Suprima-lor ananas ta'mi bilan №16 pastil (4 blister x 4 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 8250 so'm)
Amilmetakrezol: 0.6 mg/tabletkalar, Spirtli ichimliklar 2,4-diklorobenzil: 1.2 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Suprima-lor ananas ta'mi bilan №16 pastil (4 blister x 4 tabletka)
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 2,4-дихлорбензил спирти 1,2 мг, амилметакрезол 0,6 мг;
ёрдамчи моддалар:
СУПРИМА-ЛОР малинали: қанд S/30 асоси, декстроза 84%, сувсиз лимон кислотаси, ментол, азорубин, малина хушбўйи;
СУПРИМА-ЛОР ананасли: қанд S/30 асоси, декстроза 84%, сувсиз лимон кислотаси, ментол, қуёш ботиши сариғи ва хинолин сариғи бўёвчилари, ананас хушбўйи;
СУПРИМА-ЛОР малинали: қизил-малина рангли, малина ҳидли, думалоқ таблеткалар. Бўялишини бир текис бўлмаслигига, карамель массасида хаво пуффакчаларини бўлишига ва таблеткаларининг юзаси ва четларида бироз нотекислик бўлишига йўл қўйилади. Оқ қатлам пайдо бўлиши мумкин.
СУПРИМА-ЛОР ананасли: Сариқ рангли, ананас ҳидли, думалоқ таблеткалар. Бўялишини бир текис бўлмаслигига, карамель массасида хаво пуффакчаларини бўлишига ва таблеткаларининг юзаси ва четларида бироз нотекислик бўлишига йўл қўйилади. Оқ қатлам пайдо бўлиши мумкин.
Ананасли ёки малинали ёки ментолли шимиш учун таблеткалар; апельсин хушбўйи, ёки лимон хушбўйи, ёки асал ва лимон хушбўйи, ёки қулупнай хушбўйи, ёки эвкалипт хидли шимиш учун таблеткалар.
Антисептик восита. АТХ коди: R02АА20.
Оғиз бўшлиғи ва томоқда маҳаллий қўллаш учун мажмуавий антисептик препарат. Микробларга қарши таъсир кўрсатади. Граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан фаол.
Тизимли сўрилиши паст бўлганлиги туфайли, СУПРИМА-ЛОР препаратининг фармакокинетикаси бўйича маълумотлар мавжуд эмас.
Оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион-яллиғланиш касалликларини симптоматик даволаш учун қўлланади. Препаратнинг самарадорлиги кенг таъсир доирасига эга икки антибактериал компонентларини бўлиши билан боғлиқ.
Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга тавсия қилинади. Оғиз бўшлиғи ва томоқ яллиғланишининг биринчи симптомлари пайдо бўлганида тавсия этилади:
Катталарга -1 таблеткадан ҳар 2 соатда.
Максимал суткалик доза - 8 таблетка.
6 ёшдан ошган болаларга 1 таблеткадан ҳар 4 соатда.
Таблеткани бутунлай эригунича шимиш керак.
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Кўрсатилиши бўйича тавсия қилинган дозаларда қўлланганида препаратнинг ножўя таъсири аниқланмаган.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
СУПРИМА-ЛОР препаратини бошқа гуруҳ дори препаратлари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.
Кўрсатилган доза оширилмасин.
Қандли диабети бўлган беморларга буюришда, препаратни қанд сақланиши ҳисобига олиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея.
Даволаш: симптоматик.
Ананасли ёки малинали, ёки ментолли сўриш учун таблеткалар; апельсин хўшбўйли, ёки лимон хушбўйли, ёки асал ва лимон хушбўйли, ёки қулупнай хушбўйли, ёки эвкалипт ҳидили сўриш учун таблеткалар.
4 таблеткадан алюмин стрипда.
4 ёки 25 та стриплар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
150 стрип 1 та таблеткадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга ПЭТ флаконга жойланади.
Қуруқ жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
Шрея Лайф Саенсиз Пвт. Лтд. Ҳиндистон.
Шрея Хаус, 301/А, Переира Хил Роуд,
Андери (Ист.), Мумбай - 400099.
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
MChJ “Shreya Layf Sainsis Farmatsevtika” XK, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Муқимий кўчаси, 178-уй., 100096 индекс, Tel/Fax: (99871)241-73-04, 241-74-04,
E-mail: shreya@shreyalife.uz, www.shreyalife.uz
Amilmetakrezol: 0.6 mg/tabletkalar, Spirtli ichimliklar 2,4-diklorobenzil: 1.2 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
6 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Suprima-lor ananas ta'mi bilan №16 pastil (4 blister x 4 tabletka) ning to`liq analoglari:
Suprima-lor ananas ta'mi bilan №16 pastil (4 blister x 4 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Suprima-lor ananas ta'mi bilan №16 pastil (4 blister x 4 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Shreya Layf Sayensiz hisoblanadi.