Urosept Herbapol
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Urosept - Herbapol qoplangan planshetlar №60 (4 blister x 15 tabletka)»
Қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: оқ қайин баргларининг қуюқ, мураккаб экстракти, петрушка илдизи, ловия мевасининг олд қисми (Extractum spissum compositum (4-7:1) ex: Betulae folio 4,40 қ., Petroselini radice 2,66 қ., Phaseoli pericarpio 1,00 қ., экстрагент 90% метанол [v/v]) 86,2 мг, мойчечак ўтларининг қуруқ экстракти (Chamomillae herbae extractum siccum (7-9:1), экстрагент: сув) 8 мг, брусника баргларининг қуруқ экстракти (Vitis idaeae folii extractum siccum (3-6:1), экстрагент: сув) 26 мг, ловия мевасининг олд қисми, кукун (Phaseoli pericarpium) 78 мг, калий цитрати (Kalii citras) 19 мг, натрий цитрати (Natrii citras) 16 мг;
ёрдамчи моддалар: ядро: лимон кислота моногидрати, сахароза, лактоза моногидрати, картошка крахмали, магний стеарати, тальк.
Кобиғи: сахароза, тальк, пуркаш билан қуритилган арабистон камеди, индиготин Е 132, Capol® 1295 (асаларининг оқ муми Е 901 ва карнауб муми Е 903 аралашмаси).
Кобиқ билан қопланган таблетка.
Антисептик ва диуретик восита.
Ўсимликлардан олинган мажмуавий препарат бўлиб, ўртача сийдик ҳайдовчи, яллиғланишга қарши, спазмолитик, антисептик ва диуретик таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Уросепт-HERBAPOL препаратининг фармакокинетик тадқиқотлари ўтказилмаган, препаратнинг ҳар бир фаол моддалари юзасидан қуйидаги ёзма ҳисоботлар олинган:
Vitis idaeae folium экстрактда галлон кислотасини мавжудлиги арбутинни ферментатив гидролизи, уни меъда-ичак йўлларида сўрилишини олдини олиш мумкинлиги, бу сийдикда ажралиб чиққан гидрохиноннинг миқдорини ошиши аниқланган. Организмда арбутинни сўрилиши тез амалга ошади ва шу сабабли метаболитлари сийдикда аниқланиши мумкин. Организмда айланиб юриш жараёнида гликозид шаклидаги арбутиндан фаол модда ҳисобланган гидрохинон ажралиб чиқади. Арбутин метаболизми маҳсулотларининг максимал концентрацияси настойка қабул қилингандан кейин 4 соат ўтгач аниқланган, 24 соатдан кейин эса 70-75% гача камайган. Бошқа тадқиқотларга кўра, арбутин метаболизмининг асосий маҳсулоти бўлиб гидрохинон глюкурониди ҳисобланади ва дори воситаси қабул қилингандан кейин 2 соат ўтгач у сийдикда аниқланади.
Chamomillae anthodium мойчечак юзасидан эса, радиофаол углерод [14C] билан нишонланган (-)-альфа-бисабололни қўллаш билан ўтказилган тадқиқотда сичқонларга тери орқали юборилганда сийдикда радиофаолликнинг 82% даражаси аниқланган. In vivo шароитдаги тадқиқотларда 9 нафар соғлом аёлларда ўтказилган апигенин ва лютеолиннинг сув-этанолли эритмаларини тери орқали кириши барқарор оқимда 10,31 нг/мин.см2 ва 6,11 нг/мин.см2 ни ташкил қилган. Каламушларга гликозид-7- апигенин перорал юборилгандан кейин эркин апигенин сийдикда аниқланган. 225,52 мг% гликозид-7-апигенин; 22,51 мг% апигенин ва 15,14 мг% гемиарин сақловчи 40 мл мойчечак гулларининг сув-этанолли экстракти қабул қилган шахсларга перорал юборилган. 24 соат давомида флавонлар плазма ёки сийдикда аниқланмаган, айни вақтда гемарин плазмада 35 мг/мл ва сийдикда 0,324 мг миқдорда аниқланган. Стерил шароитда сақланаётган каламушларда гликозидли флавонлар ҳосилаларининг гидролизи кузатилмаган.
Уросепт-HERBAPOL енгил сийдик ҳайдовчи таъсирга эга анъанавий қўлланадиган дори препарати ҳисобланади. Сийдик чиқариш тизимининг инфекцияларида ва сийдик тош касаллигида ёрдамчи восита сифатида қўлланади.
Келтирилган кўрсатмалар бўйича препаратнинг самарадорлиги фақат узоқ муддат қўллаш ва тажриба билан тасдиқланади.
Қобиқ билан қопланган 2 таблеткадан кунига 3 марта бир стакан сув билан ичга қабул қилинади ёки шифокорнинг индивидуал тавсиялари бўйича қабул қилинади.
Препаратни шифокор назорати остида узоқ вақт давомида, шунингдек бошқа препаратлар билан мажмуада қўллаш мумкин.
Ҳар қандай препарат каби, Уросепт-HERBAPOL ҳам ножўя таъсирлар чақириши мумкин. Ҳозирги вақтгача препаратнинг ножўя таъсирлари аниқланмаган.
Препаратнинг таркибида потенциал фотосенсибилизацияловчи таъсирга эга петрушка илдизининг экстракти борлиги сабабли, терисининг ранги оч бўлган шахслар узоқ вақт қуёш нурида бўлганларида терида ўзгаришларнинг пайдо бўлишини бироз эҳтимоли бор.
Уросепт-HERBAPOL препаратини мураккабгуллилар оиласига кирувчи (Asteraceae, илгари Compositae) ўсимликларга ёки препаратнинг бирон-бир компонентига нисбатан юқори сезувчанлик бўлганида қўллаш мумкин эмас.
Юрак ва буйрак етишмовчилиги чақирган шишларда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Сўнгги вақтларда қабул қилинаётган ва ҳатто рецептсиз бериладиган барча дори препаратлари ҳақида шифокорга хабар бериш лозим.
Ҳозирги вақтгача бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Айрим гуруҳ пациентларида препаратни қўллашда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш.
Қўллашнинг ҳавфсизлигини тасдиқловчи маълумотларнинг йўқлиги сабабли препаратни 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш тавсия қилинмайди.
Бошқалар
Агар симптомлар кучайса ёки ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Ҳомиладорлик
Қўллашнинг хавфсизлигини тасдиқловчи маълумотларнинг йўқлиги сабабли, препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия қилинмайди.
Автотранспортни бошқариш ва механик қурилмаларга хизмат кўрсатиш
Дори препаратини қўллаш автотранспортни бошқариш ва механик қурилмаларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари но маълум эмас.
Препаратни буюрилган дозага нисбатан юқори дозада қабул қилганда ва безовта қилувчи симптомлар пайдо бўлганда, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилиш лозим.
Қобиқ билан қопланган таблетка
15 таблеткадан 2 ёки 4 блистер картон қутида.
Сақлаганда қобиғи тўқ рангга бўялиши мумкин, бу препаратнинг терапевтик ҳусусиятларига таъсир қилмайди.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Препаратни болалар сезмайдиган ва ололмайдиган жойда сақлаш лозим.
Уросепт-HERBAPOL препаратини ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўллаш мумкин эмас.
3 йил.
Рецептсиз.
“Гербапол” А.Ж. Познань доривор ўсимликлар заводи,
Польша, Познань 61-896, Товаров кўчаси, 47-51,
телефон: +48 61 886 18 00, факс: +48 61 853 60 58.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Urosept - Herbapol qoplangan planshetlar №60 (4 blister x 15 tabletka) | 129000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent