Taufon-ASP
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Taufon - ASP ko'z tomchilari. 4% 10 ml (shisha)»
1 мл 2% ли препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: таурин - 20 мг;
ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат, инъекция учун сув.
1 мл 4% ли препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: таурин - 40 мг;
ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат, инъекция учун сув.
Рангсиз тиниқ суюқлик.
Асосан офтальмологияда қўлланиладиган восита. АТХ коди: S01XА.
Тауфон аминокислота сақловчи препаратларга мансуб бўлиб, улар кўзнинг тўр пардаси дистрофик характерга эга касалликларида, кўз тўқималарининг травматик шикастланишларида, ушбу тўқималар метаболизмини кескин бузилишлари билан кечувчи патологик жараёнларда репаратив ва регенерация жараёнларини рағбатлантиради.
Фармакокинетикаси
Маҳаллий қўлланилганида Таурин кўз муҳитига сингиб ўтади ва ўзининг специфик таъсирини кўрсатади. Терапевтик дозаларда қўлланилганида препарат тизимли қон оқимига деярли сўрилмайди.
- кўзнинг шох пардасини жароҳати ва дистрофияси;
- катарактада (қарилик, диабетик, травматик ва нурланиш оқибатидаги) қўлланади.
Препарат катталарга буюрилади.
Катарактада 4% Таурин 3 ой мобайнида ҳар куни 1-2 томчидан кунига 2-4 марта инстилляциялар (томизишлар) кўринишида буюрилади. Даволаш курслари 1 ой танаффусдан кейин такрорланади.
Кўзнинг шох пардасини жароҳатлари ва дистрофик касалликларида 1 ой давомида айнан ўша дозаларда қўлланилади.
Препарат томизилаётган вақтда флакон-томчилатгичнинг учи бошқа предметлар ёки юзаларга тегмаслиги учун кузатиш зарур. Томизилганидан кейин флакон-томчилатгич қалпоқча билан зич ёпилсин!
Аллергик конъюнктивит.
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда;
- 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Кўз касалликларида бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Бошқа офтальмологик препаратлар билан бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида уларни қўллаш орасидаги интервал 15 минутдан кам бўлмаслиги керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Тауринни ҳомиладорларда ва эмизиш даврида қўллаш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун препарат ҳомиладорларга ва эмизикли оналарга буюрилмайди.
Препаратни транспорт воситаси ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўзига хос хусусиятлари
Транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.
2% ва 4% кўз томчилари, 5 ёки 10 мл дан ҳимоя халқаси билан таъминланган тиқин-томизгич ва бураладиган ҳимоя қалпоқчаси бўлган пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Флакон очилганидан сўнг 4 ҳафта давомида ишлатилсин.
Рецепт бўйича.
Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
«ASEPTICA» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 6-уй, 8-блок.
Tел: + (99890) 968-28-40.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Taufon - ASP ko'z tomchilari. 4% 10 ml (shisha) | 10000 so'm |
da mavjud emas Toshkent