Facebook Pixel Code

Verona kapsulalari №60 (shisha)

dagi narxlar
dan 100800 so'm gacha 132400 so'm
Без рецепта
125 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Verona kapsulalari №60 (shisha)

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Ербағирлаган темиртикан (Tribulus Terrestris) 300 мг, Қишки олча (Withania somnifera) 100 мг, Куйдирувчи Мукуна (Mucuna pruriens) 25 мг, Аргирея (Argyreia speciosa) 60 мг.

“0” ўлчамдаги қизил рангли капсулалар, капсуланинг корпуси ва қопқоқчасида “Верона” ёзуви туширилган, капсула ичидагиси: оч-жигаррангдан то тўқ-жигарранг рангли, ҳушбўй ҳидли кукун.

Капсулалар.

Потенцияни мувофиқлаштирувчи восита.

Замонавий турмуш ва стресслар оқибатида юқори ақлий ва жисмоний зўриқишлар, ҳаётий фаолликни кескин пасайиб кетишига олиб келади, айниқса эркакларда.

Верона инсоннинг ҳаётий зарур аъзоларига таъсир этувчи биостимулятор ва ёшартирувчи воситадир. У айниқса ақлий, жисмоний фаолликни тикланишига, ҳаётий тонус ва потенцияни (жинсий майиллик) ошишига ижобий таъсир кўрсатади.

Верона ўсимлик препаратларини бир-бирига мувофиқлаштирилган, биргаликда самарали таъсир кўрсатувчи мажмуасидан иборат бўлиб, Ербағирлаган темиртикан, Қишки олча, Куйдирувчи Мукуна ва Аргиреяни ўз ичига олади.

Верона олиго-астеноспермияни даволашда самарали восита деб топилган. У лютеинлаштирувчи гормон ишлаб чиқарилишини кучайтириши орқали, Лейдиг (андроген ишлаб чиқарувчи) хужайраларини тиклайди ва рағбатлантиради, шунингдек сперматозоидлар структурасини ва сперматоген фаолиятини қўллаб турувчи ва сақловчи Сертоли хўжайраларининг миқдорини оширади ва уруғ хўжайраларининг ўсишига ёрдам беради.

Верона сперматозоидларнинг морфологик камчиликларини бартараф этади, ажратилаётган сперма миқдорини ошириши билан бир қаторда, уларнинг ҳаракатчанлигини ҳам оширади оқибатда эркакларнинг серпуштлигини тиклайди.

Верона кексайиш оқибатларини нейтрализация қилиб, геротерапик таъсирга эга.У бош мия ва жигарда сукцинатдегидрогенеза ферментининг даражасини оширади, бу стресс ва зўриқиш ҳолатида хўжайраларнинг энергия билан таъминланишини, носпецифик қаршилигини ошишига олиб келади. Ўзининг иммуномодуляция қилувчи таъсири орқали Верона, хўжайраларининг мослашиш қобилиятини яҳшилайди ва организмга иммун рекцияларини бошқаришда ёрдам беради.

Ўзининг яллиғланишга қарши ҳусусиятлари туфайли Верона, мушак ва бўғим оғрикларининг енгиллашишини таъминлайди.

Верона бу даволашда ҳам, олдини олишда ҳам самарали восита сифатида барча ёш эркакларнинг ҳаёт фаолияти тизимидаги мувозанатни тиклайдиган препаратдир.

Ербағирлаган темиртикан Жинсий майилликни кўчайтиради, сперманинг морфологиясини, ҳаракатчанлигини ва миқдорини яхшилайди, сперманинг хажмини ва қовушқоқлигини оширади.
Қишки олча Хўжайраларнинг энергия билан таъминлашини ва уларнинг мустаҳкамлигини оширади, астения ва жинсий мойиллик пасайишини бартараф қилинишига ёрдам беради, эректил дисфункцияни йўқотади.
Куйдирувчи Мукуна Жинсий майилликни кўчайтиради.
Аргирея Организмни мустаҳкамлайди.

Одатда қаришни олдини олиш учун ёш, ўрта ва катта ёш гуруҳидаги эркакларда қарши жараёни билан боғлиқ бўлган функционал бузилишларда, айниқса қуйидагиларда қўлланади:

Умумий чарчоқлик. Жисмоний ва ақлий толиқишлар. Жинсий ва умумий неврастениялар. Жинсий майилнинг камайиши. Олигоспермия. Астеноспермия. Импотенция.

Бир икки капсуладан кунига икки марта.

Нонушта олдидан ва уйқу олдидан, сут билан афзалроқ.

Импотенция ҳолида, тавсия этиладиган даволаш курси 10 кунни ташкил қилади. Астено-олигоспермия ҳолида даволаш курси 18 ҳафтадан кам бўлмаслиги керак. Барча бошқа ҳолларда 4 дан 6 ҳафтагача. Умумий тонусни қўллаб туриш учун кунига 1-2 капсула тавсия этилади.

Дозаси ва даволаш муддати узайтирилиши мумкин ва ҳар бир ҳолатни жиддийлигига қараб ёки қайта пайдо бўлган белгилари асосида, даволаш курсини такрорлаш мумкин.

Верона наркотик препарат эмас ва ўрганиб қолиш самарасини шакллантирмайди.

Кузатилмаган.

Аллергик касалликлар.

Препаратнинг компонентларини шаҳсий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.

Маълум эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Маълум эмас.

20, 60 капсуладан бураладиган қопқоқли пластмасса флаконда, 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Қуруқ жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Шифокор рецептисиз берилади.

Хербион Пакистан Прайвет Лимитед. Карачи, Покистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Argirea ekstrakti: 60 mg/kapsula, Tribulus terrestris ekstrakti: 300 mg/kapsula, Vithania ildizi ekstrakti: 100 mg/kapsula, Yonayotgan mukuna ekstrakti: 25 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
60
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Pokiston

Ko`p so`raladigan savollar

Verona kapsulalari №60 (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Verona kapsulalari №60 (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Pokiston.

Verona kapsulalari №60 (shisha) ishlab chiqaruvchisi Xerbion hisoblanadi.