Facebook Pixel Code

Sulfokampokain Merrimed Farm eritmasi D/in. 10% 2 ml № 10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 14300 so'm gacha 40000 so'm
Retsept bo'yicha
4 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Sulfokampokain Merrimed Farm eritmasi D/in. 10% 2 ml № 10 (ampulalar)

Фаол моддалар: Сульфокамфора кислотаси - 49,6 г, Новокаин-асоси - 50,4 г.

Ёрдамчи моддалар: Инъекция учун сув - 1 л гача.

Рангсиз ёки сарғиш, тиниқ суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Аналептик восита. АТХ коди: R07AB.

Узунчоқ миядаги нафас ва қон томирларини ҳаракатлантирувчи марказларни рағбатлантиради. Миокардга бевосита таъсир қилиб, миокардда алмашинув жараёнларини кучайтиради, фаолиятини яхшилайди ва уни симпатик импульсларга сезувчанлигини оширади. Юракка қон оқиб келишини яхшилаб, периферик қон-томирларнинг тонусини оширади, коронар қон айланиши яхшиланади, бош мия ва ўпкани қон билан таъминланиши яхшиланади. Макроэргик бирикмаларни фосфорланиши жараёни билан боғлиқ бўлган нафас ва гликолиз жараёнлари кучаяди. Ўпка вентиляцияси, ўпкада қон айланишини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Препарат таъсири бўйича камфорага яқин, лекин сувда яхши эрувчанлиги туфайли, тери остига ва мушак ичига юборилганда инфильтратлар ҳосил бўлишини чақирмай, тез сўрилади. Шунингдек вена ичига ҳам юборилиши мумкин.

Ўткир юрак-ўпка етишмовчилиги, кардиоген шок, анафилактик шокни мажмуавий даволашда қўлланади.

Тери остига, мушак ичига, вена ичига (оқим билан ёки томчилаб) 2 мл дан 10% эритма суткада 2-3 марта буюрилади. Максимал суткалик дозаси 12 мл 10% эритмани ташкил қилади.

Аллергик реакциялар, гипотензия бўлиши мумкин.

Камфора ва новокаинга ўта юқори сезувчанлик, тиришиш реакцияларига мойиллик, тутқаноқда қўллаш мумкин эмас.

Ухлатувчи воситалар, наркотик анальгетиклар, умумий анестезия учун препаратлар, алкогол билан бир вақтда қўллаганда, уларнинг нафас марказига сусайтирувчи таъсири кучаяди. Юрак гликозидлари, сийдик ҳайдовчи препаратлар билан бирга қўллаш мумкин.

Новокаиннинг гипотензив таъсири бўлиши мумкинлиги сабабли, артериал босими паст бўлган беморларда сульфокамфокаинни қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорлик вақтида она ва бола учун фойда ва хавф нисбатини баҳолагандан кейин қўллаш мумкин. Эмизиш даврида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Болаларда қўллаш тажрибаси мавжуд эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Доза ошириб юборилганида қуйидагилар бўлиши мумкин: бош оғриғи, бош айланиши, ўткир захарланишда юзни қизариши, патологик ҳаракат фаоллиги, алаҳсираш, тутқаноқсимон тиришишлар. Доза ошириб юборилганида асосий синдромга қараб, антипсихотик ва тиришишга қарши воситалар буюрилади. Яққол бўлмаган психомотор қўзғалишларда транквилизаторлар ёки тинчлантирувчи воситалар қўлланади.

10% ли эритма 2 мл дан ампулаларда, 10 ампуладан картон қутида.

Оригинал ўрамида, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Шифокор рецепти бўйича.

Merrymed Farm, Узбекистан.

Tavsifnomalar
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Sulfokampokain: 100 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
2 ml
Qo'llash tartibi:
Barcha turdagi in`ektsiya
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Sulfokampokain Merrimed Farm eritmasi D/in. 10% 2 ml № 10 (ampulalar) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Sulfokampokain Merrimed Farm eritmasi D/in. 10% 2 ml № 10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Sulfokampokain Merrimed Farm eritmasi D/in. 10% 2 ml № 10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Sulfokampokain hisoblanadi.

Sulfokampokain Merrimed Farm eritmasi D/in. 10% 2 ml № 10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Merrymed Farm hisoblanadi.