изоферметлари субстрати бўлади. Монтелукаст ва гемфиброзил (CYP2C8 ва 2C9 изоферментлари ингибитори) ўзаро таъсирининг клиника тадқиқотида гемфиброзил монтелукастнинг тизимли экспозициясини 4,4 марта оширган. Бир вақтда гемфиброзил ёки CYP2C8 изоферментининг бошқа кучли ингибитори билан буюрганда монтелукаст дозаси ўзгартирилиши талаб этилмайди, аммо шифокор ножўя асоратлар ривожланиши эҳтимоли ошиши тўғрисида билиши шарт.
Мазкур in vitro шароитдаги тадқиқотлар натижалари асосида CYP2C8 кучсизроқ ингибиторлари билан (масалан, триметоприм билан) клиник аҳамиятли ўзаро таъсирланиш кутилмайди. Бир вақтда монтелукаст CYP3A4 изоферментининг кучли ингибитори итраконазол билан буюрилиши, монтелукаст тизимли экспозицияси сезиларли ошишига олиб келмаган.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш
Ҳомиладорлик
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда ҳомиладорликни кечиши ва эмбрион / ҳомила ривожланиши учун зарарли таъсири аниқланмаган.
Ҳомиладорликка бўйича маълумотлар базасидаги чекланган маълумотлар монтелукаст ва туғма нуқсонлар (масалан, қўл-оёқларнинг нуқсонлари) орасида сабаб боғлиқликни борлигини тахмин қилиш имкони йўқ, улар кам ҳолларда глобал постмаркетинг тадқиқотлар вақтида аниқланган.
Синглон® ни ҳомиладорлик даврида фақат жуда зарур ҳоллардагина қўлланиши мумкин.
Эмизиш даври
Каламушларда ўтказилган тадқиқотларда монтелукаст кўкрак сутига ўтишини кўрсатди. Монтелукаст аёл кўкрак сутига ўтиши номаълум.
Эмизиш даврида Синглон® фақат жуда зарур ҳолатлардагина қўлланиши мумкин.
Транспорт воситасини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Монтелукаст автомобилни ва механизмларни бошқаришга қобилиятига бирон-бир усул орқали таъсир қилмаслиги кутилади.
Шунга қарамасдан, жуда кам ҳолларда пациентлар бош айланиши ва уйқучанлик тўғрисида хабар беришган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Монтелукаст дозаси ошириб юборилганда даволаш ҳақида алоҳида маълумот мавжуд эмас. Бронхиал астманинг узоқ муддатли тадқиқотлари монтелукаст катта пациентларга 22 ҳафта давомида суткада 200 мг гача дозада буюрилган, қисқа муддатли тадқиқотларда клиник аҳамиятли бўлган ножўя асоратларсиз бир ҳафта давомида суткада 900 мг гача дозада буюрилган.
Клиник тадқиқотларида ва постмаркетинг текширишларда монтелукаст дозасини ошириб юборишлиши ҳақида маълумотлар олинган. Улар катталарда ва болаларда (42 ҳафталик бола тахминан 61 мг/кг га доза) 1000 мг дан ортиқ дозани қабул қилганда қабул қилганлиги ҳақида маълумот бор. Клиник ва лаборатория кўрсаткичлари катталар ва болаларда хавфсизлик профилига мос келишини кўрсатди. Дозани ошириб юбориш тўғрисидаги кўпчилик хабарларда ҳеч қандай ножўя асоратлар ҳақида маълумот келтирилмаган. Кўплаб учрайдиган ножўя асоратлар монтелукаст хавфсизлиги профилига мос келган ва қоринда оғриқ, уйқучанлик, чанқоқлик, бош оғриғи, қусиш ва психомотор гиперфаолликни ўз ичига олган.
Монтелукаст перитонеал диализ ёки гемодиализ орқали чиқарилиши номаълум.
7 чайналадиган таблеткадан Ал/Ал блистерда.
4 та блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғлик ва намликдан ҳимоя қилиш учун оригинал ўрамида сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«Гедеон Рихтер Польша» МЧЖ, Гродзиск Мазовецкий, Польша.
«Гедеон Рихтер» ОАЖ, Будапешт, Венгрия учун.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Singlon chaynash tabletkalari 4 mg №28 (4 blister x 7 tabletka) | 99800 so'm |
Singlon chaynash tabletkalari 5 mg №28 (4 blister x 7 tabletka) | 117000 so'm |
Singlon plyonka bilan qoplangan planshetlar 10 mg №28 (4 blister x 7 tabletka) | 134000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent