Facebook Pixel Code

Tobrimed ko'z tomchilari 0,3%, 5 ml (shisha)

dagi narxlar
dan 52000 so'm gacha 64000 so'm
Retsept bo'yicha
67 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Tobrimed ko'z tomchilari 0,3%, 5 ml (shisha)

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 3,0 мг тобрамицин;

ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, динатрий эдетати, натрий дигидрофосфат моногидрати, сувсиз динатрий фосфати, натрий хлориди, суюлтирилган фосфор кислотаси, инъекция учун сув.

Рангсиздан оч сариқ ранггача бўлган тиниқ суюқлик.

Кўз томчилари.

Антибиотик (аминогликозидлар гуруҳи). АТХ коди: S01АА12.

Фармакодинамикаси

Аминогликозидлар гуруҳига мансуб бўлган кенг таъсир доирали антибиотик. Кичик концентрацияларда бактериостатик (рибосомалардаги 30S суббирликларини блоклайди ва оқсиллар синтезини издан чиқаради), юқори дозаларда эса - бактерицид таъсир кўрсатади.

Staphylococcus spp. (шу жумладан, Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis/ коагулаза-манфий ва коагулаза-мусбат/шунингдек пенициллинга чидамли штаммлари); Streptococcus spp. (шу жумладан, а-b-гемолитик турлари, баъзи гемолитик бўлмаган турлари, Streptococcus pneumonia) Pseudomonas aeruginosa Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, Serratia spp., Providencia spp., Shigella spp., Citrobacter spp., Enterobacter aerogenes, Proteus mirabilis (индол-манфий) ва Proteus spp. нинг индол-мусбат турлар, Hemophilius influenzae, Hemophilius aegyptius, Moraxella lacunata, Acinetobacter calcoaceticus (Herellea vaginacola), Neisseria spp. айрим турларига (шу жумладан Neisseria gonorrhoeae) ларга нисбатан юқори фаолликка эга.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганида тизимли сўрилиши паст.

Кўзни Тобримедга сезгир қўзғатувчилар чақирган қуйидаги юзаки бактериал инфекцияларини даволаш учун қўлланади:

  • блефарит, конъюнктивит, кератоконъюнктивит, блефароконъюнктивит, кератит, эндофтальмит, дакриоцистит, мейбомит;
  • офтальмологияда жарроҳлик операцияларидан кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш учун қўлланади.

Фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.

Оғир бўлмаган инфекцион жараёнда препарат шикастланган кўз (ёки кўзлар) нинг конъюнктивасига 1-2 томчидан ҳар 4 соатда томизилади.

Оғир даражадаги ўткир инфекцион жараён ривожланганида препарат ҳар 30-60 минутда томизилади.

Яллиғланиш камайиши билан препаратни томизишлар (инстилляция) сони ҳам камайтирилади

Аллергия, кўз ёшини кучли оқиши, конъюнктивал шиш, кўз оғриғи, кўзни таъсирланиши, кератит, кўришни хиралашиши бўлиши мумкин.

Тобрамицинга ёки бошқа аминогликозидларга, ёки препаратнинг бирон-бир бошқа компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Тобримед кўз томчилари аминогликозидлар гуруҳига мансуб бўлган тизимли антибиотиклари билан бир вақтда буюрилганида, тизимли ножўя самаралар (нефротоксик, ототоксик таъсири, минераллар алмашинувини ва гемопоэзни бузилиши) кучайиши мумкин.

Тобримед препаратини қўллаш вақтида контакт линзаларни тақиш тавсия этилмайди. Препаратга сезгир бўлмаган микроорганизмларни ривожланиш хавфи борлиги туфайли, узоқ вақт давомида қўллашдан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Кутилган терапевтик самара ножўя самараларни потенциал ривожланиш ҳавфидан устун бўлган ҳолдагина, Тобримед кўз томчиларини ҳомиладор аёлларга ва эмизадиган оналарга қўллаш мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

2 ойликкача бўлган болаларда препаратни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат кўришни вақтинчалик бузилишини чақириши мумкин, шунинг учун препарат томизилганидан (инстилляция) сўнг автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Симптомлари: нуқтали кератит, эритема, кўз ёшини кўп оқиши, қовоқларни қичишиши ва шиши бўлиши мумкин.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

Тобримед кўз томчилари 5 мл дан тиқин-томчилагичли ва ҳимоя ҳалқаси билан жиҳозланган, буралувчи ҳимоя қопқоқчали пластик флаконда.

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Флакон очилганидан кейин препарат бир ой давомида ишлатилсин!

2 йил.

Рецепт бўйича.

World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S. Турция.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Tobramitsin: 3 mg/ml

Chiqarish shakli:
Tomchilar
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Ko"zga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Turkiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Tobrimed ko'z tomchilari 0,3%, 5 ml (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Tobrimed ko'z tomchilari 0,3%, 5 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Turkiya.

Tobrimed ko'z tomchilari 0,3%, 5 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Tobramitsin hisoblanadi.