Facebook Pixel Code

Validol Farmak til osti tabletkalari 0,06 g №10 (1 blister)

dagi narxlar
dan 2500 so'm gacha 7900 so'm
Без рецепта
13 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Validol Farmak til osti tabletkalari 0,06 g №10 (1 blister)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 0,06 г (60 мг) изовалериана кислотасининг ментил эфиридаги ментол эритмаси (табиий ментол - ялпиз экстракти - 4,9%);

ердамчи моддалар: майдаланган қанд (упаси), кальций стеарати.

Ясси цилиндрик шаклли, фаскали ва рискали, оқ ёки сарғиш-оқ рангли, ўзига хос ментол ҳидли таблеткалар. Таблетканинг юзасида кулранг доғ ва қанд упаси караши бўлишига йўл қўйилади.

Тил ости таблеткалари.

Мажмуавий кардиологик препарат. АТС коди: С01ЕХ.

Препарат марказий нерв тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, шунингдек оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватларининг сезгир нерв рецепторларини (“совуққа сезгир”) рефлектор қўзғатиш йўли орқали томирларни ўртача кенгайтирувчи рефлектор (коронаролитик) таъсир кўрсатади. Рецепторларни рағбатлантириш эндорфинлар, энкефалинлар, динорфинлар ва оғриқ сезувчанлигини камайишида томир ўтказувчанлигини нормаллашиши ва юрак-томир фаолияти ва нерв тизимини муҳим механизмларини бошқарилишида муҳим роль ўйновчи бошқа опиоид пептидларни ажралиб чиқиш индукцияси билан кузатилади. Препаратнинг таъсири остида физиологик фаол моддалар - гистамин, кининлар ва бошқалар ажралиб чиқади.

Сублингвал қўлланганда Валидол® оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватларидан сўрилади. Терапевтик самара тахминан 5 минутдан кейин бошланади. Сўрилгандан кейин жигарда биотрансформацияга учрайди ва глюкуронидлар кўринишида сийдик билан чиқарилади.

  • енгил даражадаги стенокардия хуружлари;
  • денгиз ва ҳаво касаллиги;
  • истерия;
  • невроз;
  • нитратларни қабул қилиш боғлиқ бош оғриғида қўлланади.

Таблеткаларни тўлиқ сўрилгунгача оғизда (тил остида) ушлаш керак.

Катталар учун бир марталик доза 1-2 таблеткани; суткалик доза 2-4 таблеткани ташкил қилади. Зарурати бўлганида суткалик дозани ошириш мумкин. Максимал суткалик доза - 600 мг. Даволаш курси - 7 кунгача.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Яққол артериал гипотензия; ўткир миокард инфаркти. Болалар.

Препарат қанд сақлайди, буни қандли диабети бўлган пациентларда эътиборга олишлари керак.

Узоқ вақт қўлланганида, баъзида мустақил тез ўтиб кетувчи енгил кўнгил айниши, кўз ёши оқиши, бош айланиши, қисқа муддатли артериал гипотензия, уйқучанлик кузатилиши мумкин.

Аллергик реакциялар, шу жумладан Квинке шиши, тошма, қичишиш ривожланиши мумкин.

Валидол® психотроп воситалар, опиоид анальгетиклар, алкогол ва наркоз учун воситаларнинг седатив самарасини кучайтиради.

Антигипертензив препаратлар Валидол® билан бирга қўлланганида уларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Валидол® нитратларни қабул қилишга боғлиқ бош оғриғи яққоллигини камайтиради.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида, агар, шифокор фикрига кўра она учун кутилган ижобий самара ҳомила/бола учун потенциал хавфдан юқори бўлсагина қўллаш мумкин.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Препаратни қабул қилгандан кейин биринчи соатлар давомида, ножўя самаралари (бош айланиши ва уйқучанлик) кутилиши мумкин бўлганлиги туфайли, диққатни жамлашни талаб қилувчи автотранспорт воситаларини бошқариш ёки ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Болалар. Препаратни болаларни даволаш учун қўллашдаги тажриба йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг ишлатилмасин.

Симптомлари: бош оғриғи, кўнгил айниши, қўзғалувчан ҳолат, юрак фаолиятини бузилиши, артериал босимни пасайиши, марказий нерв тизимини сусайиши.

Даволаш: препаратни бекор қилиш ва симптоматик даволаш ўтказиш керак.

6 ёки 10 таблеткадан блистерда; 1 блистердан қутига жойланган.

6 ёки 10 таблеткадан блистерда; қутига жойланмаган.

2 йил.

Қуруқ жойда, 8 °C дан 15 °C гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Рецептсиз.

«Фармак» ЖАЖ

Украина, 04080, Киев ш., Фрунзе кўч., 63.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
0,06 g
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ukraina
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

Validol Farmak til osti tabletkalari 0,06 g №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Validol Farmak til osti tabletkalari 0,06 g №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.

Validol Farmak til osti tabletkalari 0,06 g №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Izovaler kislotasining mentol efiridagi mentol eritmasi hisoblanadi.