Facebook Pixel Code

Triduktan-MB (Triductan MB) plyonka bilan qoplangan planshetlar, modifikatsiyalangan chiqarilishi 35 mg №20 (1 blister)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Paketdagi miqdor:
60 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Triduktan-MB (Triductan MB) plyonka bilan qoplangan planshetlar, modifikatsiyalangan chiqarilishi 35 mg №20 (1 blister)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100% қуруқ моддага хисобланганда триметазидин дигидрохлориди - 35 мг;

ёрдамчи моддалар: маннит (Е 421), микрокристалл целлюлоза, монтан гликол муми, магний стеарати, аммоний-метакрилат сополимери (В типи), қобиқ учун қоплама Ораdry II Pink (темир (III) оксиди (Е172), полиэтиленгликоль, темир (II) оксиди (Е 172), поливинил спирти, тальк, титан диоксиди (Е171), темир (II, III) оксиди (Е172).

Думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ юзали, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ажралиб чиқиши модификацияланган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Стенокардия хуружларини олдини олиш учун восита. Кардиологик препаратлар. Триметазидин. АТХ коди: С01ЕВ15.

Фармакодинамикаси

Триметазидин гипоксия ёки ишемия таъсирига учраган хужайраларда энергетик метаболизмни сақлаб туриши туфайли, хужайра ичидаги АТФ даражасини камайишини олдини олади. Бу эса хужайра гомеостази сақланиб қолган ҳолда ион насосларини ва трансмембран натрий-калий оқимини тегишли даражадаги фаолиятини таъминлайди.

Триметазидин узун занжирли 3-кетоацил-СоА тиолаза (3-КАТ) ни блоклаб ёғ кислоталарини β-оксидланишини тормозлайди ва глюкозани оксидланишини оширади. Хужайраларда ишемия шароитида глюкозани оксидланиши йўли билан энергия ҳосил бўлиши жараёни ёғ кислоталарини β-оксидланиши йўли орқали энергия олиниши жараёнига нисбатан камроқ кислород талаб этади.

Глюкозани оксидланиши жараёнини кучайиши хужайралардаги энергетик жараёнларни оптималлаштиради ва ишемия шароитида энергия метаболизмини сақлаб туради.

Юрак ишемик касаллиги бўлган пациентларда триметазидин миокардда юқори энергетик фосфатларнинг хужайра ичидаги даражасини сақлаб қолиб, метаболик агент сифатида таъсир кўрсатади. Препаратнинг самараси ёндош гемодинамик ўзгаришларсиз намоён бўлади.

Фармакокинетикаси

Триметазидиннинг қондаги максимал концентрациясига таблетка қабул қилингандан кейин ўртача 5 соат ўтгач эришилади. Сутка давомида қон плазмасидаги концентрацияси барқарор: таблетка қабул қилингандан кейин 11 соат давомида қон плазмасидаги триметазидиннинг концентрацияси максимал концентрациядан 75% ёки ундан кўпроқни ташкил қилади.

Барқарор концентрация ҳолатига кечи билан 60 соатда эришилади.

Овқат қабул қилиш триметазидиннинг фармакокинетик хусусиятларига таъсир кўрсатмайди.

Тақсимланиш хажми 4,8 л/кг ни ташкил қилади, оқсиллар билан боғланиб, паст даражада 16% ни ташкил қилади.

Триметазидин асосан сийдик билан, кўп қисми ўзгармаган кўринишда чиқарилади.

Препаратнинг ярим чиқарилиш даври ёш соғлом кўнгиллиларда ўртача 7 соатни ва кекса ёшдаги шахсларда 12 соатни ташкил қилади. Триметазидинни тўлиқ чиқарилиши ёш ўтган сари камаядиган креатин клиренси ва камроқ даражада -жигар клиренси билан бевосита боғлиқ. Буйрак функциясини пасайиши туфайли, кекса ёшдаги пациентларда қон плазмасида триметазидиннинг концентрациясини ошиши кузатилади, бу препаратнинг дозасига тузатиш киритишни талаб этади.

Буйрак функциясини бузилиши. Ўртача буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси - минутига 30-60 мл) бўлган пациентларда ва оғир буйрак етишмовчилиги (кретинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентларда қондаги триметазидиннинг концентрацияси ошади.

Биринчи қатор антиангинал дори воситаларини етарли бўлмаган самарадорлиги ёки ўзлаштираолмаслигида стабил стенокардияси бўлган катта ёшдаги пациентларни симптоматик даволашда қўлланади.

Препарат 1 таблеткадан суткада 2 марта: эрталаб ва кечқурун, овқатланиш вақтида, етарли миқдордаги сув билан ичга қабул қилинади. Даволаш давомийлигини касалликнинг характери ва кечишига қараб шифокор индивидуал равишда белгилайди. Зарурати бўлганида 3 ойдан кейин даволаш схемаси қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Алоҳида гуруҳ пациентлари.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар.

Буйрак функциясини ўртача бузилиши (креатинин клиренси минутига 30-60 мл) бўлган пациентларда тавсия этилган доза эрталаб овқатланиш вақтида суткада 1 таблеткани ташкил қилади.

Кекса ёшдаги пациентлар.

Кекса ёшдаги пациентлар буйрак функциясини ёшга доир пасайиши туфайли, триметазидиннинг таъсирига сезгирдирлар. Буйрак функциясини ўртача бузилиши (креатинин клиренси минутига 30-60 мл) бўлган пациентларда тавсия этилган доза эрталаб овқатланиш вақтида суткада 1 таблеткани ташкил қилади.

Кекса ёшдаги пациентларда дозани эҳтиёткорлик билан титрлаш керак.

Триметазидинни қўллаш билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсир сифатида кўрсатилган ножўя реакциялар маълум тез-тезликда кўрсатилган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100, <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди):

  • нерв тизими томонидан: тез-тез бош оғриғи, бош айланиши; тез-тезлиги номаълум паркинсонизм симптомлари (тремор, акинезия, мушаклар гипертонуси), юришни ўзгариши (беқарорлиги), “безовта оёқлар” синдроми ва препарат бекор қилингандан кейин қайтувчан характерга эга юқоридагиларга алоқаси бўлган бошқа ҳаракат бузилишлари юзага келиши мумкин; уйқуни бузилиши (уйқусизлик, уйқучанлик);
  • кардиал бузилишлар: кам ҳолларда пальпитация, экстрасистолия, тахикардия;
  • қон томирлар томонидан: кам ҳолларда артериал гипотензия, ортостатик гипотензия, улар лоҳаслик, бош айланиши ёки йиқилиш билан ассоциацияланиши мумкин (хусусан, антигипертензив препаратларни қабул қилаётган пациентларда), юзни қизариши;
  • овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: тез-тез қоринда оғриқ, диарея, диспепсия, кўнгил айниши ва қусиш; тез-тезлиги номаълум қабзият;
  • гепатобилиар тизим томонидан: тез-тезлиги номаълум гепатит;
  • тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез тошма, қичишиш; тез-тезлиги номаълум ўткир тарқалган экзантематоз пустулёз тошмалар, ангионевротик шиш;
  • қон ва лимфатик тизим томонидан: тез-тезлиги номаълум агранулоцитоз, тромбоцитопения, тромбоцитопеник пурпура;
  • умумий бузилишлар: тез-тез астения.
  • Триметазидин ёки препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанлик.
  • Паркинсон касаллиги, паркинсонизм симптомлари, тремор, “безовта оёқлар” синдроми ва бошқа ҳаракат бузилишлари.
  • Оғир буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси <30 мл/мин) қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири.

Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳақида хозирча хабар берилмаган. Триметазидинни гепарин, кальципарин, К витамини антагонистлари, липидлар даражасини пасайтирувчи перорал препаратлар, ацетилсалицил кислотаси, бета-блокаторлар, кальций антагонистлари, дигиталис препаратлари (триметазидин дигиталиснинг қон плазмасидаги даражасига таъсир кўрсатмайди) ва бошқа антиангинал препаратлар билан мажмуада буюриш мумкин.

Стенокардия хуружларини бартараф этиш учун препаратни қўллаш мумкин эмас. Уни касалхонагача бўлган босқичда ёки госпитализациянинг биринчи кунларида бирламчи даволаш сифатида ностабил стенокардия ёки миокард инфарктида буюриш мумкин эмас.

Даволаш давомида ностабил стенокардия хуружи юзага келган ҳолларда касалликни кечишини қайта кўриб чиқиш ва пациентни даволашни (медикаменоз даволаш ва реваскуляризация имконияти) мувофиқлаштириш керак.

Триметазидин паркинсонизм симптомларини (тремор, акинезия, мушаклар гипертонуси) чақириши ёки янада ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Уларни пайдо бўлишини мунтазам текшириб бориш лозим, айниқса кекса ёшдаги пациентларда. Шубҳали ҳолатларда пациентларни тегишли текширувдан ўтказилиши учун невропатологга юбориш керак.

Паркинсонизм симптомлари, тремор, “безовта оёқлар” синдроми, юришни беқарорлиги каби ҳаракат бузилишлари пайдо бўлганда препаратни бекор қилиш керак.

Ҳаракат бузилишларини ривожланиши тез-тезлиги паст. Умуман олганда улар қайтувчан характерга эга бўлиб, кўпгина пациентларда триметазидин қўлланилиши тўхтатилгандан кейин 4 ой давомида ўтиб кетади. Агар паркинсонизм симптомлари препаратни бекор қилгандан кейин 4 ойдан кўпроқ сақланса, невропатологга мурожаат этиш керак.

Юришни беқарорлиги ёки артериал гипотензия билан боғлиқ, айниқса пациентларда анитгипертензив воситалар қўлланилганда беморни йиқилиб кетишлари кузатилиши мумкин.

Қуйидаги пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак:

  • буйрак функциясини ўртача бузилишлари;
  • кекса ёшдаги пациентлар (≥75 ёш).

Препаратни фаол субстанциясини модификацияланган (секинлашган) ажралиб чиқишига эришиш учун таблетканинг махсус структураси (матрицаси) ишлаб чиқарилган. Препаратнинг терапевтик самарасини таъминловчи таъсир этувчи модда овқат ҳазм қилиш тизимидан ўтгандан таблеткадан секин ажралиб чиқади. Айрим ҳолларда одам организмидан таблетка ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Бу хусусият препаратнинг терапевтик хусусиятларига таъсир кўрсатмайди.

Болалар

Болаларда триметазидиннинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Маълумотлар мавжуд эмас.

Клиник маълумотларни йўқлиги туфайли, препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш реакция тезлигига таъсир қобилияти

Триметазидин гемодинамикага таъсир кўрсатмайди. Бош айланиши ва уйқучанлик ҳолатлари қайд этилган, улар автомобилни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Триметазидиннинг дозасини ошириб юборилиши ҳақидаги маълумотлар сони чекланган. Даволаш симптоматик.

20 таблеткадан блистерда, 1 ёки 3 блистердан картон қутида.

Болалар ололмайдиган жойда, оригинал ўрамида, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

“Фарма Старт” МЧЖ.

Ишлаб чиқарувчининг манзили ва фаолият кўрсатиш жойи манзили

Украина, 03124, Киев ш., И.Лепсе бул., 8.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Trimetazidin: 35 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
20
Og'irligi:
35 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ukraina
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
2 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Triduktan-MB (Triductan MB) plyonka bilan qoplangan planshetlar, modifikatsiyalangan chiqarilishi 35 mg №20 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.

Triduktan-MB (Triductan MB) plyonka bilan qoplangan planshetlar, modifikatsiyalangan chiqarilishi 35 mg №20 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Trimetazidin hisoblanadi.

Triduktan-MB (Triductan MB) plyonka bilan qoplangan planshetlar, modifikatsiyalangan chiqarilishi 35 mg №20 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Farma Start hisoblanadi.