Facebook Pixel Code

Синосан А таблетки по 250 мг №60 (3 блистера х 20 таблеток)

dagi narxlar
dan 90 000 so'm gacha 95 800 so'm
Без рецепта
17 ta dorixonalarda
{{cashback}} %
Keshbek bonus hisobiga
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Cinnabaris d3: 25 mg/tabletkalar, Echinacea d1: 25 mg/tabletkalar, Hydrastis d3: 25 mg/tabletkalar, Kalium bichromicum d3: 25 mg/tabletkalar

Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma Синосан А таблетки по 250 мг №60 (3 блистера х 20 таблеток)

1 таблетка қуйидагиларни саклайди:

таъсир этувчи моддалар: Cinnabaris trit. D3 - 25 мг, Echinacea trit. D1 - 25 мг, Hydrastis trit. D3 - 25 мг, Kalium bichromicum trit. D3 - 25 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магний стеарати, буғдой крахмали.

Оқ ёки деярли оқ, ясси цилиндрик шаклли, фаскали таблеткалар, бироз доғларни бўлишига йўл қўйилади.

Таблеткалар.

Гомеопатик дори воситаси.

Гомеопатик даволаш касалликни тушуниш маъносида дори воситаларини қўлланишида анъанавий тиббиётдан аҳамиятли фарқ қилади. Гомеопатик воситалар организмнинг ҳимоя механизмларини рагбарлантиради ва шу тарзда ўзини-ўзи тиклаш кобилиятини фаоллаштиради.

Гомеопатик воситаларга организмнинг реакцияси жуда шахсий. Шу сабабларга кўра доза-специфик фармакологик самаралар, фармакодинамик ёки фармакокинетик маълумотларни аниклашнинг имконияти йўк.

Ўткир ва сурункали риносинуситда қўлланади.

Доимо ушбу тиббиётда қўлланишига доир йўриқномага ёки ўзингизни шифокорингиз ёки фармацевтнинг кўрсатмаларига риоя қилинг. Агар сиз препаратни тўғри кабул килаётганингизга ишонч ҳосил қилмасангиз Ўзингизни шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Дозалаш тартиби

Катталар: ўткир ҳолатларда 1 таблеткадан согайиш кузатилгунгача ҳар соатда кабул килинади (кунига 12 таблеткагача). Кейинги даволаниш учун 1-2 таблеткадан кунига 3 марта.

Болалар

2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар: ўткир ҳолатларда соғайиш кузатилгунгача 1 таблеткадан кунига 3 марта. Кейинги даволаниш учун 1 таблеткадан кунига 3 марта.

6 ёшлан 11 ёшгача бўлган болалар: ўткир ҳолатларда соғайиш кузатилгунгача 1 таблеткадан ҳар икки соатда (кунига максимум 6 таблеткагача). Кейинги даволаниш учун 1 таблеткадан кунига 3 марта.

12 ёш ва ундан катта болалар, ўткир холатларда соғайиш кузатилгунгача 1 таблеткадан ҳар соатда (кунига максимум 12 таблеткагача). Кейинги даволаниш учун 1-2 таблеткадан кунига 3 марта.

Сурункали ҳолатларда болалар ва катталарга 1 таблеткадан кунига 3 марта. Даволанишни 4 дан 6 хафтагача давом эттириш мумкин.

Синосан А препаратини шифокор билан маслахатлашмасдан 4 хафтадан ортиқ қабул килиш тавсия этилмайди.

Кўллаш усули

Таблеткани овқатдан ярим соат олдин ёки ярим соат кейин, оғизда секин эритиб қабул қилиш керак.

Кичик болаларга таблеткаларни кўп бўлмаган миқдордаги сувда (масалан, чой қошиқда) эритиш тавсия этилади.

Жуда кам ҳолларда (<1/10000) ёки тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолашнинг иложи йўқ):

Синосан А препаратини қабул килгандан сўнг ўта юкори сезувчанлик реакциялари, масалан тери тошмалари ва меъда-ичак бузилишлари кузатилиши мумкин. Бундай холларда препаратни кабул килишни тўхтатиш ва мувофик даволаш чораларини қўллаш лозим.

Агар сўлакни кўп ажралиши кузатилса, дозалаш камайтирилиши еки даволаниш тўхтатилиши керак.

Хар кандай ножўя реакциялар пайдо бўлса препаратни қабул килишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Эслатма: гомеопатик препаратларни қабул килиш вақтида мавжуд бўлган шикоятлар вақтинчалик ёмонлашиши мумкин (бошланғич гомеопатик зўриқиш). Бундай ҳолларда пациентларга препаратни кабул килишни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Фаол моддаларнинг бирортасига ёки препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанликда ёки мураккаб рангли оила аъзоларида.

2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Агар Сизнинг шифокорингиз Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик хақида огохлантирган бўлса, Синосан А препаратини қабул қилишни бошлашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг.

Препаратни жадаллашиб борувчи тизимли касалликларда (сил, саркоидоз), қоннинг тизимли касалликлари (лейкемия ва лейкоз), аутоиммун касалликлар (масалан коллаген тўкиманинг яллиғланиш касалликлари (коллагенозлар), тарқоқ склероз), иммун танқислиги (ОИТС, ОИВ-инфекцияси), холсизланиш ҳолатларида (масалан аъзо ва суяк кўмигини кўчириб ўтказиш, химиятерапия) қўллаш тавсия этилмайди.

Эхинацея сақловчи дориларни қабул қилгандан сўнг тери тошмаси, қичишиш ва кам холларда юзни шиши, хансираш, бош айланиши ва артериал босимни тушиши кузатилган.

Препаратнинг таркибида эхинацея сақланганлиги учун атопияси бўлган пациентларда аллергик реакцияларнинг юкори хавфи мавжуд.

Эхинацея сақловчи дориларни қўллаш якка ҳолларда аутоиммун касалликларнинг келиб чикиши билан боғлиқ. Эхинацея сақловчи дориларни узоқ муддат қўлланганда (8 хафтадан кўп) якка ҳолларда лейкоцитлар сонини камайиши кузатилган.

Препарат лактоза ва буғдой крахмалини сақлайди. Галактозани ўзлаштираолмасликнинг кам наслий муаммолари, Лаппа лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши каби бўлган пациентлар ушбу дори воситасини қабул қилишлари мумкин эмас.

Буғдой крахмали глютен саклаши мумкин, бироқ жуда кам микдорларда ва шунинг учун целиакияси бўлган инсонлар учун хавфсиз ҳисобланиши мумкин. Буғдойга аллергияси бўлган пациентлар (целиакиядан фарқ қилади) ушбу дори препаратини қабул килишлари мумкин эмас.

Агар қуйидаги симптомлар пайдо бўлса:

  • юзни шиши, иссиқлик ва кучли бош огриги;
  • даволашнинг биринчи 2 куни давомида ўткир ҳолат яхшиланмаса ёки ёмонлашса;
  • агар кўшимча шикоятлар пайдо бўлса шифокорнинг масладати талаб этилади.

Хомиладорлик вактида ва эмизиш даврида қўлланилиши

Препаратни хомиладорлик ва эмизиш вактида факат фойда ва хавф нисбати баҳосини хисобга олиб кўллаш мумкин.

Пациентларга ушбу дори воситасини қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Транспорт воситалари ёки бошка механизмларни бошкариш кобилиятига таъсири

Таъсир этмайди.

Номаълум. Бошқа ҳар қандай дори воситаларини бир вақтда қўллашнинг зарурати бўлиши ҳолатида шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Эслатма: гомеопатик дори препаратларининг таъсирига чекиш ва алкоголни истеъмол қилиш каби хаётнинг ёмон одатлари салбий таъсир этиши мумкин.

Аниқланмаган.

Ўрами

20 таблетка блистерда. 3 блистер тиббиётда қўлланишига доир Йўриқнома билан бирга ўрамда.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

5 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроклилик муддати тугаганидан сўнг қўлланмасин.

Рецептсиз.

Dr.Gustav Klein GmbH & Co. KG

Штайненфельд 3, 77736 Целль ам Хармерсбах, Германия.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Cinnabaris d3: 25 mg/tabletkalar, Echinacea d1: 25 mg/tabletkalar, Hydrastis d3: 25 mg/tabletkalar, Kalium bichromicum d3: 25 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Eriydigan tabletkalar
Paketdagi miqdor:
60
Og'irligi:
250 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Gomeopatik
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Germaniya

Ko`p so`raladigan savollar

Синосан А таблетки по 250 мг №60 (3 блистера х 20 таблеток) narxi 30 000 so'm - 20 шт.

Синосан А таблетки по 250 мг №60 (3 блистера х 20 таблеток) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Germaniya.

Синосан А таблетки по 250 мг №60 (3 блистера х 20 таблеток) ishlab chiqaruvchisi Dr. Gustav Klayn hisoblanadi.