Facebook Pixel Code

Xlorofillipt (Chlorophylliptum) Vifitex eritmasi og'iz va topikal foydalanish uchun spirt 1%, 100 ml (shisha)

dagi narxlar
dan 15000 so'm gacha 22100 so'm
Без рецепта
113 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Xlorofillipt (Chlorophylliptum) Vifitex eritmasi og'iz va topikal foydalanish uchun spirt 1%, 100 ml (shisha)

Эритманинг 1000 мл таркиби:

Фаол модда: хлорофиллиптнинг антибактериал фаолиликка эга бўлган қуюқ экстракти 1 мл мухитга 12,5 мкг концентрацияда - 10 г.

Ёрдамчи моддалар: этил спирти 95% (этанол) - 1000 мл гача.

Яшил рангли ўзига хос хидли тиниқ суюқлик. Сақлаш жараёнида опалесценция ёки чўкма пайдо бўлишига йўл қўйилади.

Ичга қабул қилиш ва махаллий қўллаш учун спиртли эритма.

Ўсимликлардан олинадиган микробларга қарши восита. АТХ коди: D06BX.

Хлорофиллипт - эвкалипт баргларидан олинадиган хлорофилларнинг аралашмаси. Препарат антибактериал (бактериостатистик ва бактерицид) таъсирга эга, айниқса стафилококкларга нисбатан, шу жумладан кислотага чидамли штаммларига нисбатан антибактериал таъсирга эга. Яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Стафилококклар, шу жумладан антибиотикларга чидамли штаммлари чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлар; куйишлар, қўл-оёқларнинг узоқ вақт битмаётган жарохатлари ва трофик яралари; бачадон бўйни эрозияси; операциядан кейинги асоратларни олдини олиш учун, шунингдек стафилококк ташувчиликда ичакнинг санацияси учун қўлланади.

Ичга ва махаллий буюрилади.

Катталарда ичга қўлланганида 5 мл хлорофиллипт 30 мл сувда суюлтирилади. Стафилококк ташувчиликда ичакнинг санацияси учун ва операциядан кейинги асоратларни олдини олиш учун препарат кунига 3 марта овқатдан 40 минут олдин хар куни 2-3 хафта давомида буюрилади. Ичакнинг санациясида препарат шунингдек клизмада - 20 мл 1% ли спиртли эритма 1 л сувда суюлтирилиб (1 клизма учун доза) юборилади. Хлорофиллипт билан клизма хар 2 кунда қилинади. Даволаш курси 10 муолажадан иборат.

Махаллий қўлланганда (куйишлар, қўл-оёқларнинг узоқ вақт битмаётган жарохатлари ва трофик яралари) хлорофиллиптнинг спиртли 1% ли эритмаси новокаиннинг 0,25% ли эритмасида 1:5 нисбатида суюлтирилади ва эритма шимдирилган дока боғловлар кўринишида ишлатилади. Даволаш курси - 2-3 хафта.

Бачадон бўйни эрозиясини даволашда қиннинг ва бачадон бўйнининг қин қисмининг шиллиқ қаватини барча бурмалари олдиндан тампонлар билан қуритилади ва бачадон бўйни каналига 1:10 нисбатида суюлтирилган спиртли хлорофиллипт эритмаси суркалади.

Муолажа хар куни 10 кун давомида ўтказилади, шундан кейин 2 хафта давомида бемор препаратнинг эритмаси билан (1 ош қошиқ хлорофиллиптнинг 1% ли спиртли эритмаси 1 л сувда) пуркаб ювиш керак. Эрозиянинг эпителизацияси тўлиқ бўлмаган холда, даволаш курсини такрорлаш керак.

Аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Ичга қўлланганида - 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Жароҳатда водород пероксидининг қолдиқлари бўлганида хлорофиллипт чўкмага тушишини хисобга олиш керак. Шунинг учун жарохат водород пероксиди билан ювилганидан кейин унинг қолдиқлари натрий хлоридининг стерил изотоник эритмаси билан йўқотилиши керак.

Танланган қўллаш усулидан қатъий назар, хлорофиллиптга сезувчанлик аниқланади, бунинг учун бемор 1 ош қошиқда эритилган 25 томчи препаратни ичади. 6-8 соатдан кейин аллергиянинг белгилари (лаблар, халқум шиллиқ қавати ва бошқ. шиши) бўлмаганида препаратни қўллаш мумкин.

Махаллий қўлланганида (куйишлар, қўл-оёқларнинг узоқ вақт битмаётган жарохатлари ва трофик яралари, бачадон бўйни эрозияси) муолажаларни навбатма-навбат хлорофиллиптнинг 2% ли мойли эритмасини қўллаш билан ўтказиш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Махсус ўтказилган экспериментал тадқиқот натижалари, хлорофиллиптни захарли эмаслигини ва тератоген ва эмбриотоксик хусусиятларга эга эмаслигини кўрсатган. Хомиладорлик ва лактация даврида, фойда ва зарар нисбатини бахолаб препаратни қўллаш мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ножўя таъсирлари кучайиши мумкин.

Ичга қабул қилиш ва махаллий қўллаш учун 1% ли спиртли эритма. 25, 50, 100 мл дан зарғалдоқ шиша флаконларда ёки 100 мл дан полиэтилентерефталат флаконларда. Хар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Ёруғликдан химояланган жойда, 20 °C дан юқори бўлмаган хароратда.

2 йил.

Рецептсиз.

«ВИФИТЕХ» ЁАЖ

Манзили: 142279, Москва вилояти, Серпуховский р-н, п. Оболенск, ГНЦ ПМ.

Тел.факс: (495) 716-16-36, 716-15-90, 716-15-81.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:
Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
100 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya

Ko`p so`raladigan savollar

Xlorofillipt (Chlorophylliptum) Vifitex eritmasi og'iz va topikal foydalanish uchun spirt 1%, 100 ml (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Xlorofillipt (Chlorophylliptum) Vifitex eritmasi og'iz va topikal foydalanish uchun spirt 1%, 100 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Xlorofillipt (Chlorophylliptum) Vifitex eritmasi og'iz va topikal foydalanish uchun spirt 1%, 100 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Xlorofillipt ekstrakti hisoblanadi.

Xlorofillipt (Chlorophylliptum) Vifitex eritmasi og'iz va topikal foydalanish uchun spirt 1%, 100 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Vifiteks hisoblanadi.