Facebook Pixel Code

Vitomat in'ektsiya uchun eritma, 3 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Vitomat in'ektsiya uchun eritma, 3 ml №10 (ampulalar)

Ҳар 3 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: В1 витамини (тиамин гидрохлориди) 25 мг, В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди) 5 мг, В12 витамини (цианокобаламин) 375 мкг, В5 витамини (кальций пантотенат) 3 мг;

ёрдамчи моддалар: бензил спирти, инъекция учун сув.

Кизил рангли тиниқ эритма.

Инъекция учун эритма.

Витаминлар. АТХ коди: A11DB.

Витомат- В гуруҳи витаминларининг мажмуавий препаратидир.

Нейротроп В гуруҳи витаминлари нервлар ва ҳаракат аппаратининг яллиғланишли ва дегенератив касалликларида ижобий таъсир кўрсатади, юқори дозаларда оғриқ қолдирувчи таъсирга эга, қон оқимини кучайишига ёрдам беради ва нерв тизимининг ишини ва қон яратилиш жараёнини нормаллаштиради.

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) - муҳим фаол моддадир. Организмда фосфорланиш жараёни натижасида кокарбоксилазага айланади, у кўпчилик ферментатив реакцияларнинг коферменти ҳисобланади. Углеводлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувида, шунингдек синапслар орқали нерв қўзғалишини ўтказилиши жараёнларида муҳим рол ўйнайди. Ҳужайралар мембраналарини пероксидли оксидланиш маҳсулотларининг захарли таъсиридан ҳимоя қилади.

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) фосфорланган шаклда аминокислоталарнинг декарбоксилланиш ва қайта аминланиши жараёнларида ва липидлар алмашинувида иштирок этувчи энзимларнинг таркибига киради. Периферик нерв тизими ва марказий нерв тизимининг (МНТ) нормал фаолияти учун зарур.

Иккала витаминнинг физиологик функцияси нерв-мушак ва юрак-қон томир тизимларига ижобий таъсири билан намоён бўлувчи бир-бирининг таъсирини потенциялаш ҳисобланади. В6 витамини танқислигида, кенг тарқалган танқислик ҳолатлари бу витаминлар юборилганидан кейин тез бартараф қилинади.

Цианокоболамин (В12 витамини) хужайра метаболизми жараёнлари учун зарур. Қон яратиш фаолиятига таъсир қилади (анемияга қарши ташқи омил), холин, метионин, креатинин, нуклеин кислоталарини ҳосил бўлишида иштирок этади, оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади.

Кальций пантотенати метаболик таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Парентерал юборилганидан кейин тиамин гидрохлориди инъекция жойидан тез сўрилади ва организмда тақсимланади. Қонда концентрацияси нисбатан паст, бунда плазмада асосан эркин тиамин айланади, эритроцитларда ва лейкоцитларда - унинг фосфорли эфирлари айланади. Фосфорланиши жигарда кечади. Энг фаол фосфорли эфири кофермент фаолликка эга бўлган тиаминдифосфатидир. Тахминан 1 мг В1 витамини ҳар куни метаболизмга учрайди. Метаболитлари сийдик билан чиқарилади. Биологик ярим парчаланиш даври - 0,35 соат. Ёғларда кучсиз эриши туфайли, организмда тиамин гидрохлоридини тўпланиши юз бермайди. Гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва она сутида аниқланади.

В6 витамини фосфорланади ва пиридоксаль-5-фосфатгача оксидланади. Қон плазмасида пиридоксал-5-фосфати ва пиридоксал альбуминлар билан боғланади. Хужайра мембранаси орқали ўтиш учун альбумин билан боғланган пиридоксал-5-фосфати ишқорий фосфатаза орқали пиридоксалга гидролизланади. Витаминнинг тахминан 80% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Пиридоксин гидрохлориди бутун организм бўйлаб тақсимланади, йўлдош орқали ва она сутига ўтади. Организмда 40-150 мг В6 витамини сақланади, унинг кундалик чиқарилиш тезлиги, ўрнини тўлдирилиш тезлиги 2,2-2,4% бўлганида тахминан 1,7-3,6 мг ни ташкил этади. Жигарда тўпланади ва 4-пиридоксин кислотасигача оксидланади, у сўрилганидан кейин максимум 2-5 соат ўтгач сийдик билан чиқарилади.

В12 витамини парентерал юборилганидан кейин ташилувчи оқсил комплексларини ҳосил қилади, улар жигар, суяк кўмиги ва бошқа аъзолар томонидан тез сўрилади. В12 витамини сафрога тушади ва ичак-жигар айланишида иштирок этади, йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

Қуйидагилар каби невритлар ва невралгияларни даволаш:

  • уч шохли нерв невралгияси;
  • қовурғалараро невралгия;
  • ишиас;
  • бел синдроми (люмбаго);
  • плексит (бўйин ва елка чигали);
  • умуртқа поғонасининг дегенератив касалликлари оқибатидаги тугунли невритлар;
  • прозоплегия (юз нервини шикастланиши).

Мушак ичига юбориш учун мўлжалланган.

Оғир (ўткир) ҳолатларда: суткада 1 ампуладан ўткир симптомлар йўқолгунича юборлади.

Симптомлар енгиллашганидан сўнг ёки ўртача оғирликдаги ҳолатларда: 1 ампуладан ҳафтада 1-3 марта юборилади.

Даволаш муддати касалликнинг характери ва кечишига боғлиқ ва шифокор томонидан белгиланади.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, нерв қўзғалувчанлиги, безовталик ҳисси.

Тери томонидан: тошма, қичишиш, эшакеми.

Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда ангионевротик шиш, анафилактик шок бўлиши мумкин.

Препаратни қўллаш тўхтатилганидан сўнг ножўя самаралари йўқолиши керак. Агар симптомлар сақланиб турса, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Препаратнинг компонентларидан бирортасига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Пиридоксин гидрохлориди юқори дозаларда леводопанинг терапевтик самарасини пасайтириши мумкин. Гидралазин ёки изониазид билан бир вақтда буюриш пиридоксинга бўлган талабни ошириши мумкин. Темир танқислиги анемияси бўлган беморларда В12 витамини билан даволашга жавобан хлорамфениколни ёндош қўллаш блокланиши мумкин.

Тавсия этилган суткалик дозадан ошириш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ушбу дори воситасини қўллашдан олдин ҳомиладор ва эмизадиган аёллар шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозаси ошириб юборилганида даволаш симптоматик ва тутиб турувчи бўлиши керак.

Инъекция учун эритма 3 мл дан ампулаларда. 5 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

Systchem Laboratories Ltd

B-75, Roop Nagar, Indl. Area, Loni-201102, Ҳиндистон

Ўзбекистан Республикаси худудида дори воситасининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот

«INOM HEALTH CARE» МЧЖ

Тошкент шахар, Яшнаобод тумани, Элбек кўчаси, 8-уй.

Тел.: +8(371)289 62 86

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Pantotenik kislota: 1 mg/ml, Vitamin b1: 8.33 mg/ml, Vitamin b12: 0.125 mg/ml, Vitamin b6: 1.67 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
3 ml
Qo'llash tartibi:
Barcha turdagi in`ektsiya
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Vitomat in'ektsiya uchun eritma, 3 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Vitomat in'ektsiya uchun eritma, 3 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Systochem Laboratories hisoblanadi.