Spirtli etil tibbiy 70% (Alcohol ethyl medical 70%) Neogalenfarm eritmasi 50 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1190 so'm)
Uchun ko‘rsatma Spirtli etil tibbiy 70% (Alcohol ethyl medical 70%) Neogalenfarm eritmasi 50 ml (shisha)
Тиббий этил спирти 96% - 665,5 г. Тозаланган сув - 334,5
Тиниқ, рангсиз, ўзига хос спирт хидли суюқлик.
Маҳаллий қўллаш учун суюқлик.
Антисептик ва дезинфекцияловчи восита. АТХ коди: D08AX.
Сиртга қўлланганида этил спирти антисептик ва таъсирловчи таъсир кўрсатади. Бунда 40% эритма микроорганизмларнинг кўпайишини тўхтатади, 70% эритма эса, микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятини бутунлай тўхтатади. Шу билан бирга, этил спирти бу концентрацияда патоген микрофлоранинг кўпроқ тўпланадиган эпидермиснинг чуқур қаватларига киради. Шунинг учун терини зарарсизлантириш учун 70% этил спирти эритмаси қўлланади. Этил спиртининг таъсирловчи таъсири тери рецепторларидан рефлексларининг пайдо бўлишига ва қўзғатилган рефлексоген соҳа билан боғлиқ бўлган аъзоларини қон билан нормал тўлишини тикланишига олиб келади. Терининг катта юзалари қўзғатилишида нафасни рефлектор қўзғалиши ва артериал босимни кўтарилиши, ҳамда юрак қисқаришлари ритмини тезлашиши кузатилади. Таъсирловчи таъсирини олиш учун одатда этил спиртининг 40% эритмаси қўлланади.
Терига антисептик (жарроҳнинг қўллари, операция майдони, инъекция ўрнини, терининг катта бўлмаган жароҳатлари ва шилинишлари, ўсмирлар ва бошқа турли тери ҳуснбузарлари ва шунга ўхшашларга) ишлов бериш учун, лат ейишларда, юмшоқ тўқималар ва ички аъзоларни қон билан таъминланишини нормаллаштириш учун шамоллаш касалликларида, мигренда ва бошқаларда; настойкаларни тайёрлаш учун қўлланади.
Терига антисептик ишлов бериш суюлтирилмаган препарат билан ўтказилади. Таъсирловчи самарани олиш учун препарат дистилланган ёки қайнатилган сув билан 4 ҳажм препарат ва 3 ҳажм сув нисбатида суюлтирилади. Олинган 40% эритма билан баданни уқалаш ўтказилади ёки компресс учун ишлатилади. Бронхитларда ва ўпкаларни шамоллашида енгил компресс орқага ва кўкракка, мигрень ва тумовда - оёқ тагига, лат ейишда - лат еган жойга қўйилади.
Тери қопламасини шикастланишида препарат қўйилган жойда ачишиш сезилади, у бир неча минутдан сўнг ўз-ўзидан ўтиб кетади.
Терининг катта шикастланган жойларига компрессларни қўйиш мумкин эмас.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
25 мл ва 50 мл дан суюқлик флаконларда.
Салқин, оловдан узоқроқ жойда сақлансин.
Чекланмаган.
Рецептсиз.
"NeogalenPharm" МЧЖ ЧЭК
Тошкент вилояти, Янгийўл тумани “Дўстлик” ДФУ, Чортоқ маҳалласи, Чортоқ кўчаси 1 уй. тел/факс: 305-51-20
Etanol: 70 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Spirtli etil tibbiy 70% (Alcohol ethyl medical 70%) Neogalenfarm eritmasi 50 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Spirtli etil tibbiy 70% (Alcohol ethyl medical 70%) Neogalenfarm eritmasi 50 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Spirtli etil tibbiy 70% (Alcohol ethyl medical 70%) Neogalenfarm eritmasi 50 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Etanol hisoblanadi.
Spirtli etil tibbiy 70% (Alcohol ethyl medical 70%) Neogalenfarm eritmasi 50 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Neogalenpharm hisoblanadi.