Facebook Pixel Code

Xondro-Ritz (Chondro-Ritz) kapsulalari №50 (5 blister x 10 kapsula)

dagi narxlar
dan 55300 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Xondro-Ritz (Chondro-Ritz) kapsulalari №50 (5 blister x 10 kapsula)

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 200 мг хондроитин сульфати ва 250 мг D-глюкозамин сульфати;

ёрдамчи моддалар: магний стеарати.

№0 ўлчамли қаттиқ, желатин капсулалар.

Капсуланинг ранги - корпуси ва қопқоқчаси - оч-яшил рангда. Капсуланинг ичидаги модда - оч сариқ тусли оқ рангли кукун.

Капсула.

Тоғай тўқимасида моддалар алмашинувини бошқарувчи препарат. АТХ коди: М09АХ02.

Тоғай тўқимасида моддалар алмашинувини бошқарувчи препаратдир. Яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади, тинч ҳолатда ва ҳаракатлангандаги оғриқни камайтиради, ностероид яллиғланишга қарши воситаларга эҳтиёжни камайтиради.

Хондроитин сульфати - юқори молекуляр муко-полисахарид бўлиб, тоғай тўқимасида фосфор-кальций алмашинувини бошқарувчи воситадир. Суяк тўқимасининг резорбциясини секинлаштиради ва кальцийни йўқотилишини камайтиради, суяк тўқимасини тикланиш жараёнларини тезлаштиради, тоғай тўқимасини дегенерация жараёнини тормозлайди. Бириктирувчи тўқимани эзилишига тўсқинлик қилади ва бўғим юзаларини ўзига хос мойловчи модда ролини ўйнайди. Гиалин тўқимасида модда алмашинувини нормаллаштиради. Бўғим тоғайининг регенерациясини рағбатлантиради.

D-глюкозамин сульфати -протеогликанлар ва гликозамин-гликанлар таркибига кирувчи эндоген моддадир. Тоғай тўқимасининг структур яхлитлигини таъминлайди. Мунтазам қўлланилганда протеогликанлар ва гиалурон кислотасини синтезини фаоллашиши ҳисобига бўғимлар, умуртқа поғонаси ва умуртқа поғонаси атрофидаги юмшоқ тўқималарнинг дегенератив жараёнларини авж олишини секинлаштиради.

  • бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликларини даволаш ва олдини олиш;
  • бирламчи ва иккиламчи остеоартрит (остеоартроз);
  • турли соҳалардаги остеоартрит (тизза, чаноқ-сон, билак-кафт бўғимлари, умуртқа поғонаси ва бошқалар);
  • елка-курак периартрити;
  • остеохондроз;
  • спондилез;
  • остеопороз, парадонтопатия;
  • суяк синишларида (суяк қадоғини ҳосил бўлишини тезлаштириш учун) қўлланади.

Бошланғич доза суткада 6 капсулани ташкил этади, кейинчалик даволаш курси қуйидагича давом эттирилади: суткада 4 капсуладан 1,5-2 ой давомида. Капсулалар овқатдан олдин қабул қилинади.

Вақт ўтган сари препаратнинг самараси кучаяди, даволаш курси одатда интерваллар билан 6 ой такрорланади.

Кам ҳолларда: аллергик реакциялар.

Эпигастрал соҳада оғриқ, кўнгил айниши, метеоризм, диарея, қабзият кузатилиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Мажмуавий қўлланилганда глюкозамин меъда-ичак йўлларидан тетрациклинларни сўрилишини кучайтиради ва пенициллин ва хлорамфениколни сўрилишини камайтиради.

Ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида препаратни қўллаш хавфсизлиги юзасидан клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Капсулалар, 120 капсуладан пластмасс флаконларда, бир флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан ўрамда.

10-25 °С ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Шифокор рецептисиз!

GM Pharmaceuticals Ltd.,

Грузия, Тбилиси ш., Поничала 65,

Тел.: +995 32 2404801/02; Факс: +995 32 2404803.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Glyukozamin sulfat: 250 mg/kapsula, Kondroitin sulfat: 200 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
50
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Gruziya

Ko`p so`raladigan savollar

Xondro-Ritz (Chondro-Ritz) kapsulalari №50 (5 blister x 10 kapsula) narxi 11060 so'm - 10 шт.

Xondro-Ritz (Chondro-Ritz) kapsulalari №50 (5 blister x 10 kapsula) ning to`liq analoglari:

Xondro-Ritz (Chondro-Ritz) kapsulalari №50 (5 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Gruziya.

Xondro-Ritz (Chondro-Ritz) kapsulalari №50 (5 blister x 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi GM Pharmaceuticals hisoblanadi.