Facebook Pixel Code

Teturam Farmstandart tabletkalari 150 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 24200 so'm gacha 35800 so'm
Retsept bo'yicha
63 ta dorixonalarda
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Disulfiram: 150 mg/tabletkalar

Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma Teturam Farmstandart tabletkalari 150 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)

1 таблетка сақлайди:

Фаол модда: дисульфирам (тетурам) - 150 мг.

Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, коллоид кремний диоксиди (аэросил), повидон (тиббий қуйи молекуляр поливинилпирролидон), стеарин кислотаси, кроскармеллоза натрий (примеллоза).

Оқ ёки бироз сарғиш-яшилроқ тусли оқ рангли, яссицилиндрик, фаскали таблеткалар.

Таблеткалар.

Алкоголга қарамликни даволаш учун восита. АТХ коди: N07BB01.

Этанолнинг метаболизмида иштирок этувчи ацетальдегидрогеназани ингибирлайди; этанолнинг метаболити бўлган ва у истеъмол қилинганидан кейин қатор нохуш хиссиётларни (юз терисига қонни «оқиб келишлари», кўнгил айниши, қусиш, сирқовланиш хисси, тахикардия, артериал босимни пасайиши) чақирувчи ацетальдегиднинг концентрациясини оширади. Натижада этанолнинг таъми ва ҳидига жирканиш шартли-рефлектор реакция ишлаб чиқарилиши юз беради.

Максимал терапевтик самарага перорал қабул қилинганидан кейин 12 соат ўтгач эришилади ва даволаш тўхтатилганидан кейин 10-14 кун давомида давом этиши мумкин.

Фармакокинетикаси

Перорал қабул қилинганидан кейин дисульфирамнинг МИЙ дан сўрилиши 70 дан 90% гачани ташкил қилади. У дитиокарбаматгача тикланиб, тез метаболизмга учрайди, унинг ўзи глюкурон-конъюгати кўринишида чиқарилади ёки диэтиламин ва карбон сульфидига айланади, унинг бир қисми (4-53%) ўпка орқали чиқарилади.

Сурункали алкоголизмнинг қайталанишларини даволаш ва олдини олиш.

Препарат қўшимча никель билан сурункали заҳарланишда дезинтоксикацион восита сифатида ишлатилади.

Даволаш бемор синчиклаб текширилганидан ва асоратлари ҳақида огоҳлантирилгандан кейин буюрилади. Препарат ичга 150-500 мг дан суткада 2 марта шахсий схема бўйича қабул қилинади. 7-10 кундан кейин тетурам алкоголли синама (500 мг тетурам қабул қилинганидан кейин 20-30 мл 40% ли этанол (ароқ) қабул қилиш), кучсиз реакция кузатилганда алкоголнинг дозаси 10-20 мл га оширилади (максимал доза 100-200 мл ароқ). Синама заруратга қараб, алкоголнинг дозасини ва/ёки препаратнинг дозасини тўғирлаш билан 1-2 кун ўтгач стационарда ва 3-5 кун ўтгач амбулоторияда такрорланади. Кейинчалик 1-3 йил давомида суткада 150-200 мг тутиб турувчи дозани ишлатиш мумкин.

Дисульфирамнинг хусусиятлари билан боғлиқ бўлган:

  • Оғизда металл таъми.
  • Колостомаси бўлган беморларда нохуш хид (карбон сульфити билан боғлиқ бўлган).
  • Алкоголизми бўлмаган никелли экземали беморларда баъзида учровчи гепатитнинг камдан-кам холлари.
  • Оёқларнинг полиневрити, кўрув нервининг неврити.
  • Хотирани пасайиши, онгни чалкашиши, астения.
  • Бош оғриғи.
  • Тери аллергик реакциялари.

Дисульфирам-этил спиртинининг мажмуаси билан боғлиқ бўлган:

Нафас етишмовчилиги, коллапс, юрак ритмини бузилиши ёки ўткир стенокардия, баъзида миокард инфаркти, геморрагик инсульт, шунингдек неврологик бузилишлар, мия шиши ҳоллари таърифланган.

Узоқ муддат қабул қилишдаги асоратлар: алкоголли психозни эслатувчи психозлар, гепатит, гастрит; юрак-қон томир касалликлари бўлган шахсларда мия қон томирларининг тромбози бўлиши мумкин, шунинг учун оёқ-қўлларда ва юздаги парастезияларга шикоятларда препаратни дархол бекор қилиш керак; полиневритни зўрайиши.

Алкогол 50-80 мл дан юқори дозаларда (40% ли этанолга қайта хисоблаганда) қабул қилинганида, Тетурамни қабул қилиш фонида юрак-қон томир ва нафас тизимини оғир бузилишлари, шишлар, тиришишлар ривожланади. Бундай ҳолларда шошилинч дезинтоксикацион терапия ўтказилади, аналептиклар юборилади, симптоматик даволаш ўтказилади.

Мутлоқ: Ўта юқори сезувчанлик, тиреотоксикоз, декомпенсация босқичидаги юрак-қон томир касалликлари (шу жумладан яққол ифодаланган атеросклероз, мия қон томирларининг атеросклерози, инфаркт олди ва инфарктдан кейинги ҳолатлар, аорта аневризмаси, коронар етишмовчилик, II-III даражали артериал гипертензия, сурункали юрак етишмовчилиги), қон тупуриш билан кечувчи ўпка туберкулёзи, бронхиал астма, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, ўпканинг яққол ифодаланган эмфиземаси, меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини эрозив шикастланишлари, меъда ва 12-бармоқли ичакнинг яра касаллиги (зўрайиш босқичидаги), меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, буйрак касалликлари, буйрак етишмовчилиги, қандли диабет, тутқаноқ, нерв-рухий касалликлар, МНТ инфекцион касалликлари, полиневропатия, эшитиш ва кўз нервларининг неврити, глаукома, хавфли ўсмалар, ҳомиладорлик, лактация даври.

Нисбий: компенсация босқичидаги юрак-қон томир касалликлари, кексалик ёши (60 ёшдан ошганлар), ремиссия босқичидаги меъда ва 12-бармоқ ичакнинг яра касаллиги, мияда қон айланишини бузилишларидан кейинги оқибатлар, эндартериит, илгари ўтказилган тетурамли (антабусли) психозлар.

Қўллаш мумкин бўлмаган мажмуалар:

  • Алкоголь. Ўзлаштираолмаслик реакциялари (қонни «оқиб келишлари», эритема, қусиш, тахикардия). Спиртли ичимликлар ва спирт сақловчи дори воситаларини қабул қилишдан сақланиш керак.

Мақсадга мувофиқ бўлмаган мажмуалар:

  • Изониазид: хулқни ва координацияни бузилиши.
  • 5-нитроимидазол ҳосилалари (метронидазол, орнидазол, секнидазол, тинидазол): делириоз бузилишлар, онгни чалкашиши.
  • Фенитоин: токсик симптомлари билан қон плазмасида фенитоиннинг концентрациясини аҳамиятли ва тез ошиши (унинг метаболизмини бостирилиши).

Агарда мажмуадан сақланишнинг иложи бўлмаса, дисульфирам билан даволаниш давомида ва кейинчалик клиник кузатув ва қон плазмасида препаратнинг концентрациясини назоратини ўтказиш керак.

Эҳтиёткорликни талаб қилувчи мажмуалар:

  • Варфарин (ва бошқа перорал антикоагулянтлар): перорал антикоагулянтларнинг юқори самараси ва қон кетишининг хавфи (жигарда варфариннинг метаболизмини пасайиши). Варфариннинг концентрациясини тез-тез назорат қилиш ва дисульфирам бекор қилинганидан кейин 8 кун давомида антикоагулянтларнинг дозасини тўғрилаш тавсия қилинади.
  • Теофиллин: дисульфирам теофиллиннинг метаболизмини ингибирлайди. Бунинг натижаси сифатида, клиник симптомлар ва плазмадаги препаратнинг концентрациясига қараб, теофиллиннинг дозасини тўғрилаш керак (пасайтирилган дозалаш).
  • Бензодиазепинлар: дисульфироам бензодиазепинларнинг (айниқса хлордиазепоксид ва диазепамнинг) оксидланишли метаболизмини ингибирлаш йўли билан уларнинг седатив таъсирини кучайтириши мумкин. Клиник кўринишларга мувофиқ равишда бензодиазепиннинг дозаси тўғриланиши керак.
  • Трициклик антидепрессантлар: алкоголни ўзлаштираолмаслик реакциясини кучайиши.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Онгни хатто комагача сусайиши, юрак-қон томир коллапси, неврологик асоратлар.

Даволаш симптоматик.

Таблеткалар 150 мг.

10 ёки 15 таблеткадан контур уяли ўрамда.

10 таблеткадан 3 ёки 5 контур уяли ўрам ёки 15 таблеткадан 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

4 йил.

Рецепт бўйича.

«Фармстандарт-Лексредства» ОАЖ, 305022, Россия, Курск ш., 2-нчи Агрегатная кўч., 1а/18, тел./факс: (4712) 34-03-13, www.pharmstd.ru

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Disulfiram: 150 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalari
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
150 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya

Ko`p so`raladigan savollar

Teturam Farmstandart tabletkalari 150 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) narxi 8067 so'm - 10 шт.

Teturam Farmstandart tabletkalari 150 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:

Teturam Farmstandart tabletkalari 150 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Teturam Farmstandart tabletkalari 150 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Disulfiram hisoblanadi.

Teturam Farmstandart tabletkalari 150 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Farmstandart hisoblanadi.