Silarsil kapsulalari 140 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 4000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Silarsil kapsulalari 140 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)
Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: силимарин 140 мг,
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магний стеарати;
қобиғини таркиби: титан диоксиди, сариқ сансет, бриллиант кўки, кармоизин, понсо, желатин.
Силарсил 140 мг: қопқоқчаси хира зарғалдоқ рангдан қизил ранггача бўлган, корпуси хира зангори рангли, таркибида оч жигарранг рангли кукун сақловчи қаттиқ желатин капсула.
Каттиқ желатин капсулалар.
Гепатопротектор. АТХ коди: А05ВА03.
Силарсил - ўсимликлардан олинган гепатопротектор бўлиб, унинг хусусияти доғли расторопша меваларидан ажратиб олинган экстракти моддаларнинг аралашмасидан, хусусан: силибинин, силидианин, силикристин ва флавонолнинг бошқа ҳосилаларидан иборат бўлган силимарин билан боғлиқ.
Силарсил жигарда эркин радикаллар билан ўзаро таъсирлашади ва липидларнинг перекисли оксидланиш жараёнини тўхтатиб, уларни камроқ заҳарли бирикмаларга айлантиради, хужайра тузилмаларини кейинги бузилишларини олдини олади, токсинларни жигар хужайраларига киришига тўсқинлик қилади.
Препаратни таъсири остида шикастланган гепацитларда структур ва функционал оқсиллар ва фосфолипидлар синтезини рағбатланиши (А РНК-полимеразанинг специфик рағбатланиши ҳисобига), хужайра мембранасини барқарорлашиши, хужайралардаги фермент компонентларини (трансаминазалар) йўқотилишини олдини олиниши юз беради, жигар хужайрасини регенерацияси тезлашади.
- алкоголизмда жигарни шикастланиши;
- галогенланган углеводородлар, оғир металл бирикмалари билан жигарни сурункали интоксикациялари (шу жумладан, профессионал) ва уларни олдини олиш;
- жигарни дорилар (хусусан, айрим психотроп воситалар, туберкулостатиклар, перорал контрацептивлар, парацетамол, айрим антибиотиклар ва иммунодепрессантлар, наркоз учун воситалар) билан шикастланиши ва уларни олдини олиш;
- вирусли бўлмаган этиологияли сурункали гепатит;
- жигар циррози (мажмуавий даволаш таркибида);
- жигарни сурункали яллиғланиш касалликларида ва циррозида тутиб турувчи даволаш;
- инфекцион ва токсик гепатитлардан кейинги ҳолат;
- жигар дистрофияси ва ёғли инфильтрацияси;
- бузилган липид алмашинувини тўғрилаш учун қўлланади.
Препарат ичга, чайнамасдан овқатдан кейин кўп бўлмаган миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади.
Касалликни оғирлигига, касалликни тури ва босқичига қараб, катталар учун суткалик доза 70-140 мг ни ташкил этади, 3 марта қабул қилишга бўлинади. Суткалик дозаси суткада 420 мг гача оширилиши мумкин. Самарасини бир маромда сақлаб турувчи даволаш учун 70-140 мг дан суткада 2 марта буюрилади.
12 ёшдан бошлаб болаларга суткалик дозаси тана вазнига 5 мг/кг ни ташкил этади, 2-3 марта қабул қилишга бўлинади.
Даволаш курси камида 3 ойни ташкил этади.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда - диспепсия, диарея.
Дерматологик реакциялар: айрим ҳолларда - аллергик реакцияларни теридаги кўринишлари намоён бўлади.
Бошқалар: айрим ҳолларда - мавжуд бўлган вестибуляр бузилишларни зўрайиши бўлиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дорилар билан ўзаро таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни фақат қатъий кўрсатмалар бўйича ва фойда/хавф нисбати синчиклаб баҳолангандан кейин буюрилади.
Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни, реакциялар тезлигига салбий таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Симптомлари: дозани ошириб юборилиш ҳоллари кузатилмаган. Ножўя самараларнинг яққоллиги кучайиши мумкин.
Даволаш: препарат катта миқдорда қабул қилинганида қусишни суньий равишда чақириш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир буюриш, симптоматик даволаш ўтказиш керак.
10 капсула блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Қуруқ жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S, Турция.
Silimarin: 140 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Silarsil kapsulalari 140 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) narxi 21967 so'm - 10 шт.
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Silarsil kapsulalari 140 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ning to`liq analoglari:
Silarsil kapsulalari 140 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Turkiya.
Silarsil kapsulalari 140 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi Silimarin hisoblanadi.