Facebook Pixel Code

Siprolet A (Ciprolet A) plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg / 600 mg №10 (1 blister)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Boshqa shaharlardagi narxlar
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Siprolet A (Ciprolet A) plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg / 600 mg №10 (1 blister)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: ципрофлоксацин гидрохлориди - 582,285 мг (ципрофлоксацинга қайта ҳисобланганда 500 мг), тинидазол - 600 мг;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристаллик целлюлоза (114), натрий кроскармеллоза, натрий крахмал гликолати (А тури), сувсиз коллоид кремний диоксиди, тозаланган тальк, магний стеарати.

Қобиқнинг таркиби: гидроксипропилметилцеллюлоза (6 cps), сорбин кислотаси, титан диоксиди (Е 171), тозаланган тальк, макрогол (полиэтиленгликоль 6000), полисорбат 80, диметикон, сариқ қуёш шафақи FCF (Е110).

Бир томонида синдириш чизиғи ва бошқа томони текис бўлган капсуласимон шаклли, зарғалдоқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Кобиқ билан қопланган таблеткалар.

Микробларга қарши мажмуавий восита. АТХ коди: J01R.

Мажмуавий препарат, таъсири унинг таркибига кирувчи фаол компонентларнинг хусусиятлари билан ифодаланади.

Тинидазол - протозойларга ва микробларга қарши восита, имидазолнинг ҳосиласи ҳисобланиб, анаэробик микрооганизмлардан: Clostridium diffcile, Clostridium perfringens, Bacteroides fragilis, Peptococcus spp., Peptostreptococcus anaerobius, Bacteroides melaninogenicus, Eubacter spp., Fusobacterium spp.; содда микроорганизмлардан: Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolitica, Lamblia га нисбатан самарали ҳисобланади.

Юқори липофил дори воситаси ҳисобланиб, трихомонадалар ва анаэроб микроорганизмларнинг ичига киради, оқибатда нитроредуктазагача тикланиб, ДНКнинг синтезини ингибирлаб ва тузилиш тизимини зарарлайди.

Ципрофлоксацин - кенг таъсир доирасига эга бўлган микробларга қарши восита, фторхинолон ҳосиласи, бактериал ДНК-гиразани (ядродаги РНК нинг атрофига хромасома ДНК ни суперспирализацияси жараёнига жавобгар, генетик ахборотни ўқиш учун зарур II ва IV топоизомеразалар бостиради, ДНК синтезини, бактерияларнинг ўсиши ва бўлинишини бузади; яққол морфологик ўзгаришлар (шу жумладан хужайра девори ва мембраналарини) ва бактерия ҳужайраларини тез нобуд бўлишини чақиради.

Грамманфий организмларга тинчлик ҳолатида ва бўлиниши даврида (чунки нафақат ДНК-геразага таъсир қилади, балки хужайра деворининг лизисини чақиради), граммусбат микроорганизмларга - фақат бўлиниши даврида бактерицид таъсир кўрсатади.

Макроорганизмнинг ҳужайралари учун кам заҳарлилиги, уларда ДНК-гиразанинг йўқлиги билан тушунтирилади. Ципрофлоксацинни қабул қилиш фонида гираза ингибиторлари гуруҳига мансуб бўлмаган бошқа антибиотикларга параллел чидамлиликни ривожланишини чақирмайди, бу уни масалан, аминогликозидлар, пенициллинлар, цефалоспоринлар, тетрациклинлар ва кўпчилик бошқа антибиотикларга чидамли бўлган бактерияларга нисбатан юқори самарали бўлишини таъминлайди.

Ципрофлоксацин Escherichia coli, Klebsiella spp., Salmonella typhi Salmonella, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Yersinia enterocoilitica, Pseudomonas aeruginosa, Shigella flexneri, Shigella sonnei, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae, Neisseria gonorrhoeae, Moraxella catarrhalis, Vibrio cholerae, Bacteroides fragilis, Staphylococcus aureus (жумладан метициллинга чидамли штаммлар), Staphylococcus epidermidis, Streptococcus pyogenes, Streptococcus pneumoniae, Chlamidia, Mycoplasma, Legionella ва Mycobacterium tuberculosis. каби кўпчилик анаэроб граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан фаол.

Фармакокинетикаси

Ципрофлоксацин ҳам, тинидазол ҳам оғиз орқали қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади. Препаратнинг ҳар бир компонентининг ТCmax - 1-2 соат ни ташкил қилади. Препарат организмнинг тўқималарига тез ўтиб, у ерда юқори концентрацияларга эришади. Сўлакда, бурун бўшлиғи ва бронхларнинг секретида, спермада, лимфада, перитонеал суюқликда, ўт-сафро ва простата безининг секретида юқори концентрацияларда аниқланади.

Тинидазолнинг биокиришаолишлиги - 100%, оқсиллар билан боғланиши - 12%. Т1/2 - 12-14 соат га тенг. Тинидазол орқа мия суюқлигига плазмадагига тенг концентрацияларда ўтади ва буйрак найчаларида қайта сўрилишига дучор бўлади. Тинидазол плазмадаги концентрациядан 50% дан бир қанча пастроқ концентрацияларда ўт-сафрога чиқарилади. Тахминан 25% сийдик билан ўзгармаган кўринишда, 12% - метаболитлари кўринишида чиқарилади. Оз миқдори ахлат билан чиқарилади.

Овқатни бир вақтда қабул қилиш сўрилишини секинлаштиради, аммо ципрофлоксациннинг Cmax ва биокиришаолишлигини ўзгартирмайди. Ципрофлоксациннинг биокиришаолишлиги - 50-85%, тақсимланиш хажми - 2-3,5 л/кг, плазма оқсиллари билан боғланиши - 20-40%. Оғиз орқали қабул қилинганида Тcmax 60-90 минут.

Ципрофлоксацин организмнинг суюқ муҳитларига ва тўқималарига (ёғларга бой тўқималардан ташқари, масалан, нерв тўқимаси) яхши ўтади. Тўқималардаги концентрацияси плазмадагига қараганда 2-12 марта юқори. Даволовчи концентрацияларига сўлак, бодомсимон безлари, жигар, ўт-сафро пуфаги, ўт-сафро, ичак, қорин бўшлиғи ва тос аъзолари, бачадон, уруғ суюқлиги, простата тўқимаси, эндометрий, фаллопий найлари ва тухумдонлар, буйраклар ва сийдик чиқариш аъзолари, ўпка тўқимаси, бронхиал секрети; суяк тўқимаси, мушаклар, синовиал суюқликлар ва бўғимларнинг тоғайлари, перитонеал суюқлик, терида эришилади. Орқа мия суюқлигига катта бўлмаган миқдорда ўтади. Ципрофлоксацин кўз суюқлиги, бронхиал секрети, плевра, қорин парда, лимфага, йўлдош орқали яхши ўтади. Ципрофлоксацин жигарда қисман метаболизмга учрайди. Т1/2 - тахминан 3,5-4,5 соат, яққол буйрак етишмовчилигида ва кекса ёшли пациентларда узайиши мумкин. Тахминан 50% сийдик билан ўзгармаган кўринишда, 15% - фаол метаболитлари (шу жумладан оксоципрофлоксацин) кўринишида чиқарилади. Қолган қисми ўт-сафро билан чиқарилади, қисман қайта сўрилади. Ципрофлоксациннинг тахминан 15-30% ахлат билан чиқарилади.

Грам-мусбат ва грам-манфий сезгир микроорганизмлар ва (ёки) содда микроорганизмлар, анаэроб микроорганизмлар билан бирлашиш оқибатида ҳосил бўлган аралаш бактериал инфекциялар (микст-инфекциялар):

  • Тери ва юмшоқ тўқималарнинг (инфекцияланган яралар, жароҳатлар, кўйишлар, абсцесслар, флегмона, “диабетик товон” синдромидаги тери яралари, ётоқ яралар) инфекциялари.
  • Оғиз бўшлиғи инфекциялари (ўткир ярали гингивит, периодонтит, периостит).
  • Нафас йўллари инфекциялари (ўткир ва хроник (ўткир босқичли) бронхит, пневмония, бронхоэктатик кассаллиги).
  • ЛОР органлари инфекциялари (ўрта отит, гайморит, фронтит, синусит, мастоидит, тонзиллит, фарингит).
  • Бўйрак ва сийдик йўллари инфекциялари (цистит, пиелонефрит).
  • Кичик тос органлари ва жинсий аъзоларининг инфекциялари (простатит, аднексит, сальпингит, оофорит, эндометрит, тубуляр абсцесс, пельвиоперитонит).
  • Интраобдоминал инфекциялар (ўт йўллари инфекциялари, қорин абсцесслари).
  • Диарея ёки амёбали дизентерия ёки аралаш (амёбали ва бактериал) этиологияли дизентерия.
  • Суяк ва бўғим инфекциялари (остеомиелит, септик артрит).
  • Аэроб ва анаэроб бактериялар бўлиши мумкин бўлган операциядан кейинги инфекциялар.

Ичга, овқатдан 1 соат олдин ёки овқатдан 2 соат кейин, етарли миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади. Таблеткани синдириш, чайнаш ёки парчалаш мумкин эмас. Тавсия қилинган доза 1 таблеткадан кунига 2 марта 7-14 кун давомида. Суяклар ва бўғимларнинг инфекцияларида препарат 4 дан 6 ҳафтагача қабул қилинади.

  • иштаҳани пасайиши, оғизнинг қуруқлиги ва “металл” таъми, кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, метеоризм, холестатик сариқлик (айниқса, жигар касалликларини ўтказган пациентларда), гепатит, гепатонекроз, диарея;
  • бош оғриғи, бош айланиши, юқори чарчоқлик, ҳаракатлар координациясини бузилиши (шу жумладан, локоматор атаксия), дизартрия, периферик невропатия;
  • таъм ва ҳид билишни бузилиши, кўришни бузилиши (диплопия, ранг ажратишни ўзгариши), қулоқларда шовқин, эшитишни пасайиши;
  • тахикардия, аритмия, артериал босимни пасайиши, ҳушдан кетиш;
  • лейкопения, анемия (шу жумладан гемолитик), тромбоцитопения, лейкоцитоз, тромбоцитоз, гипотромбинемия;
  • гематурия, кристаллурия (сийдикнинг ишқорий реакциясида ва диурез пасайганида), гломерулонефрит, дизурия, полиурия, сийдикни тутилиши, буйракларнинг азотни чиқариш фаолиятини бузилиши, интерстициал нефрит;
  • терини қичишиши, эшакеми, тери тошмаси, дори иситмаси, петехиялар, юз ёки ҳиқилдоқни шиши, ҳансираш, эозинофилия, васкулит, тугунли эритема, кўп шаклли, экссудатив эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми);
  • ёруғликка сезувчанликни ошиши;
  • “жигар” трансаминазалари ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши, гиперкреатинемия, гипербилирубинемия, гипергликемия;
  • артралгия, артрит, тендовагинит, пайларни узилиши, астения, миалгия;
  • суперинфекция (кандидоз, сохтамембраноз колит);
  • юзга қонни оқиб келишлари, кўп терлаш.

Кам ҳолларда

  • тиришишлар, ҳолсизлик, тремор, уйқусизлик, бош суяги ички босимини ошиши, онгни чалкашиши, депрессия, галлюцинациялар, шунингдек, психотик реакцияларнинг бошқа кўринишлари, мигрень, церебрал артерияларнинг тромбози.
  • препаратнинг фаол ва ёрдамчи компонентларига юқори сезувчанлик (шу жумладан фторхинолон ёки имидазолнинг бошқа ҳосилаларига);
  • қон касалликлари (анамнездаги);
  • суяк кўмигида қон ҳосил бўлишини сусайиши;
  • ўткир порфирия;
  • марказий нерв тизимининг органик касалликлари;
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
  • болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар.

Тинидазол. Бевосита антикоагулянтларнинг самарасини (қон кетиши ривожланишининг хавфини камайтириш учун доза 50% га камайтирилади) ва этанолнинг таъсирни (дисульфирамга ўхшаш реакция) кучайтиради. Сульфаниламидлар ва антибиотиклар (аминогликозидлар, эритромицин, рифампицин, цефалосорпинлар) билан мутаносиб. Этионамид билан бирга буюриш тавсия қилинмайди. Фенобарбитал метаболизмни тезлаштиради.

Ципрофлоксацин. Гепатоцитларда микросомал оксидланиш жараёнларининг фаоллигини пасайиши оқибатида, теофиллин (ва бошқа ксантинлар, шу жумладан кофеиннинг), перорал гипогликемик дори воситалари, билвосита антикоагулянтларнинг концентрацияларини оширади ва Т1/2 ни узайтиради, протромбин индексини пасайишга ёрдам беради. Бошқа микробларга қарши дори воситалари (бета-лактам антибиотиклар, аминогликозидлар, клиндамицин, метронидазол) билан бирга қўлланганида одатда синергизм кузатилади. Циклоспориннинг нефротоксик таъсирини кучайтиради, зардоб креатининг ошиши кузатилади, бундай пациентларда бу кўрсаткични ҳафтада 2 марта назорат қилиш керак Fe-сақловчи дори воситалари, сукральфат ва Mg2+, Ca2+, Al3+ сақловчи антацид дори воситалар билан бирга оғиз орқали қабул қилиш, ципрофлоксациннинг сўрилишини пасайишга олиб келади, шунинг учун уни юқорида кўрсатилган дори воситаларини қабул қилишдан 1-2 соат олдин ёки 4 соат кейин буюриш керак. НЯҚВ (АСК дан ташқари) тиришилар ривожланиши хавфини оширадилар. Ципрофлоксацин диданозинда сақланувчи Mg2+, Al3+ лар билан комплекс хосил қилиши оқибатида, диданозиннинг сўрилишини пасайтиради. Метоклопромид сўрилишини тезлаштиради, бу ТCmax камайишига олиб келади. Урикозурик дори воситалари билан бирга буюриш ,ципрофлоксациннинг чиқарилишини секинлашишига (50% гача) ва плазмадаги концентрациясини ошишига олиб келади.

Даволаш вақтида қуёш нурлари билан ҳаддан ташқари кўп нурланишдан сақланиш тавсия қилинади. Фотосенсибилизация реакциялари ривожланганида дархол препарат қабул қилишни тўхтатиш керак.

Тинидазол (имидазолнинг ҳосиласи) қўлланганида тарқоқ эшакеми, юз ва хиқилдоқнинг шиши, артериал босимни пасайиши, бронхоспазм ва диспноэ ривожланиши (кам) мумкин. Шунинг учун имидазолнинг бошқа хосилаларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда тинидазолга ҳам қарама-қарши сезувчанлик ривожланиши мумкин; ципрофлоксацинга қарама-қарши аллергик реакциянинг ривожланиши, бошқа фторхинолон ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган беморларда ҳам ривожланиши мумкин. Қарама-қарши аллергик реакциялар ривожланишининг эҳтимолини ҳисобга олиш керак.

Даволаш вақтида этанол истеъмол қилиш тавсия қилинмайди (препаратнинг таркибига кирувчи тинидазол фонида дисульфирамга ўхшаш реакцияларнинг ривожланишини хавфи).

Кристаллурия ривожланишдан сақланиш учун тавсия қилинган суткалик дозадан оширмаслик, шунингдек етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиш ва сийдикни нордон реакциясини тутиб туриш керак. Сийдикни тўқ рангга бўялишини чиқаради, бу клиник ахамиятга эга эмас.

Анамнезида тутқаноғи, тиришишлари, миянинг томирли касалликлари ва органик шикастланишлари бўлган беморларга, марказий нерв тизими томонидан ножўя реакциялар ривожланишининг хавфи борлиги сабабли, препаратни фақат “ҳаётий” кўрсатмалар бўйича буюриш керак.

Даволаш вақтида ёки даволашдан сўнг оғир ва давомли диарея ривожланганида препаратни дархол бекор қилиш ва тегишли даволашни буюришни талаб қилувчи сохта мембраноз колит ташхисини истисно қилиш керак.

Пайларда оғриқ пайдо бўлганида ёки тендовагинитнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш керак.

Даволаш вақтида периферик қоннинг манзарасини назорат қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллаш тавсия қилинмайди. Тинидазол канцероген ва мутаген таъсир кўрсатиши мумкин. Ципрофлоксацин йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Тинидазол ва ципрофлоксацин кўкрак сутига чиқарилади. Шунинг учун лактация даврида, агарда препаратни қўллашнинг зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Автотранспорт ёки бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиш хусусияти

Даволаш вақтида диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажаришдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: дозани ўткир ошириб юбориш ҳолларида асосий симптомлари сийдик чиқариш тизимининг қайтувчи шикастланиши, тиришишлар бўлиши мумкин.

Даволаш: қусишни қўзғатиш, меъдани ювиш. Симптоматик, тутиб турувчи даволаш (шу жумладан организмни адекват гидратация қилиш). Махсус антидоти йўқ.

10 таблетка ПВХ/алюмин блистерда.

1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«Д-р Редди`с Лабораторис Лимитед», Ҳиндистон

8-2-337, Road No.3, Banjara Hills,

Hyderabad -500034, Telangana, Ҳиндистон

Ишлаб чиқариш манзили:

Formulations Technical Operations - Unit II,

Survey No. 42, 45 & 46, Bachupally Mandal,

Medchal Malkajgiri District,

Telangana State, India

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«Д-р. Редди`с Лабораторис Лимитед» Ўзбекистон Республикасидаги Ваколатхонаси

Тошкент ш., 100031, Афросиёб кўч., 4, корпус «С».

Тел.: (99871) 252-24-41; Факс: (99871) 252-24-41

pharmacovigilance@drreddys.com

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Siprofloksatsin: 500 mg/tabletkalar, Tinidazol: 600 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

Siprolet A (Ciprolet A) plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg / 600 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Siprolet A (Ciprolet A) plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg / 600 mg №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Doktor Reddis hisoblanadi.