Facebook Pixel Code

Tonzilgon N og'iz tomchilari 100 ml (shisha)

dagi narxlar
dan 113000 so'm gacha 147840 so'm
Без рецепта
167 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Tonzilgon N og'iz tomchilari 100 ml (shisha)

100 г Тонзилгон® Н томчилари қуйидаги ўсимликларнинг 29 г сувли­спиртли ажралмаларини сақлайди:

Althaeae radix (Гулҳайри илдизи) - 0,4 г, Chamomillae flores (Мойчечак гуллари) - 0,3 г, Equiseti herba (Қирқбўғим ўти) - 0,5 г, Joglandis folia (Ёнғоқ барги) - 0,4 г, Millefolium herba (Бўймадарон ўти) - 0,4 г, Quercus cortex (Эман пўстлоғи) - 0,2 г, Taraxaci herba (Доривор момоқаймоқ ўти) - 0,4 г, Этанол таркиби: 19% (ҳажм нисбатида).

Қўшимча ингредиентлар: тозаланган сув.

Ичга қабул қилиш учун томчилар: тиниқ ёки бироз хира сариқ­жигарранг рангли, ўзига хос хидли ва мойчечак таъмли суюқлик. Сақлаш жараёнида озгина миқдорда чўкмалар бўлиши мумкин.

Ичга қабул қилиш учун томчилар.

Оғиз-ҳалқум касалликларини даволаш учун ўсимликлардан олинадиган дори препарати. АТХ коди: R02АР30.

Экспериментал тадқиқотларнинг натижалари Тонзилгон® Н фагоцитлар ва табиий киллер ҳужайраларини ошиши ҳисобига иммун тизимига модулятор таъсир қилишини кўрсатди. Бундан ташқари, тадқиқотлар Тонзилгон® Н яллиғланишга қарши, антиоксидант, антибактериал ва антивирал таъсирга эга эканини кўрсатди.

Фармакокинетикаси

Фармакокинетикаси ва биологик кираолишлиги бўйича текширув маълумотлари препаратнинг барча фаол моддалари ҳақидаги маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли мавжуд эмас.

  • юқори нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликлари (тонзиллит, фарингит, ларингит);
  • респиратор вирусли инфекциялардаги асоратларнинг профилактикаси ва бактериал инфекцияларда антибиотиклар билан даволашга қўшимча сифатида.

Касалликни ривожланишининг ўткир даврида: Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар 25 томчидан кунига 5-6 марта қабул қиладилар. Мактаб ёшидаги 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар 15 томчидан кунига 5-6 марта қабул қиладилар. Мактаб ёшигача бўлган 2­5 ёшли болалар 10 томчидан кунига 5­6 марта қабул қиладилар. 1 ёшдан ошган болалар 5 томчидан кунига 5­6 марта қабул қиладилар. Касаллик енгиллашганидан кейин даволанишни яна 1 ҳафта давом эттириш керак.

Ўткир симптомлар енгиллашганидан кейин: Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар 25 томчидан кунига 3 марта қабул қиладилар. Мактаб ёшидаги 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар 15 томчидан кунига 3 марта қабул қиладилар. Мактаб ёшигача бўлган 2­5 ёшли болалар 10 томчидан кунига 3 марта қабул қиладилар. 1 ёшдан ошган болалар 5 томчидан кунига 3 марта қабул қиладилар. Томчилар суюлтирилмаган холда қабул қилинади, ютишдан олдин бироз вақт давомида оғизда тутиб турилади.

Аллергик реакциялар ва меъда­ичак бузилишлари бўлиши мумкин.

Мойчечак гулларини сақловчи препаратлар бошқа мураккаб гулдошлар оиласига мансуб ўсимликларига (масалан, оддий шувоқ, бўймадарон ўти, хризантема, дасторгулга) юқори сезувчанлиги бор одамларда кесишган реакциялар туфайли аллергик реакцияларни чақириши мумкин.

Юқори сезувчанликнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида, препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, хусусан мураккаб гулдошлар оиласи ўсимликларига. 1 ёшгача бўлган болалар.

Антибактериал воситалар билан бирга ишлатилиши мумкин ва мақсадга мувофиқдир.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Агар симптомлар йўқолмаса, шунингдек тана ҳарорати ошганида, ҳансираш, йирингли ёки қонли балғам пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Ичга қабул қилиш учун томчилар алкогол сақлаганлиги сабабли, уларни алкоголизм билан касалланган беморлар, шунингдек алкоголизмни муваффақиятли даволашдан сўнг қабул қилиш мумкин эмас. Алкоголни сақланиши жигар касалликлари, тутқаноғи ва бош мия касалликлари бўлган пациентлар каби юқори хавф гуруҳи пациентларида қўлланганида эътиборга олиниши керак.

Флаконни ишлатишда уни вертикал холатда ушланг. Сақлаш жараёнида озгина миқдорда чўкмалар ва хиралашиш бўлиши мумкин, бу препаратнинг самарадорлигига таъсир қилмайди.

Тонзилгон® Н томчиларини қабул қилишдан олдин уни чайқатиш керак!

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препарат ҳомиладорлик ва эмизиш даврида фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланиши мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозаси ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Даволаш симптоматик.

Ичга қабул қилиш учун томчилар: 50 ва 100 мл.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Тегишли шароитларда сақлаш таъминланса, ичга қабул қилиш томчилар 2 йил яроқлилик муддати эга.

Очилган флаконлар 6 ой давомида ишлатилиши мумкин.

Рецептcиз.

БИОНОРИКА СЕ

Кершенштайнерштрассе кўч., 11-15

92318 Ноймаркт

Телефон: 09181-231-90

Телефакс: 09181-231-265

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Chiqarish shakli:
Tomchilar
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
100 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Germaniya
Kimlarga mumkin
Bolalar
1 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

Tonzilgon N og'iz tomchilari 100 ml (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

1 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Tonzilgon N og'iz tomchilari 100 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Germaniya.

Tonzilgon N og'iz tomchilari 100 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Biorica hisoblanadi.