Facebook Pixel Code

Tonsilotren tabletkalari №60 (3 blister x 20 tabletka)

dagi narxlar
Без рецепта
Boshqa shaharlardagi narxlar
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Tonsilotren tabletkalari №60 (3 blister x 20 tabletka)

1 таблетка (250 мг) қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: Atropinum sulfuricum D5 - 12,5 мг, Hepar sulfuris D3 - 10,0 мг, Kalium bichromicum D4 - 50,0 мг, Mercurius bijodatus D8 - 25,0 мг, Silicea D2 - 5,0 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, сахароза, магний стеарати.

Оқ ёки деярли оқ рангли, ҳар икки томонлама ясси фаскали, катта бўлмаган доғлари бўлиши мумкин бўлган таблеткалар.

Таблеткалар.

Гомеопатик воситалар. АТХ коди: R02AX.

Гомеопатик даволаш услублари ва гомеопатик субстанцияларни қўлланилиши ананавий тиббиётда ўрин тутганкасалликлар ҳақидаги тушунчалардан тубдан фарқланади. Гомеопатик воситалар организмнинг хусусий ҳимоя механизмларини рағбатлантиради ва шу тарзда организмни ўз-ўзини даволаш имкониятларини потенциалини) фаоллаштиради. Гомеопатик воситага нисбатан хар бир организм жавоби қатъий индивидуалдир. Шу сабабли гомеопатик воситасини дозоспецифик (дозага боғлиқ) фармакологик самаралари, фармакодинамик ёки фармакокинетик маълумотларни аниқлаб бўлмайди.

Ўткир тонзиллит, сурункали ва сурункали қайталанувчи (рецедивланишувчи) тонзиллит, бодомсимон безларни шишиб катталашиши, бодомсимон безларни жарроҳликдан кейинги битиб кетишини тезлаштириш учун қўлланади.

Дозалаш тартиби

Катталар: ўткир холатларда, ҳар соатда 1 таблеткадан, аммо кунига 12 таблеткадан кўп эмас, симптомлар енгиллашгунича қабул қилинади. Кейинги давогача ёки сурункали холатларда 1-2 таблеткадан кунига 3 марта қабул қилинади.

Педиатрик гуруҳда

2 ёшдан 6 ёшгача болалар: ўткир холатларда, кейинги давогача ёки сурункали холатларда 1 таблеткадан кунига 3 марта қабул қилинади.

6 ёшдан 12 ёшгача болалар: ўткир холатларда ҳар 2 соатда 1 таблеткадан, аммо кунига 6 таблеткадан кўп эмас, симптомлар яхшилангунигача қабул қилинади. Кейинги даволашгача ёки сурункали холатларда 1 таблеткадан кунига 3 марта қабул қилинади.

12 ёшдан ва катта ёшдаги болалар: ўткир холатларда, 1 таблеткадан ҳар куни, аммо кунига 12 таблеткадан кўп эмас, симптомлар енгиллашгунича қабул қилинади. Кейинги даволаш учун ёки сурункали холатларда 1-2 таблеткадан кунига 3 марта қабул қилинади.

Бодомсимон без катталашган катталар ва болалар кунига 3 марта 1 таблеткадан қабул қилишлиги лозим. Даволашни 6-8 хафта давомида давом эттириш тавсия этилади.

Сурункали ва сурункали қайталаниш холатларида йилига бир неча даволаш цикллари хар бир холат бир йилда 6-8 хафта давомийлиги билан қабул қилиш керак.

Қўллаш усули

Таблеткаларни овқатдан 30 минут олдин ёки 30 минутдан кейин, оғизда секин сўриб қабул қилиш лозим.

Кичик болаларни даволашда таблеткаларни оз миқдордаги сувда эритиш тавсия қилинади.

Жуда кам холларда (<1/10,000) ёки номаълум (мавжуд бўлган маълумотларга асосан тез-тезлигини бахолаб бўлмайди):

Юқори сезувчанлик реакциялари, масалан, терида тошмалар кузатилиши мумкин. Бундай холларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Сўлак кўп хосил бўлишида препаратни дозасини камайтириш ёки қабул қилишни бекор қилиш керак.

Изоҳ: гомеопатик дори воситалари қўлланганда вақтинчалик бирламчи ёмонлашиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокор билан маслахатлашиш керак.

Препаратни хром, симоб ёки ёки бошқа ингредиентларига, шунингдек 2 ёшдан кичик болаларга юқори сезувчанлиги маълум бўлганда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири номаълум.

Гомеопатик препаратлар билан даволаш бошқа дори воситаларни қўллашни истисно қилмайди.

Ҳар қандай бошқа дори воситаларини бир вақтда қўллаш зарурати холларида шифокор билан маслахатлашиш керак.

Препарат лактоза ва сахароза сақлайди. Кам учрайдиган наслий галактозани ўзлаштираолмаслик шакллари, лактаза етишмовчилиги ёки глюкозо-галактозали мальабсорбцияси синдроми бўлган пациентларга препаратни қўллаш мумкин эмас. Препарат сахароза сақлаши туфайли уни фруктозани ўзлаштираолмаслик ёки сахароза-изомальтоза етишмовчилиги каби кам наслий касалликлари бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Қуйидаги ҳолатларда ўзингизнинг даволовчи шифокорингиз билан маслахатлашиш лозим:

  • Агар ўткир холат симптомлари яхшиланмаса ёки 2 кун даволаш давомида ёмонлашса;
  • Агар қўшимча шикоятлар масалан 39 °C дан юқори тана ҳарорати пайдо бўлса.

Қалқонсимон без функциясини бузилишлари (гипертиреоз) бўлган беморларни даволаш учун Тонзилотренни фақат олдиндан шифокор маслахатидан кейин қабул қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Барча дори препаратлари каби, ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни фақат шифокор маслахатидан кейин қабул қилиш керак.

Автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлиги қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Кузатилмаган.

250 мг ли 20 таблетка блистерда; 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Оригинал ўрамда 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

5 йил.

Рецептсиз.

Дойче Хомеопати-Унион

ДХУ-Арцнаймиттель ГмбХ & Ко. КГ

Германия, 76227 Карлсруэ,

Оттоштрассе 24

Тел. +49 (721) 40-93-236

Доктор Вильмар Швабе

ГмбХ & Ко. КГ, Германия

Германия, 76227 Карлсруэ,

Вильмар-Швабе Штрассе 4

Тел. 49 (0)721-4005-0, +49 (0)721-40005-165

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Atropinum sulfuricum d5: 12.5 mg/tabletkalar, Hepar sulfuris d3: 10 mg/tabletkalar, Kalium bichromicum d4: 50 mg/tabletkalar, Mercurius bijodatus d8: 25 mg/tabletkalar, Silicea d2: 5 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
60
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Gomeopatik
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Germaniya

Ko`p so`raladigan savollar

Tonsilotren tabletkalari №60 (3 blister x 20 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Germaniya.

Tonsilotren tabletkalari №60 (3 blister x 20 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Dr. Vilmar Shvabe hisoblanadi.