Vitamin A-Lik kapsulalari 33000 IU № 20 (2 blister x 10 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 6500 so'm)
A vitamini: 33000 Xalqarobirlik/kapsula
Uchun ko‘rsatma Vitamin A-Lik kapsulalari 33000 IU № 20 (2 blister x 10 kapsula)
бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: ретинол ацетат ёки ретинол пальматат 33000 ХБ;
ёрдамчи моддалар: соя мойи (рафинатланган дезодорация қилинган) ёки кунгабоқар мойи - 0,15 г.
Шарсимон ёки овал шаклли сариқ рангдан тўқ-сариқ ранггача бўлган капсулалар. Тўпланишларсиз ва механик ифлосланишларсиз капсулалар. Касула таркиби оч-сариқдан тўқ-сариқ ранггача бўлган мойсимон суюқлик билан тўлдирилган капсулалар.
Витаминлар. АТХ коди: А11СА01.
А витамини умумий қувватлантирувчи таъсир кўрсатади, тўқималарда моддалар алмашинувини нормаллаштиради; оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари (кўп миқдорда тўйинмаган боғларнинг мавжудлиги сабабли), мукополисахаридлар, оқсиллар, липидлар, минераллар алмашинувида, холестеринни ҳосил бўлиши жараёнида иштирок этади. Кўз ёши, ёғ ва тер безлари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади; нафас йўллари ва ичак шиллиқ қаватларини касалликларга чидамлилигини оширади; организмни инфекцияларга чидамлилигини оширади. Терининг эпителиал хужайраларини бўлинишини кучайтиради, хужайралар популяциясини ёшартиради, кератинизация жараёнларини тормозлайди, гликозамингликанлар синтезини кучайтиради, иммунокомпетент хужайраларни ўзаро ва эпидермис хужайралари билан ўзаро таъсирни фаоллаштиради. Тери регенерациясини рағбатлантиради. Фоторецепция жараёнларида иштирок этади (одамни қоронғига адаптациясига ёрдам беради). Маҳаллий таъсири эпителий хужайралари юзасидаги ретинол-боғловчи рецепторларни мавжудлиги билан боғлиқ.
А гиповитаминози, авитаминози. Қуйидагларни мажмуавий даволашда:
- инфекцион-яллиғланиш касалликлари (дизентерия, грипп, трахеитлар, бронхитлар ва бошқалар);
- тери шикастланишлари ва касалликлари (терини ёрилиши, ихтиоз, гиперкератоз, себореяли дерматит, псориаз, нейродерматит, экземанинг баъзи шакллари, тери туберкулёзи);
- кўз касалликлари (пигментли ретинит, гемералопия, ксерофтальмия, кератомаляция, қовоқларни экзематоз шикастланиши);
- меъда-ичак йўллари касалликлари (эрозив гастродуоденит, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги);
- жигар циррозида қўлланади.
Препаратни шифокор кузатуви остида қўллаш керак. Препаратни эрталаб ёки кечқурун овқатдан кейин ичга қабул қилинади.
Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги авитаминозларда катталар учун даволовчи дозалари суткада 33000 ТБ гачани ташкил қилади.
Кўз касалликларида катталарга - суткада 100000 ТБ ретинол ацетати ва бир вақтнинг ўзида 0,02 г рибофлавин буюрилади.
Тери касалликларида катталарга суткада 100000 ТБ ретинол ацетати буюрилади.
Катталар учун суткалик дозаси 100000 ТБ дан ошмаслиги керак.
Препаратнинг компонентларига аллергик реакция, А гипервитаминози бўлиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, А гипервитаминози, ҳомиладорлик, ўт-тош касаллиги, сурункали панкреатит, терини ўткир яллиғланишли касалликлари, болаларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: нефрит, II-III даражали юрак етишмовчилиги, алкоголизм, жигар циррози, вирусли гепатит, буйрак етишмовчилиги, кексаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Тетрациклинлар билан узоқ муддат даволаш вақтида А витаминини буюриш тавсия этилмайди (бош мия ички гипертензияси ривожланиши хавфи ошади).
Салицилатлар ва глюкокортикостероидлар ножўя самаралар ривожланиши хавфини камайтиради.
Колестирамин, колестипол, минерал мойлар, неомицин А витаминини сўрилишини камайтиради (дозани ошириш талаб этилиши мумкин).
Перорал контрацептивлар плазмада А витаминининг концентрациясини оширади.
Изотретионин токсик самара пайдо бўлиши хавфини оширади.
Са2+ препаратларининг самарасини сусайтиради, гиперкальциемия ривожланиши хавфини оширади.
Е витамини А витаминининг токсиклиги, сўрилиши, жигарда тўпланиши ва ишлатилишини камайтиради; Е витаминининг юқори дозалари организмда А витаминининг заҳирасини камайтириши мумкин.
Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун А витаминини сақловчи бошқа поливитамин комплексларини бир вақтда қабул қилинмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Ўткир дозани ошириб юборилиши симптомлари (юборилгандан 6 соатдан кейин ривожланади): А гипервитаминози: катталарда - уйқучанлик, ланжлик, кўзда иккиланиш, бош айланиши, кучли бош оғриғи, кўнгил айниши, тўхтовсиз қусиш, диарея, таъсирчанлик, остеопороз, милклардан қон кетиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши ва яра пайдо бўлиши, лаб, терини (айниқса кафт терисини) шўралаши, онгни чалкашиши, бош мия ички босимини ошиши, (эмизикли болаларда - гидроцефалия, лиқилдоқни бўртиб чиқиши).
Сурункали интоксикация симптомлари: иштаҳани йўқолиши, суякларда оғриқ, тери, лабни ёрилиши ва қуриши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, гастралгия, қусиш, гипертермия, астения, юқори толиқиш, бош оғриғи, фотосезувчанлик, поллакиурия, никтурия, полиурия, юқори таъсирчанлик, сочларни тўкилиши, оёқ, қўл кафтида, бурун-лаб учбурчаги соҳасида сариқ-зарғалдоқ рангли доғлар, гепатотоксик кўринишлар, кўз ички гипертензияси, олигоменорея, портал гипертензия, гемолитик анемия, рентгенограммада суякларни ўзгариши, тиришишлар; фетотоксик кўринишлар: сийдик чиқариш тизимини ривожланиши нуқсонлари, ўсишни секинлашиши, эпифизар ўсиш соҳаларини эрта беркилиши.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.
10 капсуладан контур уяли ўрамда. 5 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
«LEKINTERKAPS» МЧЖ
Тошкент вил., Зангиота тумани, Қизғалдоқ ҚФЙ, Беруний кўчаси 1 уй.
Тел.: (99895) 170 99 48.
A vitamini: 33000 Xalqarobirlik/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Vitamin A-Lik kapsulalari 33000 IU № 20 (2 blister x 10 kapsula) narxi 2675 so'm - 10 шт.
Vitamin A-Lik kapsulalari 33000 IU № 20 (2 blister x 10 kapsula) ning to`liq analoglari:
Vitamin A-Lik kapsulalari 33000 IU № 20 (2 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Vitamin A-Lik kapsulalari 33000 IU № 20 (2 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi A vitamini hisoblanadi.
Vitamin A-Lik kapsulalari 33000 IU № 20 (2 blister x 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Lekinterkaps hisoblanadi.