Zedpar Gel tashqi foydalanish uchun 30 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 76100 so'm)
Diklofenak: 11.6 mg/g, Mentol: 50 mg/g, Metilsalitsilat: 100 mg/g, Zig'ir yog'i: 30 mg/g
Uchun ko‘rsatma Zedpar Gel tashqi foydalanish uchun 30 g (naycha)
1 г гель қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: диклофенак диэтиламин 11,6 мг; метилсалицилат 100 мг; ментол 50 мг; зиғир мойи 30 мг;
ёрдамчи моддалар: бензил спирти, изопропил спирти, карбопол, триэтаноламин, пропиленгликоль, полисорбат-80, тозаланган сув.
Оқ ёки деярли оқ рангли юмшоқ, бир хил гель.
Сиртга қўллаш учун гель.
Маҳаллий таъсир қилувчи яллиғланишга қарши восита.
Сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши восита.
Диклофенак яққол яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми яллиғланиш ўчоғида ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 ларни носелектив сусайтириш, арахидон кислотасининг метаболизмини бузилиши ва простагландинлар биосинтезини сусайиши билан боғлиқ. Яллиғланиш жараёнида Зедпар гелини қўллаш оғриқ синдроми ва тўқималарни шишини камайиши ёки бартараф бўлишига олиб келади.
Зиғир мойи асосий компоненти альфа-линолен кислотаси (тўйинмаган ёғ кислотасини этил спирти) бўлиб, яллиғланишга қарши таъсирга эга.
Диклофенак ва метилсалицилат маҳаллий қўлланганида, улар тез сўрилади ва тери ости ёғ қавати, мушак тўқимаси, бўғим капсуласи ва бўғим бўшлиғига кириб, бўғимларда оғриқ ва яллиғланишни бартараф қилиб, эрталабки танглик ва бўғимлар шишини камайтириб, ҳаракатлар ҳажмини ошишига олиб келади.
Ментол терига суртилганида қон томирларни кенгайтириб, совуш ва оғриқни камайиши ҳиссини чақиради, шунингдек кучсиз антисептик ҳусусиятларга эга.
Фармакокинетикаси
Зедпар гелининг тери орқали сўриладиган миқдори у қўйилган майдонга пропорционал, шунингдек препаратнинг йиғинди дозаси ва терининг гидратацияси даражасига боғлиқ. Препарат сиртга қўлланганида 6% дан кўп бўлмаган диклофенак сўрилади.
Метаболизми асосан гидроксидланиш йўли орқали бир неча ҳосилаларининг ҳосил бўлиши билан амалга оширилади, улардан иккитаси фармакологик фаол, лекин диклофенакка қараганда аҳамиятли даражада кам. Диклофенак ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади. Қон плазмасидаги диклофенакнинг умумий тизимли клиренси ўртача минутига 263±56 мл, ярим чиқарилишнинг якуний даври эса 1-3 соатни ташкил қилади.
Пайларни чўзилишидаги шиш ва оғриқни, бел, бўғимлар ва мушаклардаги оғриқни камайтиради.
Таянч-ҳаракат аппаратининг оғриқ ва яллиғланиш билан кечувчи қуйидаги касалликларида қўлланади:
- юмшоқ тўқималар ва бўғимларнинг посттравматик яллиғланиши (чўзилишлар, зўриқишлар ва лат ейишлар оқибатидаги, спортдаги жароҳатлар);
- юмшоқ тўқималарнинг ревматик касалликлари (тендовагинит, бурсит, периартикуляр тўқималарнинг шикастланиши ва бошқалар);
- мушаклар ва бўғимларнинг касалликлари билан боғлиқ бўлган оғриқ синдроми ва шиш (ревматоид артрид, остеоартроз, радикулитлар, люмбаго, шиас ва бошқалар);
- Дюплей синдроми умуртқалараро дискни кўчиши.
Зедпар гель фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Терининг шикастланган соҳаларига кунига 3-4 марта суртилади ва гель йўқолгунича ишқаланади. Суртмани қўллаш майдонига қараб гелнинг оптимал миқдори олинади ва эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Зедпар кам ҳолларда ножўя реакциялар чақиради. Баъзида гель қўйилган соҳада қизариш, қичишиш ёки ачишиш ҳисси, папулалар, везикулалар, терини кўчиши пайдо бўлади. Алоҳида пациентларда фотосенсибилизация аниқланиши мумкин.
Жуда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари аниқланади (тошма, эшакеми, бронхиал астма, ангионевротик шиш).
- тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши;
- ҳомиладорликнинг III уч ойлиги;
- лактация даври (эмизиш);
- 12 ёшгача бўлган болалар;
- препаратнинг компонентларига, ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВ юқори сезувчанлик;
- пациентларда аспирин қўзғатган астматик ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.
Зедпар жигар порфириясида (зўрайиш босқичида), меъда-ичак йўллари (МИЙ) нинг эрозив-ярали шикастланишларида, жигар ва буйраклар фаолиятининг оғир бузилишларида, сурункали юрак етишмовчилигида, бронхиал астмада, кекса ёшдаги пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Ўзаро таъсирининг пайдо бўлиш эҳтимоли кам, чунки Зедпар гели сиртга қўлланганида тизимли сўрилиши жуда кам. Препаратни бошқа НЯҚВ билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Зедпар гели фотосенсибилизацияни чақирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Зедпар гелини маҳаллий косметик воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Зедпар гелини очиқ жароҳатларга тушишидан сақланиб, фақат шикастланмаган терига суртиш керак. Қўйилганидан кейин окклюзион боғлов қўйиш мумкин эмас. Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларига тушишига йўл қўймаслик керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Зедпар гелини ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг I ва II уч ойликларида қўллаш, фақат она учун фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда мумкин.
Диклофенак ва унинг метаболитлари кўкрак сутига ўтади, шунинг учун препаратни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.
Педиатрияда қўлланиши
Препарат 12 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди.
Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Зедпар гели автомобилни бошқариш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилишини эҳтимоли кам, чунки сиртга қўлланганида диклофенакнинг тизимли сўрилиши жуда кам. Препарат тасодифан ичга қабул қилинганида диклофенакнинг перорал шакллари учун характерли бўлган ножўя самараларни чақириши мумкин. Тизимли ножўя самаралари пайдо бўлган ҳолда меъдани ювиш ва адсорбентни қабул қилиш тавсия этилади. Даволаш симптоматик.
30 г дан ламинацияланган тубада. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
3 йил.
Рецептсиз.
“Combitic Global Caplet Pvt. Ltd”
M-15, D-2, D-3, Industrial Area, Sonepat-131001 (Hr.), Ҳиндистон.
Diklofenak: 11.6 mg/g, Mentol: 50 mg/g, Metilsalitsilat: 100 mg/g, Zig'ir yog'i: 30 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Zedpar Gel tashqi foydalanish uchun 30 g (naycha) narxi har bir paket uchun
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Zedpar Gel tashqi foydalanish uchun 30 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Zedpar Gel tashqi foydalanish uchun 30 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Zedpar Gel tashqi foydalanish uchun 30 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Combitic Global Caplet hisoblanadi.