Sulfokamfokain Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 100 mg / ml, 2 ml № 10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2200 so'm)
Uchun ko‘rsatma Sulfokamfokain Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 100 mg / ml, 2 ml № 10 (ampulalar)
бир ампулада қуйидагилар сақланади:
фаол моддалар: сульфокамфора кислотаси - 49,6 г, новокаин асоси - 50,4 г;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 мл гача.
Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.
Инъекция учун эритма.
Аналептик. АТХ коди: R07AB.
Сульфокамфокаин аналептик дори воситалари гурухига мансуб.
Таъсир механизми энг аввало узунчоқ миянинг марказларини ҳам бевосита, ҳам уйқу синуси орқали марказий нерв тизимини қўзғалиши билан боғлиқ. Препарат нафас ва қон томирни - харакатлантирувчи марказларининг тонусини оширади, юрак мушакларида, уларни симпатик нервларнинг таъсирига сезувчанлигини ошириб, алмашинув жараёнларни кучайтиради.
Сульфокамфокаин қон томирларга тўғридан - тўғри таъсир кўрсатади. Бунинг натижасида қонни қайта тақсимланиши юз беради, қорин бўшлиғи аъзоларининг қон томирлари тораяди, вена томирларининг тонуси ошади, юракка келувчи қон оқими бир қанча ошади, коронар қон оқими, бош мия ва ўпкаларни қон билан таъминланиши яхшиланади.
Кардиотоник самараси адреносенсибилизация таъсири, макроэргик бирикмаларни фосфорланиш жараёнлари билан боғлиқ бўлган нафас ва гликолиз жараёнларини кучайиши билан боғлиқ.
Фармакокинетикаси
Сульфокамфокаин тери остига, мушак ичига, вена ичига юборилганда тез сўрилади. Организмда оксидланишга ва глюкурон кислотаси билан конъюгацияга учрайди. Метаболизм махсулотлари, асосан буйраклар орқали чиқарилади, бунда сийдик препарат хидига эга бўлади. Чиқарилаётган хаво билан нафас йўллари орқали ва сафро билан қисман чиқарилади.
Ўткир ва сурункали нафас етишмовчилиги, пневмония ва бошқа юқумли касалликлардаги нафасни сусайиши. Кардиоген ва анафилактик шок. Гериатрияда ўткир юрак етишмовчилиги. Алкоголь билан заҳарланиш, ухлатувчи воситалар билан заҳарланишнинг енгил шаклларида қўлланади.
Сульфокамфокаинни тери остига, мушак ичига ёки вена ичига қўлланади.
Вена ичига юборишни секин (оқим билан шунингдек томчилаб) ўтказилади.
Суюлтириш учун натрий хлоридининг рН 5,5 дан паст бўлмаган изотоник эритмасини ишлатиш керак.
Ўткир ҳолатларда препаратни вена ичига 2 мл дан кунига 2-3 марта юборилади.
Сурункали нафас ва юрак етишмовчилигида препарат мушак ичига ёки тери остига қўлланади.
Даволаш курси 20-30 кунни ташкил қилади. Катталар учун максимал суткалик доза - 12 мл.
Аллергик реакциялар (тери тошмалари, қичишиш, терини маҳаллий қизариши) ва диспептик ҳолатлар кузатилиши мумкин.
Артериал қон босим пасайиши мумкин (айниқса артериал гипотонияси бўлган пациентларда).
Препаратнинг компонентларга юқори сезувчанлик, тутқаноқ, тиришиш реакцияларига мойиллик, ҳомиладорлик, лактация, болаларда қўллаш мумкин эмас.
Сульфокамфокаин морфин, ухлатувчи воситалар, наркотик анальгетиклар, наркоз учун воситалар, алкоголнинг, уларнинг дозаси ошириб юборилганда, сусайтирувчи таъсирига нисбатан антагонисти хисобланади.
Сульфокамфокаинни юрак гликозидлари, сийдик ҳайдовчи воситалар билан бирга қўллаш мумкин, баъзида уни 5-фторурацил билан химиотерапия ўтказишда ножўя самараларни пасайтириш учун ҳам буюрилади.
Артериал босими паст бўлган беморларга юборишда эхтиёткорликка риоя қилиш керак (новокаиннинг гипотензив таъсири).
Сульфокамфокаинни автомобилни ёки бошқа техникаларни бошқариш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар йўқ.
Тиббиёт амалиётида сульфокамфокаинни хомиладорлар ва эмизикли аёллар томонидан қўлланилиши тўғрисида объектив маълумотлар йўқ, препаратни лактация даврида сут билан чиқарилиш эхтимоли истисно қилинмайди, шунинг учун препаратни ҳомиладорларда қўланиламайди ва лактация даврида препаратни қўллашда эмизишни тўхтатиш зарур.
Болаларда қўллашнинг объектив тажрибаси йўқ, шунинг учун илк болалик ёшида прокаин (новокаин) асосини мавжудлиги туфайли, кечроқ болалик ёшида эса - болаларда камфоранинг тиришишга тайёрликни ошириши мумкинлиги туфайли препаратни қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилганда қуйидагилар бўлиши мумкин: бош оғриғи, бош айланиши, ўткир захарланишда - юзни қизариши, патологик ҳаракат фаоллиги, алжираш, тутқаноқсимон тиришишлар бўлиши мумкин. Дозани ошириб юборилганда асосий синдромга қараб, антипсихотик ва тиришишга қарши воситалар буюрилади.
Яққол бўлмаган психомотор қўзғалишларда - транквилизаторлар ёки тинчлантирувчи воситалар қўлланади.
100 мг/мл инъекция учун эритма, 2 мл дан 5 ампуладан контур уяли ўрамларга жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«UZGERMED PHARM» МЧЖ ҚК,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Юқори-Чирчиқ тум. Барданкул поселкаси. Тел-факс: 8370983-38-22
Sulfokampokain: 100 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Sulfokamfokain Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 100 mg / ml, 2 ml № 10 (ampulalar) narxi 1900 so'm - 1 шт.
18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Sulfokamfokain Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 100 mg / ml, 2 ml № 10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Sulfokamfokain Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 100 mg / ml, 2 ml № 10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Sulfokamfokain Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 100 mg / ml, 2 ml № 10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Sulfokampokain hisoblanadi.