Facebook Pixel Code

Sinuset tabletkalari №60 (3 blister x 20 tabletka)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Asafoetida: 20 mg/tabletkalar, Ekinezya ekstrakti: 20 mg/tabletkalar, Kichikroq o'rdak o'ti: 60 mg/tabletkalar, Klub moxi: 25 mg/tabletkalar, Oddiy erqalampir: 10 mg/tabletkalar, Pulsatilla: 20 mg/tabletkalar, Qovun: 18 mg/tabletkalar, Sticta pulmonaria 3ch: 10 mg/tabletkalar

Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma Sinuset tabletkalari №60 (3 blister x 20 tabletka)

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Коврак (Ferula assa-foetida) - 20 мг, Доривор (чўкмарсимон) плаун (Lycopodium clavatum) - 25 мг, Прострел қораялоги (Pulsatilla nigricans) - 20 мг, Стикта пульмонария (Sticta pulmonaria) - 10 мг, Кичик лемна (Lemna minor) - 60 мг, Қизил эхинацея (Echinacea purpurea) - 20 мг, Кора маржондарахт (Sambucus Nigra) - 18 мг, Оддий еркалампир (Armoracia Sativa) - 10 мг,.

Ёрдамчи моддалар: сут-канд асоси (лактоза) етарли микдорда.

Окиш рангли, юмалок, текис, ўртасида булиш чизиғи ва бир томонида ВР ёзуви бўлган таблеткалар.

Таблеткалар.

Биринчи навбатда нафас йўллари касалликларини даволаш учун ишлатиладиган дори. АТХ коди: R07AX.

Коврак (Ferula assa-foetida) - бронхит ва астма, кўк йўтал, ҳансираш ва нафас олиш тизимининг бошқа бузилишларини даволаш учун ишлатилади. (Lycopodium clavatum) -бурун тиқилиши ва бурун шиллиқ қаватининг шишини енгиллаштиради, нафас олишни осонлаштиради.

Прострел қораллоги (Pulsatilla nigricans) - синуситнинг аломатларини бартараф етиш учун ва параназал синуслардан шилимшиқ чиқиши бузилишида, қулоқлардаги тиқилиш ва оғриқ, бурун оқиши, йўталда ишлатилади.

Стикта пульмонария (Sticta pulmonaria) - болаларда грипп ва катарал бронхитни даволаш, бурун тиқилиши ва бурун нафас олишини нормаллаштириш учун самарали воситадир.

Кичик лемна (Lemna minor) -бурундаги мукопурулент секреция ва кўп қобиқларнинг пайдо бўлиш сабабларини бартараф етиш учун ва ҳид ҳисси йўқолишида ишлатилади. Постнасал синдромини, бурундан қулоқларга огрик беришини енгиллаштиради. Бурун тиқилиши ва шиллиқ қаватининг шишишини енгиллаштиради, бурундан нафас олишни осонлаштиради. Назофаренксин шиллиқ қаватини тиклайди ва уни қуруқлашишидан ҳимоя қилади.

Қизил эхинацея (Echinacea purpurea) шамоллаш ва юкори нафас йўллари инфекцияларини даволаш учун ишлатилади.

Қора маржондарахт (Sambucus Nigra) яллиғланишга ва вирусга карши таъсирга эга.

Оддий еркалампир (Armoracia Sativa) Назофаренксин шиллиқ қаватини намлайди, яллиғланиш хусусияти енгиллаштиради. Кўнгил айниши билан бирга томокда қиздириш ҳисси йўк қилади. Қалин ва ёпишқоқ балғам експекторациясини таъминлайди, йўтални юмшатади ва нафас олишни осонлаштиради. Нафас олиш тизимннинг функционал фаоллигини оширади.

Ўткир ва сурункали синуситда, бурун битишида, бронхиал секретнинг қовушкоклигини пасайтиришда ва балғам кўчириш ёрдам беради ва бурун полипида, бронхларнинг шиллик каватини таъсирланишини, у билан боглик бўлган бронхоспазмии камайтиришда қўлланилади.

Болалар 1 таблеткадан, катталар 2 таблеткадан кунига 3 маҳал ёки шифокор тавсиясига кўра.

15 кундан 30 кунгача ёки зарур бўлса ундан узокрок.

Хозирги вактгача препаратнинг ножўя таъсирлари юзасидан хабарлар берилмаган.

Хозирги вактгача препаратни қўллаш мумкин бўлмаган холатлари юзасидан хабарлар берилмаган.

Хозирги вактгача препаратнинг ўзаро таъсири юзасидан хабарлар берилмаган.

Препаратни кабул килишда махсус кўрсатмалар мавжуд эмас.

Хомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Хомиладорлик ва лактация даврида шифокор билан маслахатлашиш тавсия этилади. Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Аниқланмаган.

Хозирги вактгача пренаритнинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан хабарлар берилмаган.

3 та блистер 30 тадан таблеткалар, тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон кутига жойланган

Салкии, курук ва ёругликдан химояланган жойда, 25 °С дан юкори бўлмаган хароратда саклансин.

Болалар ололмайдиган жойда саклансин.

5 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач кўлланилмасин.

Рецептсиз.

«Бхаргава Фитолаб Пвт. Лтд.»

Е-1216, Фейз-1, Экстеншин, Гхатал, Бхивади Индастриал Эрия, Бхивади (Радж.) Хиндистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Asafoetida: 20 mg/tabletkalar, Ekinezya ekstrakti: 20 mg/tabletkalar, Kichikroq o'rdak o'ti: 60 mg/tabletkalar, Klub moxi: 25 mg/tabletkalar, Oddiy erqalampir: 10 mg/tabletkalar, Pulsatilla: 20 mg/tabletkalar, Qovun: 18 mg/tabletkalar, Sticta pulmonaria 3ch: 10 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
60
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

Sinuset tabletkalari №60 (3 blister x 20 tabletka) ning to`liq analoglari:

Sinuset tabletkalari №60 (3 blister x 20 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Sinuset tabletkalari №60 (3 blister x 20 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Bhargava Phytolab hisoblanadi.