Facebook Pixel Code

Strepsils Ekspress pastillari №24 (3 blister x 8 tabletka)

dagi narxlar
dan 72000 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Strepsils Ekspress pastillari №24 (3 blister x 8 tabletka)

Шимиш учун 1 дона таблетка таркибида:

фаол моддалар: 2,4-дихлорбензил спирти - 1,2 мг, амилметакрезол - 0,6 мг, лидокаин гидрохлорид моногидрат - 10 мг;

ёрдамчи моддалар: 26 мг вино кислотаси, 2,08 мг натрий сахаринат, 2,08 мг левоментол, 2,08 мг қалампир ялпиз барги ва мойи, 0,52 мг арпабодиён уруғи ва мойи, 0,0046 мг сариқ рангли хинолин бўёғи, 0,0156 мг индигокармин, 1523,4 мг суюқ сахароза, 980,9 мг суюқ декстроза (декстроза, олиго- ва полисахарид лар).

Кўкимтир-яшил рангли, ясси цилиндрсимон, ментол ҳидли таблеткалар, 2 тарафдан S ҳарфининг тасвири туширилган. Юзасида оқ қатлам, карамелли массада ҳаво пуфакчалари ҳамда четлари бироз нотекис бўлиши мумкин.

Шимиш учун таблеткалар.

Антисептик восита. ATX коди: R02AA03.

Препарат антисептик таъсирга эга. Граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга қарши фаол бўлиб, антимикотик таъсирга эга.

Шунингдек маҳаллий анестезияловчи ва шишишга қарши таъсирга ҳам эга.

Юқумли-яллиғланиш касалликларида томоқдаги кучли оғриқни симптоматик даволаш.

  • препарат компонентларига юқори сезувчанликда;
  • анамнезда маҳаллий анестетикларга аллергия мавжудлигида;
  • анамнезда метгемоглобинемия ёки метгемоглобинемияга мойиллик бўлганда;
  • астма ёки бронхоспазмда;
  • 12 ёшгача болаларда;
  • сахараза / изомальтаза танқислигида, фруктозани кўтара олмасликда, глюкоза-галактоза мальабсорбциясида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан қўлланилиши талаб этиладиган ҳолатлар

Ҳомиладорлик, лактация даври, қандли диабет.

Препаратни қабул қилишдан аввал йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг.

Катталар ва 12 ёшдан катта бўлган болалар ҳар 2 соатда 1 тадан таблеткани секин шимишади. 24 соат ичида 8 тадан ортиқ таблетка қабул қилинмасин. Кўрсатилган дозани оширманг.

Даволаниш курсининг давомийлиги - 3 кундан кўп эмас. Агар препарат қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида касаллик аломатлари сақланиб қолса, у ҳолда даволанишни тўхтатиш ҳамда шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Препарат тавсия этилган дозада қисқа муддат қабул қилинганда қуйидаги ножўя таъсирлар кузатилган. Сурункали ҳолатларни даволашда ҳамда узоқ муддат қабул қилинганда бошқа ножўя таъсирлар ҳам намоён бўлиши мумкин.

Ножўя таъсирларнинг тез-тез қайталанувчанлиги қуйидаги мезонларга асосан баҳоланган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/00 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), камдан-кам (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда камдан-кам (< 1/10000), тез-тез қайталанувчанлиги номаълум (тез-тез қайталанувчанликни баҳолаш учун маълумот етарли эмас).

Иммун тизими фаолиятининг бузилиши

Тез-тез қайталанувчанлиги номаълум: ўта юқори сезувчанлик реакциялар (шу жумладан, ангионевротик шиш, эшак еми, гипотензия оқибатида ҳушдан кетиш).

Ошқозон-ичак тракти фаолиятининг бузилиши

Тез-тез қайталанувчанлиги номаълум: кўнгил айниши, ачиш ёки санчиш ҳисси, оғиз бўшлиғидаги шиш.

Тери ва териости тўқималари фаолиятининг бузилиши

Тез-тез қайталанувчанлиги номаълум: тошма.

Юқорида таъкидланган ёки йўриқномада кўрсатилмаган бошқа ножўя таъсирлар пайдо бўлганда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ҳамда шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Препарат дозасини ошириб юбориш эҳтимоллиги кам. Дозани ошириб юборилиши овқат ҳазм қилиш тракти юқориги бўлимларининг анестезиясига сабаб бўлиши мумкин.

Шуни назарда тутиш керакки, катта дозалар билан заҳарланиш (интоксикация) гипотония, асистолия, брадикардия, апноэ (нафас олиш тўхташи), томир тортишиши, кома, юрак уриши тўхташи, нафас олиш тўхташи ва ўлимга олиб келиши мумкин.

Даво: шифокор назорати остида симптоматик даволаш.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Препарат эритромицин, итраконазол, циметидин, флувоксамин, бета-адреноблокаторлар, бошқа антиаритмик воситалар, масалан, мексилетин билан бир вақтнинг ўзида қабул қилинганда маҳаллий қўлланилаётган лидокаиннинг таъсири кучайиши мумкин.

Препаратни мумкин бўлган максимал қисқа курс давомида ва касаллик аломатларини бартараф этиш учун етарли бўлган минимал самарали дозада қабул қилиш тавсия этилади.

Агар тилнинг сезувчанлиги йўқолса, иссиқ овқат ва сув қабул қилаётганда эҳтиёткорликка риоя этиш тавсиф этилади.

Қандли диабет билан хасталанган беморлар ҳар бир таблетка таркибида тахминан 2,6 г шакар (0,22 ХЕ) борлигини ҳисобга олишлари лозим.

Касаллик аломатлари сақланиб қолганда ёки тана ҳарорати ошиши ёки бош оғриши ҳолларида шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида фақатгина шифокор тавсиясига кўра қўллаш мумкин бўлиб, бунда она учун кутилаётган фойда, ҳомила ва болага бўлган потенциал хавфдан устун бўлиши лозим.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспорт ва механизмларни бошқариш, шунингдек диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли турдаги фаолиятларни бажариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Шимиш учун таблеткалар.

Ҳар бир блистерда 2, 4, 6, 8, 10 ёки 12 тадан таблетка (ПВХ / ПВДХ / Алюминий). 1, 2, 3, 4 ёки 5 тадан блистер қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон пачкага жойланади.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланилмасин.

Рецептсиз.

Рекитт Бенкизер Хелскэр Интернешнл Лтд, Тейн Роуд, Ноттингем, NG90 2DB, Буюк Британия.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Amilmetakrezol: 0.6 mg/tabletkalar, Lidokain gidroxloridi: 10 mg/tabletkalar, Spirtli ichimliklar 2,4-diklorobenzil: 1.2 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
24
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Buyuk Britaniya
Kimlarga mumkin
Bolalar
12 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Strepsils Ekspress pastillari №24 (3 blister x 8 tabletka) narxi 24000 so'm - 8 шт.

12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Strepsils Ekspress pastillari №24 (3 blister x 8 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Buyuk Britaniya.

Strepsils Ekspress pastillari №24 (3 blister x 8 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Reckitt Benckiser Group hisoblanadi.