Vishnevskiy liniment balsamik (Vishnevskiy liniment balsamic) Borschagovskiy CFP har biri 40 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1500 so'm)
Kseroform: 30 mg/g, Qayin smolasi: 30 mg/g
Uchun ko‘rsatma Vishnevskiy liniment balsamik (Vishnevskiy liniment balsamic) Borschagovskiy CFP har biri 40 g (naycha)
1 г препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 30 мг висмут трибромфеноляти (Ксероформ) (50% висмут оксиди ва қуруқ моддага қайта ҳисобланганда) 30 мг оқ қайин қатрони;
ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремний диоксиди, канакунжут мойи.
Оч-сарғишдан то қўнғир ранггача ёки яшилроқ ёки кўкишроқ тусли, қўнғир рангли, ўзига хос ҳидли линимент.
Линимент.
Антисептик ва дезинфекция қилувчи воситалар. АТХ коди: D08AX.
Вишневский бўйича бальзамик линименти унинг таркибига кирувчи компонентлар туфайли дезинфекция қилувчи хусусиятларга эга. Препарат яллиғланишга қарши, тўқималарнинг рецепторларига кучсиз таъсирловчи самара намоён қилади, тўқималарни қон билан таъминланишини нормаллаштириб, жароҳатларнинг битиш жараёнини тезлашишига ёрдам беради.
- Абсцесслар;
- фурункуллар;
- ётоқ яралар;
- лимфаденитлар;
- лимфангитлар;
- куйишлар;
- совуқ уриши;
- трофик яраларда қўлланади.
Линимент катталарга шифокорнинг кўрсатмаси бўйича сиртга қўлланади. Терининг шикастланган соҳаларига юпқа қават қилиб суткада 2-3 марта қўйилади ёки препарат шимдирилган 5-6 қаватли докали боғлов қўйилади. Боғлов фиксация қилинади, 2-3 кунда 1 марта алмаштирилади.
Боғловлар терининг инфекцияланган соҳаси тўлиқ тозалангунича ўтказилади.
Даволаш курси давомийлиги - 6 кундан 20 кунгача.
Узоқ вақт қўлланганида аллергияга қарши даволашни талаб қилувчи маҳаллий аллергик реакциялар (шу жумладан, гиперемия, қичишиш, тери тошмалари, шу жумладан эшакеми, шишлар) пайдо бўлишин мумкин. Ёруғликка сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин.
Ҳар қандай салбий реакциялар пайдо бўлган ҳолда, препаратни қўлашни тўхтатиш ва даволашни давом эттириш бўйича албатта шифокор билан маслаҳатлашиш керак!
- Фенол ва унинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Терининг айни бир соҳасига сиртга қўллаш учун бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланганида, кутилмаган самарага эга янги бирикмалар ҳосил бўлиши мумкин.
Қўллашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг!
Линимент фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Боғлов қўйишдан олдин жароҳат некротик тўқималардан тозаланади, пуфаклар ёрилади, антисептик эритмалар билан ювилади.
Линиментни шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак. Дори воситаси қўйилганидан сўнг суртманинг қолдиқларини кўзларга, бурунга, оғизга тушишини олдини олиш учун қўлларни яхшилаб ювиш керак. Тушган ҳолда - кўп миқдордаги сув билан ювилади.
Бальзамик линиментнинг таркибига кирувчи оқ қайин қатрони қуёш нурларига сезувчанликни ошириши мумкин, шунинг учун ёзда препарат билан даволаниш даврида қуёш нурларидан сақланиш керак.
Агар касалликнинг белгилари йўқолмаса ёки аксинча, соғлиқнинг ҳолати ёмонлашса ёки нохуш кўринишлари пайдо бўлса, препаратни қўллашни тўхтатиш ва қўллашни давом эттириш бўйича маслаҳат учун шифокорга мурожаат қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллашнинг хавфсизлиги ўрганилмаганлиги сабабли, уни фойда/хавф нисбатини ҳисобга олиб буюриш керак.
Болалар
Бу ёш гуруҳида препаратнинг хавфсизлиги ва клиник самарадорлиги ўрганилмаган.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига препаратнинг таъсир қилишига тегишли маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Аллергияга қарши даволашни талаб қилувчи маҳаллий аллергик реакциялар (шу жумладан, тошма, қичишиш) кузатилиши мумкин.
40 г дан тубада ва қутида.
25 ºС дан юқори бўлган хароратда, оригинал ўрамида сақлансин.
5 йил.
Рецептсиз.
«Научно-производственный центр «Борщаговский химико-фармацевтический завод» жамоат акционерлик жамияти.
Украина, 03134, Киев ш., Мир кўч., 17.
Kseroform: 30 mg/g, Qayin smolasi: 30 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Vishnevskiy liniment balsamik (Vishnevskiy liniment balsamic) Borschagovskiy CFP har biri 40 g (naycha) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Vishnevskiy liniment balsamik (Vishnevskiy liniment balsamic) Borschagovskiy CFP har biri 40 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Vishnevskiy liniment balsamik (Vishnevskiy liniment balsamic) Borschagovskiy CFP har biri 40 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.
Vishnevskiy liniment balsamik (Vishnevskiy liniment balsamic) Borschagovskiy CFP har biri 40 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Borshagovskiy Hfz hisoblanadi.