Vodorod periks (Hydrogenii peroxydi) Lafz eritmasi 3%, 50 ml (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1300 so'm)
Uchun ko‘rsatma Vodorod periks (Hydrogenii peroxydi) Lafz eritmasi 3%, 50 ml (flakon)
1 мл эритма сақлайди.
фаол модда: водород пероксиди - 3 мл;
ёрдамчи модда: тозаланган сув 100 мл гача
Рангсиз, ҳидсиз ёки ўзига хос бироз кучсиз ҳидли тиниқ суюқлик.
Маҳаллий қўллаш учун эритма.
Антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар. АТХ коди: D08AX01.
Оксидантлар гуруҳига мансуб антисептик восита. Водород пероксиди билан шикастланган тери ва шиллиқ қаватлар ишлов берилганда фаол молекуляр кислород ажралиб чиқади, бунда жароҳатни механик тозаланиши ва органик моддаларни (протеинлар, қон, йирингни) фаолсизланиши юз беради. Препаратнинг антисептик таъсири стериллизация қилувчи ҳисобланмайди, уни қўлланганда фақат микроорганизмлар сони вақтинчалик камаяди. Водород пероксиди шунингдек гемостатик ва ҳидни йўқотувчи хусусиятларга ҳам эга.
Янги ва инфекцияланган жароҳатларда, отитда, ангинада, стоматологик ва гинекологик касалликларда ювиш ва чайиш учун, ҳамда юзаки жароҳатлардан, бурундан қон кетишида ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда майда капиллярлардан қон кетишини тўхтатиш учун.
Сиртга, чайиш ва ювиш учун қўлланади. Оғиз ва томоқни чайиш учун 3% эритмани дистилланган ёки хона ҳароратидаги қайнатилган сув билан 1:11 нисбатда суюлтириб тайёрланган 0,25% эритма қўлланади.
Жароҳатга ишлов бериш вақтида ачишиш ҳисси бўлиши мумкин. Алоҳида ҳолатларда - алергик реакциялар.
Водород пероксидига юқори сезувчанлик.
Бўшлиқларни ювиш учун қўлланмайди. Препарат ишқорий муҳитда, металл тузлари, айрим оксидларнинг мураккаб радикаллари борлигида, ҳамда ёруғга ва иссиққа турғун эмас. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
3% эритма 25, 50 ва 90 мл дан флаконларда.
Салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
Lafz, ООО, Узбекистан.
Vodorod peroksid: 100 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Vodorod periks (Hydrogenii peroxydi) Lafz eritmasi 3%, 50 ml (flakon) ning to`liq analoglari:
Vodorod periks (Hydrogenii peroxydi) Lafz eritmasi 3%, 50 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Vodorod periks (Hydrogenii peroxydi) Lafz eritmasi 3%, 50 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Vodorod peroksid hisoblanadi.
Vodorod periks (Hydrogenii peroxydi) Lafz eritmasi 3%, 50 ml (flakon) ishlab chiqaruvchisi Lafz hisoblanadi.