Facebook Pixel Code

Tagista 8 mg № 30 tabletkalar (3 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Analoglar (dan 26000 so'm)
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Tagista 8 mg № 30 tabletkalar (3 blister x 10 tabletka)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

таъсир этувчи модда: бетагистин гидрохлориди 8,0 мг; 16,0 мг; 24,0 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза - 54,75/109,5/164,25 мг, повидон (коллидон 25) - 9,0/18,0/27,0 мг, картошка крахмали - 20,0/40,0/60,0 мг, лимон кислотаси - 2,0/4,0/6,0 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) - 3,0/6,0/9,0 мг, тальк - 2,8/5,6/8,4 мг, магний стеарати - 0,45/0,9/1,35 мг.

Деярли оқ ёки крем тусли оқ рангли, яссицилиндрик, фаскали ва рискали таблеткалар.

Таблеткалар.

Гистамин препарати. АТХ коди: N07CA01.

Фармакадинамикаси

Бетагистин асосан ички қулоқ ва МНТ нинг вестибуляр ядроларидаги Н1- ва Н3-гистамин рецепторларига таъсир қилади. Ички қулоқнинг қон томирларидаги Н1-рецепторларига бевосита агонистик таъсир қилиш йўли билан, шунингдек Н3-рецепторларга билвосита таъсир қилиши орқали микроциркуляцияни ва томирларнинг ўтказувчанлигини яхшилайди, лабиринтда ва чиғаноқда эндолимфанинг босимини нормаллаштиради. Шу билан бирга бетагистин базилляр артерияларда қон оқимини оширади.

Вестибуляр нервининг ядроларидаги Н3-рецепторларининг ингибитори бўлиб, яққол марказий самарага эга. Бош мия устуни даражасида вестибуляр ядроларнинг нейронларида ўтказувчанликни нормаллаштиради.

Кўрсатилган ҳусусиятларнинг клиник кўринишлари бош айланишларининг тез-тезлиги ва жадаллигини пасайиши, қулоқларда шовқинни камайиши, эшитиш пасайган ҳолда унинг яхшиланиши ҳисобланади.

Фармакокинетикаси

Тез сўрилади, плазма оқсиллари билан боғланиши - паст. Қон плазмада максимал концентрацияга эришиш вақти - 3 соат.

Буйраклар орқали метаболитлари кўринишида (2-пиридилсирка кислотаси) 24 соат давомида деярли тўлиқ чиқарилади. Яримчиқарилиш даври - 3-4 соат.

  • келиб чиқиши турлича бўлган вестибуляр бош айланиши даволаш ва олдини олиш;
  • бош айланиши ва бош оғриғи, қулоқларда шовқин, эшитишни зўрайиб борувчи пасайиши, кўнгил айниши ва қусишни ўз ичига олувчи синдромлар;
  • Меньер синдроми ёки касаллиги.
  • препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;
  • 18 ёшгача бўлганлар (маълумотларнинг йўқлиги туфайли);
  • ҳомиладорлик ва лактация даври (маълумотларнинг йўқлиги туфайли).

Эҳтиёткорлик билан: меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги (шу жумладан анамнездаги), феохромоцитома, бронхиал астма. Даволаш вақтида кўрсатилган беморларни мунтазам равишда кузатиш керак.

Ичга, овқат вақтида.

Таблеткалар 8 мг: 1-2 таблеткадан кунига 3 марта.

Таблеткалар 16 мг: ½-1 таблеткада кунига 3 марта.

Таблеткалар 24 мг: 1 таблеткадан кунига 2 марта.

Яхшиланиш одатда даволашнинг бошидаёқ кузатилади, турғун терапевтик самара икки ҳафта даволашдан сўнг юз беради ва бир неча ой даволаш давомида ўсиб бориши мумкин. Даволаш узоқ муддатли. Даволаш курсининг давомийлиги шахсий аниқланади.

Меъда-ичак бузилишлари, тери қопламалари томонидан юқори сезувчанлик реакцияларини пайдо бўлиши (тошма, қичишиш, эшакеми), Квинке шиши.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, тиришишлар.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, симптоматик даволаш.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Бетагистин седатив самарага эга эмас ва автомобилни бошқариш ёки психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Таблеткалар 8 мг, 16 мг ва 24 мг.

10 ёки 30 таблеткадан контур уяли ўрамда. 30, 50 ёки 100 таблеткадан полимер банкада.

10 таблеткадан 3 ёки 5 контур уяли ўрамдан, 30 таблеткадан 1, 3 ёки 3 контур уяли ўрамдан ёки полимер банкада қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«НИЖФАРМ» ОАЖ, Россия

603950, Нижний Новгород ш., ГСП-459, Салганская кўч., 7

Тел.: (831) 278-80-88; факс: (831) 430-72-28

Интернет: http://www.nizhpharm.ru

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Betahistin: 8 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
8 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya

Ko`p so`raladigan savollar

Tagista 8 mg № 30 tabletkalar (3 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Tagista 8 mg № 30 tabletkalar (3 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Betahistin hisoblanadi.

Tagista 8 mg № 30 tabletkalar (3 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Nijfarm hisoblanadi.