Facebook Pixel Code

Tetratsiklin-Akos (Tetracycline-Akos) tashqi foydalanish uchun malham 3% 15 g (naycha)

dagi narxlar
dan 7800 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Tetratsiklin-Akos (Tetracycline-Akos) tashqi foydalanish uchun malham 3% 15 g (naycha)

100 г препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тетрациклин гидрохлориди (тетрациклинга қайта ҳисобланганда) - 3 г;

ёрдамчи моддалар: сувсиз ланолин - 3 г; қаттиқ нефт парафини - 1 г; церезин - 9 г; натрий дисульфити (натрий пиросульфити, натрий метабисульфити) - 0,05 г; вазелин - 100 г гача.

Сариқ рангли суртма.

Сиртга қўллаш учун суртма.

Антибиотик - тетрациклин. АТХ коди: D06АА04.

Кенг таъсирга эга тетрациклин гуруҳи бактериостатик антибиотики.

Транспорт РНК ва рибосомалар орасидаги комплекс ҳосил бўлишини бузади, бу оқсил синтезини бузилишига олиб келади.

Граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга (Staphylococcus spp., шу жумладан пенициллиназани ишлаб чиқарувчи; Streptococcus spp. шу жумладан Streptococcus pneumoniae); Haemophilus influenzae, Listeria spp., Bacillus anthracis) ва грамманфий микроорганизмларга (Neisseria gonorrhoeae, Bordetella pertussis, Escherichia coli, Enterobacter spp., Klebsiella spp., Salmonella spp., Shigella spp.), шунингдек Ricketsia spp., Chlamydia spp., Mycoplasma spp., Treponema spp. нисбатан фаол.

Pseudomonas aeruginosa, Proteus spp., Serratia spp., кўпчилик штаммлари Bacteroides spp. ва замбуруғ, майда вируслар, А гуруҳи бета-гемолитик стрептококклари (44% Streptococcus pyogenes штаммлари ва 74% Streptococcus faecalis штаммларини ҳам ўз ичига олади) га нисбатан фаол эмас.

Фармакокинетикаси

Соғлом терига суртилганда деярли сўрилмайди.

  • юмшоқ тўқималарнинг йирингли инфекциялари;
  • фурункулез;
  • инфекцияланган экземалар;
  • тошма, хуснбузар тошмалар;
  • фолликулитда қўлланилади.

Сиртга, суртмани терининг шикастланган соҳаларига суткада 1-2 марта суртилади (докали боғламларни қўйиш мумкин).

Аллергик реакциялар: ачишиш, тери гиперемияси, шиши ва таъсирланишнинг бошқа белгилари кузатилиши мумкин.

Сиртга қўллаш учун Тетрациклин-АКОС суртмани қуйидаги пациентларга:

  • тетрациклинга ёки таркибидаги бошқа компонентларга юқори сезувчанлиги бўлган;
  • микозли тери жароҳатларида;
  • 11 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Тетрациклин-АКОС суртмаини бошқа дори воситалари билан аҳамиятли ўзаро таъсири таърифланмаган.

Чуқур ёки санчилган жароҳатлар, оғир даражали куйиш, офтальмологияда (1% кўз суртмаси қўлланилади) қўллаш тавсия қилинмайди.

Сиртга қўллаш учун антибактериал дори воситаларини қўллаш юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланиши билан кечувчи организмнинг сенсибилизациясига олиб келиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.

Агар 2 ҳафта давомида аҳвол яхшиланмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

11 ёшгача бўлган болаларда адекват ва қатъий назорат қилинган тадқиқотлар ўтказилмаган; ушбу тоифа пациентлари учун дозалар аниқланмаган.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Сиртга қўллаш учун Тетрациклин-АКОС суртмаини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди. Кам миқдорларда тетрациклин қон оқимига ва йўлдош орқали ҳомилага ўтиши мумкин. Суртманинг фаол моддаси - тетрациклин кўкрак сути билан ажралиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

3% ли сиртга қўллаш учун суртма.

15 г дан алюмин тубаларда.

Ҳар бир туба давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил.

Рецептсиз.

Акционерное Курганское общество медицинских препаратов и изделий «Синтез» очиқ акционерлик жамияти (“Синтез” ОАЖ).

Россия, 640008, Курган вилояти, Курган ш., Конституция шох кўч., 7 уй.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Tetratsiklin: 30 mg/g

Chiqarish shakli:
Malham
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
15 g
Qo'llash tartibi:
Ko"zga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
8 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Tetratsiklin-Akos (Tetracycline-Akos) tashqi foydalanish uchun malham 3% 15 g (naycha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

8 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Tetratsiklin-Akos (Tetracycline-Akos) tashqi foydalanish uchun malham 3% 15 g (naycha) ning to`liq analoglari:

Tetratsiklin-Akos (Tetracycline-Akos) tashqi foydalanish uchun malham 3% 15 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Tetratsiklin-Akos (Tetracycline-Akos) tashqi foydalanish uchun malham 3% 15 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Tetratsiklin hisoblanadi.