Facebook Pixel Code

Xlorofillipt eritmasi spirtli ichimliklar. 1% 90 ml (shisha)

dagi narxlar
dan 11 000 so'm gacha 16 000 so'm
Retsept bo'yicha
21 ta dorixonalarda
{{cashback}} %
Keshbek bonus hisobiga
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Xlorofillipt eritmasi spirtli ichimliklar. 1% 90 ml (shisha)

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: хлорофиллиптнинг қуюқ экстракти;

ёрдамчи моддалар: этанол (96%).

Тўқ-яшил рангли суюқлик.

Спиртли эритма.

Fнтисептик ва дезинфекцияловчи воситалар. АТХ коди: D08AX.

Фармакодинамикаси

Препарат стафилококкларга, шу жумладан антибиотикларга чидамли штаммларига нисбатан антибактериал фаолликка эга.

Стафилококкларнинг антибиотикларга чидамли штаммлари томонидан чақирилган касалликларни даволашда, куйиш касаллигида, трофик яралар ва оёқнинг битмайдиган яраларида, операциядан кейинги, туғруқдан кейинги ва келиб чиқиш сабаби бошқача бўлган септик ҳолатларда, ичакнинг стафилококкли дисбактериозларини даволашда ва стафилококк ташувчиларни санациясида, бачадон бўйни эрозияларида қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат ичга, маҳаллий равишда ва хўқналарда буюрилади.

Хлорофиллипт ичга, ичакда стафилококк ташиб юрилишида ва операциядан кейинги асоратларни олдини олиш учун қўлланади. Катталар ва 12 ёшдан катта болалар 1% ли спиртли эритмани 5 мл дан 30 мл сувда суюлтириб, ҳар куни овқатдан 40 минут олдин, кунига 3 марта қабул қиладилар. Даволаш давомийлиги даволашнинг самарадорлиги ва касалликни оғирлигига қараб, шифокор томонидан белгиланади.

Ичакда стафилококкларни ташиб юрилишини даволаш учун хлорофиллипт шунингдек хўқнада (1% ли эритманинг 20 мл 1 л сувда суюлтирилади бу бир хўқна учун доза) буюрилади. Препарат билан хўқна ҳар 2 кундан сўнг қилинади. Даволаш курси - 10 муолажадан иборат.

Маҳаллий қўллаш учун (куйишлар ва трофик яраларни даволаш учун) 1% ли эритма 0,25% ли новокаин эритмасида 1:5 нисбатда суюлтирилади.

Бачадон бўйни эрозиясини даволашда қин ва бачадон бўйни қин қисмининг шиллиқ қаватини барча бурмалари олдин тампон билан қуритилади ва бачадон бўйнининг найига хлорофиллиптнинг 1% ли спиртли эритмаси суртилади. Қинни ювиш учун 1% ли спиртли эритманинг 15 мл 1 л сувда суюлтирилади.

Даволаш курсининг давомийлиги касалликни кечишига боғлиқ бўлади ва шифокор томонидан шахсий равишда белгиланади.

Аллергик реакциялар, шу жумладан тошма, қичишиш, гиперемия, ангионевротик шиш.

Хлорофиллиптга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Жароҳатда водород пероксидининг қолдиқлари бўлганида, Хлорофиллиптни чўкмага тушишини ҳисобга олиш керак. Шунинг учун жароҳат водород пероксиди билан ювилганидан сўнг, жароҳатни натрий хлоридининг стерил изотоник эритмаси билан яхшилаб ювиш керак. Антисептик препаратларнинг таъсирини кучайтиради.

Даволашни бошлашдан олдин беморнинг Хлорофиллиптга бўлган сезувчанлиги аниқланади, бунинг учун бемор 1 ош қошиқ сувда суюлтирилган препаратнинг 25 томчисини ичади. Агар 6-8 соатдан сўнг аллергия белгилари (лаб, бурун, томоқнинг шиллиқ қаватини шиши) ва бошқа аллергик кўринишлар бўлмаса, препаратни қўллаш мумкин.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши

Препарат ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланмайди.

Болалар

Препарат болаларда 12 ёшдан бошлаб, шифокор тавсиясига кўра қўлланади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти

Препарат 96% ли этанол сақлаганлиги туфайли, автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ножўя реакцияларнинг кўринишлари кучайиши мумкин.

Даволаш симптоматик.

100 мл дан флаконда, 1 флакондан қутида.

Оригинал ўрамида, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

5 йил.

Рецепт бўйича.

Pharmacom Medicine, Узбекистан.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:
Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
90 ml
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
12 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
shifokorning retsepti bo'yicha
Qandli diabet
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Xlorofillipt eritmasi spirtli ichimliklar. 1% 90 ml (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Xlorofillipt eritmasi spirtli ichimliklar. 1% 90 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Xlorofillipt eritmasi spirtli ichimliklar. 1% 90 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Xlorofillipt ekstrakti hisoblanadi.