Facebook Pixel Code

Tridoks

Tovarlar: 1
Tridoks kremi 15 g (naycha)
Oxford Laboratories (Hindiston)
dan 44000 so'm
Retsept bo'yicha
в 157 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 44000 so'm (157 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Tridoks kremi 15 g (naycha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Tridoks kremi 15 g (naycha)»

1 г крем қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 0,5 мг бетаметазонга эквивалент бетаметазон дипропионати, 10,0 мг клотримазол, 1,0 мг гентамицинга эквивалент гентамицин сульфати;

ёрдамчи моддалар: цетостеарил спирти, цетомакрогол 1000, рангсиз юмшоқ парафин, тиниқ суюқ парафин, пропиленгликоль, натрий метабисульфити, бутилгидрокситолуен, динатрий этилендиаминтетраацетати, натрий гидрофосфати, натрий дигидрофосфати, глицерилмоностеарат, метилпарабен, пропилпарабен.

Оқ рангли, юмшоқ, бир хил крем.

Крем.

Маҳаллий кўллаш учун мажмуавий кортикостероидлар. АТХ коди: D07XC01.

Мажмуавий препарат, яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, антибактериал ва замбуруғларга қарши (фунгицид) таъсир кўрсатади.

Гентамицин - аминогликозидлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга антибиотик, бакте­рицид таъсир кўрсатади. Грамманфий микроорганизмлар юқори сезгир - Proteus spp. (индолмусбат ва индолманфий), Escherichia coli, Klebsiella spp., Salmonella spp., Shigella spp., Campylobacter spp., Sttaphylococcus spp. (метицилинрезистентлари). Сезгирлар: Enterococcus faecalis, Serratia spp., Pseudomonas spp., Acinetobacter spp., Citrobacter spp. Чидамлилар: Neisseria meningitides, Treponema pallidum, анаэроб микроблар: Streptococcus spp. (Streptococcus pneumoniae дан ташқари), Enterococcus faecalis, Providencia rettgeri.

Бетаметазон - ГКС, маҳаллий яллиғланишга қарши, қон томирларни торайтирувчи, аллергияга қарши таъсир кўрсатади.

Клотримазол - маҳаллий қўллаш учун имидазол ҳосилалари гуруҳига мансуб замбуруғларга қарши восита. Замбуруғларнинг хужайра мембранасининг таркибий қисми бўлган эргостерол синтезини бузиши ҳисобига таъсир кўрсатади. Кенг таъсир доирасига эга дерматофитлар, моғор замбуруғлари, Candida уруғи замбуруғлари, Malassezia furfur, Cotynebacterium minutissimun, Streptococcus spp., Staphylococcus spp., T richomonas vaginalis ларга нисбатан самарали.

Оддий ва аллергик дерматит (айниқса иккиламчи инфекцияланиш билан асоратланган), асептик дерматит (шу жумладан диффуз нейродерматит), чекланган нейродерматит, экзема, дерматомикозалар (дерматофитиялар, кандидоз, рангбаранг темиратки), айниқса чов соҳаси ва терининг катта бурмала- рида жойлашган; оддий сурункали темиратки (чекланган нейродермит) да қўлланади.

Суткада икки марта терининг шикастланган соҳаларига кўп бўлмаган миқдорда қўйилади ва бироз ишқаланади. Даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади ва касалликнинг нозологик шакли ва оғирлигига боғлиқ бўлади. Оёқ панжаларининг дерматомикозида даволашнинг ўртача давомийлиги 2-4 ҳафтаниташкил қилади.

Қичишиш, ачишиш, таъсирланиш, терининг қуруқлиги, фолликулит, гипертри­хоз, стероид хуснбузар, гипопигментация, аллергик реакциялар. Окклюзион боғловлар қўлланганида - мацерация, инфекцияланиш, терининг атрофияси, стриялар, иссиқлик тошмаси. Узоқ муддатли даволашда ёки катта юзага қўйилганида - тизимли ножўя самараларини ривожланиши; тана вазнини ошиши, остеопороз, АБ ошиши, шишлар, МЙТ шиллиқ қаватини яраланиши, инфекциянинг яширин ўчоқларини зўрайиши, гипергликемия, қўзғалиш, уйқусизлик, дисменорея.

Ўта юқори сезувчанлик, тери туберкулёзи, сифилиснинг тери кўринишлари, сувчечак, оддий герпес, вакцинациядан кейинги тери реакциялари, очиқ жароҳатларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири таърифланмаган.

Кўзга тушишидан сақланиш керак.

Турғун бактериал ёки замбуруғли микро­флора пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш ва мувофиқ даволашни буюриш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: гиперкортицизм кўринишлари.

Даволаш: препаратни аста-секин бекор қилиш. Симптоматик даволаш.

Зарурати бўлганида - электролит бузилишларни мувофиқлаштириш.

15 г дан тубада, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

15-30 °С хона ҳароратида, ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«Оксфорд Лабораториз Пвт. Лтд.», В-306 Кристал Плаза, Нью Линк Роуд, Андхери (Вест), Мумбай 400 053, Ҳиндистон.

Tridoks narxi dan boshlanadi 44000.00
Nomi Narxi so'm
Tridoks kremi 15 g (naycha) 44000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish