Facebook Pixel Code

Sinaflan Dentafill Plus malhami 0,025% har biri 15 g (naycha)

dagi narxlar
dan 4500 so'm gacha 8000 so'm
Без рецепта
6 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Sinaflan Dentafill Plus malhami 0,025% har biri 15 g (naycha)

фаол модда: синафлан (флуоцинолон ацетониди);

ёрдамчи моддалар: пропиленглинол, тиббий вазелин, сувсиз ланолин, церазин.

Оч сариқдан сариқ ранггача бўлган суртма.

Суртма.

Глюкокортикостероид. АТХ коди: D07АС04.

Сиртга қўллаш учун глюкокортикостероид (ГКС). Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, қичимага қарши ва антиэкссудатив хусусиятларга эга. Липофил хусусиятларни намоён қилади ва тери орқали осон тизимли қон оқимига ўтади. Фосфолипаза А2 фаоллигини блоклаши ва ҳужайра мембраналарининг фосфолипидларидан арахидон кислотасини ажралиб чиқишини камайтириши натижасида простагландинлар ва лейкотриенларнинг ҳосил бўлишини сусайтириб яллиғланиш жараёнларини камайтиради, шунингдек маҳаллий аллергик реакцияларни сусайтириш йўли билан аллергияга қарши таъсир намоён қилади. Маҳаллий томирларни торайтирувчи таъсири натижасида экссудатив реакциялар камаяди, оқсилларнинг синтези, коллагеннинг тўпланиши камаяди. Терида оқсилларнинг парчаланишини тезлаштиради ва пролифератив жараёнларни сусайтиради.

Фармакокинетикаси

Препарат шох қават орқали терига осон киради. Сиртга қўлланганида аҳамиятсиз даражада тизимли қон оқимига сўрилади. Сўрилиши терининг яллиғланган бурмаларида ёки терининг шикастланган эпителийли соҳаларида, тез- тез қўлланганида ёки терини катта юзаларига қўлланганида ошади. Препаратнинг сўрилиши болаларда катталарга нисбатан кучлироқ. Сўрилган қисми жигарда биотрансформацияга учрайди. Сийдик билан ва оз миқдорда ўт-сафро билан чиқарилади.

Терининг тўхтовсиз узоқ қичишиш ва гиперкератоз билан бирга кечувчи микробсиз этиологияга эга бўлган яллиғланиш ва аллергик касалликларини мажмуавий даволаш: экзема, нейродермит, тери қичимаси, псориаз;. себореяли дерматит, атопик дерматит, кўп шаклли эритема, қизил ясси темиратки, дискоид қизил югуригик ва бошқа терининг яллиғланиш ва аллергик касалликларининг сурункали қуруқ шакллари, I- даражали куйишлар, қуёшдан куйишлар, ҳашоратларнинг чақиши.

Препарат терининг шикастланган жойларига кунига 1-3 марта, юпқа қават қилиб енгил ишқалаб қўйилади. Даволашнинг давомийлиги касалликнинг хусусиятига ва даволашнинг самарадорлигига боғлиқ ва одатда 5-10 кунни ташкил қилади. Касаллик чўзилиб кетган ҳолларда даволаш курси 25 кун ва кўпроққа узайтирилиши мумкин. Шикастланишнинг чекланган ўчоқларида самарасини ошириш мақсадида суртмани окклюзион боғлов остида қўллаш мумкин.

Маҳаллий реакциялар: терининг қуруқлиги, ачишиш, тери тошмаси, препарат билан узоқ муддат даволанганда - телеангиоэктазия, постстероид томирли пурпура, гирсутизм, гипертрихоз, периорал дерматит, терининг иккиламчи шикастланишларини ва унда атрофик шикастланишлар ўзгаришларни бўлиши мумкин. Маҳаллий инфекцион асоратларини олдини олиш учун препаратни микробларга қарши воситалар билан бирга қўллаш тавсия қилинади.

Тизимли реакциялар: ГКСни окклюзион боғлов остида қўлланганида тизимли таъсирининг белгиларини (шишлар, артериал гипертензия, иммунодепрессив таъсири) ривожланиши мумкин.

Терининг инфекцион, замбуруғли, сил, заҳм ва вирусли касалликларида, периорал дерматитда, ҳуснбузар, вакцинациядан кейинги тери реакцияларида, ҳомиладорликда, 2 ёшгача бўлган болаларда, препаратга ва бошқа ГКСларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Препаратни жароҳатлар ва яра юзаларига қўйиш мумкин эмас. Кўз касалликларини даволаш учун, терининг катта соҳалари шикастланганида, айниқса ёш болаларда буюриш мумкин эмас. Маҳаллий қўлланганидан кейин, препаратни кўкрак сути билан қай даражада чиқарилиши номаълум, шунинг учун эмизикли оналарга уни эҳтиётлик билан буюриш лозим.

ГКС сиртга қўлланганда ўзаро таъсирининг ҳоллари аниқланмаган. ГКС билан даволаш вақтида чечакка қарши эмлашни ўтказиш мумкин эмас. Препарат иммунодепрессив препаратларнинг таъсирини кучайтириши ва иммуностимуляторларнинг таъсирини сусайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Псориазда окклюзион боғлов ишлатилади, уни хар куни алмаштириш лозим. Даволашни танафуссиз 2 ҳафтадан ортиқ ўтказиш мумкин эмас. Маҳаллий қўлланганида буйрак усти бези - гипофизар тизимини сусайиши оқибатида АКТГ ишлаб чиқарилишини пасайиши, кортизолнинг қондаги даражасини камайиши ва Кушинга синдромини пайдо бўлиши мумкин, улар даволаш тўхтатилганидан кейин ўтиб кетади. Суртма қўлланган жойида инфекция ривожланган ҳолда мувофиқ антибактериал ёки замбруғларга қарши даволашни қўллаш лозим. Препаратни очиқ ёки ёпиқ бурчакли глаукомали, шунингдек катарактали шахсларда, қовоқ терисига, касалликни зўрайиш хафви сабабли, қўллашдан сақланиш керак. Тери ости клетчаткасининг атрофик ҳолатларида, айниқса кекса ёшдаги шахсларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Препаратни юз терисига эҳтиёткорлик билан ва 1 ҳавфтадан кўп бўлмаган вақт қўллаш лозим. 1 ҳавфта давомида 1 тубадан кўп бўлмаган суртмани ишлатиш мумкин. 2 ёшдан катта болаларда терининг унчалик катта бўлмаган юзасига суткада 1 марта қўлланади. Болаларда препарат юз терисига қўлланмайди. Препарат қўлланганида транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат кўрсатиш қобилияти бузилмайди.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Симптомлари: узоқ муддат ахамиятли миқдорларда терининг катта соҳаларига қўлланганида препаратнинг тизимли таъсирининг белгиларини ривожланиши (АБ ни ошиши, гипергликемия, шишлар, иммунодепрессив таъсири), оғир ҳолларда эса - Кушинг касаллигини ривожланиши мумкин.

Даволаш: Препаратни аста - секин бекор қилиш.

0,025% суртма, 10 г ва 15 г дан алюмин тубаларда.

Қуруқ жойда 5 °С дан 15 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Dentafill Plyus, ООО, Узбекистан.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:
Chiqarish shakli:
Malham
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
15 g
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
ehtiyotkorlik bilan
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Sinaflan Dentafill Plus malhami 0,025% har biri 15 g (naycha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Sinaflan Dentafill Plus malhami 0,025% har biri 15 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Sinaflan Dentafill Plus malhami 0,025% har biri 15 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Fluotsinolon asetonid hisoblanadi.

Sinaflan Dentafill Plus malhami 0,025% har biri 15 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Dentafill Plyus hisoblanadi.