Facebook Pixel Code

Spilakton (Spylakton) plyonka bilan qoplangan planshetlar 50 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 35000 so'm gacha 45300 so'm
Retsept bo'yicha
110 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Spilakton (Spylakton) plyonka bilan qoplangan planshetlar 50 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

Спилактон 25 мг:

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 25 мг спиронолактон;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, повидон К30, кальций гидрофосфат дигидрати, магний стеарати.

Кобиғини таркиби: сариқ Опадри 02F22025 (гипромеллоза, титан диоксиди, макрогол 6000, темир (II)-оксиди, тальк).

Спилактон 50 мг:

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 50 мг спиронолактон;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, повидон К30, кальций гидрофосфат дигидрати, магний стеарати.

Кобиғини таркиби: Опадри II зарғалдоқ 85F230047 (поливинил спирти, титан диоксиди, макрогол, тальк, темир (II) оксиди, темир (III) оксиди).

Спилактон 100 мг:

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100 мг спиронолактон;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, повидон К30, кальций гидрофосфат дигидрати, магний стеарати.

Кобиғини таркиби: Опадри II зарғалдоқ 85F230020 (поливинил спирти, титан диоксиди, макрогол, тальк, темир (II) оксиди, темир (III) оксиди).

Спилактон 25 мг: думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида бўлиш учун рискаси бўлган, оч сариқ рангдан сариқ ранггача бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Спилактон 50 мг: думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида бўлиш учун рискаси бўлган, оч зарғалдоқ рангдан зарғалдоқ ранггача бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Спилактон 100 мг: думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида бўлиш учун рискаси бўлган, сарғиш-зарғалдоқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Калий тежовчи диуретиклар. Альдостерон антагонистлари. АТХ коди: C03DA01.

Спиронолактон ўртача даражада натрийуретик самарага эга бўлган калий тежовчи диуретикдир. Спиронолактоннинг диуретик самараси буйрак усти безининг пўстлоқ қисмини гормони альдостеронга нисбатан антагонизми билан боғлиқ. Спиронолактоннинг антагонистик таъсири буйракларнинг дистал найчаларида намоён бўлади: препарат организмдан калий ионларини чиқарилишини камайтиради ва натрий ионлари ҳамда сувни чиқарилишини кучайтиради, бунда электролитлар мувозанати бузилмайди; сийдикнинг титрланган кислоталигини пасайтиради ва мочевинани чиқарилишини камайтиради. Альдостеронни ҳужайралардаги оқсил рецепторлари билан боғланишига тўсқинлик қилади.

Буйракларда спиронолактоннинг таъсири ичга қабул қилинганидан сўнг 7 соатдан кейин максимал даражага етади ва камида 24 соат давомида сақланиб туради. Диурезни кучайиши доимий бўлмаган гипотензив самара чақиради. Диуретик самараси даволашнинг 2-5 кунларига келиб намоён бўлади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг спиронолактон меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Препаратнинг тахминан 90% плазма оқсиллари билан боғланади. Биокираолишлиги 92-99% ни ташкил этади ва овқат билан бир вақтда қабул қилинганида ошади, жигар, буйраклар, буйрак усти безлари ва жинсий безларга тақсимланади. Спиронолактон жигарда тез метаболизмга учрайди. Асосий фармакологик фаол метаболитлари бўлиб 7α-тиоспиронолактон, 7α-тиометилспиронолактон ва канренон ҳисобланади. Антиальдостерон таъсирини спиронолактоннинг барча метаболитларини тахминан 50% ни ташкил этувчи канренон белгилайди. Қонда канренон максимал концентрациясига препарат юборилганидан сўнг 2-4 соатдан кейин эришади, ярим чиқарилиш даври эса ўртача 12,5 соатни ташкил этади. Препарат йўлдош орқали ўтади ва кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Организмдан аҳлат ҳамда сийдик билан чиқарилади.

  • бирламчи альдостеронизм: операциядан олдинги қисқа даволаш курси учун; операция қилиш мумкин бўлмаган ҳолатда узоқ муддат қўллаш учун ёки бемор операция ўтказишни рад этганида;
  • сурункали юрак етишмовчилиги оқибатида ривожланган шиш синдроми (монотерапия кўринишида, шунингдек мажмуавий даволаш таркибида қўлланади);
  • нефротик синдром асосий касалликни даволаш, диуретикларни қўллаш шунингдек ош тузини чеклаб истеъмол қилиш самарасиз бўлганида;
  • эссенциал гипертензия (мажмуавий даволаш таркибида);
  • гипокалиемия, бошқа даволашни қўллаш мумкин бўлганида;
  • бирламчи гиперальдостеронизм ташхиси аниқлаганида қўлланади.

Спилактон ичга қабул қилинади. Препаратнинг дозаси сув-электролитлар мувозанатини бузилиш даражаси ва беморнинг гормонла статусига қараб индивидуал равишда белгиланади. Спилактоннинг суткалик дозасини бир марта қабул қилиш ҳам, бир неча қабулларга бўлиб қабул қилиш ҳам мумкин.

Бирламчи альдостеронизм: ташхис қўйилганидан сўнг жарроҳлик аралашувига тайёргарлик сифатида суткада 100-400 мг қабул қилинади.

Жарроҳлик муолажасини ўтказиш мумкин бўлмаганида индивидуал равишда танлаб олинган энг кичик таъсир этувчи дозада узоқ муддат даволаш мумкин. Бундай ҳолларда ҳар 14 кунда бошланғич дозани энг кичик таъсир этувчи дозага эришилмагунича пасайтириш керак. Узоқ вақт давомида даволанганда ножўя реакцияларни ривожланишидан сақланиш мақсадида препаратни бошқа диуретиклар қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Шиш синдроми (юрак етишмовчилиги, жигар циррози, нефротик синдром): катталар учун одатдаги бошланғич дозаси суткада 100 мг (суткада 25-200 мг) ни ташкил этади, 2 марта қабул қилишга бўлиш мумкин. Янада юқорироқ дозалари буюрилганида буйрак найчаларининг проксимал қисмларига таъсир қилувчи диуретиклар билан мажмуада буюриш мақсадга мувофиқдир, бунда Спилактоннинг дозаси ўзгармасдан қолади.

Болаларга суткада тана вазнига 3 мг/кг ҳисобида, бир марта ёки икки марта қабул қилишга бўлиб буюрилади.

Эссенциал гипертензия: бошқа диуретиклар билан мажмуада буюрилади, одатдаги бошланғич дозаси суткада 50-100 мг ни ташкил этади ва 2 марта қабул қилишга тақсимланади. Даволашни камида 2 ҳафта давом эттириш керак, чунки максимал гипотензив самараси шу муддат тугаши билан кузатилади.

Гипокалиемия: агар калийни оғиз орқали қабул қилиш усули ёки бошқа калийни тежовчи усул етарли даражада самарали бўлмаса, суткада 25-100 мг қабул қилинади

Бирламчи гиперальдостеронизмга ташхис қўйилганида препарат суткада 400 мг дан 4 кун давомида, бир неча марта қабул қилишга бўлинган ҳолда буюрилади. Агар қонда калийнинг концентрацияси 4 кун қабул қилиш давомида ошса, бекор қилингандан сўнг эса камайса бирламчи гиперальдостеронизм деб тахмин қилиш мумкин.

Спилактон препаратини қабул қилиш фонида гинекомастия ривожланиши мумкин. Одатда препаратн бекор қилинганидан сўнг ушбу реакция йўқолади. Кам ҳолларда сут безларини бироз катталашиши сақланиб қолиши мумкин.

Спилактон препарати билан даволаниш вақтида қуйидаги ножўя реакциялар ривожланганлиги ҳақида хабар берилган:

Умумий бузилишлар: лоҳаслик.

Ўсмалар (шу жумладан кисталар ва полиплар): сут безини ҳавфсиз ўсмалари.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар, кўнгил айниши.

Қон яратиш тизими ва лимфа тизими томонидан: лейкопения (шу жумладан агранулоцитоз), тромбоцитопения.

Гепатобилиар тизими томонидан: жигар фаолиятини бузилиши.

Моддалар алмашинуви ва озиқланишни бузилишлари: электролитлар мувозанатини бузилиши, гиперкалиемия.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: оёқларни тиришишлари.

Нерв тизими томонидан: уйқучанликни кучайиши.

Психиатрик бузилишлари: либидони ўзгариши, онгни чалкашиши.

Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан: ҳайз кўриш циклини бузилишлари, сут безларида оғриқ.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: Стивенс-Джонсон синдроми (СДС), токсик эпидермал некролиз (ТЭН), дори воситалари таъсирида эозонофилия ва тизимли кўринишлар билан кечувчи тери реакциялари (DRESS-синдром), алопеция, гипертрихоз, терини қичишиши, эшакеми.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: ўткир буйрак етишмовчилиги бўлиши мумкин.

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • гиперкалиемия;
  • гиперкальциемия;
  • гипонатриемия;
  • анурия;
  • сурункали буйрак етишмовчилигини оғир шакллари;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Индометацин, ААФ ингибиторлари, калий препаратлари билан бир вақтда қўллаш гиперкалиемияни ривожланишига олиб келади. Гиперкалиемияни ривожланишидан сақланиш учун спиронолактонни амилорид ёки триамтерен билан бир вақтда қабул қилинмайди. Карбеноксолон билан бир вақтда қабул қилинганида спиронолактонннинг терапевтик самараси пасаяди, чунки карбеноксолон организмда натрийни тутилиб қолишини чақиради. Спиронолактон қон-томирларни норадреналинга нисбатан сезувчанлигини пасайтиради, спиронолактон олган пациентларда умумий ва маҳаллий анестезия ўтказилганида буни ҳисобга олиш керак. Ацетилсалицил кислотаси спиронлактоннинг диуретик самарасини сусайтиради. Спиронолактон диуретик ва гипотензив воситаларнинг таъсирини кучайтиради (гипотензив воситалар билан бир вақтда қўлланганида охиргисининг дозасини 50% га камайтириш керак), бевосита таъсир қилувчи антикоагулянтлар (кумарин ҳосилалари) нинг самарасини пасайтиради. Дигоксиннинг ярим чиқарилиш даври, плазмадаги даражаси ва токсиклигини оширади (улар бирга қўлланганида дигоксиннинг дозасини камайтириш ёки қабул қилишлар ўртасидаги интервални узайтириш керак). спиронолактонни трипторелин, бусерелин, гонадорелин билан бирга қўллаш уларнинг таъсирини кучайтиради.

Ацидоз ва/ёки гиперкалиемияни ривожланишига мойиллиги бўлган касалликлар бўлганида алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Буйрак фаолияти пасайганида ва гиперкалиемияда қонда мочевина азотининг даражасини транзитор ошиши мумкин. Қайтувчан гиперхлоремик метаболик ацидоз бўлиши мумкин. Буйрак, жигар касалликларида, кексалик ёшида қондаги электролитлар ва буйрак фаолиятини назорат қилиш керак.

Дигоксин, кортизол ва эпинефриннинг қондаги концентрациясига таъсир қилади.

Спиронолактон билан даволаниш вақтида алкоголь истеъмол қилиш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда спиронолактонни қўллаш мумкин эмас.

Препарат лактация даврида буюрилганида эмизишни тўхтатиш керак, чунки спиронолактонни кўкрак сути билан ажралиб чиқиши мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

Спиронолактонни болаларга ҳаётининг биринчи кунларидан бошлаб қўллаш мумкин.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Давомийлиги индивидуал бўлган, бошланғич даврида диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Симптомлари: уйқучанлик, онгни чалкашиши, сув-электролитлар мувозанатини бузилиши бўлиши мумкин.

Даволаш: симптоматик. Специфик антидоти мавжуд эмас. сув-электролитлар ва кислота-ишқор мувозанатини таъминлаш керак: организмдан калийни ҳайдовчи диуретикларни қўллаш, глюкозани инсулин билан бирга парентерал юбориш, оғир ҳолатларда гемодиализ ўтказиш керак.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Намликдан ҳимояланган жойда 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича берилади.

«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Spironolakton: 50 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
20
Og'irligi:
50 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Turkiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
3 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

Spilakton (Spylakton) plyonka bilan qoplangan planshetlar 50 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) narxi 17500 so'm - 10 шт.

3 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Spilakton (Spylakton) plyonka bilan qoplangan planshetlar 50 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Turkiya.

Spilakton (Spylakton) plyonka bilan qoplangan planshetlar 50 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Spironolakton hisoblanadi.