Tetratsiklin (Tetracycline) Dentafill Plus ko'z malhami 1%, 10 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 5400 so'm)
Uchun ko‘rsatma Tetratsiklin (Tetracycline) Dentafill Plus ko'z malhami 1%, 10 g (naycha)
фаол модда: тетрациклин гидрохлориди - 10 мг;
ёрдамчи моддалар: сувсиз ланолин, натрий дисульфид (натрий метабисульфит), тиббий вазелин.
Тўқ-сариқ ёки сарғиш-қўнғир рангли суртма.
Кўз суртмаси.
Антибиотиклар (тетрациклинлар гуруҳи).
Тетрациклин гуруҳи бактериостатик антибиотики. Транспорт РНК ва рибосомалар орасидаги комплекс ҳосил бўлишини бузади, бу оқсил синтезини бузилишига олиб келади.
Граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга - Staphylococcus aureus, Streptococcus epidemicus (Streptococcus pyogenes), Streptococcus pneumoniae (Diplococcus pneumoniae), Neisseria gonorrhoeae, Haemophilus infuenzae, Haemophilus ducreyi, Klebsiella pneumoniae, Francisella tularensis (Pasteurella tularensis), Yersinia pestis га (Pasteurella pestis), Escherichia coli, Bacillus anthracis, шу жумладан Chlamydia trachomatis нисбатан фаол. Haemophilus influenzae, Klebsiella, Aerobacter spp., Pseudomonas aeruginosa, Serratia marcescensнинг айрим штаммларига нисбатан фаол эмас.
Фармакокинетикаси
Маҳаллий қўлланганида тизимли сўрилиши паст.
Кўзнинг бактериал ва хламидияли инфекциялари - блефарит, блефароконъюнктивит, кератит, кератоконъюнктивит, мейболит, трахома, пушти ҳуснбузарда кўзнинг шикастланиши.
Маҳаллий. Ҳар бир қовоқ ортига ҳар 2- 4 соатда ёки тез-тезроқ қўйилади. Қўллашнинг давомийлиги касалликнинг шаклига боғлиқ - трахомада 1- 2 ой ва узоқроқ (тизимли таъсирга эга препараталар билан бирга қўшиш мумкин).
Аллергик реакцияларни ривожланиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик.
Препаратни ҳомиладорлик, эмизиш даврида ва болаларда қўллаш бўйича етарли тажриба йўқ. Болаларда, ҳомиладорларда ва эмизикли оналарда даволаш учун қўллаш, агарда кутиладиган даволаш самараси, бўлиши мумкин бўлган ножўя самараларининг ривожланиши хавфидан устун бўлганида, даволовчи шифокор кўрсатмасига кўра мумкин.
Апликациядан кейин вақтинчалик кўриш аниқлигини йўқотган беморларга, кўриш аниқлигини талаб қиладиган машинани ҳайдаш ёки мураккаб техника ускуналари ёки қандайдир мураккаб қурилмалар билан препарат кўзга қўйилганидан кейин дарҳол ишлаш тавсия қилинмайди.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши бўйича маълумотлар йўқ. Аммо ножўя таъсирларининг белгиларини кучайиши мумкин.
Суртма 1% алюминий тубаларда 5 г ва 10 г дан. Хар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт билан.
Dentafill Plyus, ООО, Узбекистан.
Tetratsiklin: 10 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Tetratsiklin (Tetracycline) Dentafill Plus ko'z malhami 1%, 10 g (naycha) narxi har bir paket uchun
8 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Tetratsiklin (Tetracycline) Dentafill Plus ko'z malhami 1%, 10 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Tetratsiklin (Tetracycline) Dentafill Plus ko'z malhami 1%, 10 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Tetratsiklin (Tetracycline) Dentafill Plus ko'z malhami 1%, 10 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Tetratsiklin hisoblanadi.