Vishnevskiy liniment balsamik (Vishnevskiy liniment balsamic) Borisovskiy ZMP 40 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1500 so'm)
Kseroform: 30 mg/g, Qayin smolasi: 30 mg/g
Uchun ko‘rsatma Vishnevskiy liniment balsamik (Vishnevskiy liniment balsamic) Borisovskiy ZMP 40 g (naycha)
Ҳар бир туба (40 г) қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: қайин қатрони - 1,2 г; ксероформ - 1,2 г; ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремний диоксиди, канакунжут мойи.
Оч-жигаррангдан то яшил жигарранлигача бўлган ўзига хос ҳидли линимент.
Линимент.
Антисептик ва дезинфекцияловчи дори воситалари. АТХ коди: D08AХ.
Дори воситасини йирингли жароҳатларни, яраларни, ётоқ яраларни (ётганда уларга бўлган узоқ вақт босим оқибатидаги тўқималарни ўлиши) даволашда, шунингдек юза яллиғланиш жараёнларида (тромбофлебитлар, сарамас яллиғланиши) қўлланади.
Катталарда сиртга қўлланади. Терининг шикастланган соҳаларига жараённи кечишини оғирлиги ва препаратни ўзлаштираолинишига кўра юпқа қилиб, суткада 2-3 марта суртилади. Боғлов остида қўлланган ҳолларда, уни қўйишдан олдин жароҳатни некрозга учраган тўқималардан тозаланади, пуфаклар ёрилади, антисептик эритма билан ювилади. Препарат суртилган 5-6 қаватли докани устига қўйилган боғлов қўйилади ва мустаҳкамланади. Боғловни 2-3 кунда 1 марта алмаштирилади. Даволаш курси 10-12 суткани ташкил этади.
Узоқ муддат қўлланганда дори воситаси суртилган жойда терини қизариши, шиши, қичишиши кўринишидаги таъсирланиш бўлиши мумкин.
Қатронга ва ксероформга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири таърифланмаган.
Линимент фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Препаратни шиллиқ қаватига, айниқса кўзга тушишига йўл қўйманг. Тасодифан тушган ҳолларда уларни кўп сув билан ювиш керак. Линиментни суртиб бўлгандан кейин қўлларни препаратни қолдиқлари кўзга, бурунга, оғизга тушиб қолишини бартараф қилиш учун яхшилаб ювиш зарур. Ҳомиладорлик ва лактация. Ҳомиладорлик ва лактацияда она учун бўлган фойда ва ҳомила/бола учун бўлган потенциал хавф нисбатини ҳисобга олган ҳолда фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўллашга йўл қўйиш мумкин. Болалар. Хавфсизлиги ва самарадорлиги юзасидан маълумотлар йўқ. Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсири. Таърифланмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Узоқ муддат қўлланганда маҳаллий аллергик реакция кўринишлари (тошмалар, қичишиш) юз бериши мумкин, бу десенсибилизация қилувчи даволашни ўтказишни талаб этади.
40 г дан тубаларда ўрамда №1.
15 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
5 йил.
Рецептсиз.
«Борисовский завод медицинских препаратов» ОАЖ, Беларусь Республикаси, Минск вилояти, Борисов ш., Чапаев кўч., 64, тел/факс +375 (177) 735612, 731156.
Kseroform: 30 mg/g, Qayin smolasi: 30 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Vishnevskiy liniment balsamik (Vishnevskiy liniment balsamic) Borisovskiy ZMP 40 g (naycha) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Vishnevskiy liniment balsamik (Vishnevskiy liniment balsamic) Borisovskiy ZMP 40 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Vishnevskiy liniment balsamik (Vishnevskiy liniment balsamic) Borisovskiy ZMP 40 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.
Vishnevskiy liniment balsamik (Vishnevskiy liniment balsamic) Borisovskiy ZMP 40 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Borisov ZMP hisoblanadi.