Facebook Pixel Code

Triombrast in'ektsiya uchun eritma 60%, 20 ml №5 (ampulalar)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Triombrast in'ektsiya uchun eritma 60%, 20 ml №5 (ampulalar)

фаол модда: 

60% ли 1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: 100% сувсиз моддага хисоблаганда 471,6 мг диатризоат кислотасининг дигидрати, қуруқ моддага хисоблаганда 125,7 мг меглюмин (N-метилглюкамин);

76% ли 1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: 100% сувсиз моддага хисоблаганда 597,3 мг диатризоат кислотасининг дигидрати, қуруқ моддага хисоблаганда 159 мг меглюмин (N-метилглюкамин);

ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди, динатрий эдетати, инъекция учун сув.

Тиниқ рангсиз ёки оч-сариқ рангли бироз қовушқоқ суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Йод сақловчи рентгеноконтраст восита. АТХ коди: V08AA01.

Фармакодинамикаси

Рентгеноконтраст восита Триомбраст амидотризоат кисботасининг тузи бўлиб, рентген нурларини ютувчи боғланган йод сақлайди.

Фармакокинетикаси

Тақсимланиши. Вена ичига юборилганидан кейин қон плазмаси оқсиллари билан боғланган препаратнинг миқдори 10% дан ошмайди. Триомбраст 60% тана вазнига 1 мг/кг дозада вена ичига болюсли юборилганидан кейин 5 минут ўтгач, қон плазмасида препаратнинг максимал концентрациясига эришилади, у литрга 2-3 г йодга тўғри келади.

Юборилганидан кейин 3 соат давомида, биринчи 30 минут давомида препаратнинг концентрациясини нисбатан тез пасайиши, сўнгра 1-2 соат ярим чиқарилиши даври билан аста-секин пасайиши кузатилади. Амидотризоат кислотаси эритроцитларга кирмайди, қон томир ичига юборилганидан кейин у жуда тез ҳужайралараро моддада тақсимланади, лекин шикастланмаган гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди. Препарат фақат минимал миқдорларда кўкрак сутига ўтади.

Метаболизми ва элиминацияси. Диагностик дозаларда юборилганида амидотризоат кислотаси буйракда гломеруляр фильтрацияга учрайди. Юборилган препаратнинг тахминан 15% сийдик билан юборилганидан кейин 30 минут давомида, 50% дан кўпроғи эса - 3 соат давомида чиқарилади, хеч қандай метаболитлари аниқланмаган.

Триомбрастни организмда тақсимланиши ва чиқарилиши бўйича кинетик хусусиятлари, клиник ахамиятли диапазон доирасида дозага боғлиқ бўлмаган. Бу, икки баробар доза ёки ярим доза юборилганида препаратнинг қондаги миқдори ва вақт бирлигида/граммларда организмдан чиқариладиган контраст модданинг миқдори мувофиқ равишда икки баробар ошади ёки камайишини билдиради. Лекин осмотик диурезни ошиши туфайли, икки баробар дозада юборилганда сийдикдаги контраст модданинг концентрацияси ўша даражагача ошмайди.

Пациентлардаги характеристикаси. Буйрак фаолияти пасайган беморларда амидотризоат шунингдек, гарчи ахамиятли паст тезликда бўлса-да, жигар орқали экстраренал йўли билан чиқарилиши мумкин. Буйраклар орқали чиқариладиган контраст моддаларни, организмдан экстракорпорал гемодиализ йўли билан енгил чиқариш мумкин. Юборилган жойидан қатъий назар, қисқа вақт оралиғи давомида хатто тўқималардан хам тўлиқ чиқарилиши юз беради.

Вена ичига юбориладиган ва ретроград урография.

Бундан ташқари, ангиография, шунингдек артрография, интраоперацион холангиография, эндоскопик ретроград холангиопанкреатография (ЭРХПГ), сиалография, фистулография, гистеросальпингография ва бошқа текширишларда қўлланилади.

Умумий қоидалар

Пархез бўйича маслахатлар. Ташҳисни енгиллаштириш учун қорин бўшлиғи ангиографияси ва урографияни тозаланган ичакда ўтказиш керак. Шунга қарамай, текширишдан олдинги 2 кун давомида метеоризм чақирадиган овқатдан, хусусан дуккаклилар, салатлар, мевалар, қора ва янги нон, шунингдек хом кўринишдаги хар қандай сабзавотларни истеъмол қилишдан сақланиш керак. Овқатни охирги қабул қилиш кечки соат 18 дан кеч бўлмаслиги керак. Бундан ташқари, кечқурун сурги воситасини қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Лекин янги туғилган чақалоқлар ва кичик ёшли болаларда овқат истеъмол қилишда катта интервал қилиш, шунингдек уларга сурги бериш мумкин эмас.

Гидратация. Контраст моддани қон томир ичига ва интратекал юбориш олдидан, шунингдек ундан кейин мувофиқ гидратацияни таъминлаш керак. Бу айниқса кўп сонли миеломаси, қандли диабети, полиурия, олигурия, гиперурикемияси бўлган пациентлар, шунингдек янги туғилганлар, эмизикли ва кичик ёшли болалар ва кекса ёшли пациентларга тааллуқлидир. Сув-электролит баланси бузилишларини бартараф қилиш керак.

Янги туғилган чақалоқлар ва 2 ёшгача бўлган болалар. 1 ёшгача бўлган болалар ва айниқса янги туғилганлар электролит дисбалансига ва гемодинамик ўзгаришларга сезгир бўладилар. Юбориш керак бўлган контраст модданинг дозасига, реологик муолажани бажариш техникасига ва пациентнинг ҳолатига эътибор қаратиш керак.

Безовталик ҳолати. Яққол қўзғалиш, безовталик ҳолати ва оғриқ ножўя самаралар пайдо бўлиши хавфини ошириши мумкин ва контраст моддани юбориш билан боғлиқ бўлган организмнинг реакцияларини кучайтириши мумкин. Бу пациентларга тинчлантирувчи воситаларни буюриш мумкин.

Ўзлаштира олинишига синама. Контраст модданинг кичик дозасини ишлатиш билан ўзлаштира олинишига синамани ўтказиш тавсия этилмайди, чунки у прогностик аҳамиятга эга эмас. Бундан ташқари, ўзлаштира олинишига синама ўзи холича баъзида оғир даражали, хатто ўлим билан якунланувчи ўта юқори сезувчанлик реакцияларни юз беришига олиб келган.

Қон томир ичига юбориш учун дозалаш. Контраст моддани қон томир ичига юборишни, пациент ётган холатдагида ўтказиш яхшироқ. У юборилганидан кейин пациентни кузатишни камида 30 минут давомида ўтказиш керак, чунки кўпчилик асоратлар айнан ўша даврда пайдо бўлади.

Дозалаш пациентнинг ёши, тана вазни, юракнинг минутлик хажми ва умумий холатига боғлиқ.

Яққол буйрак ёки юрак-қон томир етишмовчилиги бўлган пациентлар учун ва умумий ҳолати оғир пациентларда, контраст модданинг иложи борича камроқ дозасини қўллаш керак. Текширув ўтказилганидан кейин, хеч бўлмаганда 3 кун давомида буйрак фаолиятини назорат қилиш тавсия этилади.

Алоҳида инъекциялар орасида қон плазмасининг осмолярлигини ошишини компенсацияси учун интерстициал суюқликни оқиб чиқишига организмга етарли вақт бериш керак. Адекват гидратацияга эришилган пациентларда, унга эришиш учун керакли вақт 10-15 минутни ташкил қилади. Зарурати бўлганидан алоҳида ҳолларда катталарда бир текширишга контраст модданинг 300-350 мл ни ташкил этувчи умумий дозасини ошириш, сув ва эҳтимол, электролитларнинг қўшимча миқдорини юбориш керак.

Тавсия этиладиган дозалар:

Вена ички урографияси

Инъекция.

Вена ички урографияси учун Триомбраст 76% ва 60% бир хил тўғри келади.

Қон томир ичига юбориш тезлиги одатда 20 мл/минутни ташкил қилади. Юрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун, уларга 100 мл ёки кўпроқ доза буюрилади, юборишни тавсия этилган вақти камида 20-30 минутни ташкил қилади.

Дозалаш.

Катталар учун:

76% ли Триомбраст дозаси - 20 мл, 60% ли Триомбраст дозаси - 50 мл. 76% ли Триомбраст дозасини 50 мл гача ошириш ташхисни аниқроқ қўйиш эхтимолини аҳамиятли оширади. Агар алоҳида кўрсатмалар туфайли бу керак бўлса, дозани янада ошириш мумкин.

Болалар учун:

хали етилмаган буйрак нефронларининг паст физиологик концентрацион қобилияти туфайли, болаларга 76% ли Триомбрастнинг нисбатан юқори дозалари керак:

  • 1 ёшгача бўлган болаларга - 7-10 мл;
  • 1 дан 2 ёшгача - 10-12 мл:
  • 2 дан 6 ёшгача - 12-15 мл;
  • 6 дан 12 ёшгача - 15-20 мл буюрилади;
  • 12 ёшдан ошганлар - катталар учун доза қўлланилади.

Суратларни олиш вақти

Агар сурат контраст моддани юбориш тугананидан кейин дарҳол олинса, буйрак паренхимасининг яхши контраст тасвирини олиш мумкин.

Буйрак жоми ва сийдик чиқариш йўлларининг визуализацияси учун биринчи суратни контраст восита юборилганидан кейин 3-5 минут ўтгач, иккинчисини эса - 10-12 минут ўтгач олиш керак, бунда ёш пациентлар учун кўрсатилган оралиқ вақтнинг пастки, кекса ёшли пациентлар учун эса юқори чегарасига мўлжаллаш керак.

Янги туғилганлар ва эмизикли ва кичик ёшли болалар учун биринчи суратни контраст восита юборилганидан кейин 2 минут ўтиши биланоқ қилиш тавсия этилади. Агар тасвир камконтрастли бўлса, кечроқ суратларни олиш зарурати пайдо бўлиши мумкин.

Ангиография.

Триомбрастни шунингдек ангиографик текширишлар учун хам қўллаш мумкин. 76% ли эритмани айниқса йоднинг юқори концентрацияси муҳим аҳамиятга эга бўлган холларда, масалан, аортография, ангиокардиография ёки коронарография учун қўллаш афзалроқ ҳисобланади. Доза диагностика вазифа, текшириш усули, текширилаётган томир соҳасининг табиати ва ҳажмига қараб белгиланади.

Тана бўшлиғига юбориш

Ретроград урография

60% ли Триомбраст ни қўллаш мумкин. Унинг юқори концентрациясига қарамай, таъсирланиш симптомлари ўта кам кузатилади. Сийдик найининг спазмини чақирадиган, эритманинг пастроқ хароратини таъсиридан сақланиш учун, контраст воситани тана ҳароратигача иситиш тавсия этилади. 

Болалар

Хали етилмаган буйрак нефронининг паст физиологик концентрацион қобилияти туфайли, болаларга 76% ли Триомбрастнинг нисбатан юқорироқ дозалари керак.

Қон томир ичига юборилганида

Йод сақловчи контраст моддаларни қон томир ичига юбориш билан боғлиқ бўлган ножўя самаралар, одатда енгил ёки ўртача оғирлик даражада ва ўз табиати бўйича ўткинчидир. Лекин оғир ва ҳаёт учун хавфли реакциялар, шунингдек ўлим билан якунланган реакциялар юз бериши хақида хабар берилган. Ионли контраст воситаларни қабул қилган пациентларда ножўя самараларни тарқалганлиги, ион бўлмаган контраст воситаларни қўлланган ҳоллардаги 3% дан кўпроққа нисбатан 12% дан ортиқни ташкил қилиши аниқланган.

Қон томир ичига юборилганида ҳаммадан кўпроқ кўнгил айниши, қусиш, оғриқ ҳисси ва умумий қизиш ҳисси кузатилади.

Анафилактик реакциялар/ўта юқори сезувчанлик: енгил даражадаги ангионевротик шиш, конъюнктивит, йўтал, қичишиш, ринит, аксириш ва эшакеми. Юборилган препаратнинг миқдори ва уни юбориш усулидан қатъий назар юз бериши мумкин бўлган, бу реакциялар, шокнинг бошланғич босқичини биринчи белгилари бўлиши мумкин. Контраст моддани юборишни дарҳол тўхтатиш, зарурати бўлганида специфик даволашни, яхшиси вена ичига юборишни, ўтказиш керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Шошилинч даволашни талаб қилувчи оғир реакциялар, периферик вазодилятация ва кейинчалик гипотензия, тахикардия, хансираш, қўзғалиш холатлари, онгни чалкашиши ва цианоз билан бирга кечувчи қон айланишини бузилишлари кўринишига эга бўлиши мумкин, улар хушдан кетишга олиб келиши мумкин.

Бронхоспазм, хиқилдоқ спазми ёки шиши, артериал гипотензия кузатилиши мумкин.

Контраст моддаларни юбориш билан боғлиқ бўлган кечки реакциялар, якка ҳолларда учрайди (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Умумий организм: қизиш ва оғриқ ҳисси, лоҳаслик, иситма, кўп терлаш, вазовагал реакциялар, тана хароратини ошиши, сўлак безларини шишиши.

Нафас тизими томонидан: нафас олиш сонини ўткинчи бузилиши, хансираш, ташқи нафасни бузилиши, йўтал, нафасни тўхташи, ўпка шиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак қисқаришлари сонини (ЮҚС), артериал босимни ўткинчи клиник яққол бузилишлари, юрак ритми ва фаолиятини бузилиши, юракни тўхташи. Шошилинч даволашни талаб қилувчи оғир реакциялар, периферик вазодилятация ва кейинчалик гипотензия, тахикардия, хансираш, қўзғалиш ҳолатлари, онгни чалкашиши ва цианоз билан бирга кечувчи қон айланишининг бузилишлари кўринишига эга бўлиши мумкин, улар хушдан кетишга олиб келиши мумкин. Миокард инфарктига олиб келувчи оғир тромбоэмболик кўринишлар юз бериши ҳақида хабар берилган.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ.

Церебро-васкуляр тизим томонидан: церебрал ангиография ва бошқа муолажалар, уларни ўтказиш вақтида контраст модда артериал қон билан катта концентрацияларда мияга тушади, бош айланиши, бош оғриғи, қўзғалиш ҳолатлари ёки онгни чалкашиши, амнезия, нутқни, кўришни, эшитишни бузилиши, тиришишлар, қалтираш, парезлар/фалаж, ёруғликдан қўрқиш, кўришни вақтинчалик йўқолиши, кома ва уйқучанлик каби ўткинчи неврологик асоратлар билан бирга кечиши мумкин, оғир, айрим ҳолларда инсультга олиб келувчи летал тромбоэмболик кўринишлар.

Буйрак томонидан: буйрак фаолиятини бузилиши, буйрак етишмовчилиги.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: енгил даражали ангионевротик шиш, вазодилатация билан кечувчи қизириш, эшакеми, қичишиш, эритема, тери-шиллиқ қават синдроми (масалан, Стивенс-Джонсон ёки Лайелл синдроми) каби токсик тери реакциялари.

Маҳаллий таъсирланиш (инъекция жойида): инъекция жойида оғриқ, асосан периферик ангиографияда пайдо бўлади, Контраст моддани, шу жумладан Триомбрастни оқиши, инъекция жойидаги оғриқ ва шишни оширади, улар одатда асоратларсиз ўтиб кетади, яллиғланиш, тўқималар некрози, веналар тромбози.

Тананинг бошқа бўшлиқларига юборилганда.

Тана бўшлиғига контраст модда юборилганидан кейин реакциялар кам пайдо бўлади. Уларнинг кўпчилиги юборилганидан кейин бир неча соатлар ўтгач юборилган жойдан секин сўрилиши ва асосан, диффузияни назоратли жараёни йўли билан бутун тана бўйлаб тақсимланиши оқибатида ривожланади.

ЭРХПГ (эндоскопик ретроград холангиопанкреатография) дан кейин амилаза даражаси бироз ошиши мумкин. Ацинозлар контраст тасвирини ЭРХПГ дан кейин панкреатит ривожланишини юқори хавфи билан ассоциацияланиши исботланган. Гистеросальпингография билан боғлиқ бўлган некрозланувчи панкреатит, вазавагал реакцияларни юз бериши холлари таърифланган.

Анафилактик реакциялар/ўта юқори сезувчанлик: тизимли ўта юқори сезувчанлик, асосан, енгил даражали одатда тери реакциялари шаклида юз беради, лекин оғир даражали ўта юқори сезувчанлик реакциялар ривожланиши мумкинлигини бутунлай истисно қилиш мумкин эмас. Анафилактик реакцияларнинг тўлиқ таърифи билан танишиш учун “Ножўя реакциялар”, “қон томир ичига юборилганида” бўлимлардаги мувофиқ маълумотларга қаранг.

Йод сақловчи контраст воситаларга ва препаратнинг компонентларига исботланган ёки гумон қилинган сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Мавжуд бўлган гипертиреоз, декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги.

Хомиладорлик, шунингдек чаноқ бўшлиғидаги ўткир яллиғланиш жараёнларида гистеросальпингографияни ўтказиш мумкин эмас.

Ўткир панкреатитда ЭРХПГ ўтказиш мумкин эмас.

Миелография, вентрикулография ва цистернографияни ўтказиш учун, бу текширишларни ўтказишда нейротоксик кўринишларни (оғриқ, кўпинча ўлим билан якунланувчи конвульсиялар ва кома) қўзғалиши мумкинлиги туфайли, Триомбрастни қўллаш мумкин эмас.

Интерлейкин қабул қилган пациентларда кечки реакцияларни (масалан, иситма, тошма, гриппсимон симптомлар, бўғимларда оғриқ ва қичишиш) тарқалганлиги юқоридир.

Диагностик тестлар билан ўзаро таъсири.

Йод сақловчи контраст моддалар қон томир ичига юборилганидан кейин қалқонсимон бези тўқимасининг, қалқонсимон бези касалликларини диагностикаси учун радиоизотопни ютиш қобиляти 2 хафтагача бўлган даврга, алоҳида ҳолларда эса - хатто узоқроқ даврга пасаяди.

Барча кўрсатмалар учун умумий маълумотлар

Қуйида келтирилган огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари хар қандай юбориш усулига тааллуқлидир, лекин қуйида кўрсатилган, хавф билан боғлиқ бўлган вазиятларнинг пайдо бўлиш имконияти қон томир ичига юборилганида юқорироқ бўлади.

Триомбраст, инъекция учун эритма 60% 0,125 ммоль (ёки 2,9 мг)/мл натрий сақлайди. Натрий назорат қилинган пархезда бўлган пациентларда қўлланганида эҳтиёт бўлиш керак.

Триомбраст, инъекция учун эритма 76% 0,158 ммоль (ёки 3,6 мг)/мл натрий сақлайди. Натрий назорат қилинган пархезда бўлган пациентларда қўлланганида эҳтиёт бўлиш керак.

Ўта юқори сезувчанлик. Триомбраст каби рентгеноконтраст моддалар ишлатилганидан кейин вақти-вақти билан ўта юқори сезувчанликнинг аллергияга ўхшаш реакциялари кузатилади (“Ножўя реакциялари” бўлимига қаранг). Улар одатда жиддий бўлмаган респиратор ёки тери симптомлари, масалан, ташқи нафаснинг енгил даражали бузилиши, терини қизариши (эритема), эшакеми, қичишиш ёки юзни шиши кўринишида, номоён бўлади. Ангионевротик, субхордал шиш, бронхоспазм ва аллергик шок каби жиддий ножўя реакциялар хам пайдо бўлиши мумкин. Одатда бундай реакциялар контраст модда юборилганидан кейин 1 соат давомида кузатилади. Лекин кам ҳолларда кечки реакциялар (юборилганидан кейин бир неча соатлар ёки кунлар ўтгач) кузатилиши мумкин.

Йод сақловчи рентгент контраст воситаларга юқори сезувчанлиги ёки аввал реакцияси бўлган пациентларда, жиддий асоратларни пайдо бўлиш хавфи юқори бўлади.

Хар қандай контраст моддани юбориш олдидан пациентнинг анамнезида аллергик реакциялар (масалан, денгиз маҳсулотларига аллергия, пичан истмаси, эшакеми), йодга ёки радиографик контраст воситаларга сезувчанлик ва бронхиал астмаси борлигини аниқлаш керак, чунки контраст моддаларга жиддий реакциялар кўпроқ бу ҳолатлари бўлган пациентларда кузатилган ва антигистамин препаратлар ва/ёки глюкокортикоидлар билан премедикация ўтказилиши мумкин.

Бронхиал астмаси бўлан пациентлар бронхоспазмлар ёки ўта юқори сезувчанлик реакциялар пайдо бўлишининг алоҳида гурухига киради.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари бета-блокаторларни қабул қилаётган пациентларда, айниқса бронхиал астма бўлганида зўрайиши мумкин. Бундан ташқари, бета-блокаторларни қабул қилаётган пациентлар бета-агонистлар ёрдамида ўта юқори сезувчанлик реакцияларни стандарт даволашга сезувчан бўлмасликлари мукин. Агар ўта юқори сезувчанлик реакцияси ривожланса (“Ножўя реакциялари” бўлимига қаранг), контраст моддани юборишни дархол тўхтатиш ва, агар зарурати бўлса, специфик вена ичига даволаш чораларини ўтказиш керак. Шунинг учун контраст моддани юбориш учун эгилувчан доимий канюлаларни (катетерлар) ишлатиш тавсия этилади. Дарҳол шошилинч чораларни ўтказиш учун, доимо шошилинч ёрдам воситалари (мувофиқ дорилар ва жиҳозлар, шу жумладан эндотрахиал интубация учун найча ва респиратор) тайёр бўлиши керак.

Қалқонсимон безининг дисфункцияси. Йод сақловчи контраст моддадан эркин ноорганик йоднинг катта бўлмаган миқдори қалқонсимон безининг фаолият кўрсатишига таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун мумкин бўлган хавфни хисобга олиб, яширин гипертиреози ёки бўқоғи бўлган пациентларда текширишларни ўтказишда, айниқса синчков ёндошиш керак.

Юрак-қон томир касалликлари. Оғир даражали юрак касалликлари бўлган шахсларда ва, айниқса юрак етишмовчилиги ва коронар артерияларнинг касалликлари бўлган пациентларда, жиддий реакциялар пайдо бўлишини юқори хавфи бор.

Кекса ёшли пациентлар. Кўпинча кекса ёшли одамларда кузатиладиган қон томирларининг патологияси ва неврологик бузилишлар, йод сақловчи контраст моддаларга жиддий реакциялар пайдо бўлишини юқори хавфини туғдиради.

Соғлиқнинг умумий оғир ҳолати. Соғлиғининг умумий ҳолати жуда сусайган пациентларда мумкин бўлган хавфни хисобга олиб, текширишларни ўтказишга айниқса синчков ёндошиш керак.

Қон томир ичига юбориш

Буйрак етишмовчилиги. Якка ҳолларда вақтинчалик буйрак етишмовчилиги кузатилиши мумкин. Контраст модда юборилганидан кейин ўткир буйрак етишмовчилигини олдини олиш учун қаратилган огохлантирувчи чоралар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • юқори хавф гурухи пациентларини идентификация қилиш, масалан, анамнезида буйрак касалликлари, буйрак етишмовчилиги, контраст модда юборилганидан кейинги буйрак етишмовчилиги, нефропатия билан кечувчи қандли диабет, айланаётган қон хажмини камайиши, кўпсонли миелома, 60 ёшлан ошган пациентлар; қон томир касалликларини ўтказиб юборилган босқичи, парапротеинемия, оғир даражали гипертензия ва сурункали гипертензия, подаграси бўлган пациентлар; препаратнинг катта ёки такрорий дозаларини олган пациентлар;
  • контраст моддани юбориш олдидан хавф гурухига мансуб пациентларда, яхшиси муолажадан олдин ва кейин ва буйрак орқали контраст моддани чиқарилишигача вена ичига инфузияни тутиб туриш йўли билан мувофиқ гидратацияни таъминлаш;
  • нефротоксик препаратлар, перорал холецистографик воситалар, артерияни қисиб қўйиш, буйрак артериал ангиопластика, контраст моддани юборишгача радикал жарроҳлик аралашувлари кўринишидаги буйракларга қўшимча юкламадан сақланиш;
  • буйрак фаолияти кўрсаткичларини олдинги даражасига қайтгунича контраст модда билан янги текширишни ўтказиш муддатини қолдириш.

Диализдаги пациентлар радиологик муолажалар учун контраст моддалар қабул қилишлари мумкин, чунки йод сақловчи моддалар диализ жараёнида чиқарилади.

Метформин билан даволаш. Буйраклар орқали чиқариладиган вена ичига юбориладиган рентгенконтраст моддаларни ишлатиш, буйраклар фаолиятини ўткинчи бузилишига олиб келиши мумкин. У бигуанидларни қабул қилаётган пациентларда лактоацидозни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Асоратларни олдини олиш мақсадида контраст моддани юборишдан 48 соат олдин ва хеч бўлмаганда уни юборгандан кейин 48 соат давомида бигуанидларни қўллашни тўхтатиш керак. Уни тиклаш фақат буйраклар фаолияти нормага қайтганидан кейингина қайтадан бошлаш мумкин.

Юрак-қон томир касалликлари. Юрак клапанлари патологияси ва ўпка гипертензияси бўлган пациентларда контраст моддани юбориш яққол гемодинамик ўзгаришларга олиб келиши мумкин. ЭКГ да ишемик ўзгаришлар, ва кучли аритмияларни ўз ичига олувчи реакциялар, кекса ёшли шахслар ва анамнезида юрак касаллиги бўлган пациентларда кўпроқ тарқалган.

Контраст моддани вена ичига юбориш юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ўпка шишини юз беришига олиб келиши мумкин.

МНТ бузилишлари. Контраст моддани вена ичига юборишда ўткир ишемик инсульт, ўткир бош мия ички қон кетиши ва гемптоэнцефалик тўсиқни шикастланиши, мия шиши ёки ўткир демиелинизацияни ўз ичига олувчи бошқа ҳолатлари бўлган пациентларга алохида эътибор қаратиш керак. Бош мия ички ўсмалари ёки метастазлари ва анамнездаги тутқаноқ, йод сақловчи контраст модда юборилганидан кейин тиришишларни юз бериш сонини ошириши мумкин.

Контраст модда юборилганида цереброваскуляр касалликлар, бош мия ички ўсмалари ёки метастазлар, дегенератив ёки яллиғланишли патологиялар туфайли, неврологик симптомлар зўрайиши мумкин. Контраст моддани артерия ичига юбориш қон томирлар спазми ва бунинг оқибати сифатида, бош мия ишемиясини чақириши мумкин. Симптоматик цереброваскуляр касалликлар, яқинда ўтказилган инсульт ёки тез-тез кузатиладиган ўткинчи ишемик хуружлари бўлган пациентлар, неврологик асоратлар юз беришининг юқори хавф гурухига кирадилар.

Оғир даражали жигар дисфункцияси. Оғир даражали буйрак етишмовчилигида бир вақтда оғир даражали жигар дисфункцияси мавжудлиги, контраст моддани чиқарилишини ахамиятли кечиктириши мумкин, бу эҳтимол, гемодиализни талаб қилиши мумкин.

Миелома ва парапротеинемия. Миелома ёки парапротеинемия контраст модда юборилганидан кейин буйрак етишмовчилиги ривожланиши учун шароит яратиши мумкин.

Феохромацитома. Феохромацитомаси бўлган пациентларда контраст модда вена ичига қўлланганидан кейин оғир даражали (баъзида назорат қилиб бўлмайдиган) гипертоник криз ривожланиши мумкин. Альфа-рецепторларнинг блокаторлари билан премедикация қўллаш тавсия этилади.

Аутоиммун бузилишлари бўлган пациентлар. Анамнезида аутоиммун касалликлари бўлган пациентларда оғир васкулитлар ёки Стивенс-Джонсон синдромига ўхшаш синдромлар пайдо бўлиш ҳоллари хақида хабар берилган.

Бульбоспинал фалач (myasthenia gravis). Йод сақловчи контраст моддалар бульбоспинал фалаж симптомларини кучайтириши мумкин.

Алкоголизм. Ўткир ёки сурункали алкоголизм гематоэнцефалик тўсиқни ўтказувчанлигини ошириши мумкин. Бу контраст моддани мия тўқимасига ўтишини енгиллаштиради, бу МНТ реакцияларга олиб келиши мумкин. Тиришиш фаоллиги бўсағасини пасайиши туфайли, алкоголиклар ва наркоманларга алохида эътибор қаратиш керак.

Коагуляция. Ионли йод сақловчи контраст моддалар ион бўлмаган контраст воситаларга қараганда, in vitro шароитларда катта антикоагулянт фаолликка эга. Лекин томир катетеризациясини ўтказаётган тиббий ходим, контраст моддадан ташқари, тромбоэмболик кўринишларни ривожланишига кўпсонли омиллар, шу жумладан муолажанинг давомийлиги, инъекциялар сони, катетер ва шприц тайёрланган материал, асосий касалликнинг ҳолати ва йўлдош препарат, олиб келиши мумкинлигини хисобга олиши керак. Шунинг учун қон томир катетеризациясини ўтказишда ангиографияни бажариш техникасини синчиклаб кузатиш, катетерни физиологик эритма билан тез-тез ювиш (агар иложи бўлса, гепарин қўшиб) ва муолажа билан боғлиқ бўлган тромбоз ва эмболияни юз бериши хавфини минимумга етказиш мақсадида муолажанинг давомийлигини қисқартириш керак.

Шишали ўрнига пластик шприцларни ишлатиш, in vitro шароитларда қон ивиши эҳтимолини камайтириши, лекин бартараф эта олмаслиги ҳабар берилган.

Тромбоз ва эмболияни юз беришининг юқори хавфи туфайли, гомоцистинурияси бўлган пациентларга алоҳида эътибор бериш керак.

Тана бўшлиғига юбориш. Гистеросальпингографияни ўтказиш олдидан ҳомиладорликни истисно қилиш керак.

Ўт-йўллари ва бачадон найларини яллиғланиши холангиография, ЭРХПГ ва гистеросальпингография муолажаси ўтказилганидан кейин реакцияларни юз бериш хавфини ошириши мумкин.

Ишлатиш бўйича йўриқнома

Триомбраст - бу ишлатишга тайёр тиниқ рангсиз ёки оч-сариқ рангли эритмадир. Контраст моддаларни ранги аҳамиятли ўзгарган ҳолларда, механик киритмалар мавжудлигида ёки контейнер шикастланганда ишлатиш мумкин эмас. Контраст модданинг эритмасини фақат бевосита текширишни бошлаш олдидан инфузион мосламага бириктирилган шприц ёки инфузия учун флаконга олиш керак.

Бир муолажада давомида ишлатилмай қолган контраст модданинг эритмасини тўкиб ташлаш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Меглумин ёки натрий амидотризоатни ишлатиш билан репродуктив токсикликка тааллуқли тадқиқотларнинг натижалари, хомиладорлик даврида Триомбрастни атайлаб қилинмаган юборишдан кейин тератоген ёки хар қандай бошқа эмбриотоксик таъсири мавжудлигини кўрсатмайди.

Хомиладорларда контраст моддаларни қўллаш хавфсизлиги етарли даражада намойиш қилинмаган. Уларни хар қандай нурли таъсирдан сақланишлари яхшироқлиги туфайли, мумкин бўлган хавфи учун, контраст билан ёки усиз рентген текширишларни буюришга алохида эътибор билан ёндошиш керак.

Буйрак орқали чиқариладиган Триомбраст каби контраст моддалар, жуда кам миқдорларда кўкрак сутига ўтади.

Онасига диатризоат кислотасининг тузларини юбориш оқибатидаги эмизикли бола учун хавф кам деб тахмин қилишга асос берувчи чекланган сондаги маълумотлар мавжуд. Эмизиш, эҳтимол, хавфсиз хисобланади.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Барча йод сақловчи контраст моддаларни қўллаганда бўлгани каби, контраст модда юборилганидан кейин, якка ҳолларда кечки реакциялар пайдо бўлиши мумкин, улар машиналар ва механизмларни бошқариш қобилиятини ёмонлаштиришлари мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

Қон томир ичига юборилганида тасодифан дозани ошириб юборилишида сув ва электролитларни йўқотилишини инфузия йўли билан компенсация қилиш керак. Буйрак фаолияти камида кейинги 3 кун давомидаги мониторингни талаб қилади.

Зарурати бўлганида пациентнинг қон айланиш тизимидан контраст модданинг асосий қисмини чиқариш учун гемодиализни ишлатиш мумкин.

20 мл дан ампулада. 5 ампуладан қутида.

20 мл дан ампулада. 5 ампуладан блистерда, 1 блистердан қутида.

Оригинал ўрамида, 25 °C дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

Препарат сақланганида кристаллар тушиши мумкин. Бундай холларда ампулани қайнаётган сув хаммомида иситиш керак. Агар кристаллар йўқолса ва эритма тиниқ бўлса, 33-36 °C гача совутилганида эса кристаллар яна тушмаса, эритма қўллашга яроқли ҳисобланади.

3 йил.

Рецепт бўйича.

“Фармак” ЖАЖ.

Ишлаб чиқарувчининг жойлашган жойи ва уни фаолиятини амалга оширадиган жойнинг манзили.

Украини, 04080, Киев ш., Фрунза кўч., 74.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
5
Ovoz balandligi:
20 ml
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ukraina
Kimlarga mumkin
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Triombrast in'ektsiya uchun eritma 60%, 20 ml №5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:

Triombrast in'ektsiya uchun eritma 60%, 20 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.

Triombrast in'ektsiya uchun eritma 60%, 20 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Farmak hisoblanadi.