Tsitoflavin
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Vena ichiga yuborish uchun Sitoflavin (Cytoflavinum) eritmasi, 10 ml №10 (ampulalar)»
1 л эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: қаҳрабо кислотаси - 100 г, никотинамид - 10 г, рибоксин (инозин) - 20 г, рибофлавин натрий фосфати (рибофлавин) - 2 г;
ёрдамчи моддалар: N-метилглюкамин (меглумин) - 165 г, натрий гидроксиди - 34 г, инъекция учун сув 1 гача.
Тиниқ сариқ рангли суюқлик.
Вена ичига юбориш учун эритма.
Асаб тизимига таъсир этувчи восита (метаболик восита). АТХ коди: N07XX.
Фармакодинамикаси
Фармакологик самаралари ЦИТОФЛАВИН® препаратининг таркибига кирувчи компонентларнинг мажмуавий таъсири билан боғлиқ.
ЦИТОФЛАВИН® хужайраларнинг аэроб метаболизмини фаоллаштиришга ёрдам беради, бу глюкозанинг утилизация даражасини ошишига олиб келади, ёғ кислоталарининг бета-оксидланиш даражасини ошишига ва нейронларда γ-амино-мой кислотасининг ресинтезига ёрдам беради.
ЦИТОФЛАВИН® нерв ва глиал хужайраларни мембраналариннг ишемиянинг таъсирига чидамлилигини оширади, бу нерв тўқимасининг асосий структур компонентларининг деструкцияси даражасини белгиловчи нейроспецифик оқсилларнинг концентрациясини камайиши билан намоён бўлади.
ЦИТОФЛАВИН® коронар ва мия қон оқимини яхшилайди, марказий нерв тизимининг метаболик жараёнларини фаоллаштиради, бузилган онгни тиклайди, неврологик симптоматиканинг регрессини ва миянинг когнитив фаолиятини яхшиланишига ёрдам беради. Наркоздан кейинги онгни сусайишида тез уйғотувчи таъсирга эга.
Инсультнинг ривожланишини бошланишини биринчи 12 соатларида ЦИТОФЛАВИН® препарати қўлланганида шикастланган сохта (ўчоқни камайиши) ишемик ва некротик жараёнларни ижобий кечиши, неврологик статусни тикланиши ва узоқлик даврида ногиронлик даражасини пасайиши кузатилади.
Фармакокинетикаси
Вена ичига тахминан 2 мл/мин тезлик билан инфузияда (суюлтирилмаган ЦИТОФЛАВИН® га ҳисоблаганда) қаҳрабо кислотаси ва инозин амалда шу захотиёқ сарфланади ва қон плазмасида аниқланмайди.
Қаҳрабо кислотаси: - концентрациясининг чўққиси юборилгандан кейин бир минут давомида, кумуляциясиз кейинги тез пасайиши билан ва сув ва карбонат ангидрид газигача метаболланиши оқибатида унинг даражасини дастлабки қийматларга қайтиши аниқланади.
Инозин жигарда инозинмонофосфатни хосил бўлиши, кейинчалик уни сийдик кислотасигача оксидланиши билан метаболланади. Аҳамиятсиз миқдорда буйраклар орқали чиқарилади.
Никотинамид барча тўқималарга тез тарқалади, йўлдош орқали ва кўкрак сутига ўтади, жигарда N-метилникотинамид ҳосил бўлиши билан метаболанади, буйраклар орқали чиқарилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 1,3 соатни ташкил қилади, мувозанатли тақсимланиш хажми тахминан 60 литр, умумий клиренси тахминан 0,6 л/мин.
Рибофлавин нотекис тақсимланади: энг кўп миқдори миокардда, жигарда, буйракларда. Плазмадан яримчиқарилиш даври тахминан 2 соатни ташкил қилади, мувозанатли тақсимланиш ҳажми тахминан 40 литр, умумий клиренси тахминан 0,3 л/мин. Йўлдош орқали ва кўкрак сутига ўтади. Плазма оқсиллари билан 60% боғланади. Буйраклар орқали қисман метаболитлари шаклида чиқарилади; юқори дозаларда асосан ўзгармаган кўринишда.
Катталарда мажмуавий даволашда:
- инсульт;
- цереброваскуляр касалликларнинг оқибатлари (мия инфарктининг оқибати, церебрал атеросклероз);
- ўткир ва сурункали заҳарланишлардаги токсик ва гипоксик энцефалопатиялар, эндотоксикозлар, наркоздан кейинги онгнинг сусайиши, шунингдек сунъий қон айланишини ишлатилаётган кардиохирургик операцияларда гипоксик энцефалопатияни олдини олиш ва даволаш.
Болаларда (шу жумладан чала туғилган гестация муддати 28-36 ҳафталикларда) янги туғилган чақалоқлик давридаги мажмуавий даволашда: церебрал ишемияда.
Катталарда
ЦИТОФЛАВИН® фақат вена ичига томчилаб 100-200 мл 5-10% декстрозанинг эритмасида ёки 0,9% натрий хлоридининг эритмасида суюлтириб қўлланади.
Мия қон айланишини ўткир бузилишларида препарат касалликни ривожланиши бошланганидан сўнг максимал эрта муддатда 10 мл хажмда 8-12 соат оралиғи билан 10 кун давомида юборилади. Касалликнинг оғир кечишида бир марталик доза 20 мл гача оширилади.
Цереброваскуляр касалликларнинг оқибатларида (мия инфарктининг оқибати, церебрал атеросклероз) препарат 10 мл ҳажмда кунига бир марта 10 кун давомида юборилади.
Токсик ва гипоксик энцефалопатияларда препарат 10 мл ҳажмда суткада 2 марта, 8-12 соатлик оралиқ билан 5 кун давомида юборилади.
Коматоз ҳолатида 200 мл декстроза эритмасида суюлтирилган 20 мл ҳажмда юборилади. Наркоздан кейинги депрессияда бир марта шу дозаларда юборилади. Сунъий қон айланиши ишлатилаётган кардиохирургик операцияларда гипоксик энцефалопатияни даволашда 200 мл 5% декстроза эритмасида суюлтирилган препарат 20 мл дан операциядан 3 кун олдин, операция куни, операциядан кейинги 3 кун юборилади.
Церебрал ишемияли болаларнинг (шу жумладан чала туғилган болаларда) чақалоқлик даврида ЦИТОФЛАВИН® препаратининг суткалик дозаси суткада 2 мл/кг ни ташкил қилади. Препаратнинг ҳисобланган дозаси вена ичига томчилаб (секин) 5% ёки 10% декстроза эритмасида суюлтирилганидан кейин юборилади (1:5 дан кам бўлмаган нисбатида). Биринчи юбориш вақти туғилгандан кейинги биринчи 12 соатларда; даволашни бошлашнинг оптимал вақти ҳаётининг биринчи 2 соати бўлади. Тайёрланган эритма инфузион насос ёрдамида соатига 1 дан 4 мл гача тезликда, сутка давомида препаратнинг қон оқимига бир текис тушишини таъминлаб, базис даволаш учун эритмаларнинг суткалик ҳажмини, беморнинг гемодинамикаси ҳолатини ва кислота-ишқор ҳолатини кўрсаткичларини ҳисобга олиб юбориш тавсия қилинади. Даволаш курси ўртача 5 суткани ташкил қилади.
Бутун Жаҳон Соғлиқни сақоаш ташкилотининг маълумоти бўйича ножўя самараларнинг ривожланиш тезлиги қуйидаги шаклда тавсифланади:
- жуда тез-тез (≥1/10);
- тез-тез (≥1/100 - <1/10);
- тез-тез эмас (≥1/1000 - <1/100);
- кам ҳолларда (≥1/10000 - <1/1000);
- жуда кам ҳолларда (<1/10000);
- тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас);
Иммун тизими томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда юқори сезувчанлик реакцияси, ангионевротик шиш, анафилактик шок.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда бош оғриғи, бош айланиши, парестизия, тремор.
Руҳий бузилишлар: жуда кам ҳолларда психомотор қўзғалишлар (хавотирлик, харакат фаоллигини ошиши).
Юрак томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда тахикардия, кўкрак қафаси соҳасидақисқа вақтли оғриқлар ва дискомфорт, юрак қисқаришини тезлашиши ёки кучайишини ҳис қилиш.
Қон томирлар томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда артериал қон босимини ошиши ёки пасайиши, тери қопламаларинитурли даражадаги гиперемиясиёки оқариши.
Нафас олиш тизими томониданбузилишлар: жуда кам ҳолларда нафас олишни қийинлашиши, ҳансираш, нафас қисилиши, томоқда қичишиш, қуруқ йўтал, овоз бўғилиши, бурунда парестезия, дизосмия.
Меъда ичак йўллари томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда тахирлик, қуруқлик, оғизда металл таъми, эпигастрал соҳада қисқа вақтли оғриқлар ва дискомфорт, қусиш.
Тери ва тери ости тўқималари томониданбузилишлар: жуда кам ҳолларда тери қичишлари, тошма, юз шиши, эшакеми.
Моддалар алмашиниши томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда транзитор гипогликемия, гиперурикемия, подаграни зўрайиши. Болаларнинг (шу жумладан чала туғилган болалар) чақалоқлик даврида алкалоз ривожланиш мумкин.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар: жуда кам ҳолларда қалтираш, қизиб кетиш ҳисси, ҳолсизлик, тана ҳароратини ошиши, терлаш, вена бўйлаб оғриқ ва қизариш.
Ножўя самараларни пайдо бўлишини олдини олиш учун препаратни дозалаш тартиби ва юбориш тезлигини кузатиб бориш тавсия қилинади.
Агар йўриқномада келтирилган ҳар қандай ножўя самаралар кучайса ёки Сиз йўриқномада келтирилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни билиб қолсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар қилинг.
Препаратнинг компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик, ҳомиладорлик, эмизиш даври.
Танг ҳолатдаги беморларга (янги туғилганлик давридан ташқари) марказий гемодинамика барқарорлашмагунича ва/ёки артериал қондаги кислороднинг парциал босими 60 мм сим. уст. дан камроқга пасайганида буюрилмайди.
Эҳтиёткорлик билан
Нефролитиаз, подагра, гиперурикемияда.
Агар Сизда санаб ўтилган касалликлардан бири бўлса, ЦИТОФЛАВИН® препаратини қўллашдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.
Қаҳрабо кислотаси, инозин, никотинамид бошқа дори воситалари билан мутаносиб.
Рибофлавин доксицилин, тетрациклин, окситетрациклин, эритромицин ва линкомициннинг фаоллигини камайтиради. Стрептомицин билан номутаносиб.
Хлорпромазин, имипрамин, амитриптилин флавинокиназани блокланиши ҳисобига рибофлавиннинг флавинаденинмононуклеотид ва флавинадениндинуклеотидга қуритилишини бузади ва унинг сийдик билан чиқарилишини кўпайтиради.
Тиреоид гормонлар рибофлавиннинг метаболизмини тезлаштиради.
Хлорамфениколнинг (гемопоэзни бузилиши, кўрув нервининг неврити) ножўя таъсирларини камайтиради ва олдини олади.
Гемопоэзни рағбатлантирувчи препаратлар, антигипоксантлар, анаболик стероидлар билан мутаносиб.
Янги туғилган (чала туғилган) чақалоқларга препаратни юбориш капилляр қонда кислота-ишқор ҳолатининг кўрсаткичларини суткада 2 мартадан кам бўлмаган (даволашни бошлаш олдидан ҳам, даволаш жараёнида ҳам) назорати остида амалга оширилади. Имконият борича зардоб лактати ва глюкозанинг кўрсаткичларини назорат қилиш керак.
ЦИТОФЛАВИН® сақловчи эритмани янги туғилган (чала туғилган) болаларга қуйидагиларда юборилиши тезлигини камайтириш ёки вақтинчалик инфузияни тўхтатиш керак:
- ўпкаларнинг сунъий вентилляциясида бўлган, мия қон айланиши бузилишларининг ривожланиши хавфли аралаш (респираторметаболик) алкалоз белгилари пайдо бўлганида;
- тўсатдан нафас сақланган ва нафас йўлларида доимий муспат босими (СРАР) усули билан респиратор фаолиятни бир маромда сақлаб туришда ёки апноэ хуружлари пайдо бўлиши ёки тезлашуви билан хавф солувчи метаболик алкалознинг лаборатория белгиларини ниқоб орқали ҳав-кислород аралашмасини қабул қилувчиларда пайдо бўлганида.
Қандли диабетли беморларда даволаш қондаги глюкозанинг кўрсаткичларини назорати остида ўтказилади.
Сийдик сариқ рангга бўялиши мумкин.
Транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
ЦИТОФЛАВИН® транспорт воситаларининг бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиш ҳолатлари кузатилмаган. Дозани ошириб юборилганида симптоматик даволаш ўтказиш керак.
Вена ичига юбориш учун эритма 10 мл дан жигарранг шиша ампулаларда. 5 ампуладан бир томонли контур уяли ўрамда, контур уяли ўрамда очиқ ёки қоплама парда ёки алюмин фольга билан термоелимланган 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан кўп бўлмаган ҳароратда.
2 йил.
Рецепт бўйича.
“Илмийтехнологик фармацевтик фирма “Полисан” МЧЖ
(“ИТФФ “Полисан” МЧЖ).
Россия. 192102, Санкт-Петербург,
Салов кўч., 72 уй, кор.2, лит.А, т/ф (812) 710-82-25.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Vena ichiga yuborish uchun Sitoflavin (Cytoflavinum) eritmasi, 10 ml №10 (ampulalar) | 252000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent