Validol Usolye-Sibir Ximfarm zavodi 60 mg № 10 tabletkalar (blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 900 so'm)
Izovaler kislotasining mentol efiridagi mentol eritmasi: 60 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Validol Usolye-Sibir Ximfarm zavodi 60 mg № 10 tabletkalar (blister)
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: ментил изовалератидаги левоментол эритмаси (валидол) - 60 мг.
Ёрдамчи моддалар: Қанд (сахароза) - 1150 мг, Кальций стеарати - 13,0 мг
Оқ рангли таблеткалар. Сарғиш тус ва кулранг доғлари бўлишига йўл қўйилади. Яссицилиндрик шаклли фаска ва рискали, ўзига хос ментол ҳидли таблеткалар.
Тил ости таблеткалари.
Антиангинал восита (рефлектор таъсирга эга коронар қон томирларини кенгайтирувчи восита). АТХ коди: С01ЕХ.
Фармакодинамикаси
Седатив таъсир кўрсатади, сезувчан нерв охирларининг таъсирлантириши билан боғлиқ ўртача рефлектор қон томирларини кенгайтирувчи таъсирга эга. Энкефалинлар, эндорфинларни ва томирларнинг ўтказувчанлигини бошқарилиши, оғриқ ҳисларини шаклланишида фаол иштирок этадиган қатор бошқа пептидлар, гистамин, кининларнинг (оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг рецепторларини қўзғалиши ҳисобига) ишлаб чиқарилиши ва ажралиб чиқишини рағбатлантиради. Тил остига қабул қилинганида таъсири ўртача 5 минут ўтгач юз беради, бунда 3 минут давомида 70% гача препарат ажралиб чиқади.
Фармакокинетикаси
Тил остига қўлланганида оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватидан сўрилади, жигарда метаболизмга учрайди, глюкуронидлар кўринишида буйрак орқали чиқарилади.
Функционал кардиалгиялар, неврозлар, шунингдек денгиз ва ҳаво касаллигида қусишга қарши восита сифатида қўлланади.
Овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилинади. Валидол тил остига буюрилади. Таблетка оғизда тил остида бутунлай эриб кетгунича тутиб турилади. 1 таблеткадан кунига 2-3 марта қабул қилинади. Валидолни қабул қилишни суткалик сони ва давомийлиги даволашнинг самарадорлигига қараб белгиланади. Самара етарли намоён бўлмаса ёки айрим беморларда препаратни қабул қилгандан сўнг яқин 5 минут ичида самара кузатилмаса, бошқа даволашни буюриш учун даволовчи шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Енгил кўнгил айниши, кўз ёшини оқиши, бош айланиши.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, сахароза/изомальтаза танқислиги, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкозо-галактоза мальабсорбцияси, 18 ёшгача бўлган болаларда (болаларда қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар мавжуд эмас) қўллаш мумкин эмас.
Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари
Қандли диабети бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак (препарат қанд сақлайди).
Сусайтирувчи тур таъсирга эга бўлган нейротроп препаратлар билан бирга қўлланганида, ушбу препаратларнинг МНТ таъсирини кучайтиради, уйқунинг юз беришига ва уни чуқурроқ кечишига ёрдам беради. Валидолни нитратлар билан бир вақтда қўллаш, улар қўлланганида пайдо бўладиган бош оғриғини камайтиради.
Валидол препарати қандли диабети бўлган беморларга буюрилганида, 1 таблетка 0,115 нон бирлигини сақлашини ҳисобга олиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорларда қўллаш бўйича махсус текширишлар ўтказилмаган
Препаратни ҳомиладорларга салбий таъсири ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.
Дори препаратини транспорт воситаларини бошқариш, ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Препарат бош айланишини чақириши мумкин, шунинг учун эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Узоқ муддат қабул қилинганида юқорида кўрсатилган ножўя таъсирлари кузатилиши мумкин. Препарат бекор қилинганида бу кўринишлар одатда мустақил ўтиб кетади.
Тил ости таблеткалари 60 мг дан. 6 таблеткадан контур уяли ўрамларда. Контур уяли ўрамлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномалари билан бирга гуруҳли ўрамда.
+25 ˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда, намликдан ҳимояланган жойда.
2 йил.
Усолье-Сибирский химфармзавод, АО, Россия.
Izovaler kislotasining mentol efiridagi mentol eritmasi: 60 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Validol Usolye-Sibir Ximfarm zavodi 60 mg № 10 tabletkalar (blister) narxi har bir paket uchun
Validol Usolye-Sibir Ximfarm zavodi 60 mg № 10 tabletkalar (blister) ning to`liq analoglari:
Validol Usolye-Sibir Ximfarm zavodi 60 mg № 10 tabletkalar (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Validol Usolye-Sibir Ximfarm zavodi 60 mg № 10 tabletkalar (blister) ning asosiy faol moddasi Izovaler kislotasining mentol efiridagi mentol eritmasi hisoblanadi.
Validol Usolye-Sibir Ximfarm zavodi 60 mg № 10 tabletkalar (blister) ishlab chiqaruvchisi Usolye-Sibir kimyo farmatsevtika zavodi hisoblanadi.