Facebook Pixel Code

Teturam tabletkalari 150 mg №10 (blister)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Analoglar (dan 24600 so'm)
Paketdagi miqdor:
50 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Teturam tabletkalari 150 mg №10 (blister)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: (100% қуруқ моддага ҳисобланганда) 150 мг дисульфирам;

ёрдамчи моддалар: гипромелоза, микрокристаллик целюлоза, натрий кроскармелоза, магний стеарати.

Оқ ёки бироз сарғиш-яшил тусли оқ рангли, думалоқ шаклли, ясси юзали четлари кесилган (фаскали) ва рискали таблеткалар.

Таблеткалар.

Алкоголга қарамликда қўлланадиган воситалар. АТХ коди: N07BB01.

Фармакодинамикаси

Тетурам сурункали алкоголизмни даволаш учун специфик восита. Дисульфирамнинг таъсири алкоголнинг метаболизмини бузиш қобилияти билан боғлиқ. Дисульфирам организмда алкоголнинг зарарсизлантиришида иштирок этадиган металларнинг ионлари ва ферментларнинг сульфгидрил гуруҳларини блокловчи N,N-диэтилдитиокарбамин кислотаси ва бошқа метаболитларга айланади. Этанол организмда ацетальдегид ва сирка кислотаси фазаси орқали оксидланишли ўзгаришларга учрайди. Дисульфирам алкоголнинг алкогольдегидрогеназа билан ферментли биотрансформациясини блоклаб, алкогол истеъмол қилингандан кейин ацетальдигиднинг характерли токсик самаралари (кўнгил айниши, қусиш, терининг гиперемияси, юз ва тананинг юқори қисмида қизиш ҳисси, кўкракда оғриқ, нажасни қийинлашиши, бошда шовқин, юрак уришини хис қилиш, бош айланиши, қўрқув ҳисси, қалтираш, артериал босимнинг пасайиши) ривожланиши билан қонда ацетальдигидни тўпланишига ёрдам беради. Дисульфирамнинг таъсири фонида алкоголни буюриш спиртнинг таъми ва ҳидига турғун салбий шартли рефлекс ишлаб чиқарилишига ва узоқ вақт даволаганда алкоголни қисман ёки тўлиқ ўзлаштира олмасликка эришиш имкониятини беради.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан кейин овқат ҳазм қилиш трактидан тез, лекин тўлиқ бўлмаган ҳолда (70-90%) сўрилади. Таъсирининг давомийлиги вақти 48 соатни ташкил қилади. дисульфирам конъюгатлар шаклида чиқариладиган диэтилдитиокарбамат ёки диэтиламин ва олтингугурт углеродига (4% дан 53% гача) тикланиш йўли билан метаболизмга учрайди. Олтингугурт углероди ўпка орқали чиқарилади.

Алкоголга қарамликнинг қайталанишларини олдини олиш учун адъювант даволаш.

Даволашни алкогол истеъмол қилиш тўхтатилгандан сўнг минимум 24 соат давомида қўллаш бўйича тажрибага эга шифокор бор ихтисослаштирилган муассасада бошлаш лозим.

Препарат перорал қабул қилиш учун мўлжалланган. Катталарга эрталаб, нонушта вақтида суткада 150-450 мг дозада 7-10 кун давомида қўлланилади.

Даволаш бошлангандан 7-10 кундан кейин дисульфирам-алкоголь синамаси ўтказилади: препаратни эрталаб 450-750 мг дозада қабул қилгандан кейин пациент 20-30 мл 40% ли этил спирти эритмаси ёки ароқ ёки бошқа шунга мос алкоголли ичимлик ичади. Кучсиз реакциядан кейинги синамалар ўтказилганда алкоголь дозаси 10-20 мл га оширилади, максимал доза 100-120 мл. Қайта синамалар стационар шароитда 1-2 кундан кейин, амбулатор шароитда 3-5 кундан кейин ўтказилади.

Даволаш курсининг давомийлиги шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади.

Болаларда.

Болаларни даволаш учун қўллаш бўйича тажриба йўқ.

Дисульфирам билан боғлиқ ножўя таъсирлари.

Нерв системаси ва руҳий бузилишлар: периферик нейропатиялар, невритлар, шу жумладан кўриш нервини неврити, полиневритлар, одатда оёқларда, психоневрологик бузилишлар (шу жумладан хотира ёмонлашиши/йўқолиши, онг хиралашиши, дезориентация, паранойя), астения, бош оғриғи, уйқучанлик, кучли толиқиш ҳисси (одатда даволаш бошланишида). Одатда даволаниш тўхтатилгандан кейин қайтувчан, баъзан энцефалопатия, тиришиш/эпилепсия шаклидаги тутқаноқлар, кататония ривожланиши мумкин.

Алкоголни тўхтатиш синдроми бўлган пациентларда психоневрологик реакциялар одатда юқори дозалар фонида (суткада 500 мг дан юқори), метронидазол ёки изониазид билан қўлланганида (токсиклигининг ошиши) пайдо бўлган.

Овқат ҳазм қилиш йўллари: оғизда металл ёки саримсоқ пиёз таъми, оғиздан нохуш ҳид келиши (галитоз), колостомаси бўлган пациентлардан нохуш ҳид келиши, иштаҳа йўқолиши, гастралгия, кўнгил айниши, қусиш, диарея. Одатда бу реакциялар дастлабки икки хафта давомида пайдо бўлади, даволаш давом эттирилганда ёки дозаси камайтирилганда спонтан йўқолади.

Гепатобилиар тизим: трансаминазалар, билирубин даражасининг ошиши, сариқлик, эозинофилия, тери тошмаси билан гепатит (асосан цитолитик) ҳолатлари ҳақида хабар берилган, оғир ҳолатлар баъзан жигар трансплантациясини талаб этадиган ёки летал оқибатга олиб келадиган фульминант гепатит, жигар некрози, жигар етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган. Гепатитнинг баъзи ҳоллари никел экземаси бор пациентларда пайдо бўлган. Жигар функцияси ёмонлашганда дисульфирам қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Тери ва тери ости тўқималари: аллергик дерматитлар, қичишиш, тери тошмалари, шу жумладан акнесимон, макулопапулёз тошмалар. Резина маҳсулотлари таркибидаги дисульфид тетраметилтиурамга сенсибилизация бўлган пациентларда дисульфирамга кесишган сезувчанлик бўлиши мумкин. Кўп шаклли эритема, токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми ҳолатлари ҳақида хабар берилган.

Жинсий тизим: либидо, потенцияни пасайиши, эректил дисфункция.

Иммун тизим: ўта юқори сезувчанлик реакциялари.

Дисульфирам ва алкоголни бирга қўллаш билан боғлиқ ножўя реакциялар (дисульфирам-алкоголь реакциялари).

Дисульфирам қабул қилиш тўхтатилгандан кейин икки ҳафтагача пайдо бўлиши мумкин ва қуйидагича характерланади:

юз ва бўйин соҳаларининг эритема, қизиб кетиш, бош ва бўйинда пульсация ҳисси, гипертермия, кўп терлаш, кўнгил айниши, қусиш, ташналик, қичишиш, эшакеми, хавотирланиш, лоҳаслик ҳисси, бош айланиши, бош оғриши, кўриш ноаниқлиги, диспноэ, пальпитация, тахикардия, артериал гипотония, гипервентиляциясини келтириб чиқарадиган жадал вазодилятацияси;

оғирроқ ҳолларда нафас сусайиши, кўкракда оғриқ, PQ интервали узайиши, ST сегмент депрессияси, аритмиялар, стенокардия хуружлари, синкопе, лаблар, тирноқлар цианози, миокард инфаркти, юрак-қон томир етишмовчилиги, юрак-қон томир коллапси, неврологик асоратлар (онгни чалкашиши, бош мия шиши, бош мия пўстлоғига қон қуйилиши, геморрагик инсульт, энцефалопатия, тиришиш/эпилепсия шаклидаги тутқаноқлар), кома, тўсатдан летал тугалланиши. Кам ҳоллардаги асоратларга артериал гипертензия, бронхоспазм, метгемоглобинемия киради.

  • дисульфирам ёки препаратнинг бирон-бир компонентига ва тиурамли бирикмаларга юқори сезувчанлик;
  • юрак-қон томир бузилишлари;
  • қандли диабет;
  • руҳият ва хулқ-атворни бузилишлари: шахсиятнинг оғир бузилишлари, суицид хавфи, психозлар;
  • тутқаноқ ва тутқаноқсимон синдромлар (алкоголли тутқаноқдан ташқари);
  • оғир нафас етишмовчилиги;
  • оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги;
  • дисульфирам қабул қилишдан олдин охирги 24 соат давомида алкоголь сақлаган ичимликларни истеъмол қилиш ёки дори воситаларини қўллаш мумкин эмас.

Тетурамни тавсия этилмайдиган мажмуалари:

  • алкоголь билан (ичимлик ёки ёрдамчи модда сифатида) дисульфирам реакцияси ривожланиши (қизиш ҳисси, қизариш, қусиш, тахикардия). Алкоголли ичимликлар ёки спирт сақлайдиган препаратни организмдан тўлиқ чиқарилгунча дори воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, парфюмерия-косметика воситаларидан сақланиш керак. Шу мақсадда ярим чиқарилиш даври бўйича маълумотларга амал қилиш лозим. Шунингдек катта миқдорда пропиленгликоль сақловчи дори воситаларини қўллашдан ҳам сақланиш керак.
  • изониазид, паральдегид билан хулқ-атвор ва ҳаракат координацияси ўткир бузилиши мумкин;
  • нитроимидазоллар билан (метронидазол, орнидазол, секнидазол, тинидазол, омепразол) ўткир токсик психоз (оқ талваса), онгни бузилиши, кататониялар бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилингандан кейин қайтувчан бўлади; дисульфирам билан даволаш тўхтатилгандан сўнг 14 кун давомида метронидазолни қўллашдан сақланиш керак;
  • гидантоинлар (фенитоин ва экстраполяция йўли билан, фосфенитоин) билан қон плазмасида (метаболизм сусайиши оқибатида) гидантоинлар, шу жумладан фенитоин даражасининг токсик кўринишлар билан аҳамиятли ва тез ошиши мумкин, агар мажмуани қўлламасликнинг имкони бўлмаса дисульфирам билан даволаш вақтида ва даволаш тўхтатилгандан кейин клиник кузатув ва қон плазмасида фенитоиннинг даражасини назорат қилиш керак;
  • гепатотоксик препаратлар билан жигарнинг токсик шикастланиши эҳтимоли, шунинг учун уларни дисульфирам билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Эҳтиёткорлик билан қўллашни талаб қилувчи мажмуалар:

  • вазодилататорлар, альфа- ва бета-адреноблокаторлар, симпатомиметиклар билан жиддий клиник оқибатлар эҳтимоли билан фармакодинамик ўзаро таъсирларни кутиш керак;
  • варфарин ва бошқа перорал антикоагулянтлар билан жигарда метаболизмни пасайиши туфайли, плазмада антикоагулянтларнинг концентрациясини ва антикоагулянт самарасининг (қон кетиш хавфи) ошиши. Протромбин вақти ва халқаро нормалаштирилган нисбатлар (INR) ни тез-тез назорат қилиш, дисульфирам билан даволаш вақтида ва дисульфирам бекор қилингандан кейин яна 8 кун давомида антикоагулянтлар дозасига тузатиш киритиш керак;
  • теофиллин билан теофиллиннинг метаболизми пасайиши ва қон плазмасида унинг концентрацияси ошиши мумкин. Клиник белгилар ва қон плазмадаги препаратнинг концентрациясига қараб, теофиллиннинг дозасига тузатиш киритиш (дозани камайтириш) керак.
  • бензодиазепинлар билан бензодиазепиннинг (айниқса хлордиазепоксид ва диазепамнинг) оксидланувчи метаболизмини ингибиция қилиниши туфайли седатив самараси ва МНТ томонидан ножўя таъсирлари кучайиши мумкин. Диазепам таъсирида дисульфирам-алкоголь реакциясининг жадаллигининг пасайиши мумкин. Темазепамнинг (токсиклигини потенциал ошиши мумкин. Клиник кўринишларга қараб бензодиазепинларнинг дозасига тузатиш киритиш керак;
  • барбитуратлар, морфин ва пентидин билан кўрсатилган моддаларнинг қон плазмасида концентрацияси ошиши оқибатида терапевтик самараси ва ножўя реакциялари кучаяди, токсик реакциялар ривожланади;
  • буспирон билан потенциал рухий бузилишлар (маниялар) пайдо бўлиши мумкин;
  • трициклик антидепрессантлар билан (дезипрамин, имипрамин, амитриптиллин) алкоголни ўзлаштираолмаслик ва антабус реакциясининг кучайиши, ўткир органик бош мия синдроми ривожланиши мумкин; пациентнинг рухий ҳолатини мониторинг қилиш тавсия этилади;
  • пимозид билан - органик бош мия синдроми ва хореотетоз кучайиши мумкин;
  • фенотиазин ҳосилалари (шу жумладан перфеназин, хлорпромазин) МАО ингибиторлари билан дориларнинг ўзаро таъсири билан боғлиқ жиддий ножўя реакциялари (шу жумладан психотик реакциялар, артериал гипотензиянинг кучайиши) ривожланиши хавфи;
  • хлорзоксазон билан МНТ томонидан ножўя реакциялари ривожланишини хавфи ошади;
  • кокаин билан дисульфирам унинг метаболизмини сусайтириши мумкин, бу қонда кокаиннинг концентрациясини аҳамиятли даражада ошишига ва кокаиннинг кардиоваскуляр ножўя реакциялари хавфи кучайиши, шу жумладан, QT интервалини узайишига олиб келиши мумкин;
  • кофеин билан дисульфирам ва кофеиннинг катта дозаларини қўллаш юрак-қон томир реакциялари ва қўзғалиш хавфини оширади. Кофеин сақловчи препаратлар ва маҳсулотлар қўлланишини назорат қилиш керак;
  • аскорбин кислотаси билан аскорбин кислотасини юқори дозаларда қўллаш дисульфирам-алкоголь реакциясига тўсқинлик қилиши мумкин;
  • рифампицин билан дисульфирам рифампициннинг оксидланиши ва буйрак экскрециясини сусайтиради.

Икки валентли катионлар сақловчи антацидлар билан бир вақтда қўллаш дисульфирамнинг сўрилишини пасайтириши мумкин. Шу тарзда темир тузларининг юқори дозалари сўрилишни блоклайди.

Лаборатория текширувларнинг натижаларига таъсири.

Дисульфирам қонда холестериннинг даражасини аниқлашга тўсқинлик қилиши мумкин (қийматларнинг ошиши).

Дисульфирам ванилилбодом кислотасини сийдик билан чиқарилиши бироз пасайтиради, лекин феохромоцитома ташхисига тўсқинлик қилмайдиган даражада.

Дисульфирам бета-дофамингидроксилазани ингибиция қилиниши оқибатида сийдикда гомованилин кислотасининг концентрациясини ошириши мумкин.

Фақат дисульфирам билан боғлиқ қўллашнинг ўзига хослиги.

Жигар трансплантацияси ёки ўлимга олиб келган оғир гепатотоксиклик ҳоллари ҳақида хабар берилган.

Астения, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, абдоминал оғриқлар ёки сариқлик, сийдик рангининг тўқлашиши пайдо бўлган ҳолларда препарат қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва пациентни клиник текширишни жигар функцияларининг лаборатор кўрсаткичларини баҳолашни ҳам қўшиб ўтказиш керак (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг).

Дисульфирам-алкоголь мажмуаси билан боғлиқ қўллашнинг ўзига хослиги.

Пациентни, препарат ва алкоголли ичимликларни, ҳатто жуда кам миқдорда, бир вақтда қўлланганда ва даволаш тугатилгандан кейин 2 ҳафтагача хушёрлик тартиби бузилганда, оғирлиги турли даражада бўлган дисульфирам реакцияси ривожланиши, кам ҳолларда ўлим билан якунланувчи хавф хақида огоҳлантириш керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири”, “Ножўя таъсирлари” бўлимларига қаранг).

Пациентлар спирт сақлаган бошқа дори воситалари (айниқса перорал эритмаларда) ёки озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек соқол олингандан кейин қўлланиладиган лосьонлар, оғиз чайиш учун эритма, парфюмлар каби парфюмер-косметик воситаларга нисбатан эътиборли бўлишлари керак.

Дисульфирам реакцияси (симптомлари: қон қуйилишлар, эритема, кўнгил айниши, қусиш, умумий ҳолсизликни ҳис қилиш, тахикардия ва артериал гипотензия) алкоголь сақлайдиган маҳсулотлар истеъмол қилинганидан сўнг 10 минут давомида бошланади ва 30 минутдан бир неча соатгача давом этади.

Алкоголь қўлланганда ножўя реакциялар дисульфирам билан даволаш тўхтатилгандан сўнг 2 ҳафта давомида пайдо бўлиши мумкин. Янада оғирроқ реакциялар: юрак аритмиялари, стенокардия хуружлари, юрак-қон томир коллапси, миокард инфаркти, нафас функциясининг сусайиши, неврологик кўриниш (онгни чалкашиши, энцефалопатия, тиришишлар), тўсатдан ўлим билан якунланиши қайд этилган.

Дисульфирамни қуйидаги моддалар билан қўллаш тавсия этилмайди:

  • спиртли ичимликлар ва таркибида спирт бўлган дори воситалари билан;
  • изониазид билан;
  • метронидазол билан;
  • фенитоин, фосфенитоин билан (“Дориларнинг ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа турлари” бўлимларига қаранг).

Қўлланилишдаги эҳтиёткорлик чоралари.

Препаратни фақат препарат билан ишлаш тажрибасига эга малакали мутахассис бўлган ихтисослаштирилган муассаса (стационар, тиббий марказ, поликлиника) шароитида қўллаш мумкин.

Дисульфирамни қўлланиши ифодаланган ножўя таъсирлари билан кечиши мумкинлиги туфайли уни фақат альтернатив даволаш усулларининг имкони ва самарадорлиги бўлмаганда қўллаш керак.

Дисульфирам билан даволашни шифокор назорати остида фақат чуқур тиббий кўрик (умумий тиббий кўрик ва лаборатор таҳлиллар) ўтказилганидан кейин ва унда қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд бўлмаганда олиб бориш керак. Пациентга албатта даволашнинг асл моҳиятини тушунтириш ва даволаш вақтида алкоголь истеъмол қилишни таъқиқлаш керак.

Препаратни, пациентларга ҳеч қачон уларни хабардор қилмасдан, етарлича маълумот берилмаган ва алкоголдан мастлик холатида бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни қўллашдан олдин абстинент ҳолатларни тўлиқ бартараф этиш, дезинтоксикацион, умумқувватловчи, симптоматик даво курсини ўтказиш керак. Рационал психотерапия ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Препаратни юборишдан 1-3 кун олдин уйқу дорилари, транквилизаторлар, антидепрессантлар ва нейролептикларни бутунлай бекор қилиш лозим.

Жигарнинг функционал синамалари, шу жумладан қон зардобида трансаминазалар даражасини аниқлашни дисульфирам билан даволашни бошлашдан олдин (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг) ва кейинчалик мунтазам вақт оралиғида, ҳеч бўлмаганда ойда бир марта, айниқса даволашнинг дастлабки 3 ойи давомида, амалга ошириш керак.

Қон зардобида трансаминазалар даражаси норманинг юқори чегарасидан уч марта ошиши дисульфирам билан даволашни кейинчалик давом эттирмасдан дарҳол тўхтатишни талаб этади. Пациентнинг ҳолатини жигар функцияси кўрсаткичлари нормал ҳолга келгунича синчиклаб мониторинг қилиш керак.

Никел дерматити/экземаси бўлган пациентларга дисульфирамни гепатит ривожланиши хавфи туфайли эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Артериал гипертензияси бўлган пациентлар дисульфирамни қабул қилганларида артериал босимни синчковлик билан назорат қилиш керак, дозани камайтириш тавсия этилади.

Дисульфирамни тасодифий дисульфирам реакциясини ривожланиши мумкин бўлганлиги туфайли, буйрак функцияси бузилган, гипотиреоидизми бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорлик даврида, босқичидан қатъий назар, ва ҳомилага қарши воситалардан фойдаланмайдиган репродуктив ёшдаги аёлларга қўллаш тавсия этилмайди (“Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши” бўлимига қаранг).

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳайвонларда олиб борилган тадқиқотлар ишонарли натижалар бермаган, клиник тадқиқотлар маълумотлари эса етарли эмас. Шу сабабли дисульфирамни ҳомиладорлик даврида, муддатидан қатъий назар, ва ҳомилага қарши воситаларни қабул қилмайдиган репродуктив ёшдаги аёлларга қўллаш тавсия этилмайди.

Алкоголь билан бир вақтда қўлланганда дисульфирам реакцияси ривожланиши ҳомила учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Эмизиш даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқариш реакцияси тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Даволаниш вақтида кўришнинг бузилиши, онг хиралашиши, уйқучанлик кузатилиш мумкинлигини ҳисобга олиб, автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқаришдан сақланиш керак.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин.

Симптомлари: дисульфирам дозасини ошириб юборилиши энцефалопатия, онгни бузилиши, кома, конвульсиялар каби онг бузилиши каби жиддий неврологик асоратларга олиб келиши, экстрапирамид симптомлари бўлиши мумкин.

Дисульфирамнинг алкоголь билан мажмуасида дозасини ошириб юборилиши комага ёки онг хиралашиши синдромига, юрак-қон томир етишмовчилигига, баъзан неврологик асоратларга олиб келиши мумкин.

Даволаш: симптоматик даволаш.

10 таблеткадан блистерда, 1 ёки 5 блистердан пачкада.

Оригинал ўрамида, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

4 йил.

Рецепт бўйича.

“Борщаговский химико-фармацевтический завод” илмий-ишлаб чиқариш маркази” очиқ (жамоа) акционерлик жамияти.

Украина, 03134, Киев шаҳри, Мир кўчаси, 17.

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

Тошкент ш., М.Улуғбек тумани, Бўзбозор 7 тор кўч., 21 уй. Тел.: +99897 720 17 86

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Disulfiram: 150 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Eriydigan tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
150 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ukraina

Ko`p so`raladigan savollar

Teturam tabletkalari 150 mg №10 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.

Teturam tabletkalari 150 mg №10 (blister) ning asosiy faol moddasi Disulfiram hisoblanadi.

Teturam tabletkalari 150 mg №10 (blister) ishlab chiqaruvchisi Borshagovskiy Hfz hisoblanadi.