Facebook Pixel Code

Тиамина Хлорид

Tovarlar: 3
dagi narxlar
dan 8700 so'm (1 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Tiamin xlorid (Thiamine chloride) Yerevan CFF mushak ichiga yuborish uchun eritma 50 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Tiamin xlorid (Thiamine chloride) Yerevan CFF mushak ichiga yuborish uchun eritma 50 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar)»

1 мл эритмада фаол ингредиент сифатида 50 мг тиамин хлориди ва ёрдамчи модда сифатида унитиол сақланади.

Тиамин хлоридининг сувли эритмаси рангсиз ёки бироз бўялган, тиниқ, ўзига хос кучсиз ҳидли, рН кўрсаткичи 2,5 дан 3,4 гача бўлган суюқликдир.

Мушак ичига юбориш учун эритма 50 мг/мл.

В гуруҳ витаминлари.

Сувда эрувчан витамин. Табиий манбалари бўлиб ўсимлик ва ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар, бошоқли ўсимликлар, ёнғоқ, нўхат, дуккакли ўсимликлар ва ачитқилар; буйрак, юрак, жигар ҳисобланади. Организмда АТФ билан бирикиб, тиамин пирофосфати - углеводлар метаболизмида пируват ва кетокислоталарни ацетальдегид ва СО2 га декарбоксилланишида иштирок этувчи кокарбоксилаза деб номланувчи асосий коэнзим ҳосил бўлади. Қонда пируватнинг миқдорини ошиши В1 витамини танқислиги мавжудлигини кўрсатади, у бери-бери синдроми, сут кислотали ацидоз ривожланишига олиб келиши мумкин.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши: Мушак ичига юборилганидан кейин диффузия ва фаол транспорт механизмлари ёрдамида тез ва тўлиқ сўрилади. Сўрилишдан олдин тиамин овқат ҳазм қилувчи ферментлар билан боғланган ҳолатидан ажралади. Тиамин 15 минутдан кейин қонда, 30 минутдан кейин эса тўқималарда аниқланади. Қонда тиаминнинг миқдори кам бўлади, бунда плазмада асосан эркин тиамин, эритроцит ва лейкоцитларда унинг фосфат эфирлари аниқланади.

Метаболизми: Тез метаболизмга учрайди. Тиаминнинг энг фаол фосфорли эфири, тиаминдифосфатдир. Бу бирикма кофермент фаолликка эга ва тиаминнинг ёғлар ва углеводлар алмашинувидаги иштирокида муҳим роль ўйнайди.

Тақсимланиши: Организмда кенг тақсимланади. Тиаминни асосан миокард, жигар, буйрак, мияда сақланиши аниқланган, бу эҳтимол, бу тузилмалар томонидан тиаминни истеъмол қилишини ошиши билан боғлиқдир. Она сутида аниқланади.

Чиқарилиши: Сийдик билан ҳам ўзгармаган холда, ҳам метаболитлари ҳолида ҳам чиқарилади.

Қуйидагиларга олиб келувчи В1 витамини оғир даражали танқислигини даволаш:

  • периферик нейропатия, мушак холсизлиги, фалаж билан намоён бўлувчи бери-бери синдроми;
  • сурункали алкоголизм билан боғлиқ бўлган тиаминнинг оғир даражали танқислигида ўрин тутувчи марказий нерв тизимининг демиелинизацияси билан ифодаланувчи Вернике-Корсаков синдромини даволашда қўлланади.

Мушак ичига (мушакга чуқур) ёки вена ичига 10 минут давомида секин юборилади.

Парентерал юборишни кичик дозалар (5% эритманинг кўпи билан 0,5 мл ) дан бошлаш тавсия этилади, фақат яхши ўзлаштирилгандагина юқорироқ дозаларга ўтилади. Дозалаш тартиби бемор ҳолатининг оғирлик даражасига боғлиқ.

Катталар учун доза кунига 3 марта мушак ичига ёки вена ичига 10-100 мг ни ташкил қилади. 300 мг дан юқори дозани оғир даражали танқислик - Вернике-Корсаков синдромида қўллаш мумкин. Бери-бери синдромида препаратнинг дозаси 10-20 мг ни ташкил қилади ва 2 ҳафта давомида кунига 3 марта мушак ичига ёки вена ичига юборилади.

Одатда яхши ўзлаштирилади. Ўта юқори сезувчанлик реакцияси бўлиши мумкин: иссиқлик ҳисси, тошма, холсизлик, терлаш, кўнгил айниши, тахикардия, ангионевротик шиш, айрим ҳолларда - анафилактик шок, меъда-ичакдан қон кетиши, коллапс ва эҳтимол ўлим кузатилиши мумкин.

Юқори дозаларни узоқ муддат қўлланганда парестезиялар, уйқучанлик, зардобда фолат кислотасининг миқдорини камайиши кузатилиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Бошқа витаминлар (хусусан цианокобаламин) В1 витамини парчаланиш маҳсулотлари таъсири остида фаолсизланиши мумкин.

Тиамин хлоридини тўлиқ парчаланиши сабабли, сульфитлар сақловчи эритмалар билан фармацевтик номутаносибдир.

Оғир даражали ўта юқори сезувчанлик ривожланишини олдини олиш учун даволашни бошлашдан олдин препаратни тери остига юбориш ёрдамида пациентнинг препаратга бўлган сезувчанлиги синамасини ўтказиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорлик вақтида витамин билан даволаш қатъий кўрсатмалар бўйича амалга оширилиши керак, чунки хавфсизлиги бўйича маълумотлар мавжуд эмас.

Витаминни она сутига ажралиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, шунинг учун лактация даврида В1 витаминини қўллаш эҳтиёткорликни талаб этади.

Педиатрияда қўлланиши

Препаратни болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Нафас етишмовчилиги билан кечадиган симптомлари мушак ҳолсизлиги билан намоён бўладиган препаратнинг ҳаддан ташқари юқори дозаларини қабул қилиш натижасида заҳарланиш ҳақида хабарлар мавжуд.

1 мл эритма нейтрал шиша ампулаларда. 10 ампула картон қутида. Ҳар бир қутида ампула скарификатори ва қўллаш бўйича йўриқномаси мавжуд.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 12 дан 15 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Шифокор рецепти бўйича.

“Ереванская ХФФ” ОАЖ

Арманистон, 0040, Ереван ш., Аджарян кўч. 2-чи муюлиш., №6.

Тел/факс: + (374 10) 62-74-10. Телефон: 61-87-29.

Тиамина Хлорид narxi dan boshlanadi 8700.00
Nomi Narxi so'm
Tiamin xlorid (Thiamine chloride) Yerevan CFF mushak ichiga yuborish uchun eritma 50 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar) 8700 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish