Tsinnarizin
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Cinnarizine Gncls 25 mg № 50 tabletkalar (blister)»
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 25 мг циннаризин;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, повидон, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.
Оқ ёки деярли оқ рангли таблеткалар.
Таблеткалар.
Вестибуляр бузилишларда қўлланадиган воситалар. Циннаразин. АТХ коди: N07CA02.
Фармакодинамикаси
Циннаризин кальций каналларини блоклаш йўли билан силлиқ васкуляр мушаклари ҳужайраларининг қисқаришни сусайтиради. Тўғридан-тўғри кальций антагонизмига қўшимча циннаризин норэпинефрин ва серотонин каби вазоактив моддаларни, улар билан назорат қилинадиган кальций каналларини блоклаш йўли орқали, қисқартирувчи таъсирини камайтиради. Кальцийнинг ҳужайрага тушишни блокланиши тўқималарнинг турли хиллилигига боғлиқ, унинг натижаси бўлиб артериал босимга ва юрак қисқаришларига таъсири бўлмаган антивазоконстриктор таъсири ҳисобланади. Циннаризин кейинчалик етарли бўлмаган микроциркуляцияни эритроцитларнинг мембраналарини эластиклигини ошириш ва қоннинг қовушқоқлигини камайтириш йўли билан яхшилаши мумкин. Ҳужайраларнинг гипоксияга резистентлиги ошади. Циннаризин вестибуляр тизимини рағбатлантирилишини сусайтиради, бунинг натижасида нистагмни сусайтиради ва бошқа автоном бузилишларга эга. Циннаризин ўткир бош айланиши хуружларининг пайдо бўлишини олдини олади.
Фармакокинетикаси
Циннаризиннинг қон плазмасидаги максимал даражасини қабул қилингандан кейин 1-3 соатда олиш мумкин. Қоннинг плазма оқсиллари циннаризин билан 91% га боғланади. Циннаризин аҳамиятли даражада CYP2D6 метаболизмга учрайди. Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври 4 соатдан 24 соатгачани ташкил қилади. Метаболитларини чиқарилиши тахминан 1/3 - сийдик билан ва 2/3 - аҳлат билан амалга оширилади.
Бош айланиши, қулоқларда шовқин, нистагм, кўнгил айниши ва қусишни ўз ичига олувчи лабиринт бузилишларининг симптомларини самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш.
Ҳаракат касаллигини олдини олиш.
Мигренни олдини олиш.
Бош айланиши, қулоқларда шовқин (тинитус), келиб чиқиши томирли бўлган бош оғриғини, таъсирчанлик, хотирани йўқотиш ва диққатни жамлай олаолмасликни ўз ичига олувчи цереброваскуляр келиб чиқишига эга бўлган симптомларини самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш.
Рейно касаллиги, акроциноз, ўзгариб турувчи оқсоқлик, трофик бузилишлар, трофик ва варикоз яралар, парестезиялар, оёқ-қўлларнинг тунги спазмлари, оёқ-қўлларни совуқлигини ўз ичига олувчи периферик томирли бузилишларнинг симптомларни самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашда қўлланилади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар
Бош мия қон айланишини бузилишлари: 25 мг ли 1 таблеткадан суткада 3 марта.
Периферик қон айланишини бузилишлари: 25 мг ли 2-3 таблеткадан суткада 3 марта.
Мувозанатни бузилишлари: 25 мг ли 1 таблеткадан суткада 3 марта.
Ҳаракат касаллиги:
- катталарга - 25 мг ли таблеткадан сайрдан ярим соат олдин ҳар 6 соатда такрорлаш билан;
- 5-12 ёшли болаларга: катталарга буюриладиган дозанинг ярми тавсия қилиниши мумкин.
Циннаризин “ОЗ” ни овқатдан кейин қабул қилган маъқул.
Тавсия қилинган максимал доза суткада 225 мг (9 таблетка) дан ошмаслиги керак.
Бош айланишда самара дозага боғлиқ бўлганлиги туфайли дозани аста-секин ошириш лозим.
Ножўя реакцияларини пайдо бўлиш тез-тезлиги: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100, <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000); номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқлаш мумкин эмас).
Нерв тизими томонидан: тез-тез - уйқучанлик; тез-тез эмас - гиперсомния, летаргия; номаълум - дискинезия, экстрапирамид бузилишлар, паркинсонизм, тремор.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: тез-тез - кўнгил айниши; тез-тез эмас - меъдада дискомфорт, қусиш, юқори абдоминал оғриқ, диспепсия.
Тери ва унинг қўшимчалари томонидан: тез-тез эмас - гипергидроз, темираткисимон кератоз; номаълум - қизил ясси темиратки, югуриксимон реакциялар.
Суяк-мушак тизими томонидан: номаълум - мушакларнинг ригидлиги.
Умумий бузилишлар: тез-тез эмас - юқори толиқиш.
Лаборатория кўрсаткичлари: тез-тез - тана вазнини ошиши.
Камдан-кам ҳолларда бош оғриғи, оғизни қуриш ҳисси, аллергик реакциялар ва холестатик сариқлик каби ҳолатлар кузатилиши мумкин.
Циннаризинга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Этанол/МНТ депрессантлари/трициклик антидепрессантлар: бир вақтда қўллаш бу воситаларининг ёки циннаризиннинг седатив таъсирини кучайтириш мумкин.
Диагностик аралашувлар: ўзининг антигистамин самараси туфайли Циннаризин “ОЗ” тери синамасини ўтказилганида, терини реактивлиги омилларига нисбатан мусбат реакцияларни ниқоблаши мумкин, шунинг учун уларни қўллашни уни ўтказишдан 4 кун олдин тўхтатиш лозим.
Бошқа антигистамин дори воситалари каби Циннаризинга “ОЗ” эпигастрал соҳада таъсирланиш чақириши мумкин; уни овқатдан кейин қабул қилиш меъдани таъсирланиши ҳолатини камайтириши мумкин.
Паркинсонизм касаллигида Циннаризин “ОЗ” фақат агар даволашнинг афзаллиги, бу касалликнинг кечишини мумкин бўлган ёмонлашиши хавфидан устун бўлган ҳолларда буюрилади.
Циннаризин “ОЗ” уйқучанликни, айниқса даволашни бошида сабаб бўлиб хизмат қилиши мумкин. Шунинг учун бир вақтда алкоголни ёки марказий нерв тизимининг депрессантларини ишлатишдан сақланиш лозим.
Порфирияда циннаризинни қўллашдан сақланиш керак
Циннаризин “ОЗ” ни жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун кам учрайдиган наслий галактозани ўзлаштираолмасликни шакллари, Лаппа лактоза ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси синдроми бўлган пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорлик даврида шифокорнинг фикри бўйича она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлса қўллаш мумкин.
Циннаризинни кўкрак сути билан чиқарилиши мумкинлигига нисбатан маълумотлар йўқ, шунинг учун эмизиш даврида Циннаризин “ОЗ” билан даволашдан сақланиш лозим.
Болалар
Препарат 5 ёшдан бошлаб болаларда ҳаракат касалликларида қўлланади.
5-12 ёшли болаларга катталар қабул қиладиган дозанинг ярмини буюриш тавсия этилади.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Препарат айниқса даволашни бошида қўлланганидан кейин, у уйқучанлик чақириши мумкинлиги туфайли, автомобилни бошқаришда ёки хавфли техникани ишлатилганида эҳтиёткор бўлиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: ўткир дозани ошириб юборилишининг якка ҳолларида (90 дан 2250 мг гача) онгни уйқучанликдан ступор ва комагача ўзгариши, қусиш, экстрапирамид симптомлар, артериал гипотензия каби ҳолатлар кузатилган. Кам сонли болаларда тиришишлар кузатилган. Кўпчилик ҳолларда клиник натижа оғир бўлмаган, аммо бошқа дори воситалари, шу жумладан циннаризин билан бир вақтда қўлланганида дозани ошириб юборилишидан кейин летал ҳолларни аниқланган.
Даволаш: махсус антидоти йўқ. Ичга қабул қилинганидан кейинги биринчи соат давомида меъдани ювишни ўтказиш зарур. Агар бу оқланса, фаоллаштирилган кўмирни буюриш мумкин.
50 таблеткадан контур уяли ўрамда, қутида ёки қутисиз; 10 таблеткадан блистерда, 5 блистердан қутида.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
4 йил.
Рецепт бўйича.
«Фармацевтическая компания «Здоровье» МЧЖ.
«Опытный завод «ГНЦЛС» МЧЖ.
Манзили: Украина, 61013, Харьков ш., Шевченко кўч., 22.
(«Фармацевтическая компания «Здоровье» МЧЖ)
Украина, 61057, Харьков ш., Воробьева кўч., 8.
(«Опытный завод «ГНЦЛС» МЧЖ).
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Sinnarizin Vinx Fuk 25 mg 50-sonli tabletkalar (2 blister x 25 tabletka) | 5000 so'm |
Sinnarizin Farma tabletkalari 25 mg №50 (1 blister) | 9000 so'm |