Шиповника плоды фильтр-пакет по 50 г (пакет)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Шиповника плоды фильтр-пакет по 50 г (пакет)
С, Р, К, Е, В гурух витаминлари, каротин, қанд, органик кислоталар ва ошловчи моддалар сақлайди.
Доривор ўсимлик хом ашёси.
Витаминлар.
Витамин дори воситаси. Организмнинг носпецифик резистентлигини рағбатлантиради, тўқималарни қайта тикланишини ва гормонлар синтезини кучайтиради, қон томирлар охирги девори ўтказувчанлигини камайтиради, карбонсувлар алмашинувида қатнашади, яллиғланишга қарши хусусиятга эга.
С ва Р гиповитаминозларни олдини олиш ва даволашда қўлланилади.
- 1 ош қошиқ (10 г) меваларни сирланган идишга солиб, устидан 200 мл (1 стакан) қайноқ сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпиб, 15 мин давомида қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади ва 45 мин давомида хона ҳароратида совутилади. Дамлама докадан ўтказилади ва қолган хом ашё сиқилади. Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади.
- Мевали 5 та фильтр-пакетни (15 г) сирланган идишга солиб, устига 300 мл (11/2 стакан) қайноқ сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпиб, 15 мин давомида қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади ва 45 мин давомида хона ҳароратида совутилади. Фильтр-пакетлар олинади ва сиқилади. Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 300 мл гача етказилади.
Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
1/2 стакандан кунига 2 марта ичилади. Болаларга 1/4-1/8 стакандан берилади.
Таъмини яхшилаш учун дамламага шакар қўшиш мумкин.
Аниқланмаган.
Препаратга шахсий юқори сезувчанлик.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Қутилар ва пакетлар; қутиларга жойлаштирилган пакетларда 50, 100, 130, 150 ва 200 г дан ва қутиларда № 20, 25 ёки 50 та 3 г ли фильтр-пакетлар.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
«ZAMONA RANO» МЧЖ,
Тошкент вилояти, Паркент тумани, Номданак қишлоғи. Тел.: +998 93 183 11 66
Ko`p so`raladigan savollar
Шиповника плоды фильтр-пакет по 50 г (пакет) narxi har bir paket uchun
Шиповника плоды фильтр-пакет по 50 г (пакет) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Шиповника плоды фильтр-пакет по 50 г (пакет) ishlab chiqaruvchisi Zamona Rano hisoblanadi.